Юрист Предприятия
Корхона юристи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Банк қонунчилиги /Ўзбекистон Республикасининг 07.05.1993 й. 841-XII-сон "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги Қонуни (Янги таҳрири ЎзР 22.10.2019 й. ЎРҚ-573-сон Қонуни билан тасдиқланган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ҚОНУНИ
07.05.1993 й.
N 841-XII
ВАЛЮТАНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА
(Янги таҳрири)
Ушбу Қонуннинг мақсади валюта операцияларини ва валюта назоратини амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикасининг валютага оид ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади.
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
валюта курси - чет эл валютасининг Ўзбекистон Республикаси валютасига нисбатан курси;
валютани назорат қилиш - валютани назорат қилувчи органларнинг валютани тартибга солиш тўғрисидаги қонунчилик талабларига резидентлар ва норезидентлар томонидан риоя этилишини таъминлашга қаратилган фаолияти;
валюта операциялари - валюта қимматликларига бўлган мулк ҳуқуқининг ва бошқа ҳуқуқларнинг ўтиши билан боғлиқ операциялар, валюта қимматликларидан тўлов воситаси сифатида фойдаланиш, валюта қимматликларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, жўнатиш ва ўтказиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш, жўнатиш ва ўтказиш, резидентлар ва норезидентлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси валютасидаги операциялар;
валютани тартибга солиш - валюта қимматликларининг муомалада бўлиш тартибини, валюта қимматликларига эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш қоидаларини белгилаш юзасидан валютани тартибга солиш органининг фаолияти;
валюта қимматликлари - чет эл валютаси, номинали чет эл валютасида ифодаланган қимматли қоғозлар ва тўлов ҳужжатлари, норезидентлар томонидан чиқарилган, номиналга эга бўлмаган қимматли қоғозлар, соф қуйма олтин;
чет эл валютаси - муомаладаги ҳамда чет давлат (чет давлатлар гуруҳлари) ҳудудида нақд тўловнинг қонуний воситаси бўлган пул белгилари, шунингдек муомаладан чиқарилаётган ёки муомаладан чиқарилган, аммо алмаштирилиши лозим бўлган пул белгилари, чет давлатларнинг (чет давлатлар гуруҳларининг) пул бирликларида ҳамда халқаро пул бирликларида ёки ҳисоб-китоб бирликларида банк ҳисобварақларида ва омонатларида турган маблағлар;
чет эл валютаси билан боғлиқ бўлган ҳосилавий молия воситалари (валюта деривативлари) - чет эл валютасини сотиб олиш ва сотиш бўйича шартномалар бўлиб, ушбу шартномалар бўйича мажбуриятларни бажариш муайян муддат ўтгач ёки чет эл валютасининг миқдорига ёхуд унинг курси ўзгаришига қараб амалга оширилади;
Ўзбекистон Республикаси валютаси (миллий валюта) - Ўзбекистон Республикасининг пул бирлиги (сўм).
Ушбу Қонуннинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
валютани тартибга солиш ҳамда валютани назорат қилиш тизимининг ягоналиги;
валютани тартибга солиш ва валютани назорат қилиш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишда иқтисодий чораларнинг устуворлиги;
резидентлар ва норезидентларнинг валюта операцияларига давлат органларининг қонунга хилоф равишда аралашувига йўл қўйилмаслиги.
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг
резидентлари ва норезидентлари
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шу жумладан хориждаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари, Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган фуқаролиги
...