ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар бозори /Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директорининг 14.10.2019 й. 2019-59-сон "Қимматли қоғозлар бозорида андеррайтинг фаолияти тўғрисидаги низомнинг 2.1-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 31.10.2019 й. 860-5-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
31.10.2019 й.
N 860-5
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
КАПИТАЛ БОЗОРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ
14.10.2019 й.
N 2019-59
БУЙРУҒИ
Қимматли қоғозлар бозорида андеррайтинг
фаолияти тўғрисидаги низомнинг 2.1-бандига
ўзгартириш киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 июлдаги ПҚ-4381-сон "Баҳолаш фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда паст рентабелли ва фаолият юритмаётган давлат иштирокидаги корхоналарни сотиш механизмларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази томонидан 1999 йил 21 декабрда тасдиқланган Қимматли қоғозлар бозорида андеррайтинг фаолияти тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 860, 1999 йил 28 декабрь) 2.1-банди "б" кичик банди ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор А. Назиров
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 31 октябрь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2019 йил 4 ноябрь, 44-сон, 842-модда