ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ташқи сиёсий фаолиятни тартибга солиш / Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги ваколатхоналари фаолиятини тартибга солиш / Алоҳида ваколатхоналар / Осиё, Арабистон /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.09.2018 й. ПҚ-3950-сон "Ўзбекистон Республикасининг Индонезия Республикасидаги Элчихонаси ташкилий-штат тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

26.09.2018 й.

N ПҚ-3950



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ИНДОНЕЗИЯ РЕСПУБЛИКАСИДАГИ

ЭЛЧИХОНАСИ ТАШКИЛИЙ-ШТАТ

ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси ҳамда Индонезия Республикаси ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция ва туризм соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш ва янада ривожлантириш мақсадида:


1. 2018 йилнинг 15 октябридан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Индонезия Республикасидаги Элчихонаси (кейинги ўринларда - Элчихона) штат жадвалига савдо-иқтисодий масалалар ва туризм бўйича маслаҳатчи (1 штат бирлиги) ҳамда савдо-иқтисодий масалалар ва туризм бўйича маслаҳатчи ёрдамчиси (1 штат бирлиги) қўшимча лавозимлари киритилсин.


2. Савдо-иқтисодий масалалар ва туризм бўйича маслаҳатчи ёрдамчиси лавозими ўз мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш даражаси ҳамда маиший хизмат кўрсатиш шарт-шароитларига кўра, Элчихона дипломатик таркибининг биринчи котиби лавозимига тенглаштирилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги жорий йил бюджетида тасдиқланган, хорижий муассасаларни маблағ билан таъминлаш миқдорларидан келиб чиқиб, 2018 йилда Элчихонанинг таъминоти учун тасдиқланган харажатлар сметасига ўрнатилган тартибда ўзгартиришлар киритсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

жорий йил бюджетида тасдиқланган, чет элдаги муассасаларни маблағ билан таъминлаш миқдорларидан келиб чиқиб штатлар жадвалидаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда Элчихона харажатлари молиялаштирилишини амалга оширсин;

Элчихонага қўшимча битта енгил автомобиль таъминоти учун лимит ажратсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 30 июлдаги "Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналарининг штат жадвалларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ПҚ-1379-сонли қарорининг 2-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши Котиби В.В. Махмудов ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазир А.Х. Камилов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 Ш. Мирзиёев

      


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 26 сентябрь































Время: 0.0048
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск