ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Туризм / Сайёҳлик фаолиятини тартибга солиш, у билан қўшма соҳалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.11.2019 й. 904-сон "Ҳар йилги "Ипак йўлида туризм" Тошкент халқаро туризм ярмаркасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.11.2019 й.

N 904




ҲАР ЙИЛГИ "ИПАК ЙЎЛИДА ТУРИЗМ"

ТОШКЕНТ ХАЛҚАРО ТУРИЗМ ЯРМАРКАСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини ривожлантириш ва оммалаштириш, туризм соҳасидаги халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва ушбу соҳага хорижий инвестициялар оқимини кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

а) 2019 йилдан бошлаб:

"Ипак йўлида туризм" Тошкент халқаро туризм ярмаркаси (кейинги ўринларда Ярмарка деб аталади) БМТнинг Бутун жаҳон туризм ташкилоти (кейинги ўринларда ЮНВТО деб аталади) кўмагида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган чора-тадбирлар режаси асосида ҳар йили ноябрь ойи учинчи ҳафтасининг чоршанба-жума кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилади;

Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан Ярмаркада иштирок этиш учун хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари, шунингдек, халқ усталари ва ҳунармандлари, фолклор жамоалари, миллий ансамбллар, мусиқий ижод ва анъанавий санъат усталари жалб этилади;

ЮНВТО экспертлари иштирокидаги халқаро конференция, "Ипак йўли таъми" миллий таомлар фестивали ва "Шарқ бозори" экспозицияси Ярмарка доирасида ташкил этилади;

б) Туризм ва маданий мерос вазирлиги 2020 йилдан бошлаб ҳар йили, Ярмарка бошланишидан камида олти ой аввал, Ярмаркани ташкил этиш ва ўтказиш учун пуллик асосда ушбу йўналишда ихтисослашган ташкилотларни (кейинги ўринда ихтисослашган ташкилот деб аталади) танлов асосида жалб этади.

2. Қуйидагилар:

Ҳар йилги "Ипак йўлида туризм" Тошкент халқаро туризм ярмаркасини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби 1-иловага;

25-юбилей "Ипак йўлида туризм" Тошкент халқаро туризм ярмаркасига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ташкилий қўмитага (А. Абдухакимов):

ҳар йили "Ипак йўлида туризм" Тошкент халқаро туризм ярмаркасига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлар режасида (кейинги ўринларда Режа деб аталади) белгиланган вазифаларнинг ўз муддатида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;

Ярмаркани ташкил этиш ва уни юқори савияда ўтказиш доирасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;

зарур ҳолларда, Ярмаркани юқори савияда ташкил этиш билан боғлиқ тезкор қарорлар қабул қилиш вазифалари юклатилсин.


4. Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳар йили Ярмарка бошланишидан икки ой аввал Режани ишлаб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун тақдим этилишини таъминласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:

Ярмаркада иштирок этиш учун хорижий давлатларнинг туризм ташкилотларини, туризм компаниялари ва оммавий ахборот воситалари вакилларини жалб қилиш учун Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари орқали реклама ва ахборот ишларини олиб боришда кўмаклашиш;

Туризм ва маданий мерос вазирлигининг буюртмасига биноан Ярмарканинг хорижий иштирокчиларига Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик идоралари (дипломатик ваколатхоналарнинг консуллик бўлинмалари) томонидан, шунингдек, зарурият бўлганда, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кириш визаларини консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларни қоплаш ҳисоб рақамига йиғимлар ундирмасдан расмийлаштириш чораларини кўрсин.

6. Белгилансинки, Ярмаркани ўтказиш доирасида:

иштирокчиларининг халқаро авиарейслар, овқатланиш, яшаш ва реклама материалларининг кўргазма стендларини ўрнатиш билан боғлиқ ҳамда бошқа қўшимча харажатлари иштирокчиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан;

ихтисослашган ташкилотни танлаш ва унинг Ярмаркани ташкил этиш ва ўтказиш бўйича хизматларига ҳақ тўлаш бўйича харажатлари, шунингдек, хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари ва ЮНВТО экспертларининг экскурсия, транспорт, овқатланиш ва яшаш билан боғлиқ харажатлари Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан;

ҳудудларнинг миллий стендларини қуриш учун кўргазма майдонларини ижарага олиш, миллий стендларни қуриш ҳамда уларни ташиш ва сақлаш, шунингдек, "Ипак йўли таъми" миллий таомлари фестивали ва "Шарқ бозори" экспозициясида иштирок этиш билан боғлиқ харажатлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан тегишлигига кўра қопланади.


7. "Ўзэкспомарказ" миллий кўргазма комплекси" акциядорлик жамиятига (кейинги ўринларда "Ўзэкспомарказ" МКК" АЖ деб аталади) Ярмарка доирасида имтиёзли шартларда:

кўргазмаларни ташкил этиш учун ҳамда экспозицияларни монтаж ва демонтаж қилиш ишларини амалга ошириш даврида "Ўзэкспомарказ" МКК" 1-павильонининг кўргазма майдончасини, "Ҳунармандлар шаҳри" экспозициясини ўтказиш учун Атриум залини ва Халқаро конференциялар хамда ЮНВТОнинг давра суҳбатлари ва тақдимотларини ўтказиш учун катта конференция залини ажратиб бериш;

"Шарқ бозори" кўргазмасини, "Ипак йўли таъми" миллий таомлар фестивалини ва Ярмарка доирасида бошқа тадбирларни ташкил этиш учун "Ўзэкспомарказ" МКК"нинг 1-павильонига ёндош ҳудудларни электр тармоқларига улаган ҳолда тақдим этиш;

тақдим этилган макетларга мувофиқ республикада фаолият олиб бораётган олий ва бошқа ўқув муассасалари, музейлар ва театрларнинг кўргазма стендларини, шунингдек, "Ҳунармандлар шаҳри" экспозициясини қуриш чораларини кўрсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини вақтинча бажарувчи А.У. Аккулов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 5 ноябрдаги

904-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ҳар йилги "Ипак йўлида туризм"

Тошкент халқаро туризм ярмаркасини ташкил

этиш ва ўтказиш бўйича ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

А.А. Абдухакимов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, Ташкилий қўмита раиси


А.У. Аккулов

-

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси в.в.б., Ташкилий қўмита раисининг ўринбосари


И.Т. Неъматов

-

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари


О.М. Умаров

-

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари


Л.Ш. Қудратов

-

Ўзбекистон Республикаси инвестиция ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари


Б.Қ. Юсупалиев

-

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари


Д.Б. Кадиров

-

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари


К.Б. Акилова

-

Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг ўринбосари


У.А. Хусанов

-

"Uzbekistan Airways" АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари в.б.


А.С. Камалов

-

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқарув раисининг ўринбосари


А.Д. Хаджаев

-

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси в.б.


А.К. Кучимов

-

Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги Бош директори


А.Б. Юлдашев

-

"Ўзэкспомарказ" МКК" АЖ бошқарув раиси


Ж.А. Артикходжаев

-

Тошкент шаҳар ҳокими


лавозим бўйича

-

Қорақолпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари


лавозим бўйича

-

Бухоро, Самарқанд, Тошкент ва Хоразм вилоятлари ҳокимларининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлари


           

Изоҳ. Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақирда, ушбу лавозимга қайта тайинланган шахслар ёки уларнинг функцияларини бажариш топширилган шахслар унинг таркибига қўшилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 5 ноябрдаги

904-сон қарорига

2-ИЛОВА



25-юбилей "Ипак йўлида туризм" Тошкент халқаро туризм

ярмаркасига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш

ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Т/р

Тадбирлар номи


Амалга

ошириш

муддати


Масъул вазирлик

ва идоралар

1.

"Ўзэкспомарказ" МКК"нинг 1-2 павилонларида, Aтриум хамда конференция зали ҳудудларида 25-юбилей "Ипак йўлида туризм" Тошкент халқаро туризм ярмаркасига (кейинги ўринларда Ярмарка деб аталади) тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш.


11-16 ноябрь

2019 йил


Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, "Ўзэкспомарказ" МКК" AЖ

2.

Ярмарка доирасида "Ўзбекистонда туризм" мавзусидаги республика ижтимоий роликлар танловининг якунларини ўтказиш.


13-15 ноябрь

2019 йил


Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий уюшмаси


3.

Ўзбекистон ва Россия I халқаро туризм форумини, "Ўзбекистон" туризм брендининг элчилари форумининг (кейинги ўринларда Форумлар деб аталади) ўтказиш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


5 ноябрь

2019 йил

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги


4.

Ярмарка очилишига бағишланган фолклор гуруҳлар, эстрада хонандалари, мусиқа ижодиётининг ва анъанавий санъат ёрқин усталари иштирокида концерт дастурини ташкил этиш.


ноябрь

2019 йил

Маданият вазирлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси


5.

Тошкент шаҳрида жойлашган театрлар ва музейларнинг катта стендларини ташкил этиш, театрларнинг репертуарларида жойлашга асарларни тақдим этиш.


13-15

ноябрь

2019 йил

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданият вазирлиги

6.

Ҳар бир ҳудуднинг тарихий маданияти ва анъаналарига эътибор қаратган ҳолда алоҳида дизайн сифатида ҳамда "Uzbekistan"логотипидан фойдаланиб ишлаб чиқилган республика ҳудудларининг туризм салоҳиятини акс эттирувчи ахборот-тақдимот материалларини, брошюралар, каталоглар ва буклетларни, шунингдек, туризм намойиши объектлари ва йўналишлари тўғрисидаги маълумотларни тайёрлаш ва Ярмарка иштирокчиларига тарқатиш.


ноябрь

2019 йил


Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

7.

Ярмарка ва Форумлар иштирокчиларига тарқатиш, шунингдек, хорижий оммавий ахборот воситалари орасида ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарғибот ишларини амалга ошириш мақсадида видео ва реклама материалларини тайёрлаш.


10 ноябрь

2019 йил


Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, "Дунё" ахборот агентлиги, оммавий ахборот воситалари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги


8.

Ҳар бир ҳудуднинг туризм салоҳияти, маданий хусусиятлари ва тарихини кенг намойиш этувчи ҳудудий кўргазма стендлари ва экспозицияларини, ҳудудлар кесимида ички туризм ва туризм инфратузилмаси имкониятларини акс эттирувчи алоҳида стендларни, ҳамда туристларни жойлаштириш ва дам олиш соҳасида республика имкониятларини намойиш этувчи стендларни ташкил етиш.

Ярмаркада республика ҳудудларида туризм соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг алоҳида стендлар билан иштирокини таъминлаш.


13-15

ноябрь

2019 йил


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, ҳокимликлар, Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, туризм фаолияти субъектлари, ЭОАВМА

9.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг буюртмасига биноан Ярмарка доирасида 50% чегирма асосида:

кўргазмаларни ташкил этиш учун ҳамда экспозицияларни монтаж ва демонтаж қилиш ишларини амалга ошириш даврида "Ўзэкспомарказ" МКК" 1-павильоннинг кўргазма майдончасини, "Ҳунармандлар шаҳри" экспозициясини ўтказиш учун Атриум залини, Халқаро конференциялар хамда ЮНВТОнинг давра суҳбатлари ва тақдимотларини ўтказиш учун катта конференция залини ажратиб бериш;

тақдим этилган макетларга мувофиқ республика олий ва бошқа ўқув муассасалари, музейлар ва театрларнинг кўргазма стендларини, "Ҳунармандлар шаҳри" экспозициясини қуриш чораларини кўриш.


ноябрь

2019 йил


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Ўзэкспомарказ" МКК" AЖ", Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, "Ҳунарманд" уюшмаси


10.

Ярмарка ва Форумлар доирасида Россия ва бошқа хорижий мамлакатларнинг туризм соҳаси вакиллари, хусусан вазирлик ва идоралар вакиллари, етакчи туризм компаниялари васоҳа мутахассисларининг иштирокини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари орқали хорижий туризм компаниялари ва "Ўзбекистон" туристик брендининг элчиларини Ярмарка ва Форумларга жалб этиш мақсадида тарғибот ишларини амалга оширилишида кўмаклашиш;

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг сўровига биноан, "Hosted Buyers" дастурининг (хорижий ОАВ вакиллари учун махсус дастур) потенциал иштирокчилари ҳақида маълумот олишда кўмаклашиш чораларини кўриш.


ноябрь

2019 йил


Ташқи ишлар вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

11.

Форумлар иштирокчиларининг рўйхатини шакллантириш.


5 ноябрь

2019 йил


Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги


12.

Форумлар иштирокчилари учун меҳмонхона хоналарини банд қилиш.


7 ноябрь

2019 йил


Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси


13.

Ярмарка ва Форумлар доирасида Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг буюртмасига биноан "Ўзэкспомарказ" МКК" павильонлари, конференция заллари ва "ITC" халқаро марказиниовоз бериш ва синхрон таржима қилиш асбоб-ускуналар билан, шунингдек, Ярмарка давомида тезкор ахборот алмашиш учун симсиз Интернет тармоғи (Wi-Fi) билан белгиланган тартибда таъминлаш.


13-15

ноябрь

2019 йил


Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси


14.

Республиканинг ихтисослаштирилган олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг туризм соҳасида таълим олиш имкониятларини намойиш этувчи стендларини ташкил этиш;

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган олий ва ўрта махсус, ихтисослаштирилган касб-ҳунар таълими муассасаларининг талабалари ва ўқувчиларини Ярмаркага ташриф буюришини ташкил этиш чораларини кўриш.


13-15

ноябрь

2019 йил


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси


15.

Ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари, муассасалари ва клиникаларнинг тиббиёт туризмининг имкониятлари тўғрисидаги стендлари ва тарқатма материаллар билан иштирокини ташкил этиш.


13-15

ноябрь

2019 йил


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси


16.

Дам олиш масканлари вамарказларини (жумладан, туризм базалари, сиҳатгоҳлар ва ҳ.к.) йўналишлари ва имкониятларини намойиш этувчи стендлар билан иштарок этишини таъминлаш.


13-15

ноябрь

2019 йил

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгаши


17.

Ярмарка доирасида авиация ва темир йўл соҳаларидаги салоҳияти ва истиқболли имкониятларини акс эттирувчи алоҳида кенг кўламли экспозицияларни тайёрлаш ва тақдим этишни таъминлаш.


13-15

ноябрь

2019 йил

"Uzbekistan Airways" АЖ, "Ўзбекистон темир йўллари" AЖ, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси


18.

Хорижий туристлар учун мўлжалланган тариф ва хизматлар ҳақида маълумот акс эттирувчи стендлар ва тарқатма материаллар билан иштирок этиш учун туризм соҳасига IT технологияларини жорий этувчи мобиль операторлар ва компанияларга белгиланган тартибда таклифномалар юбориш.


ноябрь

2019 йил


Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


19.

Туризм соҳаси тадбиркорлик субъектлари учун кўрсатилаётган хизматлар ҳақида маълумот акс эттирувчи стендлар ва тарқатма материаллар билан иштирок этиши юзасидантижорат банкларига таклифнома юбориш.


5 ноябрь

2019 йил


Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон банклари ассоциацияси, тижорат банклари


20.

Хорижий туристлар ва туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари учун суғурта хизматлари тўғрисида стендлар ва тарқатма материаллар билан суғурта компанияларининг иштирок этишини таъминлаш.


ноябрь

2019 йил


Суғурта назорати давлат инспексияси


21.

Миллий шаробларнинг энг яхши намуналарини ва республика шароб захираларини намойиш этадиган кенг кўламли стенд ташкил этиш.


13-15

ноябрь

2019 йил


"Ўзшаробсаноат" АЖ


22.

Оммавий ахборот воситаларини жалб этган ҳолда Ярмарка ва Форумларнинг матбуот анжуманини, уларга тайёргарлик кўриш жараёнини, "Ўзбекистонда туризм" мавзусидаги республика ижтимоий роликлар танловинингякуний натижаларини ёритиш ишларини оммавий ахборот воситаларини жалб этган ҳолда ташкил этиш, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида ҳам ёритиш.


ноябрь

2019 йил


Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий уюшмаси, "Дунё" ахборот агентлиги


23.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг буюртмасига биноан қуйидагиларни таъминлаш:

Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси томонидан шакллантириладиган рўйхатлар бўйича "Hosted Buyers" дастурининг (хорижий ОАВ вакиллари учун махсу дастур) ва "Ўзбекистон" туризм брэнди элчилари форумининг иштирокчилари ҳамда ЮНВТО экспертлари учун халқаро авиачипталарни белгиланган тартибда банд қилиш ва тақдим этиш,

Ислом Каримов номидаги Тошкент шаҳар халкаро аэропорти "Business Lounge" заллари оракали "Hosted Buyers" дастури (хорижий ОАВ вакиллари учун махсус дастур) иштирокчилари ва ЮНВТО экспертларининг кутиб олиш ва кузатиш хизматини бепул тарзда ташкил этиш.


ноябрь

2019 йил


"Uzbekistan Airways" АЖ, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

24.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг буюртмасига биноан қуйидагиларни таъминлаш:

Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси томонидан тузилган рўйхатлар бўйича "Hosted Buyers" дастури (хорижий ОАВ вакиллари учун махсус дастур) иштирокчилари ва ЮНВТОэкспертлари учун маҳаллий йўналишлар, шу жумладан "Aфросиёб" юқори тезликдаги электр поездига чипталарни белгиланган тартибда брон қилиш ва тақдим этиш;

кўргазма иштирокчилари, "Hosted Buyers" дастури (хорижий ОАВ вакиллари учун махсус дастур) ва ЮНВТО экспертлари учун Тошкент шаҳри ва Бухоро шаҳар темир йўл вокзалларида расмий делегациялар заллари орқали кутиб олиш ва кузатиш хизматини бепул тарзда ташкил этиш;

"Aфросиёб" тезюрар пойездининг видео мониторларида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан тақдим этилган Ярмарка ва Форумларни тарғиб этувчи видеороликларни намойиш этиш.


ноябрь

2019 йил


"Ўзбекистон темир йўллари" AЖ, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

25.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг буюртмасига биноан беғараз асосда қуйидагиларнинг амалга ошириш:

"Шарқ бозори" экспозицияси, "Ипак йўли таъми" миллий таомлари фестивали ва бошқа тадбирларни ташкил этиш учун 40 дона чодирни такдим этиш;

Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан такдим этилган экранлар учун мўлжалланган металл конструкцияларни такдим этиш.


13-15

ноябрь

2019 йил


"Ўзбекнефтегаз" АЖ, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси


26.

"Hosted Buyers" дастури (хорижий ОАВ вакиллари учун махсус дастур) иштирокчилари ва ЮНВТО экспертларини Бухоро шаҳрида кутиб олиш, транспорт ва шаҳар бўйлаб экскурсия хизматларини ҳамда овқатланиш билан таъминлаш (Ярмарка доирасида Бухоро вилоятига бир кунлик ташриф амалга оширилади).


14-16

ноябрь

2019 йил


Бухоро вилояти ҳокимлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси


27.

Қуйидагиларни:

Ярмарка доирасида йирик меҳмонхоналарнинг кенг кўламли стендлар ва йирик экспозициялари билан иштирок этишини;

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан тақдим этилган Ярмарка ва Форумларга бағишланган тематик материалларнинг ижтимоий реклама баннерларини Тошкент шаҳри ва вилоятлар шаҳарларининг Марказий кўчаларида жойлаштирилишини;

Ярмарка ва Форумларга бағишланган ижтимоий рекламаларни пойтахтимиздаги электрон таблоларида бепул тарзда намойиш этилишини, шунингдек, байрам атрибутлари билан тадбирлар ўтказиладиган жойларни безашга кўмаклашишни;

фестивал доирасида республикамизнинг турли минтақаларига хос бўлган миллий таомларнинг турлари ва усулларини намойиш этиш мақсадида маҳорат дарслари ўтказилишини;

"Ипак йўли таъми" миллий таомлари фестивалининг иштирокчиларини тегишли чиқинди қутилари, ва жавонлар (стол-стуллар) билан таъминлаш;

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига "Ипак йўли таъми" миллий таомлари фестивали ва "Шарқ бозори" экспозицияси иштирокчиларининг рўйхатини тақдим этиш.


ноябрь

2019 йил


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, Тошкент шахар ва вилоятлар ҳокимликлари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Тасвирий ойина" ижодий уюшмаси, Ўзбекистон ошпазлар ассоциацияси, Рестораторлар ассоциацияси, отелчилар уюшмаси


28.

Жамоат тартибини сақлаш, иштирокчилар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, хорижий тилни биладиган мутахассисларни жалб этган ҳолда тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларини ташкил этиш.


12-16

ноябрь

2019 йил


Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

29.

Ўзбекистон Республикасидаги хорижий давлатлар элчихоналари ва дипломатик ваколатхоналари, шунингдек, ҳамкор хорижий ташкилотлар вакиллари учун Тошкент шаҳридаги "Курант" ресторанида фуршет дастурхонини ташкил этиш.


10-11

ноябрь

2019 йил


Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси


30.

Ярмарка ва Форумлар якунлари бўйича кўргазмали видеороликни тайёрлаб, халқаро тадбирларда тарғибот ишлари учун фойдаланиш мақсадида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига тақдим этиш.


декабрь

2019 йил

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги


        


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 6 ноябрь





































Время: 0.2003
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск