ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Маҳаллий давлат ҳокимият органлари / Хоким. Жойлардаги ижро органлари (ҳокимиятлар) /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.11.2018 й. ПҚ-4027-сон "Қорақалпоғистон Республикасида экологик вазиятни яхшилаш ва Оролбўйи ҳудудининг барқарор ривожланишини таьминлаш бўйича маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

23.11.2018 й.

N ПҚ-4027



ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ЭКОЛОГИК

ВАЗИЯТНИ ЯХШИЛАШ ВА ОРОЛБЎЙИ ҲУДУДИНИНГ

БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШИНИ ТАЬМИНЛАШ БЎЙИЧА

МАҲАЛЛИЙ ИЖРО ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Қорақалпоғистон Республикаси Оролбўйи ҳудудида экологик муҳитни барқарорлаштириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида юзага келаётган муаммоларни ҳал этишга янги ёндашувларни жорий қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.

Оролбўйи минтақасида экологик ва ижтимоий-иқтисодий вазиятни, аҳолининг турмуш шароитларини яхшилашга ва сифатини оширишга йўналтирилган чора-тадбирлар дастурларини шакллантириш ҳамда барқарор молиялаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Оролбўйи минтақасини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилди.

Шу билан бирга, Оролбўйи ҳудудида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ислоҳотларни белгиланган суръатларда ва самарали амалга оширишда, ушбу ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида давлат ва маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик борасидаги фаолияти етарли даражада таъминланмаяпти.

Қорақалпоғистон Республикасида экологик вазиятни янада яхшилаш, Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш ва уларга қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда тасдиқланган чора-тадбирлар ва дастурларнинг жойлардаги ижросини ташкиллаштиришда маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг бевосита иштирокини таъминлаш, роли ва масъулиятини янада ошириш мақсадида:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорги Кенгесининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ҳамда Мўйноқ, Қўнғирот, Қораўзак, Кегейли ва Тахтакўпир туманлари ҳокимларининг экология ва Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимларини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ҳамда Мўйноқ, Қўнғирот, Қораўзак, Кегейли ва Тахтакўпир туманлари ҳокимларининг экология ва Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарларига қуйидаги вазифалар юкланиши маълумот учун қабул қилинсин:

Оролбўйи ҳудудида экологик вазиятни яхшилаш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, биохилмахилликни тиклаш, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини сақлаш, шу жумладан муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тизимини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

Орол денгизининг қуриб қолган кисмидаги шўрланган ерларда инновацион технологиялар ва ёндашувлар асосида экотизимларни тиклаш ҳамда муносиб ҳаёт фаолиятини таъминлаш, ҳимоя ўрмонзорларини барпо қилиш ишларини ташкил қилиш;

Оролбўйи ҳудудида яшовчи аҳолининг генофондини тиклаш ва соғлиғини сақлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш бўйича зарур чора-тадбирлар ва дастурларни шакллантириш ҳамда ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш;

Оролбўйи ҳудудида қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, ирригация тизимларини тиклаш, сув ресурсларидан тежамкор ва самарали фойдаланиш бўйича замонавий технологияларни татбиқ этиш;

Оролбўйи ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш бўйича тадбирларни амалга ошириш;

Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш мақсадлари учун халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар билан самарали ҳамкорликни ташкил этиш ҳамда молиявий маблағларни жалб этишда фаол иштирок этиш;

тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман (шаҳар) инспекцияларининг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитасининг фаолиятини мувофиқлаштириш.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Жўкорғи Кенгесига ушбу қарорда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши бошқарув аппарати тузилмасини ҳамда янги жорий этилаётган ўринбосарнинг функционал вазифалари ва унинг котибияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тавсия этилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси билан биргаликда ўн кун муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва туманлар ҳокимликлари бошқарув аппарати ходимларининг штатлар жадвалларини ушбу қарорга мувофиқ қайта кўриб чиқсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ҳамда Мўйноқ, Қўнғирот, Қораўзак, Кегейли ва Тахтакўпир туманлари ҳокимларининг экология ва Оролбўйи ҳудудини ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари билан биргаликда халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар билан самарали ҳамкорликни ташкил этиш ҳамда молиявий маблағларни жалб этишга қаратилган манзилли чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва унинг амалга оширилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2018 йил 23 ноябрдаги

ПҚ-4027-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг инвестицияларни кенг жалб қилиш ва инновацияларни жорий этиш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2017 йил 28 ноябрдаги ПҚ-3407-сон қарорига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин:


қарор иловасининг 1-банди "к" кичик банди "Қорақалпоғистон Республикаси" бўлимида:

"I тоифа" кичик бўлимининг "Бошқарув ходимларининг чекланган сони" устунида 1-позициядаги "25" рақами "28" рақами билан;

"II тоифа" кичик бўлимининг "Бошқарув ходимларининг чекланган сони" устунида 3-позициядаги "22" рақами "25" рақами билан, 4-позициядаги "22" рақами "25" рақами билан, 5-позициядаги "21" рақами "24" рақами билан, 6-позициядаги "22" рақами "25" рақами билан алмаштирилсин.


15-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

15.

Жами


353

".


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сон қарорининг 2б-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


Қишлоқ туманлари ҳокимликлари бошқарув аппаратининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ












Ҳоким


Ёрдамчи - 1



Ҳокимнинг чегара маслалари

бўйича ёрдамчиси - 1*




























































































Ҳокимнинг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари

Ҳокимнинг биринчи ўрин-

босари**


Хокимнинг экология ва Оролбуйи худудини ривожлан-

тириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари

******


Ҳокимнинг

саноатни

ривожлан-

тириш,

капитал қурилиш,

коммуни-

кациялар ва коммунал

хўжалик

масалалари

бўйича

ўринбосари



Ҳокимнинг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаш-

тирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризми ривожлан-

тириш масалалари бўйича ўринбосари


Ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари


Ҳокимнинг

ёшлар сиёсати,

ижтимоий ривожлан-

тириш

ва маънавий-

маърифий

ишлар бўйича

ўринбосари


Ҳокимнинг ўринбосари хотин-қизлар қўмитаси раиси


Ташкилий-назорат гуруҳи:

раҳбар - 1

етакчи мутахассис - 1

1-тоифали мутахассис 0-1


2-3***

















































































































бош мутахассис - 1


1


бош мутахассис - 1

етакчи мутахассис - 1


2


бош мутахассис - 1

етакчи мутахассис - 1


1-2***



бош мутахассис - 1

етакчи мутахассис - 1


2


бош мутахассис - 1

етакчи мутахассис 0- 1


1-2***


бош мутахассис - 1

етакчи мутахассис 0 - 1


1-2***





бош мутахассис - 1

етакчи мутахассис - 1

1-тоифали мутахассис - 0-1


2-3***















































































































































хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-

ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар *****


Вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идораларо комиссия котиби

1



Бухгалтерия


1-2***



Бош юрисконсульт


1



Девонхона


2


















































Бошқарув ходимларини чекланган сони - 23-34 нафар.


*) Тахтакўпир, Мўйноқ, Қўнғирот, Тўрткўл, Амударё, Нукус, Шуманай, Тахиатош, Хўжайли, Избоскан, Пахтаобод, Жалақудук, Хўжаобод, Булоқбоши, Мархамат, Олот, Қоракўл, Мирзачўл, Фориш, Бахмал, Янгиобод, Деҳқонобод, Ғузор, Миришкор, Шахрисабз, Китоб, Учқудуқ, Томди, Поп, Чуст, Косонсой, Янгикўрғон, Чортоқ, Уйчи, Учқўрғон, Булунғур, Ургут, Мирзаобод, Оқолтин, Ховос, Жарқўрғон, Қумқўрғон, Узун, Термиз, Музработ, Шеробод, Бўстонлиқ, Қибрай, Зангиота, Тошкент, Оҳангарон, Янгийўл, Чиноз, Бекобод, Бўка, Пискент, Данғара, Фурқат, Бешариқ, Ўзбекистон, Қува, Фарғона, Олтиариқ, Риштон, Сўҳ, Боғот, Янгиариқ, Хива, Қўшкўпир, Шовот, Гурлан туманлари ҳокимликларига тегишли (жами - 71 та).

**) Кегейли, Миришкор, Чироқчи, Пайариқ, Пастдарғом, Ховос, Шеробод ва Қизириқ туманларига тегишли.

***) Бошқарув ходимларининг чекланган сони қишлоқ туманларининг тоифасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади;

****) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармонинг 6-иловасидаги 1-тоифали туманларда (шаҳарларда) назарда тутилган.

*****) Бошқарув ходимларининг чекланган сони киритилмаган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармонига мувофиқ хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис лавозими ҳар бир фуқаролар йиғинида 1 нафардан, 2000 та ва ундан ортиқ оила яшаётган фуқаролар йиғинларида эса 2 нафардан кўзда тутилган.

******) Мўйноқ, Қўнғирот, Қораўзак, Кегейли ва Тахтакўпир туманларига тегитшли".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги 2018 йил 1 августдаги ПФ-5497-сон Фармонининг 1-иловаси 29-бандининг "в" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 23 ноябрь












































Время: 0.1427
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск