ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Чорвачилик. Қоракўлчилик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.11.2019 й. ПҚ-4512-сон "Қорақалпоғистон Республикасида чорвачилик тармоқларини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

07.11.2019 й.

N ПҚ-4512



ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ЧОРВАЧИЛИК ТАРМОҚЛАРИНИ ЖАДАЛ

РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Қорақалпоғистон Республикаси Бўзатов, Мўйноқ, Тахтакўпир ва Қўнғирот туманларини чорвачиликка ихтисослаштириш, ушбу ҳудудларда замонавий чорвачилик комплексларини ишга тушириш, яйлов ва пичанзорлардан самарали фойдаланиш ҳисобига аҳолининг чорвачилик маҳсулотлари, айниқса, гўшт ва сут маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш даражасини яхшилаш ҳамда даромадини ошириш мақсадида:


1. Қорақалпоғистон Республикасида чорвачиликни жадал ривожлантириш бўйича комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб юритилади) таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Қуйидагилар Комиссиянинг (М.Т. Ерниязов) асосий вазифалари этиб белгилансин:

чорвачиликни ривожлантириш борасидаги тадбиркорлик ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, чорвачилик соҳасига аҳолини кенг жалб қилиш, уларнинг чорвачилик билан шуғулланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

чорвачилик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган лойиҳа ташаббускорларини, шу жумладан потенциал инвесторларни аниқлаш ва уларнинг ишини ташкилий жиҳатдан таъминлаш;

қўшилган қиймат занжирини яратиш мақсадида чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ва қайта ишловчилари ўртасида кооперацияни йўлга қўйишга, чорвачилик соҳасида илмий ёндашувлар ва илғор замонавий технологияларнинг кенг жорий этилишига кўмаклашиш;

наслли чорва моллари ва технологияларни етказиб берувчилар тўғрисида маълумотлар тўплаш, лойиҳа ташаббускорларининг улар билан ўзаро самарали алоқаларини йўлга қўйишларида кўмаклашиш;

лойиҳа ташаббускорларининг кредит ресурслари ва ерга бўлган эҳтиёжларини аниқлаш ҳамда уларга зарур кредит маблағи ва ер майдони ажратилишида амалий ёрдам кўрсатиш;

чорвачилик соҳасини жадал ривожлантириш бўйича давлат органлари ҳамда жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликда ишларни ташкил қилиш.


2. Белгилаб қўйилсинки:

а) Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов, Мўйноқ, Тахтакўпир ва Қўнғирот туманларида йирик ва майда шохли наслли чорва молларини саноат усулида, шунингдек, яйлов ва пичанзорларда ҳайдаб боқиш, чорва моллари учун озуқа ишлаб чиқариш, чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлашга доир лойиҳаларни амалга ошириш учун лойиҳа ташаббускорларига:

қорамолларнинг гўшт йўналишидаги Абердин-ангус, Герефорд, Санта-гертруда, Қозоқ оқбош, майда шохли молларнинг қоракўл, жайдари, романов, дорпер зотларидан фойдаланиш тавсия этилади;

б) фойдаланишга киритиладиган ерларга фақат озуқа экинлари жойлаштирилади;

в) туманлар ҳокимлари янгидан фойдаланишга киритиладиган ер майдонларининг фақат озуқа экинлари экиш учун ажратиб берилишига, озуқа учун экинларнинг тўлиқ экилишига ва уларнинг агротехникасига, шунингдек, етиштириладиган ҳосилнинг чорвачилик хўжаликлари ва аҳолига тизимли етказиб берилишига шахсан жавобгар ҳисобланади;

г) яйловлар чорвачилигида наслчилик ишларини ташкил этиш наслдорлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлган, идентификация қилинган ва зоти бўйича районлаштирилган наслли буқаларнинг музлатилган уруғларидан сунъий уруғлантириш орқали амалга оширилади.


3. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикасида чорвачиликни ривожлантиришга оид лойиҳаларга:

АТ Халқ банки томонидан 2019-2020 йилларда хорижий молия институтлари кредит линиялари ҳисобидан 75 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги томонидан 2020 йилда Осиё тараққиёт банки иштирокида чорвачилик соҳаси самарадорлиги, даромади ва рақобатбардошлигини таъминлаш, шунингдек, маҳсулотларининг халқаро сифат стандартларини жорий этиш мақсадида амалга оширилаётган "Чорвачилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини яратишни ривожлантириш" лойиҳасининг 50 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 октябрдаги "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4498-сон қарорига мувофиқ 2020 йилда ваколатли банклар томонидан "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури доирасида 291,6 миллиард сўм, "Yoshlar - kelajagimiz" Давлат дастури доирасида 75 миллиард сўм миқдоридаги маблағлар йўналтирилади.


4. Қуйидагилар:

а) Қорақалпоғистон Республикасида чорвачиликни ривожлантиришга доир чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ;

б) Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов, Мўйноқ, Тахтакўпир ва Қўнғирот туманларида:

фойдаланилмаётган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш билан боғлиқ чора-тадбирлар 3-иловага мувофиқ;

суғориш каналларини тозалаш ҳисобига қўшимча ер майдонларини ўзлаштириш билан боғлиқ чора-тадбирлар 4-иловага мувофиқ;

пичанзор ва яйлов ерларида чорва молларини суғоришни ташкил этиш учун янгидан қазиладиган қудуқлар сони ҳамда дислокацияси 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Бунда, қудуқларни қазиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ҳисобидан, қолган қисми эса Қорақалпоғистон Республикаси маҳаллий бюджети даромадларининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан молиялаштирилади.


5. Қорақалпоғистон Республикасида чорвачиликни ривожлантириш, шу жумладан чорва маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва қўшилган қиймат занжирини яратиш, шунингдек, соҳа мутахассислари малакасини ошириш, ишлаб чиқариш жараёнларига илмий ишланмаларни жорий этишда чорвадорларга ҳар томонлама кўмаклашиш мақсадида Қорақалпоғистон чорвадорлари уюшмаси ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Қорақалпоғистон чорвадорлари уюшмасига:

тадбиркорлик субъектларини чорвачилик билан шуғулланишга қизиқтириш, уларни чорвачилик соҳасида билим ва кўникмаларга эга бўлиши учун ўқитиш, шунингдек, бу жараёнга хорижий мамлакатлардан малакали мутахассисларни жалб қилиш;

чорвачилик соҳасига оид семинар, анжуман, ярмарка ва кўргазмалар ташкил қилиш, шунингдек, маҳаллий чорвадорларнинг хорижий мамлакатларда ўтказиладиган ярмарка ва кўргазмаларда иштирокини таъминлаш;

қўшилган қиймат занжирини яратиш мақсадида чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ва қайта ишловчилари ўртасида кооперацияни йўлга қўйиш;

халқаро сифат стандартларини жорий қилиш ва чорвачилик маҳсулотларини экспорт қилиш ишларини ташкил этиш бўйича яқиндан амалий ёрдам кўрсатсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси чорва молларини ер ости суви билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан 2020 йилда қўмитага ажратиладиган маблағлар ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикаси учун 3 та қудуқ бурғулаш ускунасини харид қилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда лойиҳа ташаббускорларига ажратилаётган ер участкаларида уларнинг мурожаатига асосан ер остидан сув чиқариш учун суғориш тик қудуқлари бурғулаш жойларини аниқласин ҳамда уларни хабардор қилсин.

Бунда, тик суғориш қудуқларидан фойдаланиш фақат сув ўлчаш асбобларини ўрнатиш ва сув тежовчи технологияларни қўллаш орқали амалга оширилади.


8. Суғориш тик қудуқларини бурғулаш учун Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси мазкур қудуқларни бурғулаш лойиҳаларига экологик экспертиза хулосаси ҳамда Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси гидрогеологик хулоса берилишини таъминласин.


9. Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Нукус филиали қошида Ветеринария техникуми ташкил этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Нукус филиалини ҳамда унинг қошида ташкил этилаётган Ветеринария техникумини жойлаштириш учун Нукус қурилиш коллежи бино-иншоотларининг асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан биргаликда ажратилишини таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиали бакалавриатининг 2020/21-2022/23 ўқув йилларига кундузги таълим шакли учун давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларига таклифларни шакллантиришда Бўзатов, Мўйноқ, Тахтакўпир ва Қўнғирот туманларида камида 5 йил ишлаб бериш шарти билан тегишли таълим йўналишлари юзасидан Бўзатов, Мўйноқ, Тахтакўпир ва Қўнғирот туманлари бўйича давлат гранти асосида алоҳида мақсадли қабул кўрсаткичларини назарда тутсин.

11. 2020 йилдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикасида қорамолларда учрайдиган тейлериоз касаллигининг олдини олиш бўйича эмлаш тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгилансин.


12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг чўл яйлов ўсимликлари уруғчилигини ташкил қилиш учун Тахтакўпир туманида Бухоро чўл яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази филиалини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси "Ўзбекчорванасл" агентлиги тизимидаги Бухоро чўл яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази Тахтакўпир тумани филиалига қўшимча штат бирликларини ажратиш ҳамда филиални сақлаш учун зарур маблағларни 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлари параметрларида назарда тутсин.


13. Озуқабоп экинлар навларининг бошланғич уруғчилигини йўлга қўйиш мақсадида Тахтакўпир туманидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш марказига суғориладиган ерлардан камида 200 гектар ҳамда Бухоро чўл яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш марказига яйлов ерлардан камида 200 гектар ер майдонлари 6-иловага мувофиқ ажратиб берилсин.


14. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши:

а) Комиссия (М.Т. Ерниязов) билан биргаликда:

2019 йил 1 декабрга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Бўзатов, Мўйноқ, Тахтакўпир ва Қўнғирот туманларида йирик ва майда шохли наслли чорва молларини саноат усулида, шунингдек, яйлов ва пичанзорларда ҳайдаб боқиш, чорва моллари учун озуқа ишлаб чиқариш, чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлашга доир лойиҳаларни амалга ошириш истагида бўлган лойиҳа ташаббускорларини аниқлаб, лойиҳалар рўйхатини тасдиқласин;

2019 йил 10 декабрга қадар лойиҳаларни молиялаштириш, қурилиш ва озуқа майдони учун ер ажратиш, уларни ўз муддатида ишга тушириш тадбирларини амалга оширишни таъминлашга қаратилган тармоқ жадвалларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда лойиҳалар бўйича тармоқ жадваллари ижросини тизимли равишда муҳокама қилиб борсин ҳамда мавжуд муаммоларни тезкор ҳал этиш чораларини кўрсин;

б) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармасига Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг даромадлар ошириб бажарилган қисми ҳисобидан чорвачилик йўналишида янги иш ўринларини яратиш мақсадида 2019 йилда 2 миллиард сўм ва 2020 йилда 5 миллиард сўм ажратсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси бир ой муддатда:

барқарор эпизоотик ҳолатни сақлаш ва касаллик чиққан жойга тезкорлик билан етиб боришни таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасини Ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармасининг маблағлари ҳисобидан тиббий-ветеринария жиҳозлари мавжуд автотранспорт воситаси билан таъминласин;

Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг мавжуд штат бирликлари доирасида иккита ветеринар врач штатидан иборат мобиль гуруҳ ташкил қилсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда 2020-2021 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ер майдонларини хатловдан ўтказсин ва мавжуд яйловларда геоботаник тадқиқот ишларини олиб борсин ҳамда натижаси бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


17. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги билан биргаликда замонавий чорвачилик комплексларини қуриш, шунингдек, наслли чорва моллари, қишлоқ хўжалиги техникалари, чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш ускуналарини сотиб олиш лойиҳаларини молиялаштириш учун халқаро молия институтларининг имтиёзли кредит линияларини тўғридан-тўғри жалб этиш чораларини кўрсин.

18. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


19. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департаменти раҳбари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                           Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 7 ноябрдаги

ПҚ-4512-сон қарорига

1-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикасида чорвачиликни

жадал ривожлантириш бўйича комиссия

ТАРКИБИ

М. Ерниязов

-

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси, комиссия раиси


Б. Мавлонов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департаменти раҳбари, комиссия раиси ўринбосари


Б. Норқобилов

-

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси, комиссия раиси ўринбосари

Қ. Сариев

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, комиссия раиси ўринбосари


Ж. Ходжаев

-

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири


А. Эргашев

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари


А. Абдуллаев

-

"Давергеодезкадастр" қўмитаси раиси


Н. Бакиров

-

Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси


У. Исмоилов

-

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ижро этувчи директори вазифасини бажарувчи


Ф. Саломов

-

АТ Халқ банки бошқарув раиси


Ғ. Ғаниев

-

Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги бош директори ўринбосари


Х. Юнусов

-

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ректори

Н. Юлдашев

-

Республика "Қоракўлчилик" уюшмаси раиси


Б. Қодиров

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси "Ўзбекгидрогеология" давлат унитар корхонаси директори


Қ. Панаев

-

йирик чорвадор тадбиркор


З. Бобожонов

-

йирик чорвадор тадбиркор


Н. Ахмедов

-

йирик чорвадор тадбиркор


А. Мурзаназаров

-

йирик чорвадор тадбиркор


А. Уразимбетов

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши котибият мудири, комиссия котиби


         

Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 7 ноябрдаги

ПҚ-4512-сон қарорига

2-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикасида

чорвачиликни ривожлантиришга доир

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

Т/р

Амалга ошириладиган тадбирлар


Ижро

муддати


Молиялаштириш

манбаси

Масъуллар


1.

Чорва молларига зооветеринария сервис хизматлари кўрсатиш тизимини янада яхшилаш ва сигирларни сунъий уруғлантириш ишларини ташкил этиш мақсадида мавжуд ветеринария участкаларига қўшимча равишда Бўзатов туманида 12 та, Мўйноқ туманида 7 та, Тахтакўпир туманида 9 та ва Қўнғирот туманида 7 та ер майдонини янгидан бино қуриш учун ажратиш ва 2020 йилда биноларни қуриб ишга тушириш.


2019 йил

ноябрь



2020 йил

декабрь

Маҳаллий бюджет даромадларининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ватуман ҳокимликлари, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси


2.

Бўзатов, Мўйноқ, Тахтакўпир ва Қўнғирот туманларида аҳоли хонадонларида парваришланаётган сигирларни сунъий уруғлантиришни ташкил қилиш учун барча овул фуқаролар йиғини ҳудудларига техник осеменаторларни бириктириб чиқиш.


2020-2021

йиллар

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари


Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, "Ўзбекчорванасл" агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва туман ҳокимликлари


3.

Чорва молларига зооветеринария сервис хизматларини кўрсатиш ва наслчилик ишини янада яхшилаш мақсадида "Чорванасл" марказига бириктирилган техник осеменаторларни сунъий уруғлантириш асбоб анжомлари, зарур ускуна ва жиҳозлар билан тўлиқ таъминлаш.


2019 йил

ноябрь


Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ва маҳаллий бюджет даромадларининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан


Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва туман ҳокимликлари, "Ўзбекчорванасл" агентлиги


4.

Қишлоқ хўжалиги ерларини кафолатли сув билан таъминлаш мақсадида Бўзатов туманининг Порлитов ва Қусқанатау овул фуқаролар йиғинлари ҳудудидан ўтган Амударё дарёсида 3 куб м/с сув чиқариш қувватига эга бўлган насос агрегатларини ўрнатиш.


2021 йил

апрель


Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари


Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши


5.

Қорақалпоғистон Республикаси ер майдонларини хатловдан ўтказиш ва мавжуд яйловларда геоботаник тадқиқот ишларини олиб бориш ҳамда натижаси бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.


2020-2021

йиллар


-

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши


6.

Лойиҳаларни молиялаштириш, қурилиш ва озуқа майдони учун ер майдони ажратиш, уларни ўз муддатида ишга тушириш тадбирларини амалга оширишни таъминлашга қаратилган тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2019 йил

10 декабрь


-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ветеринария қўмитаси

Лойиҳалар бўйича тармоқ жадваллари ижросини тизимли равишда муҳокама қилиб бориш ҳамда мавжуд муаммоларни тезкор ҳал этиш чораларини кўриш.


Доимий

7.

Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Нукус филиали ҳамда унинг қошида ташкил этилаётган Ветеринария техникумини жойлаштириш учун Нукус қурилиш коллежининг бино-иншоотларини асбоб-ускуна ва жиҳозлари билан бирга Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Нукус филиалига ажратилишини таъминлаш.


Икки ҳафта

муддатда


-

Давлат активларини бошқариш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги


8.

Чорвачилик соҳасида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ишларини фаоллаштириш мақсадида Нукус шаҳрида потенциал хорижий инвесторларини кенг жалб қилган ҳолда бизнес форум ўтказилиши бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.


2020 йил

апрель-май


Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ва Қорақалпоғистон Республикаси бюджети маблағлари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги


9.

Бўзатов, Мўйноқ, Тахтакўпир ва Қўнғирот туманларида мавжуд суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини ҳамда суғориш ва коллектор-дренаж тармоқларининг техник ҳолатини яхшилаш мақсадида:

коллектор-дренаж тармоқларини реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш;

суғориш тармоқларини реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш ишларини амалга ошириш.


2020-2021

йиллар


Тадбиркорларнинг ўз маблағлари вамаҳаллий бюджет даромадларининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, туман ҳокимликлари


10.

Озуқабоп экинларни илмий асосланган холда жойлаштиришни ташкил қилиш ҳисобига йилига икки марта ҳосил олишни йўлга қўйиш орқали ҳар бир гектар озуқабоп экин еридан 8-10 тоннадан озуқа бирлиги етиштиришни ташкил этиш.


2020-2021

йиллар


Тадбиркорларнинг ўз маблағлари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва туман ҳокимликлари, "Ўзбекчорванасл" агентлиги


11.

Қайта фойдаланишга топширилган ер майдонларида донли озуқабоп экинларни етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжаликларини ташкил этиш.


2020 йил


Тадбиркорларнинг ўз маблағлари


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва туман ҳокимликлари, "Ўзбекчорванасл" агентлиги


12.

Бўзатов, Мўйноқ, Тахтакўпир ва Қўнғирот туманларидаги яйлов ва суғориладиган майдонлар учун озуқабоп ўсимлик уруғларини серҳосил навларини тизимли етказиб беришни ташкил этиш мақсадида уруғчилик хўжаликларини ташкил этиш.


2020 йил


-

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва туманлар ҳокимликлари


13.

Қоракўлчилик соҳасини ривожлантириш, қоракўл зотли қўйларни кўпайтиришни ташкил этиш мақсадида Тахтакўпир туманида "Қоракўлчилик" илмий наслчилик тажриба станцияси" фаолиятини йўлга қўйиш.


2020 йил

1 август


-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Республика "Қоракўлчилик" уюшмаси


14.

Тахтакўпир туманида "Қоракўлчилик" илмий наслчилик тажриба станцияси" фаолиятини йўлга қўйиш учун талаб этиладиган 5 млрд сўм маблағларни ажратиш.


2019 йил

декабрь


Маҳаллий бюджет даромадларининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Республика "Қоракўлчилик" уюшмаси


15.

Қорақалпоғистон Республикасининг чорвачилик хўжаликлари томонидан замонавий қушхона ташкил этиш учун, истисно тариқасида, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг мурожаатига асосан Тошкент вилоятининг Тошкент шаҳрига туташ бўлган ҳудудидан танлов ва аукцион ўтказмасдан ер ажратиш.


2020 йил

Чорвачилик хўжаликларининг ўз маблағлари ҳисобидан


Тошкент вилояти ҳокимлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси


16.

Пичанзор ва яйловлардан фойдаланувчиларга чорвачилик йўналишидаги, айниқса, гўшт етиштиришга ихтисослаштирилган лойиҳаларни амалга ошириш ва маҳсулот етиштириш бўйича илмий асосланган тавсиялар бериш.


2020-2021

йиллар


-

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси


17.

Чорва молларини ер ости суви билан таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси учун 3 та қудуқ бурғулаш ускунасини харид қилиш.


2020 йил


Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига ажратилган маблағлар доирасида


Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси


18.

Чорвачилик соҳасида халқаро молия институтлари иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида илғор тажрибани ўрганиш ва амалиётга татбиқ этиш мақсадида чорвачилиги ривожланган хорижий мамлакатга (Германия) чорвадорларни юбориш.


2019 йил

декабрь


Халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан


Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши


19.

Бўзатов туманида эксперимент тариқасида лотларга бўлинган ҳолда (30, 60, 100 бош молга мўлжалланган) майдонлари фермерларга ажратиладиган чорвачилик комплексини (камида 2 мингта бошга мўлжалланган) ташкил қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. Бунда, мазкур комплексда, шу жумладан қуйидагилар назарда тутилади:

хизмат кўрсатишни ташкил қилиш учун дирекция тузиш;

зарур инфратузилмани барпо қилишва муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш;

лот майдонларини чорвачилик хўжаликларига имтиёзли шартларда ижарага бериш.


2019 йил

декабрь


-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон чорвадорлари уюшмаси


    





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 7 ноябрдаги

ПҚ-4512-сон қарорига

3-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов,

Мўйноқ, Тахтакўпир ва Қўнғирот туманларида

фойдаланилмаётган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган

ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш билан боғлиқ

ЧОРА-ТАДБИРЛАР

Т/р

Ҳудудлар номи

Ер майдони,

га

Узунлиги,

км

Қиймати,

жами млн

сўм


шу жумладан:


2020 йил


2021 йил


Тахтакўпир тумани*

1.

"Дауқара" ОФЙ


37,4

1,5

37,5

37,5


2.

"Боршитаў" ОФЙ


2 520,5

10

250,0

112,5

137,5

3.

"Жанадарья" ОФЙ


865,4

6

150,0

67,5

82,5

4.

"Маржанкол" ОФЙ


153,4

4

100,0

50,0

50

Жами:


3 576,7

21,5

537,5

267,5

270,0

Қўнғирот тумани*

1.

"Ажинияз" ОФЙ


1 410,9

10,0

300,0


300

2.

"Равшан" ОФЙ


1 530,7

21,0

630,0


630

3.

"Кок-дарья" ОФЙ


555,9

23,0

700,0


700

Жами:


3 497,5

54,0

1 630,0


1 630

Бўзатов тумани**

1.

"Қусканатаў" ОФЙ


1 413,9

42,2

1 392,6

1 392,6


2.

"Аспантай" ОФЙ


1 139,0

30,3

1 000,0


1 000,0

3.

"Еркиндарья" ОФЙ


1 853,3

100,0

3 700,0


3 700,0

4.

"Кук суў" ОФЙ


1 104,8

38,0

1 841,5

736,6

1 104,9

Жами:


5 511,0

210,5

7 934,1

2 129,2

5 804,9

Мўйноқ тумани**

1.

"Қазақдарья" ОФЙ


400,0

30,0

685,0

685,0


Жами:


400,0

30,0

685,0

685,0


Ҳаммаси:


12 985,2

316,0

10 786,6

3 081,7

7 704,9

           

*) Туман маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;

**) Республика бюджетидан суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш дастури доирасида молиялаштирилади.


Изоҳ: лойиҳалар қиймати лойиҳа-смета ҳужжатлари ва экспертиза хулосаларига асосан ўзгариши мумкин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 7 ноябрдаги

ПҚ-4512-сон қарорига

4-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси Бўзатов, Мўйноқ,

Тахтакўпир ва Қўнғирот туманларида суғориш

каналларини тозалаш ҳисобига қўшимча ер

майдонларини ўзлаштириш билан боғлиқ

ЧОРА-ТАДБИРЛАР

Т/р

Ҳудудлар номи


Суғориш

канал-

ларини

тозалаш,

км


Қўшимча

ўзлашти-

риладиган

майдон, га


Қиймати,

жами млн

сўм


шу жумладан:


Молиялаштириш

манбаси


2020 йил


2021 йил


Тахтакўпир тумани

1.

"Тахтакўпир" ОФЙ


2,4

372,8

42,9

14,7

28,2

Туман маҳаллий бюджетидан

2.

"Мақпалкўл" ОФЙ


1,8

50,3

32,1

11,0

21,1

3.

"Боршитаў" ОФЙ


4,5

2 520,5

80,4

27,6

52,8

4.

"Жанадарья" ОФЙ


2,1

865,4

37,5

12,9

24,6

5.

"Коныраткўл" ОФЙ


2,7

1 115,4

48,2

16,5

31,7

6.

"Мулик" ОФЙ


2,5

985,0

44,6

15,3

29,3

7.

"Маржанкол" ОФЙ


3,6

153,4

64,3

22,0

42,2

Жами:


19,6

6 062,8

350,0

120,0

229,9

Қўнғирот тумани

1.

"Тазабирлик" ОФЙ


13,1

1 000,0

58,9

26,5

32,4

Туман маҳаллий бюджетидан

2.

"Ажинияз" ОФЙ


32,5

500,0

146,2

65,8

80,4

3.

"Равшан" ОФЙ


35,8

1 020,0

161,1

72,5

88,6

4.

"Хоразм" ОФЙ


26,8

1 200,0

120,6

54,3

66,3

5.

"Агрохизмат" ОФЙ


15,7

1 250,0

70,7

31,8

38,9

6.

"Кок-дарья" ОФЙ


38,5

1 500,0

173,3

78,0

95,3

60,8 млн сўм туман сув хўжалиги бўлими эксплуатация маблағидан, 112,5 млн сўм туман маҳаллий бюджетидан


7.

"Кокликол" ОФЙ


7,9

1 100,0

35,6

16,0

19,6

Туман маҳаллий бюджетидан

8.

"Жана талап" ОФЙ


8,2

500,0

36,9

16,6

20,3

9.

"Уст урт" ОФЙ


2,5

500,0

11,3

5,1

6,2

Жами:


181,0

8 570,0

814,6

366,6

448,0


Бўзатов тумани

1.

"Эркиндарё" ОФЙ


51,1

1853,3

434,4

347,5

86,9

Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан Сув хўжалиги вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида


2.

"Қусханатаў" ОФЙ


35,0

1413,9

242,3

193,8

48,5

3.

"Аспантай" ОФЙ


31,1

1907,6

264,4

211,5

52,9

4.

"Кук суў" ОФЙ


46,0

1104,8

391,0

312,8

78,2

Жами:


163,2

6279,6

1332,1

1065,6

266,5

Мўйноқ тумани

1.

"Хаким ота" ОФЙ


25,0

850,0

7 450,0


7 450,0

Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан Сув хўжалиги вазирлигига ажратилган маблағлар доирасида


Жами:


25,0

850,0

7 450,0


7 450,0

Ҳаммаси:


388,8

21 762,4

9 946,7

1 552,2

8 394,4


          

Изоҳ: лойиҳалар қиймати лойиҳа-смета ҳужжатлари ва экспертиза хулосаларига асосан ўзгариши мумкин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 7 ноябрдаги

ПҚ-4512-сон қарорига

5-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси Бўзатов, Мўйноқ,

Тахтакўпир ва Қўнғирот туманларининг пичанзор

ва яйлов ерларида чорва молларини суғоришни

ташкил этиш учун янгидан қазиладиган қудуқлар

СОНИ ҲАМДА ДИСЛОКАЦИЯСИ

Т/р

Ҳудудлар номи


Ер майдони,

га


Янги қазиладиган

қудуқлар


шу жумладан:


2019 йил


2020 йил


Бўзатов тумани

1.

"Кук сув" ОФЙ


300

2

1

1

2.

"Кусканатау" ОФЙ


2600

6

1

5

3.

"Эркиндаря" ОФЙ


210

1


1

4.

"Оспантай" ОФЙ


1 000

2


2

Мўйноқ тумани

1.

"Хаким-ота" ОФЙ


690

1


1

2.

"Казакдаря" ОФЙ


180

2

1

1

Тахтакўпир тумани

1.

"Жанагадаря" ОФЙ


1 700

2

1

1

2.

"Маржонкул" ОФЙ


280

1


1

3.

"Караой" ОФЙ


665

2

2


4.

"Мулк" ОФЙ


345

1

1


Қўнғирот тумани

1.

"Жаслик" ОФЙ


1 500

4


4

2.

"Каракалпакия" ОФЙ


1 500

5


5

ЖАМИ


29

7

22

            

Изоҳ: Чорвадор тадбиркорларнинг мазкур дислокациялардан ташқари қўшимча қудуқларни қазиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини ўз ҳисобидан қоплаши тўғрисидаги мурожаати ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида чорвачиликни жадалривожлантириш бўйича комиссиясининг тавсиясига кўра Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарорига мувофиқ харажатларнинг қолган 50 фоизи Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан молиялаштирилиши мумкин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 7 ноябрдаги

ПҚ-4512-сон қарорига

6-ИЛОВА



Яйлов ва озуқа экинлар жойлаштирилган

суғориладиган майдонларда озуқабоп экинлар

навларининг бошланғич уруғчилигини йўлга қўйиш

мақсадида Тахтакўпир туманидан ажратиладиган

ЕР УЧАСТКАЛАРИ

Т/р

Озуқабоп экин турлари


Майдони,

га


Ҳосилдорлиги,

ц/га

Етиштирилган

уруғлик, тонна


Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази

1

Маккажўхори


70

40

280

2

Оқ жўхори


10

40

40

3

Беда


20

3

6

4

Оралиқ экинлар (третикале, жавдар, сули)


90

30

270

5

Озуқабоп лавлаги


10

10

10

Бухоро чўл яйлов озуқабоп ўсимликлар уруғчилиги

илмий-ишлаб чиқариш маркази

6

Яйлов озуқабоп ўт уруғлари


200

20

400

        


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 8 ноябрь


"Халқ сўзи", 2019 йил 9 ноябрь







































Время: 0.1922
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск