ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Маълумот ахборотлар / 2. Солиқ тўловчининг тақвими / 2019 й. /

Декабрь

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

2019


СОЛИҚ ТЎЛОВЧИНИНГ

ТАҚВИМИ

(юридик шахслар учун)



ДЕКАБРЬ

ИШ ВАҚТИ ҲИСОБ-КИТОБИ (СОАТЛАРДА):


5 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 176

6 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 172

36 соатли иш ҳафтасида - 154


ИШ КУНЛАРИ СОНИ:


5 кунлик иш ҳафтасида - 22

6 кунлик иш ҳафтасида - 26

1

*******

- Ер участкасининг таркиби ва майдони йил давомида ўзгарган, шунингдек 2019 йилда ягона ер солиғи бўйича имтиёзларга бўлган ҳуқуқ вужудга келган (тугатилган) тақдирда, солиқ тўловчилар томонидан ягона ер солиғининг аниқлик киритилган ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни


Солик кодекси, 369-модда, тўртинчи қисм;

      

5

- 2019 йилнинг ноябрь ойида банклар томонидан Ўзбекистон Республикасининг норезидентларига амалга оширилган тўловлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни


Солик кодекси, 165-модда, тўртинчи қисм, 1-банд;

      

- 2019 йилнинг ноябрь ойида натура шаклида тўланган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 188-модда, биринчи қисм;

     

9

- ер солиғини йиллик сумманинг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни*


Солиқ кодекси, 286-модда, биринчи ва учинчи қисмлар;

   

    


10

- 2019 йилнинг декабрь ойи учун фойда солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни**


Солиқ кодекси, 164-модда, учинчи ва тўртинчи қисмлар;

             

- 2019 йилнинг ноябрь ойи учун акциз солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 239-модда; 240-модда, биринчи қисм;

             

- 2019 йилнинг декабрь ойи учун мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни***


Солиқ кодекси, 271-модда, бешинчи қисм;

             

- 2019 йилнинг ноябрь ойи учун бозорлар ва устав фондида (устав капиталида) давлат улуши камида 51%ни ташкил этган савдо мажмуалари олган даромадлари ва бюджетга маблағлар ўтказгани тўғрисида маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 387-модда, бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлар.

             

   

24

- 2019 йилнинг ноябрь ойи учун табиий газга қўшимча фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни



АВ томонидан 24.02.2009 йилда 1909-сон билан рўйхатдан ўтказилган Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 12, 13-бандлари.


        

25

- 2019 йилнинг ноябрь ойи учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ягона ижтимоий тўлов ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 187-модда 2-банд; 310-модда учинчи қисм;

- 2019 йилнинг ноябрь ойи учун мазкур муддат учун тўланмаган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 188-модда, биринчи қисм;

- 2019 йилнинг ноябрь ойи учун ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 225-модда, биринчи қисм; 226-модда, биринчи қисм; 226-5-модда;

- 2019 йилнинг ноябрь учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўлашнинг сўнгги куни

     


Солиқ кодекси, 247-модда, тўртинчи қисм;

- 2019 йилнинг декабрь ойи учун бир йиллик сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан ошадиган юридик шахслар томонидан ушбу солиқ бўйича жорий тўловларни, шунингдек сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кам бўлган юридик шахслар ҳамда микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ушбу солиқни 2019 йилнинг IV чораги учун тўлашнинг сўнгги куни*****


Солиқ кодекси, 264-модда, биринчи ва учинчи қисмлар;

- 2019 йилнинг ноябрь ойи учун ягона ижтимоий тўловни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 310-модда, тўртинчи қисм;

- 2019 йилнинг ноябрь ойи учун товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашнинг сўнгги куни

    


Солиқ кодекси, 347-модда, учинчи қисм;

- 2019 йилнинг ноябрь учун ягона солиқ тўловини тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 360-модда, бешинчи қисм;

- 2019 йилнинг ноябрь ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни


АВ томонидан 3.11.2016 йилда 2836-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-банди.

        

*) Ер солиғини ҳар чоракнинг биринчи ойи 10-кунидан кечикмай тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган, ер солиғини қуйидаги тартибда тўлайдиган қишлоқ хўжалиги корхоналари бундан мустасно:

ҳисобот йилининг 1 сентябрига қадар - йиллик солиқ суммасининг 30%и;

ҳисобот йилининг 1 декабрига қадар - солиқнинг қолган суммаси


**) Ҳисобот давридаги тахмин қилинаётган солиқ солинадиган фойдаси БҲМнинг 200 бараваридан кам бўлган корхоналардан ташҳари.


***) Мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловларни ҳар чоракнинг учинчи ойи 25-кунидан кечиктирмай тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно.


****) 2019 йил 1 сентябрдан солиқ миқдори ва молиявий-иқтисодий кўрсаткичларни аниқлаш учун ЭКИҲ ўрнига 223000 сўм миқдорида базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) киритилди (21.05.2019 йилдаги ПФ-5723-сон Фармон)


*****) Ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари, республикада доимий муассаса орқали фаолиятни амалга оширадиган Ўзбекистон норезидентлари, шунингдек юридик шахсни ташкил этган ва ташкил этмаган деҳқон хўжаликлари бундан мустасно.


******) Ҳар чоракда ҳисоб-китобни тақдим этадиган ва солиқни тўлайдиган микрофирмалар ва кичик корхоналар бундан мустасно.


*******) Муддатнинг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб ундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади.


Солиқ тўловчининг тақвими - "Norma" МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмасидир. Унинг бошқа ОАВларда қайтадан чоп этилиши ва электрон маълумотлар базаларида жойлаштирилишига "Norma" МЧЖ билан тузилган шартнома асосидагина йўл қўйилади.






















































Время: 0.0040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск