ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Тартибга солиниш соҳалари бўйича ҳужжатлар тизими / Ҳуқуқий соҳада ҳамкорлик /

Ўзбекистон Республикаси билан Туркия Республикаси ўртасида экстрадиция тўғрисида Битим (Тошкент, 2018 йил 30 апрель)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси билан

Туркия Республикаси ўртасида

экстрадиция тўғрисида

БИТИМ


Тошкент, 2018 йил 30 апрель


23-моддага мувофиқ 2019 йил

20 августдан кучга кирган


Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси, кейинги ўринларда "Томонлар" деб аталувчилар,

жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноят ишларини юритиш соҳасидаги халқаро ҳуқуқ нормаларига таянган ҳолда,

жиноятчиликка барҳам беришда янада самаралироқ ҳамкорликни таъминлаш ва шу мақсадда экстрадиция тўғрисида битим тузиш истагида,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда. Ушлаб бериш мажбурияти


Ҳар бир Томон мазкур Битим қоидаларига мувофиқ ва бошқа Томоннинг сўровига биноан ўз ҳудудида аниқланган ва бошқа Томон тарафидан қидирилаётган шахсларни бундай шахсларга нисбатан жиноят ишларини юритиш ёки чиқарилган ҳукмни ижро этиш учун бир-бирларига ушлаб бериш (экстрадиция қилиш) мажбуриятини ўз зиммасига олади.



2-модда. Марказий органлар ва алоқа воситалари


1. Мазкур Битимга мувофиқ ушлаб бериш бўйича барча масалалар юзасидан қуйидагилар Марказий органлар ҳисобланади:

Ўзбекистон томони учун: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси,

Туркия томони учун: Туркия Республикаси Адлия вазирлиги.


2. Томонлар ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган марказий органлар тўғрисидаги ҳар қандай ўзгаришлар ҳақида бир-бирларини хабардор қиладилар.


3. Мазкур Битим мақсадлари учун Томонларнинг марказий органлари бир-бирлари билан дипломатик каналлар ёки Жиноят полицияси халқаро ташкилоти (ИНТЕРПОЛ) орқали алоқа қиладилар.

Дипломатик каналлардан фойдаланиш, зарурат туғилганда, марказий органлар сўровларни зудлик билан бажариш учун факс, электрон почта ёки бошқа тезкор алоқа воситалари орқали бевосита алоқа қилишларига тўсқинлик қилмайди.



3-модда. Ушлаб бериш учун асос бўладиган жиноятлар


1. Мазкур Битим мақсадларида, ушлаб бериш учун асос бўладиган жиноятлар ҳар иккала Томон қонунчилигига мувофиқ, содир этилгани учун бир йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёки янада оғирроқ жазо қўлланилиши назарда тутилган жиноятлардир. Агар ушлаб бериш тўғрисидаги сўров шу турдаги жинояти учун озодликдан маҳрум қилиш бўйича ҳукмни ижро этиш мақсадида қидирилаётган шахсга доир бўлса, ушлаб бериш тайинланган жазонинг тугашига

...
Время: 0.0051
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск