язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология/ Сертификатлаштириш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.07.2004 й. 318-сон "Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.07.2004 й.

N 318


МАҲСУЛОТЛАРНИ СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ

ТАРТИБОТИНИ СОДДАЛАШТИРИШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Тадбиркорлик фаолияти субъектлари учун қулай шарт-шароитлар шакллантиришни давом эттириш, маҳсулотларни сертификатлаштириш жараёнини соддалаштириш ва бу борадаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

2. 2004 йил 1 октябрдан бошлаб декларациялаш йўли билан маҳсулотларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш тизими жорий этилсин.

"Ўзстандарт" агентлиги икки ой муддатда Маҳсулотнинг хавфсизлик талабларига мувофиқлигини декларациялаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг белгиланган тартибда ишлаб чиқилишини ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.

3. "Ўзстандарт" агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда мазкур қарорга мувофиқ:

четдан келтирилаётган маҳсулотлардан аккредитация қилинган органлар ва лабораториялар томонидан синов ўтказиш учун намуна олишнинг чекланган нормаларини белгиласинлар;

аккредитация қилинган органлар ва лабораториялар ўртасида синовларнинг такрорланишига йўл қўймаслик мақсадида синовлар турларини белгиласинлар.

5. Белгилаб қўйилсинки, мувофиқлик сертификатлари мавжудлигини текшириш фақат мажбурий тартибда сертификатланадиган маҳсулотларга нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилиши мумкин.


6. "Ўзстандарт" агентлиги уч ой муддатда:

"Ўзстандарт" агентлигида "Стандартлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунида белгиланган стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар тоифаларини тайёрлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг ҳамда Мажбурий тартибда сертификатланадиган бир турдаги маҳсулотларнинг ҳар бир турини уларда сертификатлаштиришнинг тегишли норматив ҳужжатларда белгиланган хавфсизлик кўрсаткичлари кўрсатилган Қоидаларининг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилишини;

мажбурий тартибда сертификатланадиган маҳсулотларнинг номенклатура рўйхати, уларнинг сифатини ва хавфсизлигини белгиловчи норматив ҳужжатларни кўрсатган ҳолда, нашр этилишини ҳамда божхона, солиқ ва аккредитация қилинган органларга жўнатилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси ҳузуридаги "EAN Uzbekistan" масъулияти чекланган жамиятни "EAN Uzbekistan" уюшмасига айлантириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.

Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси икки ой муддатда ушбу банднинг бажарилишини таъминласин.


8. "Ўзстандарт" агентлиги, Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, Ўзбекистон Телерадиокомпанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда сертификатлаштириш соҳасидаги барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни республикадаги барча тадбиркорларга, шу жумладан Интернет орқали етказиш бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар.


9. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Сертификатлаштирилиши шарт бўлган маҳсулотлар рўйхатини, сертификатлаштиришни ўтказиш, хавфсизлигини тасдиқлаш талаб этиладиган товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтириш ва уларни унинг ташқарисига чиқариш тартибини тасдиқлаш ҳақида" 1994 йил 12 августдаги 409-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 8-сон, 38-модда) 1-бандининг иккинчи хатбоши ва ушбу қарорга 1-илова;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасига истеъмол товарлари олиб келишни такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш тўғрисида" 2002 йил 5 декабрдаги 427-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 12-сон, 75-модда) 2-бандининг учинчи хатбоши ва ушбу қарорга 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

Вазирликлар ва идоралар маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш масалаларини тартибга солувчи идоравий ҳужжатларни бир ой муддатда хатловдан ўтказсинлар ва мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар ҳамда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказсинлар.

11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.


Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов


*) 2-илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 27-сон, 315-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 7, 63-модда.