Умная подшивка
2019 й. / СБХ, 47 /Божхона
ЎЗБЕКИСТОН-ТУРКИЯ: БОЖХОНА
СОҲАСИДАГИ ҲАМКОРЛИК ЯНАДА
МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА
Тошкентда Ўзбекистон ва Туркия божхона хизматлари раҳбарлари иштирокидаги Қўшма божхона кенгашининг 1-йиғилиши бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси раиси Муротжон Азимов ва Туркия савдо вазири ўринбосари - божхона хизмати раҳбари Риза Тўна Турағай иштирокида бўлиб ўтган Қўшма божхона кенгашининг 1-йиғилишида ўзаро ҳамкорликнинг янги қирраларини белгилаб берувчи қатор масалалар муҳокама қилинди. Бунда, энг аввало, икки давлат божхона хизматларининг шартномавий базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди. Шу муносабат билан Ўзбекистон томони иккала мамлакат божхона хизматлари ўртасида товарлар ва транспорт воситалари тўғрисида дастлабки маълумот алмашишни ташкил этиш ҳамда статистика соҳасида услубий ва ахборот ҳамкорлиги юзасидан шартномалар тузиш ташаббусини билдирди.
Шунингдек, республикамиз Ҳукумати билан Туркия Ҳукумати ўртасида соддалаштирилган божхона йўлагини ташкил этиш тўғрисидаги халқаро шартнома лойиҳаси юзасидан ички келишувга доир зарурий тартиб-таомилларни бошлаб юбориш лозимлиги қайд этилди.
Йиғилишда маълум қилинишича, келгусида товарларнинг божхона қийматини аниқлаш ва назорат қилиш учун зарур бўлган маълумотларни ўзаро алмашиш бўйича ҳам ҳамкорликни йўлга қўйиш кўзда тутилмоқда.
Томонлар божхона соҳасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш масалаларида ҳамкорлик қилиш бўйича Ишчи гуруҳ учрашувини ўтказишга, қисқа муддатда 2020-2021 йилларга мўлжалланган Ўзаро ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш, унда асосий эътиборни контрабанда, гиёҳвандлик воситалари, одам савдоси ва бошқа божхона ҳ
...