Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Бюджет тизими / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.11.2019 й. 917-сон "Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети таркибига киритиладнган давлат мақсадли жамғармаларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.11.2019 й.

N 917




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

КОНСОЛИДАЦИЯЛАШГАН БЮДЖЕТИ

ТАРКИБИГА КИРИТИЛАДНГАН ДАВЛАТ

МАҚСАДЛИ ЖАМҒАРМАЛАРИНИНГ

РЎЙХАТИНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети таркибига кирадиган давлат мақсадли жамғармаларининг рўйхатини тасдиқлаш ҳамда давлат мақсадли жамғармалари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ғазначилик ижроси билан тўлиқ қамраб олинишини таъминлаш мақсадида ва Ўзбскистон Республикаси Бюджет кодексининг 46-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети таркибига киритиладиган давлат мақсадли жамғармаларининг (кейинги ўринларда давлат мақсадли жамғармалари деб аталади) рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

халқаро молия институтларининг талабларига мувофиқ тақдим этиладиган ҳисобот шаклларидан келиб чиққан ҳолда, давлат мақсадли жамғармаларининг ҳисобот шаклларига бир ой муддатда тегишли ўзгартириш киритсин;

2020 йил 1 январдан бошлаб давлат мақсадли жамғармалари ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ғазначилик ижроси билан тўлиқ қамраб олинишини таъминласин.


3. Белгилансинки, 2020 йил 1 январдан бошлаб давлат мақсадли жамғармаларининг даромадлари ва харажатлари Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети таркибига киритилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 19 ноябрдаги

917-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган

бюджети таркибига кирадиган давлат

мақсадли жамғармаларининг

РЎЙХАТИ

Т/р

Давлат мақсадли жамғармаларининг номи


1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди" жамғармаси


2.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика мақсадли жамғармаси

3.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси


4.

Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси


5.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузурида Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси


6.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси


7.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси


8.

Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлигининг Виночиликни ривожлантириш жамғармаси

9.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси


10.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси


11.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси


12.

Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси

13.

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси


14.

Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси

15.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳузуридаги Давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича кафолат жамғармаси

16.

Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси

17.

Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси


18.

"Ўзбекбалиқсаноат" уюшмасининг Балиқчиликни ривожлантириш жамғармаси


19.

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси

20.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси

    

    

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 20 ноябрь
































Время: 0.1929
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск