ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Халқаро ҳамкорлик / Дипломатик, иқтисодий ва бошқа алоқаларни ривожлантириш ва янада чуқурлаштириш масалалари / Европа /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.11.2018 й. ПҚ-4037-сон "Ўзбекистон Республикаси ва Франция Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

28.11.2018 й.

N ПҚ-4037



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВА ФРАНЦИЯ РЕСПУБЛИКАСИ ЎРТАСИДА

ИККИ ТОМОНЛАМА ҲАМКОРЛИКНИ ЯНАДА

КЕНГАЙТИРИШ ВА МУСТАҲКАМЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8-9 октябрь кунлари Франция Республикасига расмий ташрифи Ўзбекистон ва Франция халқларининг ўзаро алоқалари тарихида мутлақо янги саҳифани очиб берди, икки мамлакат ўртасида кўптомонлама ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда дўстлик ва ҳамфикрликни янада мустаҳкамлашда катта туртки бўлди.

Очиқ, дўстона ва конструктив руҳда ўтган олий даражадаги сермаҳсул музокаралар, парламент, ҳукумат, ишбилармон доиралари ҳамда жамоатчилик вакиллари билан учрашувлар томонларнинг Ўзбекистон ва Франция ўртасида икки мамлакат халқларининг узоқ муддатли ва туб манфаатларига хизмат қилувчи ўзаро ҳамкорлик муносабатларини ҳар томонлама ривожлантиришга бўлган қатъий интилишларини яна бир бор тасдиқлади.

Сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, ҳарбий-техникавий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзаро ҳамкорликни ҳар томонлама кенгайтириш бўйича қўшма қарорлар муҳокама этилди ва қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси ва Франция Республикаси ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, ҳарбий-техникавий, маданий-гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича имзоланган икки томонлама битимлар ва эришилган келишувларнинг сўзсиз ҳамда тўлақонли амалга оширилишини таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Франция Республикасига расмий ташрифи давомида имзоланган икки томонлама шартномалар ва эришилган келишувларнинг ўз вақтида ва сўзсиз амалга оширилишини мониторинг ва назорат қилишни таъминлаш механизми 1-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Франция Республикасига расмий ташрифи давомида имзоланган икки томонлама ҳужжатларни амалга ошириш бўйича амалий тадбирлар режаси ("Йўл харитаси") 2-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Франция Республикасига расмий ташрифи давомида имзоланган инвестиция лойиҳалари ва савдо битимларини амалга ошириш бўйича амалий тадбирлар режаси ("Йўл харитаси") 3-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси ва Франция Республикаси ўртасидаги 2018-2019 йилларга мўлжалланган кўп томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича келишувларни амалга ошириш юзасидан амалий тадбирлар режаси ("Йўл харитаси") 4-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг ЮНЕСКО Бош директори О. Азуле билан учрашуви якунлари бўйича ташкилот билан ҳамкорликни янада ривожлантириш юзасидан амалий тадбирлар режаси ("Йўл харитаси") 5-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ушбу қарорнинг 3-иловасида* кўрсатилган муддатларда инвестиция битимларини ва савдо шартномаларини амалга ошириш тармоқ жадвалларини тасдиқласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 октябрдаги ПФ-5565-сон Фармони билан тузилган Олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ижросини таъминлаш масалалари бўйича республика мувофиқлаштирувчи гуруҳи:

Франция Республикасига олий даражадаги ташриф давомида имзоланган ҳужжатларни, эришилган келишувларни оғишмай ва сифатли амалга ошириш, шу жумладан айрим ҳужжатларнинг кучга кириши бўйича давлат ички тартиб-таомилларни ўз вақтида бажариш юзасидан доимий ва тизимли мониторинг ҳамда назоратни ташкил қилиш;

ушбу қарор билан тасдиқланган амалий тадбирлар режаларини ("йўл хариталари"ни) сўзсиз бажариш бўйича кўрилаётган амалий чора-тадбирлар тўғрисида вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари - масъул ижрочиларнинг ойлик ҳисоботларини эшитиш;

Франция Республикасига амалга оширилган олий даражадаги ташриф давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича эришилган келишувлар ва имзоланган ҳужжатларни амалга ошириш, шунингдек, юқорида кўрсатилган масалалар бўйича, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ва Франция Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро қўшма комиссия фаолияти доирасида француз томони билан мунтазам ва самарали ҳамкорликни ташкил қилиш масалаларини мувофиқлаштиришни таъминласин.


4. Вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар - масъул ижрочилар:

тармоқ жадваллари ва мазкур қарор билан тасдиқланган амалий тадбирлар режаларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ҳамда уларнинг ижроси тўғрисидаги маълумотларнинг "Ijro.gov.uz" тизимига доимий равишда киритиб борилишини;

ҳар ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 3 санасига қадар тармоқ жадваллари ва мазкур қарор билан тасдиқланган амалий тадбирлар режаларининг ижроси тўғрисидаги маълумотларнинг 2, 4 ва 5-иловалар* бўйича - Ташқи ишлар вазирлигига, 3-илова* бўйича - тегишлилиги бўйича Ташқи савдо вазирлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига тақдим этиб борилишини таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси тармоқ жадваллари ва мазкур қарор билан тасдиқланган амалий тадбирлар режаларининг ижроси тўғрисидаги умумлаштирилган маълумотларни ҳар ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 7 санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ҳисоб палатасига киритиб борсин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ҳисоб палатаси ушбу қарор ҳамда тасдиқланган амалий тадбирлар режалари ижросининг танқидий таҳлилини ҳар ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10 санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппаратига тақдим этиб борсин.


5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов ва Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси М.М. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                 Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2018 йил 28 ноябрь










































Время: 0.0256
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск