Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Меҳнатга ҳақ тўлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.11.2019 й. 920-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқаролар йиғинлари ходимлари меҳнатига ягона тарифсеткаси бўйича ҳақ тўлашнинг разрядларини белгилаш тўғрисида" 2017 йил 17 июлдаги 500-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.11.2019 й.

N 920



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНЛАРИ ХОДИМЛАРИ

МЕҲНАТИГА ЯГОНА ТАРИФСЕТКАСИ БЎЙИЧА

ҲАҚ ТЎЛАШНИНГ РАЗРЯДЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ

ТЎҒРИСИДА" 2017 ЙИЛ 17 ИЮЛДАГИ 500-СОН

ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 2 апрелдаги ПФ-5700-сон Фармонига асосан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 2 апрелдаги ПФ-5700-сон Фармонининг 5-бандида фуқаролар йиғинлари раислари ва масъул котиблари ойлик иш ҳақи 2019 йил 1 майдан 1,25 бараварга ва 1 октябрдан 1,2 бараварга оширилиши назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқаролар йиғинлари ходимлари меҳнатига ягона тариф сеткаси бўйича ҳақ тўлашнинг разрядларини белгилаш тўғрисида" 2017 йил 17 июлдаги 500-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 694-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.


3. Белгилансинки, фуқаролар йиғинлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатлар туманлар ва шаҳарлар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобига қопланади.


4. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 20 ноябрдаги

920-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Фуқаролар йиғинлари

ходимлари меҳнатига ягона тариф сеткаси бўйича ҳақ

тўлашнинг разрядларини белгилаш тўғрисида" 2017 йил

17 июлдаги 500-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш


1. Илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг,

шунингдек, шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар

ва овулларнинг маҳаллалари фуқаролар йиғинлари

ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг

Ягона тариф сеткаси бўйича

РАЗРЯДЛАРИ

Т/р

Лавозим номи

Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича разрядлар


посёлкалар, қишлоқлар,

овуллар ва шаҳарлар

маҳаллаларининг

фуқаролар йиғинлари


шаҳарлар ҳудудидан

ташқарида жойлашган

маҳаллалар фуқаролар

йиғинлари


1.

Фуқаролар йиғини раиси


7

6

2.

Фуқаролар йиғини масъул котиби


6

5

3.

Профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари


6

5

4.

Ҳарбий ҳисобга олиш бўйича мутахассис


5

4

".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 21 ноябрь












Время: 0.1929
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск