ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.11.2019 й. 937-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.11.2019 й.

N 937



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


("Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун

ҳужжатларига жамоатчилик назоратини кучайтиришга

қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш

тўғрисида" 2019 йил 29 августдаги ЎРҚ-559-сон

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни)



"Жамоатчилик назорати тўғрисида", "Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида", "Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2019 йил 29 августдаги ЎРҚ-559-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 21 ноябрдаги

937-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида" 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 43-сон, 530-модда):


а) 1-илованинг 71-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"71. Ўсимлик дунёси объектларини муҳофаза қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни кўпайтириш юзасидан жамоатчилик назорати фуқаролар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, оммавий ахборот воситалари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан амалга оширилади";


б) 2-илованинг 114-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"114. Ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш ва уларни қайта кўпайтириш, муҳофаза қилиш юзасидан жамоатчилик назорати - фуқаролар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, оммавий ахборот воситалари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан амалга оширилади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 8 октябрдаги 287-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 10-сон, 91-модда) билан тасдиқланган Жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги намунавий низомда:


а) 3-бандга "Ўзбекистон Республикасининг" сўзларидан кейин "Жамоатчилик назорати тўғрисида" сўзлари қўшилсин;


б) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Жамоатчилик экологик назорати:

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари;

оммавий ахборот воситалари;

нодавлат нотижорат ташкилотлар;

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари (кейинги ўринларда фуқаролар деб аталади) томонидан амалга оширилади";


в) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"13. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни ҳал этишда "Жамоатчилик назорати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида ҳамда ушбу Намунавий низомнинг 5-бандида санаб ўтилган тамойиллар билан бир қаторда демократизм, ижтимоий адолат, мустақиллик, жамоатчилик асосидаги ўзаро ёрдам, маҳаллий урф-одатлар ва анъаналар таъминланиши керак";


г) 21-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


д) 22-банднинг биринчи хатбошидаги "ўз уставларига мувофиқ" сўзлари чиқариб ташлансин;


е) 25-банддаги "Ўзбекистон Республикаси фуқаролари" сўзлари "Фуқаролар" сўзи билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 сентябрдаги 765-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2018 й., 39-сон, 780-модда) билан тасдиқланган Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишни ташкил этиш учун ҳудудларни тадбиркорлик субъектларига бириктириш тартиби тўғрисида низомнинг 47-бандидаги "Фуқароларнинг" сўзи "Оммавий ахборот воситалари, фуқароларнинг" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги 787-сон қарори билан тасдиқланган Санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш ҳамда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш қоидаларининг 55-бандидаги "Фуқароларнинг" сўзи "Оммавий ахборот воситалари, фуқароларнинг" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш қоидаларининг 46-бандидаги "Фуқароларнинг" сўзи "Оммавий ахборот воситалари, фуқароларнинг" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 22 ноябрь








































Время: 0.2199
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск