ЎзР Конунчилиги
ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя ҳилиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.11.2019 й. 936-сон "Жиззах вилоятининг тадбиркорлик ва инвестиция салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҚарориПолный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
21.11.2019 й.
N 936
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИНИНГ
ТАДБИРКОРЛИК ВА ИНВЕСТИЦИЯ
САЛОҲИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
УЧУН ҚУЛАЙ ШАРОИТЛАР ЯРАТИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Жиззах вилоятида юқори технологияларни, илмий-технологик ва инновацион тадбиркорликни ривожлантириш, инвестицияларни фаол жалб қилиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш, янги рақобатбардош ишлаб чиқаришларни алоҳида ҳудудларда жамлаш, аҳоли бандлигини ва фаровонлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Жиззах вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг Жиззах вилоятида кўп тармоқли технологик паркларни (кейинги ўринларда технопарклар деб аталади) ташкил этиш ҳамда уларнинг ҳудудида маҳсулотлар, материаллар ва бутловчи буюмларнинг янги турларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Қуйидагилар технопаркларнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:
импорт ўрнини босувчи рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этишга қизиқиш билдирган маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб этиш;
технопарклар иштирокчиларига қулай шарт-шароитлар яратиш, уларни зарур юқори технологик инфратузилма билан таъминлаш;
технопарклар иштирокчиларига молиявий, маркетинг, ҳуқуқий ва бошқа турдаги хизматлар кўрсатиш.
3. Технопаркларнинг фаолиятини бошқариш ва мувофиқлаштириш Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги "Yoshlar - kelajagimiz" жамғармаси (кейинги ўринларда жамғарма деб аталади) муассислигида масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этиладиган Жиззах вилояти кўп тармоқли технологик парклари ягона дирекцияси (кейинги ўринларда дирекция деб аталади) томонидан амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
4. Белгилансинки, технопаркларни ташкил этиш ва жойлаштириш учун 1-иловада кўрсатилган бўш турган ер майдонлари тегишли туманлар ҳокимликлари томонидан дирекцияга бепул тарзда доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади.
5. Технопарклар ҳудудида бино-иншоотларни қуриш ва ер майдонлари ажратиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
а) қурилиш бўйича буюртмачи функцияларини бажариш дирекцияга юкланади;
б) қурилиш жамғарма маблағлари ҳисобига амалга оширилади;
в) тегишли туманлар ҳокимликлари:
қуриладиган бино-иншоотларни муҳандислик-коммуникациясига, шу жумладан электр энергияси, табиий газ, сув таъминоти, ташқи канализация тармоқларига улашни вилоят ва туман бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан таъминлайди;
технопаркларга туташ ҳудудларни ободонлаштиришга ҳамда технопарклар иштирокчиларининг муҳандислик-коммуникацияси билан узлуксиз таъминланишига масъул ҳисобланади;
г) дирекция бино-иншоотларни технопарклар иштирокчиларига тўғридан-тўғри музокаралар орқали импорт ўрнини босувчи рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва 5 йил муддатда сақлаб қолиш, ишлаб чиқариш жараёнида яратиладиган иш ўринларининг камида 30 фоизини ёшлар билан тўлдириш, шунингдек бино-иншоотларни қуриш билан боғлиқ харажатларни (таннархидан юқори бўлмаган миқдорда) 5 йил муддатгача бўлиб-бўлиб тўлаш шартлари билан сотади.
Бунда, ҳар бир бино-иншоотнинг 25 фоиздан кам бўлмаган қисми дирекция тасарруфида қолдирилади ва технопарклар иштирокчиларига ижарага берилади;
д) дирекция сотилмаган бино-иншоотларни технопарклар иштирокчиларига импорт ўрнини босувчи рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва сақлаб қолиш шартлари асосида ижарага бериши мумкин;
е) технопарклар иштирокчиларининг бино-иншоотларга мулк ҳуқуқи дирекция харажатлари тўлиқ қоплангандан сўнг расмийлаштирилади;
ж) дирекцияга бино-иншоотларни сотишдан келиб тушган маблағлар Жиззах вилоятида янги технопаркларни ташкил қилиш учун сарфланади ёки жамғарма ҳисобига ўтказилади.
6. Белгилаб қўйилсинки:
дирекция томонидан бино-иншоотларни технопарклар иштирокчиларига ижарага бериш ортиб борадиган коэффициентларни қўлламасдан, ижара тўловининг энг кам ставкаси бўйича амалга оширилади;
жамғарма технопарклар иштирокчиларига технопарклар ҳудудида лойиҳаларни амалга ошириш доирасида замонавий ва юқори технологик асбоб-ускуналар, техник воситалар, дастурий маҳсулотлар, инвентарь ва бошқа моддий-техника ресурсларини харид қилиш учун тижорат банклари орқали йиллик 7 фоиз ставка билан имтиёзли кредитлар берилишини таъминлайди;
дирекция технопарклар иштирокчилари учун имтиёзли кредитлар олиш мақсадида кафил сифатида иштирок этиши мумкин;
технопарклар ҳудудида, биринчи навбатда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 майдаги ПҚ-4302-сон қарори билан тасдиқланган 2019 йилда тадбиркорлик субъектлари томонидан ўзлаштирилиши тавсия этиладиган тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, хом ашё ва материалларнинг янги турлари рўйхатида кўрсатиб ўтилган маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади.
7. Жиззах вилояти кўп тармоқли технологик паркларида амалга ошириш тавсия этилаётган лойиҳалар рўйхати 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.
8. Технопаркларни ташкил этиш доирасида дирекцияга, истисно тариқасида:
технопарклар ҳудудидаги бино-иншоотларни қуриш ва реконструкция қилишни белгиланган шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этган ҳолда бир вақтда лойиҳалаш ва молиялаштириш шартлари асосида бажаришга;
технопарклар фаолиятини ташкил этиш учун лойиҳалаш ва пудрат ташкилотларини, шунингдек асбоб-ускуналар, техник воситалар, дастурий маҳсулотлар, инвентарь ва бошқа моддий-техника ресурсларини етказиб берувчиларни тендер (танлов) савдолари ўтказмасдан, энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида аниқлашга рухсат берилсин.
9. Белгилансинки:
а) қуйидагилар технопарклар фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш билан боғлиқ чораларни молиялаштириш манбалари ҳисобланади:
хўжалик шартномалари асосида технопаркларнинг фаолияти ихтисослигига тегишли ишлар бажарилишидан олинган маблағлар;
бино-иншоотларни ижарага беришдан олинган тушумлар;
б) дирекция таъминоти:
технопарклар ҳудудида тижорат фаолиятини амалга ошираётган технопарклар иштирокчилари соф фойдасининг 1 фоизи миқдоридаги ҳар чораклик ажратмалар;
технопарклар иштирокчиларига хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
10. Жамғарма ўн кун муддатда:
дирекция уставини тасдиқласин, бунда технопарклар иштирокчиларини рўйхатга олиш, истиқболли лойиҳаларни танлаш ва молиялаштириш тартибини назарда тутсин;
дирекциянинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
11. Жиззах вилояти ҳокимлиги:
ўн кун муддатда дирекцияни жойлаштириш чораларини кўрсин;
тегишли туманлар ҳокимликлари билан биргаликда технопарклар ва дирекция фаолиятини ташкил этишга ҳар томонлама кўмаклашсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестиция ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ғаниев ҳамда Жиззах вилояти ҳокими Э.А. Салиев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2019 йил 21 ноябрдаги
936-сон қарорига
1-ИЛОВА
Жиззах вилоятида ташкил этилаётган
кўп тармоқли технологик парклар
РЎЙХАТИ
Т/р |
Туман номи |
Манзил
|
Ер майдони |
1. |
Зомин
|
"Ғаллакор" ҚФЙ |
2,5 гектар |
2. |
Дўстлик
|
"А. Навоий" МФЙ |
1,5 гектар |
3. |
Шароф Рашидов
|
"Тоқчилик" МФЙ |
2 гектар |
2019 йил 21 ноябрдаги
936-сон қарорига
2-ИЛОВА
Жиззах вилоятининг кўп тармоқли технологик
паркларида амалга ошириладиган истиқболли
инвестиция лойиҳалари
РЎЙХАТИ*
Т/р |
Лойиҳа ташаббускори |
Лойиҳа тавсифи |
Лойиҳа қиймати (млн сўм) |
шундан:
|
Иш ўрни |
Ишга тушириш муддати |
||
ўз маблағи (млн сўм) |
банк кредити (млн сўм)
|
хорижий инвестиция (минг долл)
|
||||||
Вилоят бўйича жами: 14 та лойиҳа
|
53 млрд сўм |
12 млрд сўм |
33,4 млрд сўм |
900 |
282 |
|||
Зомин тумани
|
||||||||
Жами: 4 та лойиҳа
|
17 955 |
3 555 |
11 850 |
300 |
77 |
|||
1. |
"Зомин камалак" ОК |
Мева сабзавотларни қуритиш ва қадоқлаш
|
4 420 |
1 020 |
3 400 |
15 |
01.12.2019 |
|
2. |
"Дон баракат инвест" МЧЖ ҚК |
Ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш ва қадоқлаш
|
4 760 |
510 |
1 700 |
300 |
20 |
01.12.2019 |
3. |
"Туркистон матлубот инвест" МЧЖ
|
Ковул маҳсулотини консервалаш |
5 525 |
1 275 |
4 250 |
12 |
01.12.2019 |
|
4. |
Дўмонов Худоёр |
Нон ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш
|
3 250 |
750 |
2 500 |
30 |
01.12.2019 |
|
Дўстлик тумани
|
||||||||
Жами: 5 та лойиҳа
|
3 560 |
1 110 |
2 450 |
70 |
||||
5. |
"Азизбектеххизмат" МЧЖ
|
Пайпоқ ишлаб чиқариш |
750 |
150 |
600 |
10 |
01.12.2019 |
|
6. |
"Мубина - Мафтуна" МЧЖ |
Тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш
|
500 |
200 |
300 |
25 |
01.12.2019 |
|
7. |
"Орзулар қуёши" МЧЖ
|
Мебель ишлаб чиқариш |
1 500 |
500 |
1 000 |
10 |
01.12.2019 |
|
8. |
"Эгамов Камолиддин" ЯТТ
|
Пойабзал ишлаб чиқариш |
500 |
200 |
300 |
15 |
01.12.2019 |
|
9. |
"Ислом - Азиз" ХК
|
Салфетка ишлаб чиқариш |
310 |
60 |
250 |
10 |
01.12.2019 |
|
Шароф Рашидов тумани
|
||||||||
Жами: 5 та лойиҳа
|
31 500 |
7 400 |
19 100 |
600 |
135 |
|||
10. |
Нуритдинов Бекзод Фармонович
|
Шампунь ва кир ювиш воситалари ишлаб чиқариш |
10 000 |
5 000 |
600 |
40 |
01.01.2020 |
|
11. |
"Файз Барака Дизайн Текстиль" МЧЖ
|
Болалар оёқ кийими ишлаб чиқариш |
7 000 |
2 500 |
4 500 |
35 |
01.01.2020 |
|
12. |
"Альфа алмаз" МЧЖ |
Электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш
|
8 500 |
3 000 |
5 500 |
30 |
01.01.2020 |
|
13. |
"Галакси Пульс" МЧЖ |
Гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш
|
3 000 |
1 000 |
2 000 |
15 |
01.01.2020 |
|
14. |
"Мадрид Реал" МЧЖ |
Мева маҳсулотларини экспортбоп "шок" музлатиш усулида қуритиш ва олма чипсини ишлаб чиқариш
|
3 000 |
900 |
2 100 |
15 |
01.01.2020 |
*) Жиззах вилояти ҳокимлиги томонидан мазкур рўйхатга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 22 ноябрь