Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /

2004 йилги XXVIII ёзги Олимпиада ўйинлари совриндорлари бўлган Ўзбекистон Республикаси спортчиларига бир марталик мукофотларни тўлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 07.07.2004 й. 320-сон Қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 7 июлдаги

320-сон қарорига

ИЛОВА



2004 йилги XXVIII ёзги Олимпиада ўйинлари

совриндорлари бўлган Ўзбекистон Республикаси

спортчиларига бир марталик мукофотларни

тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ



1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси спортчиларининг Афина шаҳри (Греция)да ўтказиладиган 2004 йилги ёзги Олимпиада ўйинларида муносиб иштирок этишини таъминлаш тўғрисида" 2004 йил 7 июндаги 261-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда XXVIII ёзги Олимпиада ўйинларида олтин, кумуш ва бронза медаллари олган Ўзбекистон Республикаси спортчиларига бир марталик пул мукофотларини тўлаш тартибини белгилайди.


2. Олтин, кумуш ва бронза медаллари олган республика спортчилари қуйидаги миқдорлардаги пул мукофотлари билан тақдирланадилар:

олтин медаль - 100 000 АҚШ доллари;

кумуш медаль - 50 000 АҚШ доллари;

бронза медаль - 25 000 АҚШ доллари.


3. Олтин, кумуш ва бронза медаллари олган спортчиларга пул мукофотини тўлаш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон республика валюта биржасида валюта маблағларини сотиб олиш учун сўмдаги маблағларни ваколатли ташкилотларга ўтказади.

Ўзбекистон Республикасининг ваколатли ташкилотлари ажратилган сўмдаги маблағларни зарур валюта маблағлари сотиб олиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳисобига ўтказадилар.


5. Ажратилган суммалар Ўзбекистон республика валюта биржаси савдоларида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг конвертация санасидаги расмий алмаштириш курси бўйича белгиланган тартибда долларга конвертация қилинади.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Ўзбекистон республика валюта биржасида валюта маблағларини сотиб олади ва сотиб олинган маблағлар доирасида Олимпиада ўйинларида олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган спортчиларга белгиланган тартибда жисмоний шахслар учун депозит валюта ҳисоб рақамлари очади.


7. XXVIII Олимпиада ўйинларида эришган юксак натижалари учун Ўзбекистон Республикаси спортчиларига пул мукофотларини тўлаш Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкида белгиланган тартибда жисмоний шахслар учун очиладиган депозит валюта ҳисоб рақамларидан, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан АҚШ долларида амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 27-сон, 316-модда.






























Время: 0.1443
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск