ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.11.2019 й. 938-сон "Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида низомга қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
21.11.2019 й.
N 938
ЧИҚИНДИЛАРНИ КЎМИШ ВА УТИЛИЗАЦИЯ
ҚИЛИШ ЖОЙЛАРИ ДАВЛАТ КАДАСТРИНИ
ЮРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМГА
ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикасининг "Давлат кадастрлари тўғрисида"ги Қонунига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Давлат кадастрлари ягона тизимини яратиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ҳамда биологик чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрини шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 ноябрдаги 250-сон қарори билан тасдиқланган Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 11-сон, 60-модда) 4-бандига "шлам тўплаш жойлари" сўзларидан кейин "биологик чиқиндиларни кўмиш жойлари" сўзлари қўшилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси уч ой муддатда биологик чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари бўйича давлат кадастрига тегишли маълумотларни (географик ҳолати, ҳуқуқий мақоми, миқдор ва сифат тавсифлари, иқтисодий баҳоси, чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тўғрисидаги ҳамда уларнинг хавфлилик даражасини камайтириш чора-тадбирлари ҳақидаги янгилаб бориладиган ахборотлар тизими) Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиши давлат қўмитасига тақдим этсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 22 ноябрь