язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Электр энергетикаси. Иссиқлик энергетикаси/ Электр тармоқлари эксплуатацияси. Техника хавфсизлиги/ Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси "Ўздавэнергоназорат" бошлиғининг 21.05.2004 й. 207-сон "Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан техник фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 09.07.2004 й. 1383-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.07.2004 й.

N 1383




ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ

БЎЙИЧА ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ

(ЎЗДАВЭНЕРГОНАЗОРАТ)

БОШЛИҒИНИНГ

21.05.2004 й.

N 207


БУЙРУҒИ



Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан

техник фойдаланиш қоидаларини

тасдиқлаш тўғрисида


(2004 йил 19 июлдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 29 апрелдаги 210-сонли "Собиқ СССРнинг қонуний ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисида"ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сонли қарори билан тасдиқланган "Ўздавэнергоназорат" давлат инспекцияси тўғрисидаги низомга асосан, БУЮРАМАН:


1. Илова* қилинаётган "Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан техник фойдаланиш қоидалари" тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб, 10 кун ўтганидан сўнг кучга киритилсин.


3. Мазкур буйруқ кучга кирган кундан бошлаб СССРнинг энергетика ва электрлаштириш вазирлигининг Давлат электр энергетикада назорат бош бошқармаси томонидан 1984 йил 21 декабрда тасдиқланган "Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини техникавий эксплуатация қилиш қоидалари" Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланилмасин.


4. Ушбу буйруқнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.



Электр энергияда назорат бўйича давлат

инспекцияси "Ўздавэнергоназорат" бошлиғи                            Б. Тешабоев



*) Илова рус тилидаги матнда берилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 27-сон, 317-модда.