ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Тасвирий санъат. Музейлар /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.11.2019 й. 945-сон "2020-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси музейларининг инклюзивлиги дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
23.11.2019 й.
N 945
2020-2021 ЙИЛЛАРДА ЎЗБЕКИСТОН
РЕСПУБЛИКАСИ МУЗЕЙЛАРИНИНГ
ИНКЛЮЗИВЛИГИ ДАСТУРИНИ
ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини инновацион ривожлантириш тўғрисида" 2018 йил 26 августдаги ПҚ-3920-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, имконияти чекланган шахслар, мактаб ёшидаги болалар, кекса ташриф буюрувчилар ва уларга ҳамроҳлик қиладиган шахсларнинг музейларга ташриф буюришлари учун инклюзив шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, "Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик жамияти, "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти ва Ўзбекистон ногиронлари жамияти томонидан ишлаб чиқилган қуйидагиларни назарда тутувчи 2020-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси музейларининг инклюзивлиги дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин:
инклюзивлик талаблари ҳисобга олинган ҳолда музейлар ва уларга туташ ҳудудлар инфратузилмасини ривожлантириш;
музейларда хизматларни инклюзив кўрсатиш амалиётини жорий этиш;
инклюзивлик талабларини ҳисобга олган ҳолда музейлар учун кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш;
инклюзивлик талабларини ҳисобга олган ҳолда музейларнинг моддий-техника базасини янгилаш.
2. Қуйидагилар Дастурни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
3. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси кенгаши 2020 ва 2021 йилларда ушбу жамғарманинг календарь тадбирлар режаларини тасдиқлашда Дастурда белгиланган тадбирларнинг ҳам амалга оширилиши учун маблағлар ажратишни назарда тутсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2019 йил 23 ноябрдаги
945-сон қарорига
ИЛОВА
2020-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси
музейларининг инклюзивлиги
ДАСТУРИ
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 23 ноябрь