Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Аҳоли бандлиги /

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти мудирининг функционал вазифалари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 21.11.2019 й. 934-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 21 ноябрдаги

934-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг

маслаҳатчиси - Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини

амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари

ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш

масалалари департаменти мудирининг

функционал вазифалари тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон ва "Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида" 2019 йил 20 августдаги ПФ-5785-сон фармонлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида" 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4136-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти мудирининг (кейинги ўринларда Бош вазир маслаҳатчиси деб аталади) функционал вазифаларини белгилайди.


2. Бош вазир маслаҳатчиси Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ҳисобот беради.


3. Бош вазир маслаҳатчиси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси деб аталади) қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.


4. Бош вазир маслаҳатчисининг фаолияти ташқи меҳнат миграцияси, меҳнат мигрантлари ва улар оилаларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларини ҳал этиш бўйича таклифларнинг пухта ишлаб чиқилиши, экспертизадан ўтказилиши ҳамда тайёрланишини таъминлашга йўналтирилган.


5. Бош вазир маслаҳатчиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг аъзоси ҳисобланади.

Бош вазир маслаҳатчиси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида бевосита иштирок этади.


6. Бош вазир маслаҳатчиси Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.


7. Бош вазир маслаҳатчиси Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаментига (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) бевосита раҳбарлик қилади ва Департамент мудири ўринбосари ва мутахассисларининг ишини ташкил қилади.


8. Бош вазир маслаҳатчиси Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини ушбу Низомга мувофиқ ўзига юкланган вазифалар ва мажбуриятлар доирасида умумий мувофиқлаштиради.


9. Бош вазир маслаҳатчисининг меҳнатига белгиланган тартибда тасдиқланадиган штат жадвалига мувофиқ ҳақ тўланади.



2-БОБ. БОШ ВАЗИР МАСЛАҲАТЧИСИ

ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ,

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИОНАЛ

МАЖБУРИЯТЛАРИ


10. Қуйидагилар Бош вазир маслаҳатчиси фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:

вазирликлар, давлат қўмиталари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, парламент ва депутатлар сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари сўзсиз бажарилишини ташкил қилиш, шунингдек, жойлардаги ишларнинг реал ҳолатини ўрганиш, ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш асосида стратегик ва устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқиш;

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси вазифалари, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ислоҳотлар концепцияси, 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепциясини ҳамда ўрта муддатли ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий дастурлари ўз вақтида ҳамда самарали амалга оширилишини таъминлаш чора-тадбирларини ташкил этиш;

уюшган меҳнат миграцияси, меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилиш, уларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

хорижий мамлакатларнинг ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича ваколатли давлат органлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисида халқаро шартномаларга Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши (ратификация қилиши) бўйича таклифларни кўриб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини уюшган ҳолда хорижда ишга жойлаштиришни таъминлаш бўйича йиллик режалар ва дастурлар, меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, хорижда уларнинг меҳнат, маиший ва яшаш шароитларини яхшилаш бўйича манзилли чора-тадбирларни амалга оширишни назарда тутувчи ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги устувор вазифаларни ҳал этишга доир аниқ чора-тадбирлар ("йўл хариталари") ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини таъминлаш;

Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига юкланган вазифа ҳамда функциялар самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш;

бириктирилган соҳада давлат сиёсатини самарали ва сифатли амалга оширишда, шу жумладан идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий этиш орқали молиявий ресурсларни бошқариш масалаларида Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар мустақиллигини кучайтириш;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига мурожаатномасидан келиб чиқадиган меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ҳисобот бериши учун ҳар чоракда таҳлилий материаллар тайёрлаш;

Ҳукуматнинг, Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг асосий халқаро рейтинглар ҳамда индексларда Ўзбекистон Республикаси позицияларини яхшилаш бўйича иш самарадорлигини ошириш соҳасида комплекс чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш;

жойларда "халқ билан мулоқот" ва шахсий учрашувлар амалиётини такомиллаштириш, аҳолининг бандлиги ва реал даромадлари оширилишини таъминлашни кафолатловчи комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш ҳамда амалга оширилишини мониторинг қилиш;

Бош вазир маслаҳатчиси ваколатига киритилган йўналишлар ва масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига таклифларнинг пухта ишлаб чиқилиши, экспертизадан ўтказилиши ва тайёрланишини таъминлаш;

хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича "йўл хариталари", йирик лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, бириктирилган соҳалар ҳамда тармоқларда муҳим устувор йўналишлар бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини ташкил қилиш ҳамда Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда уларни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ҳимоя қилиш;

Департаментга бириктирилган соҳаларда ислоҳотларнинг доимий ва тизимли асосда ҳар томонлама ва танқидий таҳлил қилинишини таъминлаш, аниқланган камчиликларнинг ўз вақтида бартараф этилиши бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш;

Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар ҳамда уларнинг раҳбарлари фаолиятини аниқ кўрсаткичлар ва мақсадли индикаторларга эришиш, яқин ва узоқ муддатли истиқболда тармоқларни стратегик ривожлантириш дастурларини амалга ошириш сифати ва самарадорлигини таъминлашга асосланган мутлақо янги баҳолаш тизимини жорий этиш;

Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини юзага келадиган муаммолар сабаблари ва шароитларини бартараф этиш, ишни ташкил қилишнинг замонавий услубларини жорий қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга қайта йўналтириш мақсадида айрим давлат функцияларини хусусий субъектларга бериш орқали ортиқча маъмурий тартибга солишни камайтириш чора-тадбирларини ташкил этиш;

ташқи меҳнат миграцияси, меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, уларнинг яшаши ва меҳнат фаолияти учун муносиб шароитлар яратиш соҳаларини ривожлантиришнинг муҳим устувор йўналишлари бўйича масалалар тайёрланиши ва Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида кўриб чиқилишини таъминлаш;

Департаментга бириктирилган тармоқларни янада ривожлантириш вазифаларини, концепциялар, комплекс чора-тадбирлар, йирик инвестиция лойиҳалари, шунингдек, хорижий давлатлар ва халқаро молия ташкилотлари билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича "йўл хариталари"ни амалга ошириш масалаларини тайёрлаш ҳамда кўриб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўмиталари билан ўзаро яқин ҳамкорликни таъминлаш;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида, Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва барча даражадаги бошқа ташкилотларда ижро интизоми даражасини ошириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, шунингдек, "йўл хариталари"нинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлаш;

Департамент кадрлар захираси шакллантирилишини ва уни тизимли асосда янгилаб боришни таъминлаш.


11. Қуйидагилар Бош вазир маслаҳатчисининг асосий вазифалари ҳисобланади:


а) меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида:

ташқи меҳнат миграцияси, меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ислоҳотларнинг, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида" 2019 йил 20 августдаги ПФ-5785-сон Фармони ва "Ўзбекистон Республикасининг ташқи меҳнат миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 5 июлдаги ПҚ-3839-сон қарорига мувофиқ амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил қилиш;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, хорижда уларнинг меҳнат, маиший ва яшаш шароитларини яхшилашни назарда тутувчи ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича таклифларнинг пухта ишлаб чиқилиши, экспертизадан ўтказилиши ва тайёрланишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини уюшган ҳолда хорижда ишга жойлаштиришни таъминлаш бўйича давлат дастурларини, меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича манзилли чора-тадбирларни амалга оширишни назарда тутувчи ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги устувор вазифаларни ҳал этишга доир аниқ чора-тадбирлар ("йўл хариталари") ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

ташқи меҳнат миграцияси соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ишларини ташкил этиш, хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда вақтинча ишга жойлаштириш ва уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш;

уюшган меҳнат миграцияси масалалари, меҳнат мигрантларининг мослашув тадбирларини амалга ошириш жараёнлари бўйича ишларни мувофиқлаштириш;

миграция жараёнларини ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижда ишга жойлашиш, уларнинг меҳнат фаолияти, адолатли ва хавфсиз меҳнат шароитларига бўлган ҳуқуқларини рўёбга чиқариш ҳолатини таҳлил қилиш;

ташқи меҳнат миграцияси соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш масалалари бўйича таклифлар ҳамда ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш ва уларнинг комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;

уюшган меҳнат миграцияси соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ишларини ташкил этиш;


б) меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш соҳасида:

меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш соҳасида устувор вазифаларни амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш;

ижтимоий-маиший масалаларни ҳал қилиш, уй-жой шароитини яхшилаш, меҳнатга лаёқатли оила аъзоларини, айниқса, аёлларни иш билан таъминлаш ва меҳнат мигрантларининг фарзандларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш орқали уларнинг Ўзбекистон Республикасидаги оила аъзоларининг даромадлари ва турмуш даражасини ошириш бўйича ишларнинг амалга оширилишини комплекс ўрганишни ташкил этиш;

меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар ҳамда ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш ва уларнинг комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;

меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ишларнинг аҳволини тизимли таҳлил ва мониторинг қилиш ҳамда уларнинг якунлари бўйича меҳнат мигрантларига ҳуқуқий, молиявий ва моддий кўмаклашиш воситаларининг самарадорлигини оширишга йўналтирилган аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

Ватанига қайтган меҳнат мигрантларини жамиятга мослашиши ва ишга жойлашишини ташкил этиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича таклифларнинг пухта ишлаб чиқилиши, экспертизадан ўтказилиши ва тайёрланишини таъминлаш;

меҳнат мигрантларининг дастлабки касбий тайёргарлигини ташкил этиш, уларга, шу жумладан ўз Ватанига қайтиб келганидан сўнг ҳуқуқий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини ўрганиш ва таҳлил қилиш;

ваколатли органларнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг хорижий ваколатхоналари, Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ва консуллик муассасалари томонидан меҳнат мигрантлари мурожаатларини кўриб чиқиш, улар билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқот ўрнатишни самарали таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш;


в) "йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:

Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда "йўл хариталари"га киритиш учун хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан, шунингдек, тегишли тармоқларда ва республика ҳудудларидаги муаммоли масалалар бўйича таклифлар тайёрланишини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий мамлакатларга ташрифлари ва республика ҳудудларига сафарлари натижаларига кўра, Департамент ваколатига кирадиган масалалар бўйича тасдиқланган "йўл хариталари" бажарилишининг тизимли назоратини мувофиқлаштириш;

Бош вазир маслаҳатчиси ваколатига кирадиган масалалар бўйича "йўл хариталари"нинг амалга оширилиши тўғрисида вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларининг батафсил ахборотлари, материаллари ва ҳисоботлари тақдим этилишини таъминлаш ҳамда муҳокама қилиш учун Вазирлар Маҳкамаси мажлисига киритиш;

муайян ҳолатлар бўйича тегишли чоралар кўриш учун оммавий ахборот воситаларида ва бошқа манбаларда, шу жумладан жойларга борган ҳолда жамоатчилик фикрини ўрганиш.


12. Бош вазир маслаҳатчиси ўз зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ҳукуматнинг муайян соҳалар ва йўналишларда ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ҳудудларда мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлисларга тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказишда иштирок этади;

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ҳузурида кўриб чиқиш учун тегишли режалаштирилган масалалар тайёрланиши ва киритилишини таъминлайди;

ташқи меҳнат миграциясининг ўта муҳим ва устувор йўналишлари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган концепциялар, давлат дастурлари ҳамда "йўл хариталари" лойиҳаларининг тайёрланиши ва Бош вазир, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ҳимоя қилинишини таъминлайди;

Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарларининг аниқ кўрсаткичлар ҳамда мақсадли индикаторларга эришишга асосланган фаолиятини тизимли баҳолайди;

Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарларига юкланган вазифа ҳамда функциялар самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий роли ва масъулиятини ошириш чораларини кўради;

Бош вазир маслаҳатчиси ва Департамент юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифларни ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

Департаментга бириктирилган соҳаларда ислоҳотларнинг ҳолати ҳамда натижадорлиги тўғрисида тизимли мониторинг ташкил этилишини ва маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек, муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва бажарилишини, уларни ривожлантиришнинг истиқболли вазифалари амалга оширилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари билан ҳамкорлик қилади;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига биноан Департаментга бириктирилган вазифалар ва дастурлар бажарилишини мувофиқлаштириб боради;

уюшган меҳнат миграцияси, меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилиш, уларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини мувофиқлаштиради;

вазирликлар ва идоралар бириктирилган соҳада давлат сиёсатини самарали ва сифатли амалга ошириши учун Вазирлар Маҳкамасининг айрим функция ва вазифаларини уларга бериш бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига таклифлар киритади;

Бош вазир маслаҳатчиси юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида қатнашади;

Вазирлар Маҳкамасига келган ва Ҳукуматнинг қарори талаб қилинмайдиган ҳужжатларни давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларга кўриб чиқиш учун юборади;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш масалаларида Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан ҳамкорлик қилади;

Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан биргаликда Департамент мудирининг ўринбосари ва мутахассислари лавозимларига кадрларни танлайди;

Департамент мутахассисларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида таклифлар киритади;

Департаментда кадрлар захирасини шакллантириш ишларини тизимли асосда ташкил этади;

Департамент мудирининг ўринбосари ва бош мутахассисларининг вазифалари тақсимотини тасдиқлайди;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида Иш юритиш тўғрисидаги йўриқномага мувофиқ ишлар юритилишини таъминлайди, чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;

жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, Бош вазир маслаҳатчисининг ваколатига кирадиган масалалар бўйича уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади.

Бош вазир маслаҳатчиси вақтинча бўлмаганда, унинг вазифаларини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири билан келишилган ҳолда, Департамент мудирининг ўринбосари бажаради.



3-БОБ. БОШ ВАЗИР МАСЛАҲАТЧИСИНИНГ

ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


13. Бош вазир маслаҳатчиси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

бириктирилган вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг коллегиал органларида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига кўра - бошқа давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг Департамент юритадиган соҳага оид масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида иштирок этиш;

давлат бошқаруви органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакилларини Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар тузиш;

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси регламенти ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг регламенти талаблари бузилган ҳолда келадиган ҳужжатларни қайтариш.

Бош вазир маслаҳатчисининг зарур материаллар, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари ва топшириқлари Бош вазир маслаҳатчиси томонидан белгиланган муддатларда бажарилиши шарт.

Бош вазир маслаҳатчисининг ўзи юритадиган масалалар бўйича вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига бериладиган топшириқлари белгиланган тартибда бажарилиши мажбурийдир.


14. Бош вазир маслаҳатчиси:

ушбу Низомнинг 11 ва 12-бандларида кўрсатилган вазифалар ва функцияларнинг зарур даражада ва сифатли бажарилиши;

унинг ваколатига киритилган тегишли йўналишлар ва масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига таклифларнинг пухта ишлаб чиқилиши, экспертизадан ўтказилиши ва тайёрланиши;

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Департамент ваколатига тааллуқли масалалар бўйича бошқа қонун ҳужжатлари билан Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;

қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларининг, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Бош вазир маслаҳатчиси олдига бевосита қўйилган вазифаларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;

раҳбарлик қилинаётган Департаментдаги ишларнинг ҳолати, тегишли давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятининг зарур даражада мувофиқлаштирилиши ва назорат қилиниши, Департамент ваколатига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилиши;

юқори даражадаги хорижий ташрифлар, шунингдек, республика ҳудудларига сафарлар якунлари бўйича Департамент ваколатига кирадиган масалалар бўйича тасдиқланадиган "йўл хариталари"нинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;

Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент сўровлари, олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзоларини сўровлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари сўзсиз бажарилишининг мониторинги олиб борилиши;

жойлардаги реал аҳволни доимий ўрганиш, иқтисодий ва ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳаларининг давлат манфаатларини таъминлаш, иқтисодий самарадорлик нуқтаи назаридан ва улардаги масалаларнинг барча манфаатдор тузилмалар билан боғлиқ ҳолда пухта экспертизадан ўтказилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 3 апрелдаги ПФ-5395-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, "Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорларига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига  мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради.



4-БОБ. БОШ ВАЗИР МАСЛАҲАТЧИСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


15. Бош вазир маслаҳатчисининг ишлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси регламентига, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари ҳамда Департамент иш режаси асосида ташкил этилади.

Департаментнинг иш режаси Вазирлар Маҳкамасининг Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланадиган иш режаси асосида шакллантирилади.

Департамент иш режаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси билан келишилади ва Бош вазир маслаҳатчиси томонидан тасдиқланади.


16. Бош вазир маслаҳатчисининг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари бириктирилган вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда амалга оширилишининг тизимли мониторингини таъминлаш бўйича фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ комплекс ўрганишларни амалга ошириш, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда унинг Раёсати мажлисларида ҳисоботларни эшитиш йўли билан ташкил этилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 22 ноябрь










































Время: 0.0167
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск