ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан давлат назорати /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.11.2019 й. ПФ-5884-сон "Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

28.11.2019 й.

N ПФ-5884



ТЕКШИРУВЛАРНИ ЭЛЕКТРОН РЎЙХАТГА

ОЛИШ ЯГОНА ТИЗИМИДА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ

ОРҚАЛИ ВАКОЛАТЛИ ОРГАННИ ХАБАРДОР ЭТИШ

ТАРТИБИДА ЎТКАЗИЛАДИГАН ТЕКШИРУВЛАР

РЎЙХАТИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ишлари самарадорлигини янада ошириш, ёнғинларнинг фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига ҳамда атроф табиий муҳитга етказадиган оғир оқибатларининг олдини олиш, шунингдек, санитария-эпидемиологик осойишталик соҳасидаги қонун ҳужжатларига ҳамда диагностика ва даволаш стандартларига, лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши юзасидан масъулиятни ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон Фармони билан тасдиқланган Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли органни хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувлар рўйхатига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси оммавий ахборот воситаларида мазкур Фармоннинг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини ёритишга оид мақолалар ҳамда мавзу бўйича телекўрсатувларни ташкил этсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу Фармонга мувофиқлаштирсин.


4. Ушбу Фармон 2020 йил 1 мартдан бошлаб кучга киради.


5. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                              Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 28 ноябрдаги

ПФ-5884-сон Фармонига

ИЛОВА



Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона

тизимида рўйхатдан ўтказиш орқали ваколатли органни

хабардор этиш тартибида ўтказиладиган текширувлар

рўйхатига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 10-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

      

"

10.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси ваколатига кирадиган масалалар бўйича:

уч ойда кўпи билан бир маротаба - умумий овқатланиш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи, шу жумладан озиқ-овқат хом ашёси, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва истеъмолчиларни водопровод суви билан таъминлайдиган, оқова сувларни чиқариб ташлайдиган;

олти ойда кўпи билан бир маротаба - қонун ҳужжатларига кўра ходимлари тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган савдо ва аҳолига хизмат кўрсатиш билан шуғулланадиган, шу жумладан сартарошхона ва косметология хизматларини кўрсатувчи;

бир йилда кўпи билан бир маротаба - аҳолига диагностика, даволаш-профилактика хизматларни кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларида текширувлар ўтказиш.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси

1 кун

".

2. Қуйидаги мазмундаги 10-1-позиция билан тўлдирилсин:

"

10-1.

Нодавлат тиббий ташкилотларда лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиниши устидан икки ярим йилда кўпи билан бир маротаба (қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ва ижтимоий тармоқлардаги асосланган маълумотлар бўлган ҳолатларда чекланмаган миқдорда) текширувлар ўтказиш.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги


5 кундан ошмаган ҳолда


".

3. 15-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

15.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишилган рўйхатга мувофиқ, автомобилларга сиқилган ва суюлтирилган газ қуйиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларида технологик жараён талаблари, саноат ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши устидан бир йилда бир мартадан кўп бўлмаган назорат тадбирлари.

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан бирга

1 кун

".

       

4. Қуйидаги мазмундаги 32-позиция билан тўлдирилсин:

      

"

32.

Давлат ёнғин назорати органлари томонидан ёнғин хавфлилигига кўра объектлар бўйича қуйидаги муддатларда:

биринчи гуруҳга кирадиган объектларда - бир йилда кўпи билан бир марта;

иккинчи гуруҳга кирадиган объектларда - икки йилда кўпи билан бир марта;

учинчи гуруҳга кирадиган объектларда - уч йилда кўпи билан бир марта ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши юзасидан текширувлар ўтказиш.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

10 кундан

ошмаган

ҳолда

".

       

5. Изоҳнинг учинчи хатбошисидаги "19 ва 31-бандларда" сўзлари "19, 31 ва 32-бандларда" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 28 ноябрь
















































Время: 0.1287
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск