ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Коммунал хўжалик / Электр энергия таъминоти. Газ таъминоти. Иссиқлик таъминоти. Сув таъминоти /Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.12.2019 й. ПҚ-4542-сон "Иссиқлик таъминоти тизимини такомиллаштириш ва иссиқлик таъминоти корхоналарини молиявий соғломлаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
02.12.2019 й.
N ПҚ-4542
ИССИҚЛИК ТАЪМИНОТИ ТИЗИМИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА ИССИҚЛИК ТАЪМИНОТИ
КОРХОНАЛАРИНИ МОЛИЯВИЙ СОҒЛОМЛАШТИРИШГА
ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Ўтган давр мобайнида республикада иссиқлик таъминоти тизимини яхшилаш ҳамда аҳолини иссиқлик энергияси ва иссиқ сув билан таъминлаш даражасини ошириш бўйича муайян ишлар амалга оширилди.
Амалий чора-тадбирлар доирасида иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш ҳолати комплекс ўрганилди ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш бўйича замонавий технологиялар синовдан ўтказилди.
Шу билан бирга, республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ҳозирги босқичи иссиқлик таъминоти тизимини комплекс модернизация қилиш ва энергия тежовчи замонавий технологиялар асосида унинг техник даражасини ошириш зарурлигини тақозо этмоқда.
Иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш ва модернизация қилиш, ресурсларни тежовчи замонавий технологияларни жорий этиш, аҳолини иссиқлик энергияси ҳамда иссиқ сув билан таъминлаш сифати ва даражасини яхшилаш чора-тадбирларини изчил амалга ошириш мақсадида:
1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги "2018-2022 йилларда иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш дастури тўғрисида"ги ПҚ-2912-сон қарорига мувофиқ истеъмолчиларга иссиқлик энергияси узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш ва унинг сифатини ошириш, ишлаб чиқариш жараёнига инновацион ва ресурс тежовчи технологияларни, шунингдек, ушбу соҳадаги бошқарувнинг самарали бозор механизмларини жорий этишга қаратилган 2018-2022 йилларда иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш дастури амалга оширилмоқда;
Жаҳон банки иштирокида марказий қозонхоналар, иситиш тизимлари ҳамда тармоқларини модернизация ва реконструкция қилишни, уйлар ва квартиралар ички иссиқлик таъминоти тизимларини ёпиқ иссиқлик таъминоти тизимига ўтказган ҳолда тиклашни назарда тутувчи умумий қиймати 220,7 миллион АҚШ доллари бўлган "Андижон, Чирчиқ, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент (ТЦ-8) шаҳарларида марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимини реконструкция қилиш ва энергия самарадорлигини ошириш" лойиҳаси амалга оширилмоқда;
Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги билан биргаликда иссиқлик манбаларининг иситиш ускуналарини когенерацион газ турбинаси технологиясини жорий этган ҳолда реконструкция қилишни, шунингдек, магистрал ва тақсимловчи иссиқлик тармоқларини алмаштиришни назарда тутувчи ҳисоб-китоб қиймати 780,4 миллион АҚШ доллари бўлган "Бухоро, Фарғона, Қувасой, Нукус ва Урганч шаҳарларида марказий қозонхоналарни модернизация ва реконструкция қилиш" лойиҳасини амалга ошириш масаласи кўриб чиқилмоқда.
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
а) 2020-2021 йиллар иситиш мавсумидан бошлаб марказлаштирилган иссиқлик таъминоти хизматлари учун истеъмолчилар билан ҳисоб-китоблар иситиш даврининг ҳар бир кунига 1 квадрат метр иситиладиган майдон ҳисобида тўлаш тизимига ўтказилади;
б) 2020 йил 1 январдан бошлаб:
истеъмолчилар учун иссиқлик таъминоти хизматларига тарифларни шакллантириш ва белгилашда ишлаб чиқариш харажатларини пасайтириш ҳамда иссиқлик таъминоти тармоқларидаги йўқотишларни қисқартириш ҳисобига иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш ва модернизация қилиш харажатлари ҳисобга олинади, шунингдек, кўрсатилаётган хизматлар таннархини қоплаш механизмларини босқичма-босқич жорий этиш назарда тутилади;
аҳоли учун иссиқлик энергияси ва иссиқ сувга пасайтирилган тарифларни қўллаш натижасида кўриладиган зарарлар Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ҳисобидан қопланади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:
Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг 2020 йилги параметрларини шакллантиришда аҳоли учун иссиқлик энергияси ва иссиқ сувга пасайтирилган тарифларни қўллаш натижасида кўриладиган зарарларни қоплаш учун 1-иловага мувофиқ зарур маблағларни назарда тутсин;
иссиқлик таъминоти соҳасига ажратилаётган бюджет маблағларининг мақсадли ва оқилона ишлатилишини таъминлаш юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари томонидан тегишли йил учун тадбирлар режаси ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши бўйича чоралар кўрсин.
3. Белгилансинки, иссиқлик таъминоти хизматларини кўрсатиш соҳасида:
а) Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда қуйидагилар учун жавобгардир:
иссиқлик таъминоти корхоналари томонидан хизматлар тузиладиган шартномаларга мувофиқ кўрсатилишини, шунингдек, истеъмолчиларга иссиқлик энергияси ва иссиқ сув узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш;
иссиқлик энергияси ва иссиқ сув учун тўловларнинг квартиралар ички ҳисобга олиш ускуналари кўрсаткичлари, истеъмолнинг норматив ҳажмлари ва квартиранинг иситиладиган майдони ўлчами асосида ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини таъминлашни, шунингдек, истеъмолчиларнинг қарздорлиги камайтирилишини назорат қилиш;
иссиқлик таъминоти корхоналари томонидан кўрсатиладиган хизматлар ҳажмлари ҳақидаги ҳисобот ва ахборотлар, дебитор ва кредитор қарздорлик тўғрисидаги маълумотларнинг ҳаққонийлиги, шунингдек, иссиқлик энергияси ҳамда иссиқ сувни назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш;
иссиқлик таъминоти тизими объектларининг ҳолати, фойдаланилиши ва уларга таъмирлаш хизмати кўрсатилиши устидан назоратни таъминлаш;
иссиқлик энергияси ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарининг алмаштирилиши ва ўрнатилишини, шунингдек, иссиқлик таъминоти корхоналари томонидан уларнинг пломбаланишини ташкил этиш;
иссиқлик энергияси ва иссиқ сувдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш;
б) Тошкент шаҳар ҳокимлиги ушбу банднинг "а" кичик бандида назарда тутилган тадбирларнинг Тошкент шаҳрида амалга оширилиши учун жавобгардир.
4. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг:
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг марказий аппарати тузилмасида Иссиқлик таъминоти тизимларидан фойдаланиш бошқармасини тугатган ҳолда, иссиқлик таъминоти тизимларини комплекс ривожлантириш ва модернизация қилиш, шунингдек, уларнинг объектларидан ишончли ва самарали фойдаланишни таъминлаш учун масъул бўлган Иссиқлик таъминоти тизимларини комплекс ривожлантириш бошқармаси ҳамда Иссиқлик таъминоти тизимларини сақлаш ва улардан фойдаланиш бошқармасини ташкил этиш;
ресурс тежовчи замонавий технологияларни, шунингдек, ишлаб чиқариш жараёнининг барча босқичларида иссиқлик энергияси ва иссиқ сувни ишлаб чиқариш ҳамда истеъмол қилишни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этишни инобатга олган ҳолда, марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимини 2019-2024 йилларда босқичма-босқич ёпиқ тизимга ўтказиш;
аҳолига иссиқлик энергияси ва иссиқ сувни иссиқлик таъминоти корхоналари, истеъмолчилар ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ёки профессионал бошқарув компаниялари ўртасида тузиладиган уч томонлама шартномалар асосида, кўп квартирали уйлар бевосита мулкдорлар томонидан бошқарилган тақдирда эса икки томонлама шартномалар асосида етказиб бериш тартибини босқичма-босқич жорий этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
Белгилансинки, ушбу банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган янгидан ташкил этилаётган бошқармаларнинг штат бирликлари сони Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизими бошқарув ходимларининг белгиланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида шакллантирилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган 2019-2022 йилларда республиканинг иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси" 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Масъул вазирлик ва идоралар раҳбарлари зиммасига ушбу бандда назарда тутилган "Йўл харитаси"га киритилган чора-тадбирларни ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга ошириш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
7. Республиканинг иссиқлик таъминоти тизимини ислоҳ қилишга кўмаклашиш бўйича ишчи гуруҳ 4-иловага мувофиқ таркибда тузилсин ва унга қуйидаги вазифалар юклатилсин:
иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш ва етказиш сарф-харажатларини камайтириш, магистрал ва уйларнинг ички иссиқлик таъминоти тармоқларида мавжуд йўқотишларни қисқартириш бўйича амалий чора-тадбирларни ташкил этиш;
иссиқлик таъминоти соҳасига замонавий технологиялар ва бошқарув усуллари, жумладан, иссиқлик энергиясини ишлаб чиқариш, тақсимлаш ҳамда унинг истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими фаол жорий этилишини таъминлаш;
иссиқлик таъминоти соҳасида давлат тариф сиёсатини такомиллаштириш, шунингдек, инвестициявий жозибадорликни ошириш бўйича ҳар томонлама таҳлил ўтказиш ва таклифлар ишлаб чиқиш;
иссиқлик таъминоти соҳасидаги истиқболли инвестиция лойиҳаларини, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва амалга оширишга кўмаклашиш;
"Йўл харитаси"да назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилишини тизимли мониторинг қилиш;
мазкур қарорда назарда тутилган вазифалар амалга оширилишининг ҳолати тўғрисида ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб бориш.
Ишчи гуруҳ (Б.А.Хўжаев) бир ой муддатда мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш бўйича батафсил амалий тадбирлар режаси ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги:
а) Молия вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан биргаликда 2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантиришда 5 ва 5а-5н-иловаларга мувофиқ ҳудудларнинг иссиқлик таъминоти тизимларини ривожлантириш бўйича манзилли дастурларга киритилган, ушбу йилларга режалаштирилган лойиҳаларни молиялаштириш учун бюджет маблағларини назарда тутсин;
б) Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
иссиқликни сақловчи, шу жумладан, пенополиуретандан тайёрланган полимер изоляцияли ва ҳимоя қобиғига ўралган, каналсиз ётқизиш имконини берувчи қувурлар, шунингдек, индивидуал иссиқлик пунктлари ва уларнинг бутловчи буюмларини ишлаб чиқариш соҳасида саноат тармоқлари ўртасидаги ўзаро кооперацияни кенгайтириш бўйича мавжуд салоҳиятни ўргансин;
мавжуд хомашё ресурсларини инобатга олган ҳолда, маҳаллийлаштирилиши лозим бўлган, иссиқлик таъминоти соҳасида фойдаланиладиган маҳсулотлар рўйхатини шакллантирсин ҳамда 2020-2022 йилларда уларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва қувватларини кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар дастурини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда:
2020-2021 йилларда 5 ва 5а-5н-иловаларга мувофиқ ҳудудларнинг иссиқлик таъминоти тизимларини ривожлантириш бўйича манзилли дастурларга киритилган истиқболли лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш чораларини кўрсин;
ушбу лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилишига қараб, уларни амалга ошириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағларини жалб қилиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиб борсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб:
Тошкент давлат техника университетида (Тошкент қурилиш-коммунал касб-ҳунар коллежи негизида) - иссиқлик таъминоти соҳасида талаб юқори бўлган мутахассисларни (иссиқлик техникаси муҳандиси, муҳандис-метролог, энергия аудити муҳандиси, муҳандис-иқтисодчи) тизимли ўқитиш ва тайёрлашни;
соҳага оид таълим муассасаларида - замонавий ва инновацион ўқитиш усулларини қўллаган ҳолда, иссиқлик таъминоти объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, бошқариш ва улардан фойдаланиш соҳасида мутахассисларни касбга қайта тайёрлаш бўйича доимий ишлайдиган қисқа муддатли (3 ойдан 12 ойгача) курсларни ташкил этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.А. Гулямов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2019 йил 2 декабрдаги
ПҚ-4542-сон қарорига
1-ИЛОВА
2020 йилда аҳоли учун иссиқлик энергияси ва
иссиқ сувга пасайтирилган тарифларни қўллаш
натижасида кўриладиган зарарларни қоплаш
учун маблағларнинг ҳисоб-китоб суммаси
млн сўм
Т/р |
Корхоналарнинг номи
|
Сумма* |
Жами республика бўйича, шу жумладан:
|
333 197,7 |
|
1. |
Қорақалпоғистон Республикаси
|
|
"Коммуналлык ыссылык орайы" ДУК
|
138,2 |
|
"Тахиаташ ыссылык тармаклары" МЧЖ
|
190,0 |
|
2. |
Андижон вилояти
|
|
"Иссиқлик манбаи" ДУК
|
211,8 |
|
3. |
Бухоро вилояти
|
|
"Иссиқлик манбаи" ДУК
|
13 923,5 |
|
"Бухороэнергомарказ" ДУК
|
8 837,1 |
|
4. |
Жиззах вилояти
|
|
"Иссиқлик манбаи" ДУК
|
184,3 |
|
5. |
Қашқадарё вилояти
|
|
"Иссиқлик манбаи" ДУК
|
207,2 |
|
6. |
Наманган вилояти
|
|
"Иссиқлик манбаи" ДУК
|
171,3 |
|
7. |
Самарқанд вилояти
|
|
"Иссиқлик манбаи" ДУК
|
169,4 |
|
8. |
Сурхондарё вилояти
|
|
"Иссиқлик манбаи" ИЧБ
|
110,3 |
|
9. |
Тошкент вилояти
|
|
"Иссиқлик манбаи" ИЧБ
|
4 687,7 |
|
"Иссиқлик энергияси" ИЧК (Чирчиқ шаҳри)
|
4 988,1 |
|
"Иссиқлик энергияси" ДУК (Ангрен шаҳри)
|
18 881,3 |
|
"Коммунал хизмат кўрсатиш" ДК (Ангрен шаҳри)
|
1 843,9 |
|
10. |
Фарғона вилояти
|
|
"Иссиқлик манбаи" ИЧБ
|
1 192,5 |
|
"Киргули иссиқлик манбаи" МЧЖ
|
2 372,6 |
|
11. |
Хоразм вилояти
|
|
"Хоразм иссиқлик манбаи" ДУК
|
1 645,4 |
|
12. |
Тошкент шаҳри
|
|
"Тошиссиққуввати" ДУК
|
273 443,1 |
*) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан иссиқлик таъминоти корхоналарига ажратиладиган маблағлар суммаси асослантирилган ҳисоб-китоблар асосида аҳолига амалда сотиладиган иссиқлик энергияси ҳажмлари ва тарифлар тафовути бўйича аниқлаштирилиши лозим.
Президентининг
2019 йил 2 декабрдаги
ПҚ-4542-сон қарорига
2-ИЛОВА
2019-2022 йилларда республиканинг иссиқлик таъминоти
тизимини ривожлантиришга қаратилган қўшимча
чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича
"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"
Президентининг
2019 йил 2 декабрдаги
ПҚ-4542-сон қарорига
4-ИЛОВА
Республиканинг иссиқлик таъминоти тизимини
ислоҳ қилишга кўмаклашиш бўйича ишчи гуруҳ
ТАРКИБИ
Хўжаев Ботир Асадиллаевич
|
- |
иқтисодиёт ва саноат вазири, Ишчи гуруҳ раҳбари
|
Салиев Музаффар Холдорбоевич
|
- |
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири, Ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари
|
Турсунов Ёрқин Эргашевич
|
- |
молия вазирининг ўринбосари |
Ходжаев Шерзод Ҳикматуллаевич
|
- |
энергетика вазирининг ўринбосари |
Хидоятов Шерзод Саиджанович
|
- |
қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари |
Вафаев Шухрат Абдушарифович
|
- |
инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари |
Умаров Олимжон Мухамаджанович
|
- |
ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари
|
Ражаббаев Шароф Рахимбердиевич
|
- |
инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари в.б.
|
Холжигитов Ғолиб Аблакулович
|
- |
Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги директори
|
Джамалов Ғофир Орибжанович |
- |
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг ўринбосари, Ишчи гуруҳ котиби
|
Изоҳ: Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
Президентининг
2019 йил 2 декабрдаги
ПҚ-4542-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ҳудудларнинг иссиқлик таъминоти тизимларини
ривожлантириш бўйича манзилли дастурларнинг
ЙИҒМА ПАРАМЕТРЛАРИ
(Тошкент шаҳридан ташқари)
Т/р |
Ҳудуд |
2020-2022 йилларга режалаштирилган лойиҳалар
|
Истиқболли лойиҳалар |
|||||
лойиҳа қуввати
|
ҳисоб-китоб қиймати (млн сўм) |
лойиҳа қуввати |
ҳисоб-китоб қиймати (млн долл.) |
|||||
иссиқлик тармоқлари (км) |
иссиқлик энергияси (Гкал/соат)
|
иссиқлик тармоқлари (км) |
иссиқлик энергияси (Гкал/соат) |
электр энергияси (МВт) |
||||
Республика бўйича жами:
|
1 260,98 |
854,46 |
488 719,7 |
660,26 |
1 262,18 |
791,1 |
2 688,1 |
|
1 |
Қорақалпоғистон Республикаси
|
12,5 |
95,1 |
30 549 |
36,9 |
80 |
89 |
229,5 |
2 |
Андижон вилояти
|
3,7 |
6 |
7 473,7 |
86,5 |
140,6 |
27 |
164 |
3 |
Бухоро вилояти
|
- |
4,4 |
3 803,2 |
33,1 |
250 |
302,5 |
750,7 |
4 |
Жиззах вилояти
|
44,7 |
53,8 |
23 282,2 |
7,9 |
18 |
21,5 |
89,5 |
5 |
Қашқадарё вилояти
|
11 |
21 |
52 265,1 |
118,6 |
82,9 |
9,1 |
109 |
6 |
Навоий вилояти
|
1 102,6 |
453,5 |
30 919,7 |
19,9 |
18 |
- |
21,6 |
7 |
Наманган вилояти
|
2,3 |
6 |
19 935,8 |
4,7 |
98 |
102 |
286,1 |
8 |
Самарқанд вилояти
|
41,1 |
77,7 |
113 595,1 |
60,42 |
325,42 |
85 |
321,8 |
9 |
Сурхондарё вилояти
|
3,7 |
15,2 |
31 134,2 |
- |
- |
- |
- |
10 |
Сирдарё вилояти
|
- |
- |
- |
21,5 |
1,98 |
- |
14,5 |
11 |
Тошкент вилояти
|
20,5 |
70,83 |
86 008,7 |
252,94 |
109,28 |
- |
179,9 |
12 |
Фарғона вилояти
|
13,1 |
45,5 |
63 506 |
- |
98 |
110,5 |
393,8 |
13 |
Хоразм вилояти
|
5,78 |
5,43 |
26 247 |
17,8 |
40 |
44,5 |
127,7 |
Изоҳ:
1) Лойиҳаларнинг параметрлари ва қийматлари лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш якунлари бўйича ҳамда давлат экспертизаси ўтказилганидан сўнг аниқлаштирилади.
2) 2020-2022 йилларга режалаштирилган лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади, Навоий вилоятида амалга ошириладиган лойиҳалар бундан мустасно. Бунда Навоий вилоятида 2020-2022 йилларга режалаштирилган лойиҳалар "Навоий КМК" ДК маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
3) Истиқболли лойиҳалар уларни амалга ошириш учун ХМИ ва ХҲМТ маблағларини жалб этишни инобатга олган ҳолда кўриб чиқилади.
Президентининг
2019 йил 2 декабрдаги
ПҚ-4542-сон қарорига
5а-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикасининг иссиқлик
таъминоти тизимини ривожлантириш бўйича
МАНЗИЛЛИ ДАСТУР
Т/р |
Лойиҳанинг номи |
Лойиҳа қуввати
|
Ҳисоб-китоб қиймати |
|||
км
|
Гкал/соат |
МВт |
млн сўм |
млн долл. |
||
Жами, шундан:
|
49,4 |
175,1 |
89 |
30 549 |
229,5 |
|
2020-2022 йилларга режалаштирилган лойиҳалар
|
12,5 |
95,1 |
- |
30 549 |
- |
|
1. |
Нукус шаҳрида (Дўстназарова кўчаси) локал қозонхона қуриш
|
2,8 |
2 |
- |
8 709 |
- |
2. |
Тахиатош туманида магистрал ва тақсимлаш иссиқлик тармоқларини реконструкция ва модернизация қилиш
|
9,7 |
93,1 |
- |
21 840 |
- |
истиқболли лойиҳа
|
36,9 |
80 |
89 |
- |
229,5 |
|
3. |
Нукус шаҳрида РК-1 марказий қозонхонасини когенерацион газ турбинаси технологиясини жорий этган ҳолда реконструкция ва модернизация қилиш |
36,9 |
80 |
89 |
- |
229,5 |
Изоҳ: лойиҳаларнинг параметрлари ва қийматлари лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш якунлари бўйича ҳамда давлат экспертизаси ўтказилганидан сўнг аниқлаштирилади.
Президентининг
2019 йил 2 декабрдаги
ПҚ-4542-сон қарорига
5б-ИЛОВА
Андижон вилоятининг иссиқлик таъминоти
тизимини ривожлантириш бўйича
МАНЗИЛЛИ ДАСТУР
Т/р |
Лойиҳанинг номи
|
Лойиҳа қуввати
|
Ҳисоб-китоб қиймати |
|||
км |
Гкал/соат
|
МВт |
млн сўм |
млн долл. |
||
Жами, шундан:
|
90,2 |
146,6
|
27,000 |
7 473,7 |
164 |
|
2020-2022 йилларга режалаштирилган лойиҳа
|
3,7 |
6
|
- |
7 473,7 |
- |
|
1. |
Асака шаҳрида марказий қозонхонани (А.Темур кўчаси, 35-уй) реконструкция ва модернизация қилиш
|
3,7 |
6 |
- |
7 473,7 |
- |
истиқболли лойиҳалар
|
86,5 |
140,6 |
27 |
- |
164 |
|
2. |
Андижон шаҳрида РК-2 марказий қозонхонасини когенерацион газ турбинаси технологиясини жорий этган ҳолда реконструкция ва модернизация қилиш
|
24 |
23 |
27 |
- |
85 |
3. |
Андижон вилоятининг туманлари (шаҳарлари) иссиқлик таъминоти тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш, шу жумладан:
|
62,5 |
117,6 |
- |
- |
79 |
3.1 |
Андижон шаҳри
|
17,76 |
43 |
- |
- |
- |
3.2 |
Хонобод шаҳри
|
15,73 |
8,6 |
- |
- |
- |
3.3 |
Андижон тумани
|
2,90 |
3,4 |
- |
- |
- |
3.4 |
Асака тумани
|
6,40 |
13,8 |
- |
- |
- |
3.5 |
Бўз тумани
|
1,75 |
2,6 |
- |
- |
- |
3.6 |
Жалақудуқ тумани
|
1,58 |
6,8 |
- |
- |
- |
3.7 |
Избоскан тумани
|
1,27 |
3,4 |
- |
- |
- |
3.8 |
Марҳамат тумани
|
1,94 |
5,2 |
- |
- |
- |
3.9 |
Пахтаобод тумани
|
2,61 |
5,2 |
- |
- |
- |
3.10 |
Улуғнор тумани
|
2,23 |
1,7 |
- |
- |
- |
3.11 |
Қўрғонтепа тумани
|
3,95 |
10,2 |
- |
- |
- |
3.12 |
Шаҳрихон тумани
|
3,06 |
8,6 |
- |
- |
- |
3.13 |
Хўжаобод тумани
|
1,32 |
5,1 |
- |
- |
- |
Изоҳ: лойиҳаларнинг параметрлари ва қийматлари лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш якунлари бўйича ҳамда давлат экспертизаси ўтказилганидан сўнг аниқлаштирилади.
Президентининг
2019 йил 2 декабрдаги
ПҚ-4542-сон қарорига
5в-ИЛОВА
Бухоро вилоятининг иссиқлик таъминоти
тизимини ривожлантириш бўйича
МАНЗИЛЛИ ДАСТУР
Т/р |
Лойиҳанинг номи |
Лойиҳа қуввати
|
Ҳисоб-китоб қиймати |
|||
км |
Гкал/соат
|
МВт |
млн сўм |
млн долл. |
||
Жами, шундан: |
33,1 |
254,4
|
302,5 |
3 803,2 |
750,7 |
|
2020-2022 йилларга режалаштирилган лойиҳалар |
- |
4,4
|
- |
3 803,2 |
- |
|
1. |
Бухоро шаҳрида шаҳар шифохонасининг локал қозонхонасини (Нақшбанд кўчаси, 159-уй) реконструкция ва модернизация қилиш
|
- |
1,1 |
- |
885,1 |
- |
2. |
Бухоро шаҳрида 14-сонли мактабнинг локал қозонхонасини (Ховзи жиловхона кўчаси, 12-уй) реконструкция ва модернизация қилиш
|
- |
0,8 |
- |
781,1 |
- |
3. |
Бухоро шаҳрида онкология шифохонасининг локал қозонхонасини (Газли шоссе кўчаси, 71-уй) реконструкция ва модернизация қилиш
|
- |
2,5 |
- |
2 137 |
- |
истиқболли лойиҳалар
|
33,1 |
250 |
302,5 |
- |
750,7 |
|
4. |
Бухоро шаҳрида РК-3 марказий қозонхонасини когенерацион газ турбинаси технологиясини жорий этган ҳолда реконструкция ва модернизация қилиш
|
33,1 |
100 |
115,5 |
- |
490,4 |
5. |
Бухоро шаҳрида "Бухороэнергомарказ" марказий қозонхонасини когенерацион газ турбинаси технологиясини жорий этган ҳолда реконструкция ва модернизация қилиш
|
- |
150 |
187 |
- |
260,3 |
Изоҳ: лойиҳаларнинг параметрлари ва қийматлари лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш якунлари бўйича ҳамда давлат экспертизаси ўтказилганидан сўнг аниқлаштирилади.
Президентининг
2019 йил 2 декабрдаги
ПҚ-4542-сон қарорига
5г-ИЛОВА
Жиззах вилоятининг иссиқлик таъминоти
тизимини ривожлантириш бўйича
МАНЗИЛЛИ ДАСТУР
Т/р |
Лойиҳанинг номи |
Лойиҳа қуввати
|
Ҳисоб-китоб қиймати |
|||
км |
Гкал/соат
|
МВт |
млн сўм |
млн долл. |
||
Жами, шундан: |
52,6 |
71,8
|
21,5 |
23 282,2 |
89,5 |
|
2020-2022 йилларга режалаштирилган лойиҳалар |
44,7 |
53,8
|
- |
23 282,2 |
- |
|
1. |
Жиззах шаҳрида РК-4 марказий қозонхонасини ("Маданият" МФЙ) реконструкция ва модернизация қилиш
|
5,6 |
4 |
- |
2 508,5 |
- |
2. |
Жиззах шаҳрида РК-8 марказий қозонхонасини ("Тошлоқ" МФЙ) реконструкция ва модернизация қилиш
|
2,2 |
4,9 |
- |
2 291,9 |
- |
3. |
Жиззах шаҳрида РК-12 марказий қозонхонасини ("Обод" МФЙ) реконструкция ва модернизация қилиш
|
9,6 |
8,1 |
- |
4 086 |
- |
4. |
Жиззах шаҳрида РК-14 марказий қозонхонасини ("Заргарлик" МФЙ) реконструкция ва модернизация қилиш
|
4,6 |
7,2 |
- |
4 906,1 |
- |
5. |
Жиззах шаҳрида ЛК-1 локал қозонхонасини ("Заргарлик" МФЙ) қуриш
|
4,6 |
5,8 |
- |
2 479,1 |
- |
6. |
Жиззах шаҳрида ЛК-2 локал қозонхонасини ("Заргарлик" МФЙ) қуриш
|
3,8 |
5,8 |
- |
2 044,6 |
- |
7. |
Жиззах шаҳрида ЛК-3 локал қозонхонасини ("Ёшлик" МФЙ) қуриш
|
3,8 |
6 |
- |
1 627,5 |
- |
8. |
Жиззах шаҳрида ЛК-4 локал қозонхонасини ("Ёшлик" МФЙ) қуриш
|
4,3 |
3,4 |
- |
1 781,9 |
- |
9. |
Жиззах шаҳрида ЛК-5 локал қозонхонасини ("Бобур" МФЙ) қуриш
|
3,4 |
4,3 |
- |
858,2 |
- |
10. |
Жиззах шаҳрида ЛК-6 локал қозонхонасини ("Обод" МФЙ) қуриш
|
2,8 |
4,3 |
- |
698,4 |
- |
истиқболли лойиҳа
|
7,9 |
18 |
21,5 |
- |
89,5 |
|
11. |
Жиззах шаҳар иссиқлик таъминоти тизимини когенерацион газ турбинаси технологиясини жорий этган ҳолда реконструкция ва модернизация қилиш
|
7,9 |
18 |
21,5 |
- |
89,5 |
Изоҳ: лойиҳаларнинг параметрлари ва қийматлари лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш якунлари бўйича ҳамда давлат экспертизаси ўтказилганидан сўнг аниқлаштирилади.
Президентининг
2019 йил 2 декабрдаги
ПҚ-4542-сон қарорига
5д-ИЛОВА
Қашқадарё вилоятининг иссиқлик таъминоти
тизимини ривожлантириш бўйича
МАНЗИЛЛИ ДАСТУР
Т/р |
Лойиҳанинг номи |
Лойиҳа қуввати
|
Ҳисоб-китоб қиймати |
|||
км |
Гкал/соат
|
МВт |
млн сўм |
млн долл. |
||
Жами, шундан:
|
129,6 |
103,9 |
9,1 |
52 265,1 |
109 |
|
2020-2022 йилларга режалаштирилган лойиҳалар
|
11 |
21 |
- |
52 265,1 |
- |
|
1. |
Қарши шаҳрида РК-3 марказий қозонхонасини (6-микрорайон) реконструкция ва модернизация қилиш
|
7,2 |
12 |
- |
28 613,9 |
- |
2. |
Қарши шаҳрида РК-4 марказий қозонхонасини (7-микрорайон) реконструкция ва модернизация қилиш
|
3,8 |
9 |
- |
23 651,2 |
- |
истиқболли лойиҳалар
|
118,6 |
82,9 |
9,1 |
- |
109 |
|
3. |
Қарши шаҳрида РК-3 марказий қозонхонасини когенерацион газ турбинаси технологиясини жорий этган ҳолда реконструкция ва модернизация қилиш
|
7,2 |
8,3 |
9,1 |
- |
49 |
4. |
Қашқадарё вилоятининг туманлари (шаҳарлари) иссиқлик таъминоти тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш, шу жумладан:
|
111,4 |
74,6 |
- |
- |
60 |
4.1 |
Қарши шаҳри
|
31,6 |
41,3 |
- |
- |
- |
4.2 |
Шаҳрисабз шаҳри
|
8,3 |
5,1 |
- |
- |
- |
4.3 |
Ғузор тумани
|
11 |
5,1 |
- |
- |
- |
4.4 |
Қамаши тумани
|
6,7 |
2,6 |
- |
- |
- |
4.5 |
Қарши тумани
|
6,7 |
2,6 |
- |
- |
- |
4.6 |
Косон тумани
|
11 |
5,1 |
- |
- |
- |
4.7 |
Китоб тумани
|
8,3 |
5,1 |
- |
- |
- |
4.8 |
Муборак тумани
|
27,8 |
7,7 |
- |
- |
- |
Изоҳ: лойиҳаларнинг параметрлари ва қийматлари лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш якунлари бўйича ҳамда давлат экспертизаси ўтказилганидан сўнг аниқлаштирилади.
Президентининг
2019 йил 2 декабрдаги
ПҚ-4542-сон қарорига
5е-ИЛОВА
Навоий вилоятининг иссиқлик таъминоти
тизимини ривожлантириш бўйича
МАНЗИЛЛИ ДАСТУР
Т/р |
Лойиҳанинг номи |
Лойиҳа қуввати
|
Ҳисоб-китоб қиймати |
|||
км |
Гкал/соат
|
МВт |
млн сўм |
млн долл. |
||
Жами, шундан: |
1 122,5 |
471,5
|
- |
30 919,7 |
21,6 |
|
2020-2022 йилларга режалаштирилган лойиҳалар |
1 102,6 |
453,5
|
- |
30 919,7 |
- |
|
1. |
Навоий шаҳрининг иссиқлик таъминоти тизимини реконструкция, модернизация қилиш ва таъмирлаш, шу жумладан:
|
547,5 |
- |
- |
18 559,3 |
- |
1.1 |
иссиқлик тармоқларини капитал ва жорий таъмирлаш
|
541,5 |
- |
- |
14 263,3 |
- |
1.2 |
ёпқич арматурасини алмаштириш ва жорий таъмирлаш (4 233 дона)
|
- |
- |
- |
734 |
- |
1.3 |
қозон агрегатларини жорий таъмирлаш (6 дона)
|
- |
- |
- |
30 |
- |
1.4 |
иссиқлик изоляциясини тиклаш
|
6 |
- |
- |
165 |
- |
1.5 |
кўп квартирали уйларга киритиш жойларида иссиқлик энергиясини ҳисобга олувчи уй ички асбобларини ўрнатиш (259 дона)
|
- |
- |
- |
3 367 |
- |
2 |
Зарафшон шаҳрининг иссиқлик таъминоти тизимини реконструкция, модернизация қилиш ва таъмирлаш, шу жумладан:
|
307,5 |
249,5 |
- |
7 974,3 |
- |
2.1 |
иссиқлик тармоқларини капитал ва жорий таъмирлаш
|
306,1 |
- |
- |
5 573 |
- |
2.2 |
ёпқич арматурасини алмаштириш ва жорий таъмирлаш (4 718 дона)
|
- |
- |
- |
1 354,3 |
- |
2.3 |
қозон агрегатларини капитал ва жорий таъмирлаш (42 дона)
|
- |
- |
- |
1 005 |
- |
2.4 |
иссиқлик изоляциясини тиклаш
|
1,4 |
- |
- |
42 |
- |
3 |
Учқудуқ туманининг иссиқлик таъминоти тизимини реконструкция, модернизация қилиш ва таъмирлаш, шу жумладан:
|
245,3 |
168 |
- |
3 833,7 |
- |
3.1 |
иссиқлик тармоқларини капитал ва жорий таъмирлаш
|
236,4 |
- |
- |
2 010 |
- |
3.2 |
ёпқич арматурасини алмаштириш ва жорий таъмирлаш (864 дона)
|
- |
- |
- |
773,7 |
- |
3.3 |
қозон агрегатларини капитал ва жорий таъмирлаш (18 дона)
|
- |
- |
- |
810 |
- |
3.4 |
иссиқлик изоляциясини тиклаш
|
8,9 |
- |
- |
240 |
- |
4. |
Конимех туманининг (Зафаробод шаҳарчаси) иссиқлик таъминоти тизимини реконструкция, модернизация қилиш ва таъмирлаш, шу жумладан:
|
2,3 |
36 |
- |
552,4 |
- |
4.1 |
иссиқлик тармоқларини капитал ва жорий таъмирлаш
|
1,7 |
- |
- |
300 |
- |
4.2 |
ёпқич арматурасини алмаштириш ва жорий таъмирлаш (72 дона)
|
- |
- |
- |
57,2 |
- |
4.3 |
қозон агрегатларини капитал ва жорий таъмирлаш (15 дона)
|
- |
- |
- |
176 |
- |
4.4 |
иссиқлик изоляциясини тиклаш
|
0,6 |
- |
- |
19,2 |
- |
истиқболли лойиҳалар
|
19,9 |
18 |
- |
- |
21,6 |
|
5. |
Навоий вилоятининг туманлари (шаҳарлари) иссиқлик таъминоти тизимларини реконструкция ва модернизация қилиш, шу жумладан:
|
19,9 |
18 |
- |
- |
21,6 |
5.1 |
Кармана тумани
|
1,3 |
3,1 |
- |
- |
4,2 |
5.2 |
Қизилтепа тумани
|
8 |
8,8 |
- |
- |
10,2 |
5.4 |
Навбаҳор тумани
|
2 |
1,5 |
- |
- |
1,8 |
5.3 |
Нурота тумани
|
5,9 |
2,6 |
- |
- |
3 |
5.5 |
Томди тумани
|
0,5 |
0,5 |
- |
- |
0,6 |
5.6 |
Хатирчи тумани
|
2,2 |
1,5 |
- |
- |
1,8 |
Изоҳ:
1) лойиҳаларнинг параметрлари ва қийматлари лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш якунлари бўйича ҳамда давлат экспертизаси ўтказилганидан сўнг аниқлаштирилади;
2) 2020-2022 йилларга режалаштирилган лойиҳалар "Навоий КМК" ДК маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Президентининг
2019 йил 2 декабрдаги
ПҚ-4542-сон қарорига
5ж-ИЛОВА
Наманган вилоятининг иссиқлик таъминоти
тизимини ривожлантириш бўйича
МАНЗИЛЛИ ДАСТУР
Т/р |
Лойиҳанинг номи |
Лойиҳа қуввати
|
Ҳисоб-китоб қиймати |
|||
км
|
Гкал/соат |
МВт |
млн сўм |
млн долл. |
||
Жами, шундан:
|
7,0 |
104 |
102 |
19 935,8 |
286,1 |
|
2020-2022 йилларга режалаштирилган лойиҳалар
|
2,3 |
6 |
- |
19 935,8 |
- |
|
1. |
Наманган шаҳрида кўп тармоқли шифохонанинг локал қозонхонасини (Охунбобоев кўчаси) реконструкция ва модернизация қилиш
|
1,6 |
1 |
- |
2 588,2 |
- |
2. |
Наманган шаҳрида локал қозонхонани (6-микрорайон) реконструкция ва модернизация қилиш
|
- |
4 |
- |
14 845,4 |
- |
3. |
Наманган шаҳрида "Облколхозстрой" локал қозонхонасини (И. Каримов кўчаси) реконструкция ва модернизация қилиш
|
0,7 |
1 |
- |
2 502,2 |
- |
истиқболли лойиҳа
|
4,7 |
98 |
102 |
- |
286,1 |
|
4. |
Наманган шаҳрининг иссиқлик таъминоти тизимини когенерацион газ турбинаси технологиясини жорий этган ҳолда реконструкция ва модернизация қилиш
|
4,7 |
98 |
102 |
- |
286,1 |
Изоҳ: лойиҳаларнинг параметрлари ва қийматлари лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш якунлари бўйича ҳамда давлат экспертизаси ўтказилганидан сўнг аниқлаштирилади.
Президентининг
2019 йил 2 декабрдаги
ПҚ-4542-сон қарорига
5з-ИЛОВА
Самарқанд вилоятининг иссиқлик таъминоти
тизимини ривожлантириш бўйича
МАНЗИЛЛИ ДАСТУР
Т/р |
Лойиҳанинг номи |
Лойиҳа қуввати
|
Ҳисоб-китоб қиймати |
|||
км |
Гкал/соат
|
МВт |
млн сўм |
млн долл. |
||
Жами, шундан:
|
101,52 |
403,12 |
85 |
113 595,1 |
321,8 |
|
2020-2022 йилларга режалаштирилган лойиҳалар
|
41,1 |
77,7 |
- |
113 595,1 |
- |
|
1. |
Самарқанд шаҳрида РК-1 марказий қозонхонасини (Рудаки кўчаси) реконструкция ва модернизация қилиш
|
15,4 |
49 |
- |
47 960,2 |
- |
2. |
Самарқанд шаҳрида "Кожевенная" локал қозонхонасини (Шохи-Зинда кўчаси) реконструкция ва модернизация қилиш
|
0,8 |
1 |
- |
790,6 |
- |
3. |
Самарқанд шаҳрида РК-2 қозонхонасининг иссиқлик тармоқларини (Мирзо Улуғбек кўчаси ва Гагарин кўчаси) реконструкция ва модернизация қилиш
|
5,6 |
- |
- |
2 105,3 |
- |
4. |
Самарқанд шаҳрида "Догрев" марказий қозонхонасини (Гагарин кўчаси) реконструкция ва модернизация қилиш
|
8,5 |
19,6 |
- |
31 764,2 |
- |
5. |
Самарқанд шаҳрида "Бульвар" марказий қозонхонасини (Орзу Махмудов кўчаси) реконструкция ва модернизация қилиш
|
3 |
0,9 |
- |
8 156,4 |
- |
6. |
Самарқанд шаҳрида "Марказ" локал қозонхонасини (А.Навоий кўчаси) реконструкция ва модернизация қилиш
|
0,8 |
0,4 |
- |
1 178,9 |
- |
7. |
Самарқанд шаҳрида "Ибн Сино" локал қозонхонасини (Ибн Сино кўчаси) реконструкция ва модернизация қилиш
|
0,7 |
1,2 |
- |
589,5 |
- |
8. |
Самарқанд шаҳрида 20 та кўп квартирали уй (1 440 та квартира) учун янги қозонхона (Гагарин кўчасидан А.Темур кўчасигача) қуриш
|
6,3 |
5,6 |
- |
21 050 |
- |
истиқболли лойиҳалар
|
60,42 |
325,42 |
85 |
- |
321,8 |
|
9. |
Самарқанд шаҳрида РК-2 қозонхонасини когенерацион газ турбинаси технологиясини жорий этган ҳолда реконструкция ва модернизация қилиш
|
- |
80 |
85 |
- |
235 |
10. |
Самарқанд вилоятининг туманлари (шаҳарлари) иссиқлик таъминоти тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш, шу жумладан:
|
60,42 |
245,42 |
- |
- |
86,8 |
10.1 |
Каттақўрғон шаҳри
|
16,54 |
79,12 |
- |
- |
- |
10.2 |
Булунғур тумани
|
3,25 |
17,2 |
- |
- |
- |
10.3 |
Жомбой тумани
|
3,17 |
15,48 |
- |
- |
- |
10.4 |
Иштихон тумани
|
2,26 |
8,6 |
- |
- |
- |
10.5 |
Қўшработ тумани
|
2 |
8,6 |
- |
- |
- |
10.6 |
Нарпай тумани
|
7,36 |
24,08 |
- |
- |
- |
10.7 |
Пайариқ тумани
|
3,03 |
13,22 |
- |
- |
- |
10.8 |
Пастдарғом тумани
|
8,51 |
27,52 |
- |
- |
- |
10.9 |
Самарқанд тумани
|
5,52 |
24,08 |
- |
- |
- |
10.10 |
Нуробод тумани
|
5,5 |
13,76 |
- |
- |
- |
10.11 |
Ургут тумани
|
3,28 |
13,76 |
- |
- |
- |
Изоҳ: лойиҳаларнинг параметрлари ва қийматлари лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш якунлари бўйича ҳамда давлат экспертизаси ўтказилганидан сўнг аниқлаштирилади.
Президентининг
2019 йил 2 декабрдаги
ПҚ-4542-сон қарорига
5и-ИЛОВА
Сурхондарё вилоятининг иссиқлик таъминоти
тизимини ривожлантириш бўйича
МАНЗИЛЛИ ДАСТУР
Т/р |
Лойиҳанинг номи |
Лойиҳа қуввати
|
Ҳисоб-китоб қиймати |
|||
км |
Гкал/соат
|
МВт |
млн сўм |
млн долл. |
||
Жами, шундан:
|
3,7 |
15,2 |
- |
31 134,2 |
- |
|
2020-2022 йилларга режалаштирилган лойиҳалар
|
3,7 |
15,2 |
- |
31 134,2 |
- |
|
1. |
Термиз шаҳрида РК-5 марказий қозонхонасини (5-микрорайон) реконструкция ва модернизация қилиш
|
2,5 |
8,0 |
- |
16 876,8 |
- |
2. |
Термиз шаҳрида РК-6 марказий қозонхонасини (А.Навоий кўчаси) реконструкция ва модернизация қилиш
|
0,4 |
6,0 |
- |
12 678,9 |
- |
3. |
Термиз шаҳрида 6-сонли мактабнинг локал қозонхонасини ("Маърифат" МФЙ) реконструкция ва модернизация қилиш
|
0,4 |
0,6 |
- |
769,8 |
- |
4. |
Термиз шаҳрида 1-сонли мактабнинг локал қозонхонасини (А.Темур кўчаси) реконструкция ва модернизация қилиш
|
0,4 |
0,6 |
- |
808,7 |
- |
Изоҳ: лойиҳаларнинг параметрлари ва қийматлари лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш якунлари бўйича ҳамда давлат экспертизаси ўтказилганидан сўнг аниқлаштирилади.
Президентининг
2019 йил 2 декабрдаги
ПҚ-4542-сон қарорига
5к-ИЛОВА
Сирдарё вилоятининг иссиқлик таъминоти
тизимини ривожлантириш бўйича
МАНЗИЛЛИ ДАСТУР
Т/р |
Лойиҳанинг номи |
Лойиҳа қуввати
|
Ҳисоб-китоб қиймати |
|||
км |
Гкал/соат
|
МВт |
млн сўм |
млн долл. |
||
Жами, шундан: |
21,5 |
1,98
|
- |
- |
14,5 |
|
истиқболли лойиҳа |
21,5 |
1,98
|
- |
- |
14,5 |
|
1. |
Ширин шаҳрининг иссиқлик таъминоти тизимини реконструкция ва модернизация қилиш
|
21,5 |
1,98 |
- |
- |
14,5 |
Изоҳ: лойиҳаларнинг параметрлари ва қийматлари лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш якунлари бўйича ҳамда давлат экспертизаси ўтказилганидан сўнг аниқлаштирилади.
Президентининг
2019 йил 2 декабрдаги
ПҚ-4542-сон қарорига
5л-ИЛОВА
Тошкент вилоятининг иссиқлик таъминоти
тизимини ривожлантириш бўйича
МАНЗИЛЛИ ДАСТУР
Т/р |
Лойиҳанинг номи |
Лойиҳа қуввати
|
Ҳисоб-китоб қиймати |
|||
км |
Гкал/соат
|
МВт |
млн сўм |
млн долл. |
||
Жами, шундан: |
273,44 |
180,11
|
- |
86 008,7 |
179,9 |
|
2020-2022 йилларга режалаштирилган лойиҳалар
|
20,5 |
70,83 |
- |
86 008,7 |
- |
|
1. |
Янгийўл шаҳрида "Турон" марказий қозонхонасини реконструкция ва модернизация қилиш
|
3,6 |
2,5 |
- |
5 713,8 |
- |
2. |
Янгийўл шаҳрида РК-1 марказий қозонхонасини реконструкция ва модернизация қилиш
|
0,5 |
22 |
- |
10 064,5 |
- |
3. |
Чирчиқ шаҳрида марказий қозонхонани (8-микрорайон) реконструкция ва модернизация қилиш
|
15,5 |
43,3 |
- |
66 713,8 |
- |
4. |
Янгийўл шаҳрида 8-сонли марказий қозонхонани ("Янги ҳаёт" МФЙ) реконструкция ва модернизация қилиш
|
0,3 |
1,8 |
- |
2 153,8 |
- |
5. |
Ангрен шаҳрида "Соғлом" марказий қозонхонасини ("Соғлом" МФЙ) реконструкция ва модернизация қилиш
|
0,3 |
0,43 |
- |
422,8 |
- |
6. |
Ангрен шаҳрида "Жигаристон" марказий қозонхонасини ("Янги Жигаристон" МФЙ) реконструкция ва модернизация қилиш
|
0,3 |
0,8 |
- |
940 |
- |
истиқболли лойиҳалар
|
252,94 |
109,28 |
- |
- |
179,9 |
|
7. |
Ангрен шаҳрининг иссиқлик таъминоти тизимини реконструкция ва модернизация қилиш
|
79 |
- |
- |
96,8 |
|
8. |
Тошкент вилоятининг туманлари (шаҳарлари) иссиқлик таъминоти тизимларини қуриш ва реконструкция қилиш, шу жумладан:
|
173,94 |
109,28 |
- |
- |
83,1 |
8.1 |
Нурафшон шаҳри
|
8,3 |
10,3 |
- |
- |
- |
8.2 |
Янгийўл шаҳри
|
11,8 |
10,3 |
- |
- |
- |
8.3 |
Олмалиқ шаҳри
|
81,5 |
1,2 |
- |
- |
- |
8.4 |
Оҳангарон шаҳри
|
19,6 |
5,16 |
- |
- |
- |
8.5 |
Бўка тумани
|
2,4 |
5,16 |
- |
- |
- |
8.6 |
Бўстонлиқ тумани
|
2,8 |
12,9 |
- |
- |
- |
8.7 |
Зангиота тумани
|
4 |
15,5 |
- |
- |
- |
8.8 |
Тошкент тумани
|
3,6 |
6,8 |
- |
- |
- |
8.9 |
Юқоричирчиқ тумани
|
7,1 |
3,4 |
- |
- |
- |
8.10 |
Қибрай тумани
|
19,3 |
20,6 |
- |
- |
- |
8.11 |
Паркент тумани
|
0,64 |
2,6 |
- |
- |
- |
8.12 |
Пискент тумани
|
2,2 |
5,16 |
- |
- |
- |
8.13 |
Ўртачирчиқ тумани
|
7,1 |
3,4 |
- |
- |
- |
8.14 |
Қуйичирчиқ тумани
|
3,6 |
6,8 |
- |
- |
- |
Изоҳ: лойиҳаларнинг параметрлари ва қийматлари лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш якунлари бўйича ҳамда давлат экспертизаси ўтказилганидан сўнг аниқлаштирилади.
Президентининг
2019 йил 2 декабрдаги
ПҚ-4542-сон қарорига
5м-ИЛОВА
Фарғона вилоятининг иссиқлик таъминоти
тизимини ривожлантириш бўйича
МАНЗИЛЛИ ДАСТУР
Т/р |
Лойиҳанинг номи |
Лойиҳа қуввати
|
Ҳисоб-китоб қиймати |
|||
км
|
Гкал/соат |
МВт |
млн сўм |
млн долл. |
||
Жами, шундан: |
13,1
|
143,5 |
110,5 |
63 506 |
393,8 |
|
2020-2022 йилларга режалаштирилган лойиҳалар
|
13,1 |
45,5 |
- |
63 506 |
- |
|
1. |
Марғилон шаҳрида 130 та кўп квартирали уйни "Фарғона иссиқлик манбаи" АЖ орқали иссиқлик таъминоти билан таъминлаш
|
6,7 |
15,5 |
- |
30 000 |
- |
2. |
Фарғона шаҳрида РК-3 марказий қозонхонасини реконструкция ва модернизация қилиш ҳамда РК-3 қозонхонасидан Қувасой кўчасигача янги иссиқлик тармоқларини қуриш
|
0,4 |
30 |
- |
25 586 |
- |
3. |
"Фарғона ИЭМ" АЖдан Марғилон шаҳри билан боғловчи иссиқлик тармоқларигача бўлган иссиқлик тармоқларини реконструкция ва модернизация қилиш
|
6 |
- |
- |
7 920 |
- |
истиқболли лойиҳалар
|
- |
98 |
110,5 |
- |
393,8 |
|
4. |
Фарғона шаҳрида РК-3 марказий қозонхонасини когенерацион газ турбинаси технологиясини жорий этган ҳолда реконструкция ва модернизация қилиш
|
- |
33 |
38 |
- |
131,9 |
5. |
Қўқон шаҳрининг иссиқлик таъминоти тизимини когенерацион газ турбинаси технологиясини жорий этган ҳолда реконструкция ва модернизация қилиш
|
- |
25 |
28 |
- |
145 |
6. |
Қувасой шаҳрида РК-2 марказий қозонхонасини когенерацион газ турбинаси технологиясини жорий этган ҳолда реконструкция ва модернизация қилиш
|
- |
40 |
44,5 |
- |
116,9 |
Изоҳ: лойиҳаларнинг параметрлари ва қийматлари лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш якунлари бўйича ҳамда давлат экспертизаси ўтказилганидан сўнг аниқлаштирилади.
Президентининг
2019 йил 2 декабрдаги
ПҚ-4542-сон қарорига
5н-ИЛОВА
Хоразм вилоятининг иссиқлик таъминоти
тизимини ривожлантириш бўйича
МАНЗИЛЛИ ДАСТУР
Т/р |
Лойиҳанинг номи |
Лойиҳа қуввати
|
Ҳисоб-китоб қиймати |
|||
км |
Гкал/соат
|
МВт |
млн сўм |
млн долл. |
||
Жами, шундан: |
23,58 |
45,43
|
44,5 |
26 247,0 |
127,7 |
|
2020-2022 йилларга режалаштирилган лойиҳалар |
5,78 |
5,43
|
- |
26 247,0 |
- |
|
1. |
Урганч шаҳрида "Почта" қозонхонасини (П.Махмуд кўчаси) реконструкция ва модернизация қилиш
|
2,3 |
2 |
- |
2 070 |
- |
2. |
Урганч шаҳрида "ТАТУ" қозонхонасини (Янги Урганч кўчаси) реконструкция ва модернизация қилиш
|
0,3 |
0,3 |
- |
2 810,4 |
- |
3. |
Урганч шаҳрида "МЭЗ" қозонхонасини (Хонқа кўчаси) реконструкция ва модернизация қилиш
|
0,6 |
0,5 |
- |
3 074,8 |
- |
4. |
Урганч шаҳрида "Истиқлол" қозонхонасини (Истиқлол кўчаси) реконструкция ва модернизация қилиш
|
0,6 |
0,5 |
- |
3 668,6 |
- |
5. |
Урганч шаҳрида "Медгородок" қозонхонасини (Наврўз кўчаси) реконструкция ва модернизация қилиш
|
0,3 |
0,3 |
- |
2 803,7 |
- |
6. |
Урганч шаҳрида болалар шифохонасининг локал қозонхонасини (Тинчлик кўчаси) реконструкция ва модернизация қилиш
|
0,6 |
0,5 |
- |
3 306,3 |
- |
7. |
Урганч шаҳрида марказий поликлиниканинг локал қозонхонасини (Янги Урганч кўчаси) реконструкция ва модернизация қилиш
|
0,2 |
0,5 |
- |
1 322,4 |
- |
8. |
Урганч шаҳрида ҳарбий лицей қозонхонасини (А.Баҳодирхон кўчаси) реконструкция ва модернизация қилиш
|
0,20 |
0,2 |
- |
1 625,9 |
- |
9. |
Урганч туманида "Кардиология" қозонхонасини реконструкция ва модернизация қилиш
|
0,2 |
0,2 |
- |
1 413,4 |
- |
10. |
Хива шаҳрида "Микрорайон" қозонхонасини ("Дўстлик" МФЙ) реконструкция ва модернизация қилиш
|
0,37 |
0,3 |
- |
2 049,9 |
- |
11. |
Питнак шаҳрида Муратбаев номидаги мактабнинг локал қозонхонасини ("Шорлавук" МФЙ) реконструкция ва модернизация қилиш
|
0,11 |
0,13 |
- |
2 101,2 |
- |
истиқболли лойиҳа
|
17,8 |
40 |
44,5 |
- |
127,7 |
|
12. |
Урганч шаҳрида "19-квартал" қозонхонасини когенерацион газ турбинаси технологиясини жорий этган ҳолда реконструкция ва модернизация қилиш
|
17,8 |
40 |
44,5 |
- |
127,7 |
Изоҳ: лойиҳаларнинг параметрлари ва қийматлари лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш якунлари бўйича ҳамда давлат экспертизаси ўтказилганидан сўнг аниқлаштирилади.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 3 декабрь
"Халқ сўзи", 2019 йил 3 декабрь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2019 йил 9 декабрь, 49-сон, 892-модда