ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Нархлар ва нархларнинг шаклланиши /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 03.12.2019 й. 964-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 3 декабрдаги

964-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Идоралараро тариф

комиссияси тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиясининг (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) фаолиятини ташкил қилиш тартибини белгилайди.


2. Комиссия қуйидаги товар ва хизматлар бўйича тартибга солинадиган тарифларни (устамаларни) кўриб чиқади ва тасдиқлайди:

ишлаб чиқарувчи ташкилотлар томонидан ишлаб чиқариладиган электр ва иссиқлик энергияси;

тақсимловчи ташкилотлар томонидан электр энергиясини тақсимлаш ва сотиш;

"Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти ва "Шўртан ГКМ" масъулияти чекланган жамияти томонидан республика ичида сотиладиган табиий газ, нефть ва газ конденсати;

қазиб чиқарувчи ва/ёки қайта ишловчи ташкилотлар томонидан ишлаб чиқариладиган ҳамда аҳолига ва ижтимоий соҳа объектларига маиший истеъмол учун етказиб беришга масъул ташкилотларга сотиладиган суюлтирилган газ;

комиссия шартномалари бўйича республика истеъмолчиларига табиий газ етказиб беришга масъул ташкилотларнинг воситачилик ҳақи;

транспорт, шунингдек, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тармоқларининг табиий монополия шароитларида ишлаб чиқариладиган (кўрсатиладиган) товарлари (хизматлари);

кўмирнинг улгуржи ва чакана нархлари.

Комиссия тартибга солинадиган тарифларни (устамаларни) ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича кўриб чиқади ва тасдиқлайди.


3. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, фармойишлари ҳамда мазкур Низом ва бошқа қонун ҳужжатларига риоя қилади.



2-БОБ. КОМИССИЯНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


4. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

давлат бошқаруви органлари ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг тарифлар шакллантирилишини тартибга солиш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишда самарали ҳамкорлигини таъминлаш;

уй-жой коммунал хўжалиги, энергетика ва транспорт соҳаларида истеъмолчилар, ишлаб чиқарувчилар, тартибга солинадиган фаолиятни амалга оширадиган ташкилотлар манфаатлари ва ижтимоий аҳамиятга молик манфаатлар мувозанатини таъминловчи тариф сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш;

энергетика ва транспорт, шунингдек, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаларида тарифлар шакллантирилишини тартибга солиш соҳаларида давлат сиёсатини такомиллаштириш бўйича таклифлар ва тавсиялар тайёрлаш;

тартибга солинадиган фаолиятни амалга оширадиган ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этишда иштирок этиш.


5. Комиссия ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:


а) давлат бошқаруви органлари ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг тарифлар шакллантирилишини тартибга солиш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишда самарали ҳамкорлигини таъминлаш соҳасида:

тарифларни шакллантиришини тартибга солишда очиқлик, ошкоралик тамойиллари, истеъмолчилар, ишлаб чиқарувчилар, тартибга солинадиган фаолиятни амалга оширадиган ташкилотлар манфаатлари ва ижтимоий аҳамиятга молик манфаатлар мувозанати асосида давлат бошқаруви органлари ва манфаатдор ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш чораларини кўради;

тарифларни шакллантиришини тартибга солиш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишда давлат бошқаруви органлари ва манфаатдор ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини яхшилаш чораларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;


б) уй-жой коммунал хўжалиги, энергетика ва транспорт соҳаларида истеъмолчилар, ишлаб чиқарувчилар, тартибга солинадиган фаолиятни амалга оширадиган ташкилотлар манфаатлари ва ижтимоий аҳамиятга молик манфаатлар мувозанатини таъминловчи тариф сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш соҳасида:

энергетика ва транспорт (йўналишли ва линияли таксилардан ташқари), шунингдек, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаларида товарлар ва хизматлар учун тартибга солинадиган тарифларни (устамаларни) тасдиқлаш бўйича таклифларни кўриб чиқади;

энергетика ва транспорт (йўналишли ва линияли таксилардан ташқари), шунингдек, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаларида товарлар ва хизматлар учун истеъмолчилар, ишлаб чиқарувчилар, тартибга солинадиган фаолиятни амалга оширадиган ташкилотлар манфаатлари ва ижтимоий аҳамиятга молик манфаатлар мувозанатини таъминловчи тартибга солинадиган тарифларни (устамаларни) тасдиқлайди;


в) энергетика ва транспорт, шунингдек, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаларида тарифлар шакллантирилишини тартибга солиш соҳаларида давлат сиёсатини такомиллаштириш бўйича таклифлар ва тавсиялар тайёрлаш соҳасида:

энергетика ва транспорт, шунингдек, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаларида тариф сиёсатининг асосий йўналишларини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишни ташкил этади;

тармоқлараро ва тармоқлар ичида нарх тенгилиги ҳамда мувозанатига риоя қилиш, мослашувчан тарифларни тартибга солиш услубларини белгилаш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқади;

табиий монополия субъектлари учун тарифни шакллантиришнинг амалдаги услубларини такомиллаштиришнинг умумий тамойилларини ишлаб чиқишни таъминлайди;


г) тартибга солинадиган фаолиятни амалга оширадиган ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этишда иштирок этиш соҳасида:

электр энергияси соҳасидаги ташкилотларнинг молиявий барқарорлигини таъминлайдиган таклифларни кўриб чиқади ҳамда электр энергияси истеъмолчиларидан ва улгуржи қайта сотувчилардан тушадиган маблағларни тақсимлаш тартибини тасдиқлайди.


6. Комиссия ўзига юкланган функцияларни амалга ошириши учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

вазирликлар, идоралар, ташкилотлардан ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун зарур материаллар ва маълумотларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

ўз ваколатига таалуқли масалалар бўйича вазирликлар, қўмиталар ва ташкилотлар раҳбарлари таклифларини кўриб чиқиш;

тарифлар шакллантирилишига таъсир қилувчи чораларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрланиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун тақдим этилишини ташкил қилиш;

экспертиза ўтказиш ва маслаҳатлашиш учун фаолияти Комиссия ваколатига кирадиган масалалар билан боғлиқ бўлган вазирликлар, идоралар, ташкилотлар мутахассисларини, шу жумладан хорижий мутахассисларни белгиланган тартибда жалб қилиш;

Комиссия ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш.

Комиссия қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.



3-БОБ. КОМИССИЯ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ҚИЛИШ


7. Комиссия таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Комиссия таркибига раис ва Комиссия аъзолари киради.


8. Комиссияга Комиссия фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширадиган, унинг ишларини ташкил этадиган ва қабул қилинган қарорларнинг ижроси бўйича умумий назоратини амалга оширадиган раис бошчилик қилади.


9. Комиссия раиси Комиссияга юкланган функциялар ва вазифаларни бажармаганлик ёки тегишли даражада бажармаганлик учун шахсан жавобгардир.


10. Комиссия йиғилишини Комиссия раиси олиб боради.


11. Комиссия ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширади ва зарурат туғилганда, шу жумладан тартибга солинадиган фаолиятни амалга оширадиган ташкилотлар мурожаат қилганда йиғилиш ўтказади.

Тартибга солинадиган фаолиятни амалга оширадиган ташкилотлар тарифларни тасдиқлаш бўйича лойиҳаларни тегишли тармоқларга мутасаддилик қиладиган вазирликлар ва/ёки идоралар билан келишилгандан кейин Комиссияга киритади. Бунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ ўрнатиладиган турли истеъмолчилар гуруҳлари учун электр энергияси тарифлари бўйича электр энергияси тарифларини тасдиқлаш лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги билан келишилганидан кейин электр энергиясини ягона харидори томонидан киритилади.

Ташкилотлар томонидан Комиссияга киритилган масалаларни кўриб чиқиш ва улар бўйича қарорлар қабул қилиш муддати мурожаат ва қонун ҳужжатларида белгиланган зарур ҳужжатлар Комиссияга киритилган кундан бошлаб ўттиз календарь кунини ташкил этади.


12. Комиссия йиғилиши, агар унда аъзоларнинг камида ярми қатнашса ваколатли ҳисобланади.


13. Комиссия қарори очиқ овоз бериш орқали қабул қилинади ва йиғилишда иштирок этган Комиссия аъзолари умумий сонининг кўпчилиги овоз берганда қабул қилинган ҳисобланади. Агарда овозлар сони тенг бўлиб қолган тақдирда, раиснинг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.


14. Комиссия қарори йиғилишда иштирок этган Комиссия аъзолари томонидан имзоланадиган баённома билан расмийлаштирилади ва Комиссия раиси томонидан тасдиқланади.


15. Комиссия аъзолари йиғилишда алмашиш ҳуқуқисиз иштирок этади.

Комиссия аъзолари алоҳида фикр билдириш ҳуқуқига эга ва бундай фикр билдириладиган ҳолларда, у ёзма равишда баён қилиниши ва баённомага илова қилиниши лозим.


16. Комиссия ўз фаолияти доирасида тарифларни шакллантириш соҳасида алоҳида масалалар ва муаммоларни чуқур ва батафсил ишлаб чиқиш, вақтинча ишчи гуруҳлар ташкил қилиш ва уларга давлат бошқаруви органлари ходимлари ва жалб қилинган экспертларни киритиш ҳуқуқига эга.


17. Комиссиянинг ишчи органи вазифасини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (кейинги ўринларда Ишчи орган деб аталади) амалга оширади.


18. Ишчи орган қуйидагиларни амалга оширади:

Комиссия фаолиятини ташкилий-техник таъминлаш;

Комиссия аъзоларига кун тартибига киритилган масалалар, йиғилиш ўтказиладиган сана, вақт ва жойи ҳақида хабар бериш;

Комиссия йиғилиши учун материаллар тайёрлаш, йиғилиш материалларини тарқатиш, иш юритишни амалга ошириш ва ҳужжатларни сақлаш;

вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда Комиссия қабул қилган қарорлар ижросининг назорати ва мониторингини ташкил қилиш, тегишли маълумотларни ва таклифларни Комиссия раисига тақдим қилиш;

келиб тушган хат-хабарларни кўриб чиқиш ва Комиссия ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар тайёрлаш.

Ишчи орган қонун ҳужжатларга мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.


19. Комиссия йиғилиши материаллари Комиссия раисининг имзоси билан ҳар бир Комиссия аъзосига йиғилишгача 5 кундан кам бўлмаган муддатда етказиб берилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


20. Комиссия фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тугатилади.






Низомга

ИЛОВА



Комиссия томонидан тартибга солинадиган

тарифларни(устамаларни) кўриб

чиқиш ва тасдиқлаш

СХЕМАСИ

      

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш муддатлари








I босқич


Товарларининг (хизматларининг) нархлари давлат томонидан

тартибга солинадиган ташкилотлар


1. Нархлари давлат томонидан тартибга солинадиган товарларга (хизматларга) янги нархларни (тарифларни) белгилаш учун ҳисоб-китоб материалларини тайёрлаш.


2. Товарнинг (хизматнинг) янги нархини тегишли тармоққа мутасаддилик қиладиган вазирлик (идора) билан келишиш.


3. Мутасадди вазирлик (идора) билан келишилган материалларни янги нархлар (тарифлар) лойиҳасига таҳлилий маълумотнома билан биргаликда Ишчи органга тақдим қилиш.


Зарурат туғилганда








II босқич


Ишчи орган

(Молия вазирлиги)


1. Ҳисоб-китоб материалларини кўриб чиқиш.


2. Камчиликлари бўлган тақдирда, пухта ишлаб чиқиш учун материлларни қайтариш.


3. Қарор қабул қилиш, йиғилиш учун зарур бўлган ҳужжатлар тўплами тўлиқ тақдим этилгандан сўнг кўриб чиқиладиган материалларни тайёрлаш ва янги нархларни тасдиқлаш лойиҳасини кўриб чиқиш учун Комиссияга киритиш.


5 кун мобайнида



25 кун мобайнида








III босқич


Идоралараро тариф комиссияси


Комиссиянинг янги нархларни (тарифларни) тасдиқлаш тўғрисидаги қарорини кабул қилиш.


5 кун мобайнида








IV босқич


Ишчи орган

(Молия вазирлиги)


Комиссиянинг қабул қилган қарорини тегишли вазирлик ва идораларга тарқатиш.


1 кун мобайнида

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 4 декабрь
















































































Время: 0.1530
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск