ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.11.2019 й. 961-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.11.2019 й.

N 961



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қурилиш соҳасини

давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш қўшимча

чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 14 ноябрдаги ПФ-5577-сон

Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жаҳон банки

ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида

Ўзбекистон Республикасининг рейтингини янада яхшилаш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2018 йил 13 июлдаги ПҚ-3852-сон, "Жаҳон банки ва Халқаро

молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон

Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар

тўғрисида" 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон ҳамда "Қишлоқ хўжалигига

мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини бериш ҳамда архитектура-

қурилиш ишларини амалга ошириш тартиб-таомилларини янада

такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил

26 августдаги ПҚ-4427-сон қарорлари)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қурилиш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 14 ноябрдаги ПФ-5577-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 13 июлдаги ПҚ-3852-сон, "Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг "Бизнес юритиш" йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон ҳамда "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини бериш ҳамда архитектура-қурилиш ишларини амалга ошириш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 26 августдаги ПҚ-4427-сон қарорлари ижросини таъминлаш, шунингдек республикада қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш борасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 28 ноябрдаги

961-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 октябрдаги 820-сон қарори билан тасдиқланган Қурилиш объектларининг мураккаблик (хавфлилик) даражасига кўра, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш жараёнида текширишларни тайинлаш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 3-банддаги "амалга ошириш учун рухсат олишни" сўзлари "бошлаш тўғрисида хабарнома юбориш" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 17-банднинг иккинчи хатбошисидаги "амалга ошириш учун бериладиган рухсатнома" сўзлари "бошлаш тўғрисида хабарнома" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 18-банднинг биринчи хатбошисидаги "назорат функцияларини амалга ошириш шартномаси" сўзлари "инспекция томонидан назорат функцияларини амалга ошириш учун оммавий оферта ва инвойс" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 21-банднинг учинчи хатбошисидаги "амалга ошириш учун рухсати" сўзлари "бошлаш тўғрисида хабарнома" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"26. Назорат бўйича ваколатли давлат органи инспектори инспекция томонидан назорат функцияларини амалга ошириш учун оммавий оферта қабул қилинган ва қурилиш буюртмачилари ёки пудрат қурилиш ташкилотлари томонидан қурилиш-монтаж ишларини бошлаш тўғрисида хабарнома юборилган бўлса, қурилиш объектида шаҳарсозлик субъекта томонидан амалга ошириладиган қурилиш ишлари сифатининг қурилиш нормалари ва қоидалари, республика стандартлари, ДАСТ ҳамда техник шартларга мувофиқлиги юзасидан давлат архитектура-қурилиш назоратини амалга оширади";


е) 30-банднинг бешинчи хатбошисида "амалга ошириш учун рухсатнома" сўзлари "бошлаш тўғрисида хабарнома" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) иловада:

учинчи позициянинг "Муддатлар" устунида "амалга ошириш учун рухсат бериш" сўзлари "бошлаш тўғрисида хабарнома юбориш" сўзлари билан алмаштирилсин;

тўртинчи позициянинг "Муддатлар" устунида "амалга ошириш учун рухсат албатта берилиши" сўзлари "бошлаш тўғрисида хабарнома юбориш" сўзлари билан алмаштирилсин.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 29 ноябрь










































Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск