ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қимматли қоғозлар / Қимматли қоғозларни чиқариш ва уларнинг муомаласи /Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директорининг 18.11.2019 й. 2019-61-сон "Қимматли қоғозлар муомаласининг махсус тартибини ўрнатиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 05.12.2019 й. 3199-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
05.12.2019 й.
N 3199
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
КАПИТАЛ БОЗОРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ
18.11.2019 й.
N 2019-61
БУЙРУҒИ
Қимматли қоғозлар муомаласининг
махсус тартибини ўрнатиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 январдаги ПҚ-4127-сон "Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 августдаги 650-сон "Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Капитал бозорини ривожлантиришга кўмаклашиш жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақидаги қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра, қимматли қоғозларнинг муомаласи, давлат қимматли қоғозлари бундан мустасно, фақатгина уларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жойлаштириш тугаганидан сўнг йўл қўйилади.
2. Мазкур буйруқ кучга киргунга қадар чиқарилган қимматли қоғозларни жойлаштириш ва уларнинг муомаласи билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатларга мазкур буйруқ татбиқ этилмайди.
3. Қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчилари икки ҳафта муддатда ўзларининг ички ҳужжатларини ушбу буйруққа мувофиқлаштирсинлар.
Директор А. Назиров
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 5 декабрь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2019 йил 9 декабрь, 49-сон, 899-модда