Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


Внимание!

NB! Мазкур Регламент факат Сирдарё вилояти худудида 2021 йил 1 мартга кадар амал килади


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ер қонунчилиги /

Сирдарё вилоятида доимий фойдаланиш (эгалик қилиш) ёҳуд мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқлари асосида тегишли бўлган ер участкаларини жисмоний ва юридик шахслар томонидан сотиб олиш тартиби тўғрисида Вақтинчалик маъмурий регламент (ЎзР ВМ 02.12.2019 й. 963-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 2 декабрдаги

963-сон қарорига

1-ИЛОВА



Сирдарё вилоятида доимий фойдаланиш

(эгалик қилиш) ёҳуд мерос қилиб қолдириладиган

умрбод эгалик қилиш ҳуқуқлари асосида тегишли

бўлган  ер  участкаларини  жисмоний  ва  юридик

шахслар томонидан сотиб олиш тартиби тўғрисида

ВАҚТИНЧАЛИК МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Регламент Сирдарё вилоятида жисмоний ва юридик шахсларга доимий фойдаланиш (эгалик қилиш) ёҳуд мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини (кейинги ўринларда ер участкаси деб аталади) хусусийлаштириш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.


2. Ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича давлат хизматлари Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали кўрсатилади.


3. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


хусусийлаштирилаётган ер участкасини сотиб олиш қиймати - хусусийлаштирилаётган ер участкасининг ушбу Регламент талабларига мувофиқ белгиланадиган қиймати;


ариза берувчи - ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ёки ушбу шахс томонидан хусусийлаштирилаётган бинолар ва иншоотлар, ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектлари жойлашган ер участкаларига, шунингдек уларга туташ бўлган, ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун зарур ўлчамлардаги ер участкаларига нисбатан ариза берган Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахс ёки ўзига якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш учун берилган ер участкаларига нисбатан ариза берган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган жисмоний шахс;


ер участкаси - қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилмаган ёки ушбу мақсадлар учун мўлжалланмаган ер участкаси;


"YERНUSUSIYLASНTIRISН" автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда "YERНUSUSIYLASНTIRISН" ААТ деб аталади) - ушбу тизимга уланган ваколатли органлар ва ташкилотлар томонидан ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича маълумотларни йиғиш, кўриб чиқиш ва келишиш ишларини амалга ошириш мақсадида фойдаланиладиган автоматлаштирилган ахборот тизими;


ер участкасини хусусийлаштириш - оммавий мулк бўлган ер участкасини Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган жисмоний шахслар ёки Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахслар мулкига ўтказиш. Бунда ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтган бўлиши лозим;


4. Жисмоний ва юридик шахсларга доимий фойдаланиш (эгалик қилиш) ёҳуд мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш ушбу Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.


5. Ер участкаларини хусусийлаштириш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш учун масъул бўлган ваколатли органлар ва ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги "YERНUSUSIYLASНTIRISН" ААТ орқали амалга оширилади.


6. Ушбу Регламент қоидалари кўп квартирали уйлар атрофидаги ер участкалари ва кўп квартирали уйлар эгаллаган ер участкаларига нисбатан, татбиқ этилмайди.



2-БОБ. ЕР УЧАСТКАСИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШДА

ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ


7. Ер участкаларини хусусийлаштириш учун ариза берувчилар ер участкаси жойлашган тегишли ҳудудидаги Давлат хизматлари марказларига ўзлари келган холда мурожаат қиладилар ёки давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтадилар.


8. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилганда Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилганда эса ариза берувчининг ўзи мустақил равишда ушбу Регламентга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ шаклларда ариза тўлдиради.

Агар хусусийлаштириладиган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объекти улушли ёки биргаликдаги мулк бўлса, ариза барча иштирокчиларнинг (мулкдорларнинг) фуқаролик қонун ҳужжатларига мувофиқ тузиладиган келишувига биноан, бундай келишувга эришилмаган тақдирда эса суд томонидан белгиланган тартибда ушбу Регламент талаблари асосида берилади.


9. Аризада кўрсатилган маълумотлар "YERНUSUSIYLASНTIRISН" ААТ томонидан автоматик тарзда Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрида:

ариза берувчи томонидан хусусийлаштирилаётган ер участкасига нисбатан доимий фойдаланиш (эгалик қилиш) ёҳуд мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумотларнинг тўғрилиги;

хусусийлаштирилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларига нисбатан тақиқнинг ёки хатловнинг мавжудлиги;

хусусийлаштирилаётган ер участкасига нисбатан тугалланмаган суд жараёнларининг мавжудлиги текширилади.


10. Агар рад этиш учун ушбу Регламентнинг 9-бандида қайд этилган асослар бўлмаганда ариза автоматик равишда келгусида кўриб чиқиш учун қабул қилинади.


11. Ариза кўриб чиқилганлиги учун тўлов кунида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йигим ундирилади. ЯИДХП орқали давлат хизматлари кўрсатишга мурожаат қилинганда йиғим тўлов амалга ошириладиган кунда белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 90 фоизи миқдорида ундирилади.

Аризани кўриб чиқиш учун ундириладиган йигим ва хусусийлаштирилаётган ер участкасининг сотиб олиш қиймати тўланганлиги тасдиғи "YERНUSUSIYLASНTIRISН" ААТ орқали давлат хизматлари кўрсатганлик учун тўланадиган давлат божлари ва йиғимларини ҳисобга олишнинг Ягона биллинг тизимидан (кейинги ўринларда Ягона биллинг тизими деб аталади) олинган маълумотлар асосида амалга оширилади.


12. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;

қолган маблағлар хусусийлаштирилаётган ер участкаси жойлашган ҳудуддаги туманлар (шаҳарлар)нинг тегишли маҳаллий бюджет ҳисобварағларига ўтказилади;

б) ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси шахсий ҳисобварағига ўтказилади;

11,25 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги "Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУК ҳисобварағига ўтказилади;

қолган пул маблағлари хусусийлаштирилаётган ер участкаси жойлашган ҳудуддаги туманлар (шаҳарлар)нинг тегишли маҳаллий бюджети ҳисобварағларига ўтказилади.


13. Ушбу Регламентнинг 9-бандида кўрсатилган асослар мавжудлиги, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун йиғим тўланмаганлиги давлат хизматларини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш қатъиян тақиқланади.


14. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.

Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда унинг аризаси кўриб чиқилмайди. Бунда давлат хизматлари кўрсатиш учун ариза кўриб чиқилганлиги учун тўланган йиғим қайтарилмайди.


15. Ўзи келиб мурожаат этганда Давлат хизматлари марказлари ариза тўлдирилган вақтдан бошлаб бир соат мобайнида уни туман (шаҳар) қурилиш бўлимига юборади;

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда ариза автоматик равишда туман (шаҳар) қурилиш бўлимига юборилади.


16. Туман (шаҳар) қурилиш бўлими икки иш куни мобайнида аризани бевосита тўсқинлик қиладиган аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режалари ва бошқа шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжудлиги юзасидан кўриб чиқади ва кўриб чиқиш натижалари бўйича тегишли маълумотларни "YERНUSUSIYLASНTIRISН" ААТга тақдим этади.

Туман (шаҳар) қурилиш бўлими маълумотлари ваколатли шахснинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.


17. Туман (шаҳар) қурилиш бўлими маълумотлари асосида "YERНUSUSIYLASНTIRISН" ААТ ер участкасини хусусийлаштириш ёки хусусийлаштиришни рад этиш тўғрисидаги хулосани тайёрлайди, кейинчалик уни Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига юборади.

Ижобий хулосада ушбу Регламентнинг 18-бандига мувофиқ ер участкаси сотиб олиш қиймати кўрсатилади.

Салбий хулоса туман (шаҳар) қурилиш бўлимининг маълумотлари асосида қабул қилинади ва ер участкасини хусусийлаштиришнинг имкони мавжуд эмаслиги тўғрисидаги асосли сабаблар қонун ҳужжатларининг аниқ нормаларига ҳавола қилинган ҳолда кўрсатилади.


18. Ижобий хулоса қабул қилинганида Ягона биллинг тизими "YERНUSUSIYLASНTIRISН" ААТ маълумотлари асосида:

ер участкасини сотиб олиш қиймати;

ушбу тизимни техник қўллаб-қувватлашга ва хусусийлаштирилган ер участкаси учун сотиб олиш суммасини ўтказиш бўйича ишлар қиймати;

ер участкасига мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиали (кейинги ўринларда филиал деб аталади) ишлари қиймати учун ҳақ тўлашга ҳисобварағларини шакллантиради ҳамда тўланган маблағлар ҳисобини юритади.


19. Хусусийлаштирилаётган ер участкасининг сотиб олиш қиймати вақт даврийлигига қараб ўзгаради ва ер участкасининг майдони ва ташки омилларнинг таъсирини инобатга олиб, мурожаат турига қараб аниқ бир санада миллий валютада қуйидаги формула орқали аниқланади:


а) юридик шахслар учун:


С = Кюр х S х К;


б) жисмоний шахслар учун:


С = Кжис х S х К;


бунда:


С - хусусийлаштирилаётган ер участкасининг сотиб олиш қиймати (сўмда);

Кюр, Кжис - юридик ва жисмоний шахслар учун сотиб олиш қийматини аниқлашда ўша кунда белгиланган ер солиғи ставкасининг 50 баравари (1 квадрат метр учун сўмда);

S - хусусийлаштирилаётган ер участкасининг майдони (квадрат метрда);

К - ушбу Регламентга 4-иловага мувофиқ хусусийлаштирилаётган ер участкаларни сотиб олиш қийматини шакллантириш коэффициенти.


20. "YERНUSUSIYLASНTIRISН" ААТни техник кўллаб-қувватлаш ишларининг ҳақи хусусийлаштирилаётган ер участкаларини сотиб олиш қийматининг 3 фоизини ташкил этади ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг банк ҳисобварағига ўтказилади.

Хусусийлаштирилаётган ер участкасининг сотиб олиш қийматини Ягона биллинг тизими орқали қабул қилиш хизматлари қиймати хусусийлаштирилаётган ер участкасининг сотиб олиш қийматининг 1 фоизини ташкил этади ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ҳузуридаги "Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг банк ҳисобварағига ўтказилади.

Хусусийлаштирилаётган ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини давлат рўйхатига олиш бўйича филиалнинг хизматлари қиймати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарори талабларига мувофиқ белгиланади ҳамда Сирдарё вилояти ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг банк ҳисобварағига ўтказилади.


21. Хусусийлаштирилаётган ер участкасининг сотиб олиш қийматини Ягона биллинг тизими томонидан ушбу Регламентнинг 19 ва 20-бандларида кўрсатилган иш ва хизматлар учун тўловларга ҳисобварақалар шакллантирилганидан сўнг ариза берувчига тўловлар учун ҳисобварақалар электрон хабарномаси Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали юборилади.


22. Хусусийлаштирилаётган ер участкаларининг сотиб олиш қиймати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Урбанизацияни ривожлантириш жамғармасининг ғазна ҳисобварағига тўлиқ ўтказилади.

23. Ариза берувчи ижобий хулоса ва тўлов ҳисобварақаларини олган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида тижорат банкларининг кассалари ёки электрон тўлов тизимлари орқали ушбу Регламентнинг 19 ва 20-бандларида хусусийлаштирилаётган ер участкасининг сотиб олиш қиймати ҳамда кўрсатилган ишлар ва хизматлар харажатларининг бир марталик тўлиқ тўловини амалга ошириши зарур.

Агар ариза берувчи ушбу бандда назарда тутилган тўловларни тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширмаса, "YERНUSUSIYLASНTIRISН" ААТ автоматик равишда хусусийлаштиришни рад этиш тўғрисида хулоса тайёрлайди ва ариза берувчига Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали юборади.


24. Ариза берувчи ер участкасини хусусийлаштириш рад этилган кундан эътиборан бир ой муддат ичида давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғимни тўламасдан бир марта қайта мурожаат этиш ҳуқуқига эга.


25. Ариза берувчи хусусийлаштирилаётган ер участкасининг сотиб олиш қиймати ҳамда кўрсатилган ишлар ва хизматлар харажатларининг тўлиқ тўловини амалга оширганидан сўнг "YERНUSUSIYLASНTIRISН" ААТ автоматик равишда ушбу Регламентга 5-иловадаги шаклга мувофиқ ер участкасига мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерини (кейинги ўринларда Давлат ордери деб аталади) белгиланган тартибда расмийлаштиради ва Сирдарё вилоятининг тегишли туман (шаҳар) ҳокимига имзолаш учун юборади.

Туман (шаҳар) хокими "YERНUSUSIYLASНTIRISН" ААТ орқали олинган Давлат ордерини ўша куннинг ўзида электрон рақамли имзо қўяди.


26. Филиал Давлат ордери Сирдарё вилоятининг тегишли туман (шаҳар) хокими томонидан имзоланган сўнг икки иш куни мобайнида ер участкасига мулк ҳуқуқини давлат рўйхатига олади ва Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирмани Давлат ордери билан бирга ЯИДХП орқали ариза берувчига ёки Давлат хизматлари марказига юборади.

Давлат ордери тақдим этилганлиги учун давлат божи ундирилмайди.


27. Давлат хизматлари маркази Давлат ордери ва Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма олинганидан сўнг бир соат мобайнида уларни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва бу ҳақида ариза берувчини ахборот-коммуникация технологиялари орқали хабардор қилади.

Аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича QR-код (матрик штрих-код) қўйилган электрон ҳужжатлар аслига тенглаштирилади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


28. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармаси ва Давлат хизматлари марказлари, шу жумладан, ЯИДХП орқали, ушбу Регламентнинг талаблари ижроси юзасидан давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини доимий равишда назорат қилади ва мониторинг олиб боради.


29. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


30. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.


31. Ушбу Регламент фақат Сирдарё вилояти ҳудудида 2021 йил 1 мартга қадар амал қилади.





Вақтинчалик маъмурий регламентга

1-ИЛОВА



Жисмоний ва юридик шахсларга доимий фойдаланиш

(эгалик қилиш) ёҳуд мерос қилиб қолдириладиган

умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли

бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган

ер участкаларини хусусийлаштириш

СХЕМАСИ

     

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ариза берувчи

Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикасининг ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали ер участкасини хусусийлаштиришга ариза тақдим этади.

Ўз хоҳишига кўра




"YERНUSUSIYLASНTIRISН" ААТ

Ариза билан тақдим этилган маълумотларни тўғрилигини текширади.

Автоматик равишда




Ариза берувчи

Рад этиш учун асос бўлмаганда аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўланади.

Ўша куннинг ўзида



2-босқич

Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП

Ариза туман (шаҳар) қурилиш бўлими томонидан кўриб чиқилиши учун "YERНUSUSIYLASНTIRISН" ААТга юборилади.

1 соатда (автоматик равишда ЯИДХП орқали)

  


3-босқич

Туман (шаҳар) қурилиш бўлими

Ер участкаларини хусусийлаштириш аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режалари ва бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқлигини текширади.

Аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича тегишли маълумотларни "YERНUSUSIYLASНTIRISН" ААТга киритади.

2 иш кунида

  

4-босқич

"YERНUSUSIYLASНTIRISН" ААТ

Ариза берувчига Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали йўналтириладиган хулосани шакллантиради.

Салбий хулоса берилганида у ариза берувчига Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали юборилади.

Автоматик равишда


Ягона биллинг тизими

Ижобий хулоса қабул қилинганида "YERНUSUSIYLASНTIRISН" ААТни маълумотлари асосида ер участкасининг сотиб олиш қиймати ҳамда кўрсатилган ишлар ва хизматлар харажатларининг тўловини амалга ошириш учун ҳисобварақларини ариза берувчига Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИХДП орқали юборади.

Автоматик равишда

  


5-босқич

Ариза берувчи

Ер участкасининг сотиб олиш қиймати хамда кўрсатилган ишлар ва хизматлар харажатларининг тўловини амалга оширади.

10 иш кунида

  


6-босқич

"YERНUSUSIYLASНTIRISН" ААТ

Ер участкасининг сотиб олиш қиймати ҳамда кўрсатилган ишлар ва хизматлар харажатлари ўз вақтида ва тўлиқ тўланган тақдирда ер участкасига мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерини белгиланган тартибда расмийлаштиради.

Автоматик равишда


Ер участкасининг сотиб олиш қиймати ҳамда кўрсатилган ишлар ва хизматлар харажатлари ўз вақтида ва тўлиқ тўланмаган тақдирда хусусийлаштир иши и рад этиш тўғрисидаги хулосани тайёрлайди ва уни ариза берувчига Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали юборади.


  


7-босқич

Туман (шаҳар) ҳокими

Ер участкасига мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордерига электрон рақамли имзо қўяди.

Ўша куннинг ўзида

  

  


8-босқич

Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиали

Ер участкасига мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери тегишли туман (шаҳар) ҳокими томонидан имзолангандан сўнг ер участкасига мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирмани Давлат ордери билан бирга ЯИДХП орқали ариза берувчига ёки Давлат хизматлари марказига юборади.

2 иш кунида

  

  


9-босқич

Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП

Ер участкасига мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери ва Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма тўғрисида ариза берувчини хабардор қилади.

1 соатда (автоматик равишда ЯИДХП орқали)

  





Вақтинчалик маъмурий регламентга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган

юридик шахсга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган

ёки ушбу шахс томонидан хусусийлаштирилаётган бинолар

ва иншоотлар, ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектлари

жойлашган ер участкаларини, шунингдек уларга туташ

бўлган, ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш

учун зарур ўлчамлардаги ер участкаларини

хусусийлаштириш бўйича

АРИЗА

      


(сана)

(рақам)

  

I. Ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар:

1. Юридик шахснинг номи


2. Ташкилий-ҳуқуқий шакли


3. Жойлашган ери (почта манзили)


4. Телефон рақами


5. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)


6. СТИР


II. Хусусийлаштириладиган ер участкаси тўғрисидаги маълумот:


1. Ер участкасининг манзили


2. Ер участкасига бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар


(номи, санаси, рақами)


3. Ер участкасининг майдони (кв.м)


4. Ер участкасининг кадастр рақами


5. Ер участкаси бўйича чекловлар (мавжуд бўлса)


III. Илова қилинадиган ҳужжатлар:

1. Юридик шахснинг тегишли бошқаруви органининг ер участкасини сотиб олиш тўғрисидаги қарори (агар бу ариза берувчи - юридик шахснинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ зарур бўлса);

2. Белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома (ариза берувчининг вакили мурожаат қилган ҳолларда).






Вақтинчалик маъмурий регламентга

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган

жисмоний шахсга якка тартибда уй-жой қуриш

ва уй-жойни ободонлаштириш учун берилган

ер участкасини хусусийлаштириш бўйича

АРИЗА


(сана)

(рақам)

  

I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот:

1. Ариза берувчининг Ф.И.О.


2. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами


3. Яшаш манзили


4. Телефон рақами


5. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)


6. СТИР


II. Хусусийлаштириладиган ер участкаси тўғрисидаги маълумот:


1. Ер участкасининг манзили


2. Ер участкасига бўлган ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар (поми, санаси, рақами)


3. Ер участкасининг майдони (кв.м)


4. Ер участкасининг кадастр рақами


5. Ер участкаси бўйича чекловлар (мавжуд бўлса)


III. Илова қилинадиган ҳужжат:

Белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома (ариза берувчининг вакили мурожаат қилган тақдирда)





Вақтинчалик маъмурий регламентга

4-ИЛОВА



Хусусийлаштирилаётган ер участкаларини сотиб

олиш қийматини шакллантирувчи коэффициент

Ер участкасининг майдонига қараб (K):

Ер участкасининг майдони, сотих

Нархларни шакллантириш

коэффициентлари

4 сотихгача (4 сотих ҳам)

1,0

4 сотихдан 5 сотихгача (5 сотих ҳам)

1,03

5 сотихдан 6 сотихгача (6 сотих ҳам)

1,06

6 сотихдан 7 сотихгача (7 сотих ҳам)

1,09

7 сотихдан 8 сотихгача (8 сотих ҳам)

1,12

8 сотихдан юқори

1,15





Вақтинчалик маъмурий регламентга

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири



ЕР УЧАСТКАСИГА МУЛК

ҲУҚУҚИНИ БЕРУВЧИ ДАВЛАТ ОРДЕРИ


(Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи фонида

олтин рангли босма ҳарфлар билан ёзилади)

да яшовчи

яшаш манзили (жойлашган ери, почта манзили)

га

(жисмоний шахснинг Ф.И.О., юридик шахснинг номи)

шаҳри,

тумани,

кўчаси,

-уй,

манзили бўйича жойлашган:

(ер участкасининг бошқа хусусиятлари)

қиймати

(қиймат рақамларда ва сўзларда ифодаланади)


майдони _____ м кв. бўлган ер участкаси мулк ҳуқуқи билан берилади.

Ордер берилган сана

Сирдарё вилояти ____________ тумани (шаҳри) ҳокими

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 3 декабрь












































Время: 0.2118
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск