язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ Солиқ турлари/ Жисмоний шахслардан олинадиган фойда солиғи/ Якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг қатъий белгиланган суммалари (ЎзР 09.12.2019 й. ЎРҚ-589-сон Қонунига 13-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикасининг

2019 йил 9 декабрдаги

ЎРҚ-589-сон Қонунига

13-ИЛОВА



Якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний

шахслардан олинадиган даромад солиғининг

ҚАТЪИЙ БЕЛГИЛАНГАН СУММАЛАРИ

  

Т/р

Фаолият тури

Қатъий белгиланган бир ойлик сумма (сўмда)






Тошкент

шаҳри

Нукус шаҳар ва вилоят марказлари бўлган шаҳарлар

Бошқа

шаҳарлар

Бошқа аҳоли

пунктлари

1

Чакана савдо:






озиқ-овқат товарлари ва ноозиқ-овқат товарлари билан

750 000

600 000

300 000

200 000


деҳқон бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан

250 000

150 000

100 000

50 000


газеталар, журналлар ва китоб маҳсулотлари билан

250 000

150 000

100 000

50 000

2

Маиший хизматлар

250 000

150 000

100 000

50 000

3

Қадоқлаш ускуналаридан фойдаланмаган ҳолда уй шароитида миллий ширинликлар, қандолат маҳсулотлари, қуртни тайёрлаш

ва сотиш ҳамда миллий нон, патир, попкорн, фрезерда музқаймоқ, салқин ичимликлар, айрон, гўжа, салатлар, тузламалар тайёрлаш ва сотиш, шунингдек уй шароитида доналаб сотиладиган таомларнинг айрим турларини тайёрлаш ва ўтириш жойлари ташкил этмасдан ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан ажратилган махсус жойларда сотиш

225 000

150 000

75 000

50 000

4

Болалар ўйин автоматлари

225 000

150 000

100 000

50 000

5

Бошқа фаолият турлари

225 000

150 000

100 000

50 000

6

Автомобиль транспортида юк ташиш хизматлари:



3 тоннагача юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун

150 000





3 тоннадан ортиқ юк кўтариш қувватига эга юк автомобиллари учун

225 000




Изоҳ:

1. Жисмоний шахс:

а) бир нечта фаолият тури билан шуғулланган тақдирда, ҳар бир фаолият тури учун алоҳида-алоҳида солиқнинг қатъий белгиланган суммасини тўлайди;

б) тадбиркорлик фаолиятини ижарага олинган ускуналар ва бинода амалга оширган тақдирда, яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ижарага берувчи тўғрисида маълумотнома (ахборот) тақдим этиши керак;

в) давлат рўйхатидан ўтказилмаган жойда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширган тақдирда, солиқнинг қатъий белгиланган суммасини рўйхатдан ўтказилган жойда ва фаолиятни ҳақиқатда амалга ошираётган жойда белгиланган ставкалар орасида энг юқори ставка бўйича рўйхатдан ўтказилган жойда тўлайди.

г) I ёки II гуруҳ ногирони бўлган шахслар, фаолият тури ва уни амалга ошириш жойидан қатъий назар, қатъий белгиланган сумманинг 50 фоизини, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда тўлайди.

д) ҳунармандчилик фаолияти маҳсулотлари (товарлар, хизматлар) ни ишлаб чиқариш ва реализация қилишда ("Ҳунарманд" уюшмаси аъзоси бўлганда) қатъий белгиланган солиқ суммасини тўлашдан озод этилади.


2. Жисмоний шахсларнинг мол-мулкни ижарага беришдан олган даромадлари жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкасида солиққа тортилади.


3. Болалар ўйин автоматлари билан боғлиқ хизматларни кўрсатувчи жисмоний шахслар ҳар бир жиҳозланган жой (бирлик) учун қатъий белгиланган солиқ тўлайдилар. Болалар ўйин автоматлари билан боғлиқ хизматларни кўрсатувчи юридик шахслар айланмадан солиқни ёхуд Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда умумбелгиланган солиқларни тўлайдилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 10 декабрь