ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ёқилғи-энергетика комплекси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.12.2019 й. 979-сон "Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.12.2019 й.

N 979



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

2018 ЙИЛ 12 ЯНВАРДАГИ 22-СОН ҚАРОРИ

БИЛАН ТАСДИҚЛАНГАН ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИДАН

ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАЛАРИГА ҚЎШИМЧА

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Иқтисодиёт тармоқларида энергия самарадорлигини ошириш ҳамда электр энергиясидан оқилона фойдаланишни кенг тарғиб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига қуйидаги мазмундаги 63-1-банд қўшилсин:

"63-1. Уланган қувватидан қатъий назар, крипто-актив ва майнинг соҳасида фаолиятни амалга оширувчи истеъмолчилар (турли криптовалюталарда янги бирликлар ва комиссия йиғимлари форматида мукофот олиш имконини берадиган тақсимлаш платформасини таъминлаш ва янги блоклар яратиш бўйича фаолият) фойдаланган электр энергияси учун тўловларни тегишли тариф гуруҳига асосан белгиланган тарифга нисбатан 3 баробар ўсувчи коэффициентга мувофиқ тўлайди".


2. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда крипто-актив ва майнинг соҳасида фаолиятни амалга оширувчи электр энергияси истеъмолчиларини аниқлаш ва уларга белгиланган тарифга нисбатан 3 баробар ўсувчи коэффициентни қўллаш тартибини икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласин.


3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.


4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 10 декабрь

































Время: 0.2007
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск