ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Давлат кадастрлари / Бино ва иншоотлар. Кўчмас мулк /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.12.2019 й. 987-сон "Кўчмас мулк объекти кадастр паспортининг янги намунасини босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.12.2019 й.

N 987




КЎЧМАС МУЛК ОБЪЕКТИ КАДАСТР

ПАСПОРТИНИНГ ЯНГИ НАМУНАСИНИ

БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ ЖОРИЙ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда кўчмас мулк объекти кадастр паспортининг янги намунасини босқичма-босқич жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг пластик шаклда тайёрланадиган кўчмас мулк объекти кадастр паспортининг янги намунасини (кейинги ўринларда янги намунадаги кадастр паспорти деб аталади):

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари, шунингдек, Тошкент шаҳрида - 2020 йил 1 мартдан бошлаб;

Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятларда эса - 2020-2022 йилларда босқичма-босқич жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Белгилансинки, 2020 йил 1 мартдан бошлаб Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари, шунингдек, Тошкент шаҳрида жойлашган кўчмас мулк объектига бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар вужудга келган, бошқа шахсга ўтган, бекор бўлган ёки кўчмас мулк объектининг ҳуқуқий ҳолати ўзгарганлигини тасдиқлаш юзасидан мурожаат қилинганда, ариза берувчига давлат хизматлари марказлари орқали янги намунадаги кадастр паспорти берилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси:

бир ой муддатда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда янги намунадаги кадастр паспорти шакли ва унинг тавсифини тасдиқласин;

икки ой муддатда чет эл инвесторларини жалб этган ҳолда янги намунадаги кадастр паспортларини етарли миқдорда ишлаб чиқарилишини ҳамда Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари, шунингдек, Тошкент шаҳрида жойлашган давлат хизматлари марказларига етказиб берилишини;

Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятларда эса - 2020-2022 йилларда босқичма-босқич, лекин янги намунадаги кадастр паспорти берилишидан бир ой олдин давлат хизматлари марказларига етказиб берилишини таъминласин;

бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси А.Х. Абдуллаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                      А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 13 декабрь










































Время: 0.1879
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск