ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.12.2019 й. 988-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.12.2019 й.

N 988



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Тошкент давлат аграр унверситети фаолиятини янада

такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"

2019 йил 19 августдаги ПҚ-4421-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент давлат аграр университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 19 августдаги ПҚ-4421-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 12 декабрдаги

988-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 26 сентябрдаги 278-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2012 й., 39-сон, 453-модда) билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий ва тармоқ марказлари рўйхатининг "Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказлари'' бўлими 4-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази

Агрономия (деҳқончилик маҳсулотлари турлари бўйича); агрокимё ва агротупроқшунослик; ўсимликлар ҳимояси ва карантини; кишлоқ хўжалиги экинлари селекцияси ва уруғчилиги (экин турлари бўйича); қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлаш технологияси; доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш технологияси; ипакчилик ва тутчилик; ўрмончилик ва аҳоли яшаш жойларини кўкаламзорлаштириш; мева-сабзавотчилик ва узумчилик; зооинженерия (қорамолчилик ва балиқчилик); ветеринария медицинаси (ҳайвонот турлари бўйича)

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

".

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент давлат аграр университети Термиз филиали фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 10 июлдаги 479-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й„ 28-сон, 656-модда) 4-бандида:


а) иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи ва тўртинчи хатбошилари тегишли равишда иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

учинчи хатбошидаги "олий ва ўрта махсус таълим вазирига" сўзлари "қишлоқ хўжалиги вазирига" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 571-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 11-банди "з" кичик бандида:

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"ҳудудлар ва қишлоқ хўжалиги тармоқларини комплекс ривожлантириш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда таълим муассасаларида таълим йўналишлари ва мутахассисликларини мақбуллаштиради, кадрларга бўлган реал эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда қабул квоталари юзасидан таклифлар тайёрлайди, талабаларнинг ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётларини самарали ташкил этади, олий таълим муассасалари битирувчиларни ишга жойлаштиради";

ўн биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирдаги ўн биринчи, ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"аграр соҳада олиб борилаётган жадал ислоҳотлар талаблари асосида қишлоқ хўжалиги раҳбар ходимлари, соҳа мутахассислари, фермер хўжаликлари раҳбарларининг малакаларини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни тизимли равишда ташкил этади;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда асосланган таклифлар асосида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини тасдиқлайди ҳамда ўқув жараёнига босқичма-босқич жорий этади;

тизимидаги олий таълим муассасаларинингтузилмаларини тасдиқлайди".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 13 декабрь









































Время: 0.2006
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск