ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва объектлар. Қизил китоб /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.12.2019 й. 1000-сон "Хоразм миллий табиат боғини ташкил қилиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.12.2019 й.

N 1000




ХОРАЗМ МИЛЛИЙ ТАБИАТ БОҒИНИ

ТАШКИЛ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, шунингдек, Амударё дельтасида табиий тўқай ресурсларини муҳофаза қилиш, уларни қайта тиклаш ҳамда Хоразм вилоятидаги чўл экотизимларини сақлаш ва вилоятда экотуризмни янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда Давлат экология қўмитаси деб аталади) Хоразм вилоятининг Урганч, Хонқа, Хива, Янгибозор ва Ҳазорасп туманлари ҳудудларида давлат табиатни муҳофаза қилиш муассасаси шаклида умумий майдони 21687,5 гектар бўлган Хоразм миллий табиат боғини (кейинги ўринларда табиат боғи деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Қуйидагилар:

Хоразм миллий табиат боғига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериладиган ер участкаларининг майдони 1-иловага мувофиқ;

Хоразм миллий табиат боғининг қўриқхона, рекреация ва хўжалик мақсадида фойдаланиш зоналари учун ажратиладиган ер майдонлари 2-иловага мувофиқ;

Хоразм миллий табиат боғи ижро этувчи аппаратининг тузилмаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки:

табиат боғи Давлат экология қўмитасининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади;

табиат боғи фаолиятини молиялаштириш Хоразм вилояти маҳаллий бюджети маблағлари, Давлат экология қўмитасининг Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2018 йилга мўлжалланган инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йилдаги 3 февралдаги ПҚ-3507-сон қарорига асосан табиат боғи ҳудудидаги қурилиши тугалланган 4-иловага мувофиқ бино ва иншоотлар табиат боғига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилсин.


5. Давлат экология қўмитаси икки ой муддатда:

табиат боғининг низоми ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини;

табиат боғи штатлар жадвали тасдиқланишини ва у малакали мутахассислар билан тўлдирилишини таъминласин.


6. Давлат экология қўмитаси раисига табиат боғининг ижро этувчи аппарати ходимларининг чекланган умумий сони доирасида табиат боғи штатлар жадвалига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, рекреацион ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа фаолият турларидан олинган маблағлар ҳисобига қўшимча штат бирликларини киритиш ҳуқуқи берилсин.


7. Хоразм вилояти ҳокимлиги икки ой муддатда:

табиат боғи билан биргаликда ушбу қарорга 4-иловада назарда тутилган бино ва иншоотлар топширилиши ва қабул қилиб олинишини;

табиат боғига ажратилган ер участкаларида жойлашган инфратузилма объектларининг кейинчалик тегишлилиги ва улардан фойдаланиш масалалари ҳал этилишини;

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда белгиланган тартибда табиат боғи учун ажратилган ер участкалари ҳужжатлари расмийлаштирилишини;

Давлат экология қўмитаси билан биргаликда табиат боғининг қўриқхона, рекреация ва хўжалик мақсадида ҳамда бошқа тарзда фойдаланиш зоналари чегаралари белгиланишини таъминласин.


8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 14 декабрдаги

1000-сон қарорига

1-ИЛОВА



Хоразм миллий табиат боғига доимий фойдаланиш

ҳуқуқи асосида бериладиган ер участкаларининг

МАЙДОНИ

   

Туманлар

номи

Олдинги ердан

фойдаланганлар

Бериладиган ер участкалари майдони

(га)

Берилаётган ерларнинг

тоифалари

Урганч

Хўжалик жамиятлари ерлари

12,5

Табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар

Фермер хўжаликлари ерлари

41,6

Табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар

Захира ерлар

143,4

Табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар

Туман бўйича жами:

197,5


Ҳазорасп

Захира ерлар

19538,8

Табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар

Туман бўйича жами:

19538,8


Хива

Захира ерлар

1163,0

Табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар

Туман бўйича жами:

1163,0


Хонқа

Захира ерлар

45,0

Сув фонди ерлари

Туман бўйича жами:

45,0


Янгибозор

Фермер хўжаликлари ерлари

522,4

Табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар

Захира ерлар

103,3

Табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар

Хоразм овчилар ва балиқчилар спорт жамияти ерлари

117,5

Табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар

Туман бўйича жами

743,2


Жами:

21687,5






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 14 декабрдаги

1000-сон қарорига

2-ИЛОВА



Хоразм миллий табиат боғининг қўриқхона,

рекреация ва хўжалик мақсадида фойдаланиш

зоналари учун ажратиладиган ер майдонлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Туманлар номи

Қўриқхона зонаси

(га)

Рекреация зонаси

(га)

Хўжалик мақсадида фойдаланиш зонаси

(га)

1.

Урганч

-

145,0

52,5

2.

Ҳазорасп

5538,8

7500,0

6500,0

3.

Хива

-

863,0

300,0

4.

Хонқа

-

30,0

15,0

5.

Янгибозор

-

643,2

100,0


Жами

5538,8

9181,2

6967,5





Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 14 декабрдаги

1000-сон қарорига

3-ИЛОВА



Хоразм миллий табиат боғи ижро этувчи аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ

       

Илмий кенгаш

>

Директор

<

Маслаҳатлашув комиссияси

V

V

Директорнинг илмий ишлар ва экологик таълим бўйича ўринбосари - фан ва атроф табиий муҳит мониторинги бўлими бошлиғи

Директорнинг қўриқлаш бўйича ўринбосари - табиат боғини муҳофаза қилишни таъминлаш бўлими бошлиғи

V

Бош бухгалтер        1

Ходимлар бўйича

инспектор                  1 юрисконсульт           0,5

Фан ва атроф табиий муҳит мониторинги бўлими

2

Қўриқлаш (инспекция) бўлими

22

>

<


Экологик таълим, жамоатчилик билан алоқалар ва туризм билан ишлаш бўйича мутахассис

>

Ходимларнинг чекланган сони - 37,5 нафар,

шу жумладан, бошқарув ходимлари - 30,5 нафар,

хизмат кўрсатувчи ходимлар - 7 нафар.






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 14 декабрдаги

1000-сон қарорига

4-ИЛОВА



Хоразм миллий табиат боғига оператив бошқарув

ҳуқуқи асосида бериладиган бино ва иншоотлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Объектнинг номи

Жойлашган ери

Сони

Майдони

1.

Хоразм миллий табиат боғининг маъмурий биноси (2 қаватли бино)

Урганч тумани Тажриба станцияси

маҳалласи Зилол кўчаси

1 та

297 кв.м

2.

Назорат пости

Урганч тумани Чолиш шаҳарчаси

(Амударё соҳилида жойлашган)

3 та

ҳар бири 76 кв.м

3.

Назорат пости

Янгибозор тумани Чуболончи қишлоғи

2 та

76 м2 ва 110 кв.м

4.

Назорат пости

Янгибозор тумани Бошқирших қишлоғи

2 та

ҳар бири 76 кв.м

5.

Назорат пости

Хива тумани Чинобод қишлоғи

1 та

110 кв.м

6.

Назорат пости

Ҳазорасп тумани Саримой қишлоғи

1 та

110 кв.м

7.

Ноёб ҳайвонларни кўпайтиришга мўлжалланган питомник комплекси (маъмурий бино, 2 та шийпон, 3,5 га вольер)

Янгибозор тумани Бошқирших қишлоғи

(Амударё соҳилида жойлашган)

1 та

умумий майдони 35 га

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 14 декабрь





















































Время: 0.2065
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск