ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Жамоат тартибини муҳофаза қилиш, ҳуқуқбузарликлар проилактикаси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.12.2019 й. 1010-сон "Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.12.2019 й.

N 1010




ТРАНСПОРТ ВА ТУРИЗМ

ОБЪЕКТЛАРИДА ХАВФСИЗЛИКНИ

ТАЪМИНЛАШГА ОИД ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Транспорт ва туризм объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизимини жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 6 мартдаги ПҚ-4229-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, замонавий ахборот-коммуникация воситаларидан фойдаланган ҳолда транспорт ва туризм объектлари ҳамда уларга туташ ҳудудларда жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг марказлашган мувофиқлаштирилган бошқарувини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси (кейинги ўринларда Бош бошқарма деб аталади) тузилмасида Ситуацион-таҳлилий марказ (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этилсин.


2. Қуйидагилар Марказ фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

транспорт ва туризм объектлари ҳамда уларга туташ ҳудудлардаги ҳолат ва вазиятни мониторинг қилиш, келиб тушган маълумотлар таҳлили асосида вазиятнинг келгуси ривожланишини прогноз қилиш;

транспорт ва туризм объектлари ҳамда уларга туташ ҳудудларда юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, тизимлаштириш, жамлаш ва таҳлил қилиш;

транспорт ва туризм объектлари ҳамда уларга туташ ҳудудларда ҳуқуқбузарлик ҳолатлари, табиий ва техноген тусдаги ҳодисаларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш юзасидан тезкор ва самарали чоралар кўриш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш;

транспорт ва туризм объектлари ҳамда уларга туташ ҳудудларда юзага келиши мумкин бўлган хавфлар тўғрисида Бош бошқарма Навбатчилик қисмини тезкор маълумотлар билан таъминлаш.


3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси тузилмасида Ситуацион-таҳлилий марказни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Тошкент шаҳар Миробод тумани, Тарас Шевченко кўчаси, 62-уй манзилида жойлашган Бош бошқарма ҳудудида Марказ биносини қуриш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.


5. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги - Марказ қурилиши ишлари буюртмачиси этиб;

Марказ қурилиши ишлари бўйича бош лойиҳачи ва бош пудратчи ташкилотлар ўрнатилган тартибда танлов (тендер) савдолари орқали аниқланиши белгилансин.


6. Қуйидагилар Марказ қурилиши ишларини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари;

қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш бўйича - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, 2020 йил ва келгуси йиллар учун Инвестиция дастурларини шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ажратиладиган марказлаштирилган капитал қўйилмалар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;

зарур жиҳозлар ва дастурий таъминотларни харид қилиш ҳамда ўрнатиш бўйича - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг молиявий ресурслари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


7. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда мазкур Марказ қурилиши ишлари ўз вақтида амалга оширилиши учун хорижий молиявий ресурслар жалб этилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

а) бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси Ситуацион-таҳлилий марказининг низомини тасдиқласин;

б) 2021 йил 1 январга қадар:

транспорт объектларида хавфсизликни таъминловчи профилактика инспекторлари ва патруль-пост хизмати ходимларини мобиль видеорегистратор (бодикамера)лар билан таъминласин;

транспорт объектларида хавфсизликни таъминловчи профилактика инспекторларини қидирувдаги шахслар тўғрисидаги маълумотлар билан дастурий таъминотга эга планшетлар билан таъминлаш чораларини кўрсин;

в) Марказни малакали мутахассислар билан жамлаш бўйича чоралар кўрсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ва "Uzbekistan airports" АЖ Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда мазкур қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда транспорт объектлари ва уларга туташ ҳудудларни видеокузатув мосламалари билан жиҳозлашнинг тармоқ жадвалини тасдиқласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Марказни транспорт ва туризм объектлари ҳамда уларга туташ ҳудудларда жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг марказлашган бошқарувини амалга ошириш учун зарур юқори тезликдаги алоқа транспорт каналлари билан белгиланган тартибда таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 17 декабрдаги

1010-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси

тузилмасида Ситуацион-таҳлилий марказни

ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар

РЕЖАСИ

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. СИТУАЦИОН-ТАҲЛИЛИЙ МАРКАЗ БИНОСИНИ

ҚУРИШ ВА ФАОЛИЯТИНИ ТАЪМИНЛАШ

1.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси тузилмасида Ситуацион-таҳлилий марказ биносини қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

1. Техник топшириқни тасдиқлаш.


2020 йил

15 февраль


Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Транспорт вазирлиги

2. Лойиҳа - смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2020 йил

1 май

2.

Ситуацион-таҳлилий марказ биносини қуриш ва монтаж ишларини бажариш.

1. Танлов/тендер савдоларини ўтказиш ва шартномани имзолаш.

2020 йил

1 июль


Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Транспорт вазирлиги

2. Қурилиш-монтаж ишларини бажариш.

Шартномага асосан

3.

Ситуацион-таҳлилий марказнинг моддий-техник базасини жиҳозлаш.

Товар - моддий қийматларни харид қилиш.

2020 йил

1 декабрь

Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Транспорт вазирлиги

II. СИТУАЦИОН-ТАҲЛИЛИЙ МАРКАЗНИ ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ ВА

КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ БИЛАН ЖИҲОЗЛАШ

4.

Ситуацион-таҳлилий марказни замонавий ахборот ва коммуникация технологиялари билан жиҳозлаш бўйича Ишчи гуруҳни шакллантириш.

Ишчи гуруҳ таркибини шакллантириш.

2020 йил

10 январь

Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,Транспорт вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, "Uzbekistan airports" АЖ

5.

Ситуацион-таҳлилий марказга замонавий ахборот ва коммуникация технологияларини улаш мақсадида транспорт объектларини, мавжуд ахборот ва коммуникация инфратузилмасини ўрганиш.

Транспорт объектлари ва уларга туташ ҳудудлар рўйхатини ҳамда таҳлилий маълумот ва ҳисоботларни тайёрлаш.

2020 йил январь-февраль

Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, "Uzbekistan airports" АЖ

6.

"Хавфсиз шаҳар" аппарат-дастурий комплекси билан интеграциялашни ҳисобга олган ҳолда Ситуацион-таҳлилий марказ биносини замонавий ахборот-коммуникация воситалари билан жиҳозлаш бўйича Техник топшириқни ишлаб чиқиш.

Техник топшириқни тасдиқлаш.

2020 йил

1 май

Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, "Uzbekistan airports" АЖ

7.

Ситуацион-таҳлилий марказни ташкил этиш доирасида қурилмаларни харид қилиш.

1. Танлов/тендер савдоларини ўтказиш.

2020 йил

июнь-август

Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

2. Шартнома тузиш.

2020 йил

сентябрь

8.

Видеокузатув қурилмаларини, сервер қурилмалари ва маълумотларни сақлаш воситаларини, транспорт воситалари учун махсус мониторларини ўрнатиш.

Қурилмаларни харид қилиш ва ўрнатиш.

шартномага асосан

Ички ишлар вазирлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, "Uzbekistan airports" АЖ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

9.

Ситуацион-таҳлилий марказни синов режимида ишга тушириш.

Ишга тушириш-созлаш ишларини бажариш.

шартномага асосан

Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Транспорт вазирлиги, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, "Uzbekistan airports" АЖ

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 18 декабрь











































Время: 0.1882
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск