ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар / Ҳомиладорлик ва туғиш, бола тугилганда, болага қараш учун бериладиган нафақалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.06.1994 й. ПФ-871-сон "Болали оилаларга давлат ижтимоий ёрдами тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

16.06.1994 й.

N ПФ-871



БОЛАЛИ ОИЛАЛАРГА ДАВЛАТ

ИЖТИМОИЙ ЁРДАМИ ТИЗИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Бозор муносабатлари шаклланаётган шароитда болали оилаларга давлат йўли билан мадад беришни кучайтириш, ёш авлодни тарбиялаш муаммоларини ҳал этишда ижтимоий кафолатларни таъминлаш ва болаларни ҳар томонлама камол топтириш мақсадида:


1. 1994 йил 1 сентябрдан бошлаб болали оилаларга давлат ижтимоий ёрдамининг амалдаги тизими ўрнига қуйидаги нафақа турларидан иборат ягона тизим жорий этилсин:

бола туғилганда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 70,3 фоизи миқдорида бир йўла бериладиган нафақа;

бола икки ёшга етгунча уни парваришлаш учун ишлайдиган (бюджет ташкилотларида ишлайдиганлар бундан мустасно) оналарга бериладиган ҳар ойлик нафақа.

3. Қуйидагилар пул билан таъминлашнинг асосий манбалари этиб белгилансин:

бола туғилганда бир йўла бериладиган нафақа учун - Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

бола икки ёшга етгунча уни парваришлаш учун ишлайдиган (бюджет ташкилотларида ишлайдиганлар бундан мустасно) оналарга бериладиган ҳар ойлик нафақалар - корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг маблағлари:

Бунда, 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб бола икки ёшга тўлгунга қадар уни парваришлаш учун ишлайдиган (бюджет ташкилотларида ишлайдиганлар бундан мустасно) оналарга бериладиган ҳар ойлик нафақалар миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 60 фоизи миқдорида белгилансин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига, корхоналар ва ташкилотларга:

мавжуд маблағлар доирасида болали оилаларга бериладиган нафақаларнинг белгиланган турларига қўшимча пул ва қўшимча имтиёзлар белгилаш, ушбу мақсадлар учун ижтимоий жамғарма маблағларидан тўлароқ фойдаланиш;

жамоат, хайрия ташкилотларининг ҳар хил ижтимоий ёрдам кўрсатишга оид фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, жамиятда инсонпарварлик, хайр-эҳсон ва раҳм-шавқат ғояларини ёйишга кўмаклашиш тавсия қилинсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддат ичида ушбу Фармонни рўёбга чиқаришга доир қарор қабул қилинсин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                        И. Каримов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)






































Время: 0.2004
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск