Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Меҳнат қонунчилиги асослари / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.03.1997 й. 133-сон "Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга ошириш учун зарур бўлган норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.03.1997 й.

N 133



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

МЕҲНАТ КОДЕКСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН

ЗАРУР БЎЛГАН НОРМАТИВ ҲУЖЖАТЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг "Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини амалга киритиш тартиби тўғрисида" 1995 йил 21 декабрдаги 162-I-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар тасдиқлансин:

меҳнат шартномаси (контракт) тузиш юзасидан тавсиялар ҳамда Ходимлар билан тузиладиган меҳнат шартномаси (контракт)нинг намунавий шакли 1, 2-иловаларга мувофиқ;

қариндош-уруғларнинг бирга ишлашларини чеклаш тўғрисидаги қоидалардан истисноларга йўл қўйилиши мумкин бўлган давлат корхоналари ходимларининг рўйхати 3-иловага мувофиқ;

қисқартирилган иш куни белгиланадиган алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги ходимлар рўйхати 4-иловага мувофиқ;

ходимларнинг давлат ёки жамоат вазифаларини бажариши, шунингдек, уларнинг жамият манфаатларига доир ҳаракатлар қилиши билан боғлиқ кафолатли тўловларни тўлаш тартиби 5-иловага мувофиқ;

ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартиби 6-иловага мувофиқ;

ижодий таътиллар бериш тартиби ва уларнинг муддати 7-иловага мувофиқ.


2. Меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган ходимлар учун иш вақтининг чекланган муддати 8-иловага мувофиқ;

ишнинг алоҳида тусига эга бўлган, ўта зарарли ва ўта оғир меҳнат шароитида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча таътилнинг энг муддати камида 12 иш куни этиб белгилансин.


3. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Қариндош-уруғларнинг хизматчи сифатида бирга ишлашларини чеклаш тўғрисидаги қоидадан истиснолар ҳақида" 1972 йил 29 декабрдаги 565-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ў. Султонов





Вазирлар Маҳкамасининг

1997 йил 11 мартдаги

133-сон қарорига

2-ИЛОВА



Меҳнат шартномаси (контракт)нинг намунавий шакли


_____ сон МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ (КОНТРАКТ)



_____________ шаҳри                                            199__ "___" ___________


1. Корхона (мулкчиликнинг барча шаклларидаги ташкилот, муассаса, шу жумладан, уларнинг алоҳида таркибий бўлинмалари

_______________________________________________________________

(тўлиқ номи)

_______________________________________________________________

(фамилияси, исми ва отасининг исми тўлиқ)

номидан, кейинги ўринларда "Иш берувчи" деб аталади ва фуқаро (Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги бўлмаган шахс ҳам бўлиши мумкин)

_______________________________________________________________,

(фамилияси, исми ва отасининг исми тўлиқ)

кейинги ўринларда "Ходим" деб аталади, мазкур шартномани қуйидагилар ҳақида туздик:


2. Ходим ______________________________________________________

(фамилияси, исми ва отасининг исми)

_______________________________________________________________,

(корхона таркибий бўлинмаси, цех, бўлим, участка, лаборатория ва шу кабиларнинг номи)

касби бўйича __________________________________________________

(ЯТММ бўйича касб, лазозимининг тўлиқ номи, разряд, малака тоифаси)

лавозимига ишга қабул қилинади.


3 . Шартнома ______________________________________ ҳисобланади.

...
Время: 0.0157
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск