ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Никоҳ ва оила /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.12.2019 й. 1022-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.12.2019 й.

N 1022



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Бола хукуқлари кафолатларини янада кучайтиршига

оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил

22 апрелдаги ПҚ-4296-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 22 апрелдаги ПҚ-4296-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимчалар киритилсин.


2. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 20 декабрдаги

1022-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиши қоидаларига қуйидаги мазмундаги 22-1-банд қўшилсин:

"22-1. Ўн саккиз ёшга тўлмаган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсни, агар унинг ота-онасидан бири ёки уни васийликка ёхуд ҳомийликка олган шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний асосларда яшаш ҳуқуқига эга бўлса, қуйидаги ҳолларда Ўзбекистон Республикасидан чиқариб юборишга йўл қўйилмайди:

Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузган, яъни Ўзбекистонда яшаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларсиз ёки ҳақиқий бўлмаган ҳужжатлар билан яшаган, вақтинча ёки доимий прописка, кўчиш ёки турар жойни танлаш юзасидан белгиланган тартибга риоя этмаган, бўлиш муддати тугагач чиқиб кетишдан бўйин товлаган, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг ҳудуди орқали транзит тарзда ўтиш тартибига риоя қилмаган ҳолларда;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида содир этган жинояти учун суд томонидан белгиланган жазо ижро этиб бўлинган ёки ўтаб бўлинганидан кейин ёхуд қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатларда жиноий жавобгарликдан ёки жазодан озод қилинган ҳолларда".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги 393-сон қарори билан тасдиқланган (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 108-модда) Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга қуйидаги мазмундаги 10-8-банд қўшилсин:

"10-8. Олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонидан "Меҳрибонлик" уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар учун қўшимча равишда бир фоизгача давлат гранти асосидаги қабул квоталари ажратилади".


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомнинг 8-бандига қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Ота-она қаровисиз қолган болаларнинг давлат органларига бевосита қилган мурожаатларини тўлиқ кўриб чиқиш кафолатланади ва бола тўлиқ муомала лаёқатига эга эмаслиги сабаблари билан бундай мурожаатни кўриб чиқилмаслигига йўл қўйилмайди".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 21 декабрь


























Время: 0.2269
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск