ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Ер қонунчилиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.12.2019 й. 1024-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.12.2019 й.

N 1024



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан

самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"

2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сон Фармони)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                            А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 20 декабрдаги

1024-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 25 майдаги 146-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 5-сон, 40-модда):


а) 1-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин".


б) 2-иловада:


номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом";


1-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига ва Фуқаролик кодексига мувофиқ ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари, шунингдек, ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар миқдорини аниқлаш ва уларнинг ўрнини қоплаш тартибини белгилайди";


2-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг зарарларини, шу жумладан бой берилган фойдани, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари, шунингдек, ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш ер участкаси бериладиган (ажратиладиган) ёки фаолияти ер участкасига ҳуқуқлар чекланишига ва ернинг сифати ёмонлашишига ёхуд ўзбошимчалик билан ернинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига олиб келадиган юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилади";


4-бандга "шунингдек" сўзидан кейин ", ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган юридик ва жисмоний шахслар етказилган зарар миқдорларига" деган сўзлари қўшилсин;


6-бандга қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши қўшилсин:

"Қишлоқ хўжалиги оборотига киритилган ва ўзлаштирилган ер майдонларига сарф этилган маблағларнинг бозор қиймати ва олиб қўйиш сабабли етказилган зарарнинг ўрни тўлиқ қопланади";


21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"21. Ер участкалари берилаётган юридик ва жисмоний шахслар томонидан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича маблағлар тўлаб берилади ва қуйидагича тақсимланади:

суғориладиган ерлар учун компенсация тўловининг (ҳисобланган маблағнинг) 90 фоизи, лалми ерлар, суғориладиган ва лалми бўз ерлар, пичанзорлар ва яйловлар учун компенсация тўловининг (ҳисобланган маблағнинг) 95 фоизи Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига;

суғориладиган ерлар учун компенсация тўловининг (ҳисобланган маблағнинг) 10 фоизи, лалми ерлар, суғориладиган ва лалми бўз ерлар, пичанзорлар ва яйловлар учун компенсация тўловининг (ҳисобланган маблағнинг) 5 фоизи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаларининг (кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар деб аталади) махсус ҳисоб рақамларига ўтказилади;


22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"22. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давергеодезкадастр қўмитаси ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамда уларнинг ҳудудий бошқармалари ушбу маблағларнинг ўз вақтида тушишини ва ҳисобга олинишини, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўналтирилишини таъминлайди";


29-банддан ", жойлашган жойи" сўзлари чиқариб ташлансин;


30-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


қ/хм = {[(Cсуғ. х Бб х Sсуғ. х 10) + (Cлал. х Sлал. х 20) +

(Cсуғ. х Бб х Sб.суғ. х 10 х 0,1) + (Cлал. х Sб.лал. х 20 х 0,1)

+ (Cп.я. х Sп.я. х 20)} х Ки + СФ;


ўн тўртинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи ва ўн бешинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"10 - олиб қўйиладиган суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари ва суғориладиган бўз ерлар компенсация тўловини 10 баробарга ошириш коэффициенти;

20 - олиб қўйиладиган лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтлар, лалми бўз ерлар, пичанзор ва яйлов ерлар компенсация тўловини 20 баробарга ошириш коэффициенти;";

ўн бешинчи ва ўн олтинчи хатбошилар тегишли равишда ўн олтинчи ва ўн еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


қуйидаги мазмундаги 30-1-банд билан тўлдирилсин:

"30-1. Олиб қўйиладиган суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари ва суғориладиган бўз ерлар компенсация тўловини 10 баробарга, лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтлар, лалми бўз ерлар, пичанзор ва яйлов ерлар компенсация тўловини 20 баробарга ошириш коэффициенти фақат қишлоқ хўжалиги ерларида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги миқдорини ҳисоблашда қўлланилади. Ушбу ошириш коэффициентлари ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдорини ҳисоблашда қўлланилмайди";


31-банднинг иккинчи хатбошисига "суғориш ва ўзлаштириш" сўзларидан кейин ", шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқиши натижасида етказилган зарар" сўзлари қўшилсин;


32-бандга қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши қўшилсин:

"Қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадларда фойдаланиш учун олиб қўйиладиган лалми ерлар ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтзорлар эгаллаган ерлар, пичанзорлар ва ерлар учун компенсация тўлови, олиб қўйилаётган ер майдонлари жойлашган жойларни ҳисобга олувчи коэффициентлар қўлланилмаган ҳолда, худди шундай янги ерларни ўзлаштириш учун талаб этиладиган маблағнинг лалми ерлар, пичанзорлар ва яйловлар ҳолатини тубдан яхшилаш билан боғлиқ харажатларнинг 20 баробари миқдорида ҳисобланади.";


36, 42 ва 50-бандлар чиқариб ташлансин;


қуйидаги мазмундаги IV-боб қўшилсин:


"IV. Ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ

хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган

ҳолларда етказилган зарар миқдорини қоплаш


50. Ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларига зид равишда тегишли рухсат олмасдан ўзбошимчалик билан ерларни қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишга сабаб бўлган юридик ва жисмоний шахслар томонидан етказилган зарар қопланади.

51. Ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари томонидан мазкур Низомнинг 55-бандига мувофиқ аниқланади.

52. Мазкур Низомнинг 55-бандига асосан ҳисобланган зарар суд тартибида ундирилади ва ундирилган маблағларнинг 95 фоизи Республика бюджетига ҳамда 5 фоизи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ҳамда унинг ҳудудий инспекцияларининг ривожлантириш жамғармасига ундирилади.

53. Ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқиши ҳолатлари аниқланган ерларда қўшимча равишда тупроқ сифатини ўрганиш (балл бонитетини аниқлаш) ишлари ўтказилиши мумкин.

54. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ушбу Низомнинг 55-бандида кўрсатилган маблағларнинг ҳисобга олинишини ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда йўналтирилишини таъминлайди.

55. Ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар миқдори қуйидаги формула бўйича аниқланади.

Ез/м = {(Cсуғ. х Бб х Sсуғ. х 10) + (Cлал. х Sлал. х 20) + (Cсуғ. х Бб х Sб.суғ. х 10 х 0,1)

+ (Cлал. х Sб.лал. х 20 х 0,1) + (Cп.я. х Sп.я. х 20)] х Ки},


бунда:

Ез/м - ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқиши бўйича етказилган зарар, минг сўм;

Cсуғ. - суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг (суғориладиган бўз ерлар бундан мустасно) қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқиши бўйича етказилган зарарнинг бир бонитет балли учун қиймати ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ қабул қилинади, минг сўм;

Cлал. - 1 га лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтларни қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқиши бўйича етказилган зарар қиймати ушбу Низомнинг 32-бандига мувофиқ қабул қилинади, минг сўм;

Cп.я. - 1 га пичанзор ва яйловларни қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқиши бўйича етказилган зарар қиймати ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ қабул қилинади, минг сўм;

Бб - қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилган суғориладиган ерлар тупроқларининг ўртача бонитет балли кўрсаткичи, балл;

Sсуғ. - қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилган суғориладиган қишлоқ хўжалиги экинлари майдони (суғориладиган бўз ерлар бундан мустасно), га;

Sлал. - қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилган лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтлар майдони, га;

Sб.суғ. - қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилган суғориладиган бўз ерлар майдони, га;

Sб.лал. - қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилган лалми бўз ерлар майдони, га;

Sп.я. - қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилган пичанзорлар ва яйловлар майдони, га;

10 - қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилган суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари ва суғориладиган бўз ерлар бўйича етказилган зарар қийматини 10 баробарга ошириш коэффициенти;

20 - қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилган лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтлар, лалми бўз ерлар, пичанзор ва яйлов ерлар бўйича етказилган зарар қийматини 20 баробарга ошириш коэффициенти;

Ки - ушбу Низомнинг 48-бандига мувофиқ қабул қилинадиган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари суммасини индексация қилиш коэффициенти;


қуйидаги мазмундаги V-боб қўшилсин:


"V. Якунловчи қоида


56. Ушбу Низомда назарда тутилган ер участкалари эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачиларига ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарарларни аниқлаш тартибини бузган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади";


низомга 1-иловада:


илова белгиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-илова";


номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Олиб қўйиладиган суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари ўрнига бериладиган улар билан бир хил янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқиши бўйича етказилган зарар қиймати";


низомга 2-илованинг илова белгиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-илова";


3-илова чиқариб ташлансин;


низомга 4-илованинг илова белгиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 4-илова".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 январдаги 22-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 1-сон, 6-модда) билан тасдиқланган Фермер хўжалигининг ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисидаги низомга қуйидаги мазмундаги 12-1-банд қўшилсин:

"12-1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сон Фармони билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш концепциясини амалга ошириш доирасида ер майдонларини фойдаланишга киритишда мазкур ер майдонлари мақбуллаштирилмайди".


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 21 декабрь

































Время: 0.1996
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск