ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Биржалар ва биржа фаолияти. Биржадан ташқари савдолар /Иқтисодиёт ва саноат вазирининг 29.11.2019 й. 17-сон "Электрон кооперация биржаси портали орқали харидларни амалга ошириш учун буюртмачилар ва етказиб берувчиларнинг аванс маблағлари (закалат ва операторнинг воситачилик йиғими) миқдорини белгилаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 23.12.2019 й. 3206-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
23.12.2019 й.
N 3206
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ИҚТИСОДИЁТ ВА САНОАТ ВАЗИРИНИНГ
29.11.2019 й.
N 17
БУЙРУҒИ
Электрон кооперация биржаси портали орқали
харидларни амалга ошириш учун буюртмачилар
ва етказиб берувчиларнинг аванс маблағлари
(закалат ва операторнинг воситачилик йиғими)
миқдорини белгилаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг "Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 майдаги ПҚ-4302-сон "Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 833-сон "Саноат ярмаркалари ва электрон кооперация биржаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Электрон кооперация биржаси портали орқали харидларни амалга оширишда аванс маблағлари миқдори:
буюртмачилар (бюджет буюртмачилари бундан мустасно) ва етказиб берувчиларнинг закалат маблағи - савдога қўйилган лот суммасининг 1 фоизида;
операторнинг воситачилик йиғими - шартнома суммасининг 0,10 фоизи миқдорида белгилансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. Ходжаев
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 24 декабрь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2019 йил 30 декабрь, 52-сон, 921-модда