ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Қуролли кучлар, бошқа қўшинлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.12.2019 й. ПҚ-4552-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

24.12.2019 й.

N ПҚ-4552



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларини қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                    Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2019 йил 24 декабрдаги

ПҚ-4552-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва ташкилотларининг формали кийим-бошларини ишлаб чиқиш, стандартлаштириш, тасдиқлаш ва тайёрлаш механизмини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2800-сон қарорининг рус тили матни 1-иловасининг 8-бандидаги "и Специальное аварийно-восстановительное управление" сўзлари чиқариб ташлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-3549-сон қарорида:


2-иловадаги "Махсус авариявий-қайта тиклаш бошқармаси (15361-ҳарбий қисм)" блоки чиқариб ташлансин;


3-иловадаги "Махсус авариявий-қайта тиклаш бошқармаси (15361-ҳарбий қисм)" блоки чиқариб ташлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомда:


а) 2-банднинг иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг махсус авария-тиклаш бошқармасида (кейинги ўринларда  15361-ҳарбий қисм)" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 3-банддаги "15361-ҳарбий қисмда" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 5-банднинг учинчи хатбошидаги "15361-ҳарбий қисм" сўзлари чиқариб ташлансин;


г) 9-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. Миллий гвардия ва ФВВга ҳарбий хизматга келаётган фуқароларни, шунингдек, Миллий гвардия ва ФВВнинг шартнома бўйича ҳарбий хизматчиларини ва уларнинг оила аъзоларини тиббий кўрикдан ўтказиш Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги ҲТК томонидан амалга оширилади".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 25 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 30 декабрь, 52-сон, 920-модда




































Время: 0.0233
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск