ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Малака ошириш /

Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжатларни бериш тартиби ҳақида Низом (ЎзР ВМ 24.12.2019 й. 1028-сон қарорига 4-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 24 декабрдаги

1028-сон қарорига

4-ИЛОВА



Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг

малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим

олганлик тўғрисида давлат намунасидаги

ҳужжатларни бериш тартиби ҳақида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжатларни (кейинги ўринларда нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар деб аталади) битирувчиларга бериш тартибини белгилайди.


2. Нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар кадрларни қайта тайёрлаш тўғрисидаги диплом ва кадрлар малакасини ошириш тўғрисидаги сертификатдан иборат бўлиб, таълимнинг кейинги босқичларида ўқишни давом эттириш ва касбий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини беради.


3. Нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар бланкалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг (кейинги ўринларда Давлат инспекцияси деб аталади) ёзма буюртмасига биноан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги "Давлат белгиси" давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан муҳофазаланган қоғозда чоп этилади.


3-1. Ушбу Низом Транспорт соҳаси кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжатларга нисбатан татбиқ этилмайди.


2-БОБ. НОДАВЛАТ ТАЪЛИМ ТЎҒРИСИДАГИ ҲУЖЖАТЛАР

БЛАНКАЛАРИНИ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИДАН ОЛИШ,

РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА БИТИРУВЧИЛАРГА

ТОПШИРИШ


4. Нодавлат таълим ташкилотлари томонидан кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича курс ташкил этилганда, таълим олувчилар тўғрисидаги маълумот Давлат инспекциясининг "Нодавлат таълимни бошқариш ахборот тизими"га (кейинги ўринларда ахборот тизими деб аталади) жойлаштирилади.


5. Нодавлат таълим ташкилотлари кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича курс тамом бўлишидан кўпи билан ўн кун олдин нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар бланкаларини олиш учун Давлат инспекциясининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтида махсус ташкил этилган интерактив хизмат (certform.tdi.uz) орқали Давлат инспекциясига буюртма беради.

Буюртмага нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг ҳар бир бланкаси учун битирувчилар томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

6. Нодавлат таълим ташкилотларининг буюртмаси беш иш кунида ўрганиб чиқилади ва ахборот тизимига киритилган маълумотда кўрсатилган таълим олувчилар сонига мутаносиб равишда нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар бланкалари берилади.

Нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар бланкаларини олиш учун буюртма берилгунга қадар нодавлат таълим ташкилотининг таълим олувчилари сафидан четлатилганлар бўлса, уларни четлаштириш тўғрисидаги буйруқларидан нусхалар электрон шаклда тақдим этилади. Нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар бланкаларини бериш таълим олувчилар сафидан четлатилганлар инобатга олинган ҳолда амалга оширилади.


7. Давлат инспекцияси томонидан ахборот тизимига нодавлат таълим ташкилотларига берилган нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар бланкаларининг серияси ва рақами тўғрисидаги маълумот киритиб борилади.


8. Нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар бланкалари нодавлат таълим ташкилоти вакилига мазкур ташкилот томонидан тасдиқланган ишончнома асосида берилади.

Нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар бланкаларининг қабул қилиб олинганлиги тўғрисида далолатнома тузилади.


9. Нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар бланкалари ип ўтказиб тикилган, муҳр билан тасдиқланган нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар бланкаларини тарқатиш дафтарида ҳисобга олинади ва сейфда сақланади.


10. Нодавлат таълим ташкилотлари томонидан нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар бланкалари битирувчиларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида тўлдирилади.

Нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар қора туш билан ўзбек тилида (лотин алифбосига асосланган ҳарфларда) ёки ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда босма ҳарфларда чиройли ва аниқ қилиб тўлдирилади.


11. Нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар нодавлат таълим ташкилоти раҳбарининг имзоси ҳамда нодавлат таълим ташкилотининг муҳри билан тасдиқланади. Муҳр аниқ ва ўқилиши осон бўладиган ҳолда туширилади, муҳри бўлмаган нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжат ҳақиқий ҳисобланмайди.

Нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг тўғри тўлдирилиши бўйича жавобгарлик шахсан таълим ташкилоти раҳбарига юкланади.


12. Нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатларни тўлдириш жараёнида хатоликларга йўл қўйилган тақдирда, бузилган бланкалар топширилган ҳолда Давлат инспекциясидан янги бланкалар қайта буюртма бериш йўли билан олинади. Бузилган бланкалар тўғрисида нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар бланкаларини тарқатиш дафтарида қайд этилади.

Бузилган нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар бланкаларининг серияси ва рақамлари қирқиб олинади ва бу ҳақда тузилган далолатномага илова қилинган ҳолда сақланади.


13. Бузилган нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар бланкалари Давлат инспекциясида камида уч кишидан иборат таркибда тузилган комиссия томонидан йўқ қилинади. Бузилган нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар тўғрисидаги далолатнома комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва Давлат инспекцияси бошлиғи томонидан тасдиқланади.


14. Битирувчиларга берилгунга қадар тўлдирилган нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар, уларни ҳисобга олиш ва тарқатиш дафтари, нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатларни олиш ва беришга асос бўладиган барча ҳужжатлар нодавлат таълим ташкилоти раҳбарида сақланади. Нодавлат таълим ташкилоти раҳбари ўзгарган тақдирда, барча ҳужжатлар далолатнома асосида янги раҳбарга топширилади.


15. Битирувчига нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар нодавлат таълим ташкилоти раҳбарининг нодавлат таълим ташкилоти педагогик кенгаши қарори асосида қабул қилинган буйруғига асосан берилади.


16. Ҳар бир битирувчи нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатни бевосита нодавлат таълим ташкилотидан олади.

Битирувчилар нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатни олгани ҳақида нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатларни ҳисобга олиш ва таълим олувчиларга топширишни қайд қилиш дафтарига имзо қўяди.


17. Нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатларни ҳисобга олиш ва битирувчиларга топширишни қайд қилиш дафтарида хатоликка йўл қўйилса, ушбу хатолар тегишли изоҳлар билан тузатилади. Дафтардаги барча ёзувлар нодавлат таълим ташкилоти раҳбари имзоси ҳамда ташкилот муҳри билан тасдиқланади.

Нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатларни ҳисобга олиш ва битирувчиларга топширишни қайд қилиш дафтари Давлат инспекцияси томонидан бир йилда бир марта текширувдан ўтказилади.


18. Айрим сабабларга кўра вақтида берилмаган нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар битирувчиларга берилгунга қадар тўлдирилган ҳолда нодавлат таълим ташкилотларида 75 йил сақланади, сўнгра ўрнатилган тартибда йўқ қилинади.

Берилмай қолган тўлдирилган нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар бўйича далолатнома тузилиб, уларнинг рақами ва мазкур ҳужжатларни олмаган битирувчиларнинг исми ва фамилияси кўрсатилади.


19. Нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар битирувчиларга топширилган кундан бошлаб ўн иш куни ичида тўлдирилмаган нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар Давлат инспекциясига қайтарилиши шарт. Тўлдирилмаган нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатларни нодавлат таълим ташкилотларида сақлаш қатъиян тақиқланади.


20. Нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг тўлдирилмаган бланкалари йўқолган ҳолларда, нодавлат таълим ташкилоти раҳбари бу ҳақда дарҳол Давлат инспекциясига хабар қилади, бунда йўқолган ҳужжатнинг серияси ва рақами кўрсатилиб, йўқолиш сабаблари аниқ баён қилинади.

Давлат инспекцияси бошлиғининг йўқолган бланкаларни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида буйруғи дарҳол қабул қилинади ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинади, бу ҳақда маълумот ахборот тизимига жойлаштирилади.


21. Нодавлат таълим ташкилотлари раҳбарлари Давлат инспекциясига битирувчиларга топширилган нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар бўйича ҳар чоракда ҳисобот бериб борадилар.



3-БОБ. НОДАВЛАТ ТАЪЛИМ ТЎҒРИСИДАГИ

ҲУЖЖАТЛАР ДУБЛИКАТИНИ БЕРИШ


22. Нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар йўқолган, яроқсиз ҳолга келган ёки битирувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарган ҳолларда ҳужжат дубликати берилади.


23. Ҳужжат дубликатини олиш учун битирувчи нодавлат таълим ташкилотига ариза билан мурожаат қилади.

Аризага:

нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжат йўқолган бўлса - ҳужжат йўқолганлиги тўғрисида нодавлат таълим ташкилоти ёки Давлат инспекциясининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтига чоп этиш учун эълон (эълонда йўқолган нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатнинг берилган йили, серияси ва рақами кўрсатилиш керак);

нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжат яроқсиз ҳолга келган бўлса - яроқсиз ҳолга келган нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжат;

битирувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарган бўлса - ушбу ҳолатни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт);

нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг ҳар бир бланкаси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади.


24. Дубликат бериш масаласи нодавлат таълим ташкилотининг педагогик кенгашида кўриб чиқилади. Педагогик кенгашнинг дубликат бериш тўғрисида қарори асосида нодавлат таълим ташкилоти раҳбарининг буйруғи қабул қилинади.


25. Нодавлат таълим ташкилоти раҳбарининг дубликат бериш тўғрисидаги буйруғи асосида ахборот тизимига маълумот киритилади ҳамда дубликат олиш учун Давлат инспекциясига буюртма берилади.

Буюртмага нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатларнинг ҳар бир бланкаси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

26. Давлат инспекцияси томонидан нодавлат таълим ташкилотининг буюртмаси келиб тушган пайтдан бошлаб уч иш куни ичида нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжат бланкаси берилади.

Нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатнинг дубликати Давлат инспекцияси томонидан нодавлат таълим ташкилотига нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжат бланкаси берилган санадан бошлаб узоғи билан уч иш куни ичида расмийлаштириб берилади.


27. Нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжат дубликати белгиланган қоидаларга асосан нодавлат таълим ташкилоти томонидан тўлдирилади ва юқори ўнг бурчагига қора туш билан ёки ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда "дубликат" сўзи ёзиб қўйилади.

Дубликат нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатларни ҳисобга олиш ва тарқатиш дафтарида қайд этилади ҳамда битирувчи томонидан дубликат олганлик тўғрисида имзо қўйилади ва сана кўрсатилади.


28. Йўқолган, яроқсиз ҳолга келган ва битирувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганлиги сабабли бекор қилинган нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар Давлат инспекцияси томонидан ахборот тизимига киритилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


29. Нодавлат таълим ташкилоти тугатилган ҳолларда дубликат ахборот тизимига киритилган маълумотлар ҳамда битирувчининг аризаси асосида Давлат инспекцияси томонидан берилади.


30. Ҳужжат дубликатини олиш учун битирувчи Давлат инспекциясига ариза билан мурожаат қилади. Аризага ушбу Низомнинг 23-бандида кўрсатилган ҳужжатлар илова қилинади.

Давлат инспекцияси бошлиғининг дубликат бериш тўғрисидаги буйруғига мувофиқ битирувчи ариза билан мурожаат қилган пайтдан бошлаб уч иш куни ичида ахборот тизимига киритилган маълумотлар асосида нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатнинг дубликати ёзиб берилади.


31. Нодавлат таълим ташкилоти томонидан нодавлат таълим ташкилотини битирган шахсларга нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатни беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

Битирувчилар нодавлат таълим ташкилотининг нодавлат таълим тўғрисидаги ҳужжатни беришни рад этиш бўйича хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Давлат инспекциясига ёки судга шикоят қилишлари мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 25 декабрь










































Время: 0.0190
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск