ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /

Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 13.12.2019 й. 9-мҳ-сон "Таълим муассасалари, корхоналар, турар жой даҳаларининг асосий жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва (ёки) спорт иншоотлари билан энг кам таъминланиш нормативларига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 25.12.2019 й. 2614-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.12.2019 й.

N 2614-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ

ВАЗИРИНИНГ

13.12.2019 й.

N 9-мҳ


БУЙРУҒИ



Таълим муассасалари, корхоналар, турар жой

даҳаларининг асосий жисмоний тарбия-соғломлаштириш

ва (ёки) спорт иншоотлари билан энг кам таъминланиш

нормативларига ўзгартириш киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон "Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 октябрдаги 898-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига спорт клублари фаолиятини ҳамда спорт мусобақаларини ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2014 йил 14 августдаги 3-сон буйруғи (рўйхат рақами 2614, 2014 йил 10 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 37-сон, 478-модда) билан тасдиқланган Таълим муассасалари, корхоналар, турар жой даҳаларининг асосий жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва (ёки) спорт иншоотлари билан энг кам таъминланиш нормативларининг III бўлим номидаги "Ўрта махсус, касб ҳунар таълими" деган сўзлар "Академик лицейлар, профессионал таълим" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                               Д. Набиев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 25 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 30 декабрь, 52-сон, 929-модда




































Время: 0.1949
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск