язык интерфейса

Корхона юристи

Корхона юристи/ Қонунчиликдаги энг муҳим янгиликлар тўғрисида маълумот/ 2020 йил учун қонунчиликдаги янгиликлар

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

2020 ЙИЛ УЧУН ҚОНУНЧИЛИКДАГИ ЯНГИЛИКЛАР



2020 йил 1 декабрдан бошлаб:


Шундай тартиб ўрнатилиб, унга кўра:


Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан:

- биотехнологиялар соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун жалб қилинадиган тижорат банкларининг кредитлари бўйича кредит суммасининг 50 фоизигача (50 фоизи ҳам киради) миқдорда, бироқ 8 миллиард сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда кафиллик берилади;

- кредит суммаси 10 миллиард сўмдан ортиқ бўлмаган биотехнологиялар соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун жалб қилинадиган тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун қуйидаги миқдорларда компенсация берилади:

миллий валютадаги кредитлар бўйича - Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ортиқ, бироқ 5 фоизли пунктдан ошмаган миқдорда;

хорижий валютадаги кредитлар бўйича - тижорат банклари томонидан белгиланган ставканинг 30 фоизи, бироқ 4 фоизли пунктдан ошмаган миқдорда;


биотехнологиялар соҳасида илмий тадқиқотлар ва инновацион фаолиятни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасига 3 миллион АҚШ долларидан кам бўлмаган тўғридан-тўғри инвестиция киритган хорижий илмий ташкилотларга Давлат бюджетидан илмий фаолиятга оид давлат дастурлари учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан илмий тадқиқотларни амалга ошириш учун 10 миллиард сўмгача мақсадли грантлар тақдим этилади. Бунда:

- илмий фаолиятга оид давлат дастурлари учун мақсадли грантлар киритилган инвестиция маблағлари тўлиқ ўзлаштирилганидан сўнг тақдим этилади;

- Давлат бюджети маблағлари ҳисобига илмий фаолият субъектлари томонидан олинган интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқ давлатнинг илмий ва олий таълим, шунингдек, бошқа давлат муассасалари номидан, агар интеллектуал мулк объектлари муаллифлари билан тузилган шартномаларда бошқача қоидалар назарда тутилмаган бўлса, давлатга тегишли бўлади.


(2020 йил 25 ноябрдаги ПҚ-4899-сонли "Биотехнологияларни ривожлантириш ва мамлакатнинг биологик хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарори)



Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети республикадаги барча жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги давлат ташкилотлари ҳамда спорт федерациялари (уюшмалари) фаолияти устидан ўқув ва илмий-услубий раҳбарликни амалга оширади.


(2020 йил 3 ноябрдаги ПҚ-4877-сонли "Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори)



Сирдарё вилоятида соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этиш бўйича тажриба-синов лойиҳаси доирасида Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ташкил этилади.

Жамғарманинг асосий вазифалари:

- давлат тиббий суғуртаси тизимини жорий этиш, бошқариш ҳамда ушбу соҳада ягона давлат сиёсатини амалга оширишда идоралараро ҳамкорликни таъминлаш;

- аҳолининг барча қатламларини кафолатланган пакет доирасида сифатли ва зарур тиббий ёрдам билан таъминлаш мақсадида тиббий хизматлар стратегик хариди тизимини жорий этиш;

- тажриба-синов лойиҳаси доирасида Давлат бюджетидан кафолатланган пакетни молиялаштириш мақсадида ажратиладиган маблағларни жамлаш, бошқариш, уларнинг мақсадли ва самарали сарфланишини ташкил этиш;

- тажриба-синов лойиҳасининг натижаларига кўра, давлат тиббий суғуртаси тизимини республиканинг бошқа ҳудудларида босқичма-босқич жорий этиш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш.


(2020 йил 12 ноябрдаги ПҚ-4890-сонли "Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини Сирдарё вилоятида жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори)



2020 йил 1 ноябрдан бошлаб:


- экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, тайёрлаш ва қадоқлаш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига маҳсулотларни хорижий давлатлар фитосанитария талабларига мувофиқлаштириш, тегишли маслаҳатлар ва амалий ёрдам бериш учун ўсимликлар карантини давлат инспекторлари бириктирилади;


- ўз ҳудудида аниқланган зарарли организмлар ҳамда фитосанитар дала назоратини ўтказиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясига ихтиёрий мурожаат қилган ва уларнинг оқибатларини бартараф этган шахслар маъмурий жавобгарликдан озод қилинади.


(2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4861-сон "Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори)



- барча вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида амалдаги раҳбар ўринбосарларидан бирига рақамлаштириш бўйича ўринбосар (Chief Digital Officer) ваколатлари юклатилди ва қуйидагилар уларнинг устувор вазифалари этиб белгиланди:

ахборот тизимлари ва ресурсларини кенг жорий этишни назарда тутувчи идоравий рақамли трансформация дастурларини ишлаб чиқиш ва ўз вақтида амалга ошириш;

электрон давлат хизматларини мобил қурилмалар ва электрон ҳамкорликнинг бошқа шакллари орқали кўрсатишни янада кенгайтириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш;

идоралар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, Интернет тармоғида очиқ маълумотларни ва бошқа ахборотларни жойлаштириб бориш бўйича чоралар кўриш;

идоравий рақамли инфратузилманинг ахборот хавфсизлигини, шунингдек, электрон маълумотлар ва ҳужжатларнинг ҳимоясини таъминлаш.


Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда қуйидагиларни назарда тутиш топширилди:

инвестиция лойиҳалари ҳамда жалб этилаётган халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари ва донор мамлакатлар маблағлари умумий миқдорининг 5 фоиздан кам бўлмаган қисми "рақамли" компонентларга йўналтирилиши;

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резиденти мақомини ахборот технологияларига ўқитиш, аппарат-дастурий воситаларни ишлаб чиқиш ва реализация қилиш, робототехника, Интернет тармоғи орқали ахборот хизматларини экспорт қилиш, шунингдек, маълумотларни сақлаш ва ҳисоблаб қайта ишлаш соҳасида хизмат кўрсатадиган Ўзбекистон Республикаси резиденти ҳисобланган юридик шахслар олиши мумкинлигини.


- ёпиқ биноларда алоқани ташкил этиш мақсадида мобил алоқа операторлари учун ажратилган радиочастота доирасида 500 мВт дан ошмайдиган қувватда ишлайдиган база станцияларидан фойдаланишга рухсатномани расмийлаштириш бўйича талаблар (таснифланган объектлар яқинида ўрнатиладиган мобил алоқа база станциялари бундан мустасно) бекор қилинади.


Мобил алоқа операторлари учун:

- телекоммуникация қурилмалари ва иншоотларининг қурилиш-монтаж, реконструкция, синовдан ўтказиш ва интеграция қилиш ишларини якунлаш ҳамда тижорат мақсадида фойдаланишни йўлга қўйиш, шунингдек, телекоммуникация қурилмалари ва иншоотларининг конструкциясини ўзгартириш, мавжуд қурилмалардаги ҳамда телекоммуникация линиялари ва иншоотларидаги ускуналарни кенгайтириш бўйича хабардор қилиш тартиби жорий этилади;

- радиоэлектрон қурилмалар, асбоб-ускуналар ва бошқа қурилмаларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш рухсатномасини, сотиб олиш, ўрнатиш, лойиҳалаш ва қуриш учун рухсатнома олмасдан, белгиланган тартибда расмийлаштириш ҳуқуқи берилади.


(2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон "Рақамли Ўзбекистон - 2030" стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони)



- Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати ва соғлиқни сақлаш ҳудудий бошқарув органлари ходимларига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдорда кўп йиллик ишлаганлик учун ҳар ойлик устама тўланади (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда): 1 йилдан 3 йилгача - 0,3, 3 йилдан 5 йилгача - 0,6, 5 йилдан 10 йилгача - 0,8, 10 йилдан 15 йилгача - 1,0, 15 йилдан 20 йилгача - 1,2, 20 йилдан юқори - 1,5. Бунда, кўп йиллик ишлаганлик учун устама олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган тартиб асосида амалга оширилади;


- Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати ва соғлиқни сақлаш ҳудудий бошқарув органлари ходимларига кўп йиллик ишлаганлик учун ҳар ойлик устама тўлаш билан боғлиқ харажатлар Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси, шу жумладан унинг ҳудудий бўлинмаларининг штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобига шаклланадиган бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


(2020 йил 2 октябрдаги ПҚ-4847-сон "Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори)



Шундай тартиб ўрнатилиб, унга кўра:


- устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, шунингдек, устав фондининг (капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар (кейинги ўринларда - корпоратив буюртмачилар) учун шундай тартиб ўрнатиладики, унга кўра умумий қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 минг бараваридан юқори бўлган импорт товарлари (ишлар, хизматлар) харидларининг мақсадга мувофиқлиги ҳар чоракда рўйхати тасдиқланган ҳолда кузатув кенгашлари (таъсисчиларнинг умумий йиғилиши) томонидан мажбурий тартибда кўриб чиқилади;


- хорижда ишлаб чиқарилган алоҳида товарлар, шунингдек, хорижий шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг (хизматларнинг) давлат харидларидаги иштирокини вақтинчалик тақиқлаш ва чегаралаш механизми киритилади;


- Давлат харидларидаги иштироки вақтинчалик тақиқланган ва чегараланган, хорижда ишлаб чиқарилган товарлар, шунингдек, хорижий шахслар томонидан бажариладиган ишларнинг (хизматларнинг) рўйхатига киритилмаган маҳсулотлар бўйича тендер (танлов) иштирокчилари таклифларини баҳолашда халқаро тажрибага мувофиқ маҳаллий ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан импорт товарларининг CIP (Ўзбекистон) нархидан 15 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда преференция берилади;


- ҳудудий бюджет буюртмачилари томонидан амалга ошириладиган давлат харидлари бўйича харид комиссиялари таркибига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ёрдамчилари мажбурий тартибда киритилади;


(2020 йил 21 августдаги ПҚ-4812-сон "Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарори)



Қуйидаги имтиёзлар бекор қилинади:


- ер солиғи бўйича қуйидагилар томонидан эгалланган ер участкалари:

соғломлаштириш ҳамда дам олиш жойлари, хусусан дам олиш уйлари;

аҳолининг оммавий дам олиши ва туризм учун жойлар, агар улар тадбиркорлик фаолияти учун ажратилган бўлса;

санаторий-курорт объектлари, агар улар туристик зоналарда жойлашган бўлса;


- мол-мулк солиғи бўйича санаторий-курорт хизматлари кўрсатиш учун фойдаланиладиган кўчмас мулк объектлари, агар улар туристик зоналарда жойлашган бўлса.


- Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда халқ депутатлари вилоятлар Кенгашларига туристик зоналарда алоҳида санаторий-курорт объектлари эгаллаган ерлар учун мол-мулк солиғи ва ер солиғининг камайтирилган ставкаларини қўллаш ёки ушбу солиқларни тўлашдан озод қилиш ваколати берилади.


Фойдаланилмаётган майдонларга нисбатан ер солиғининг оширилган ставкаларини қўллаш бўйича тартиб қуйидаги ер участкаларига татбиқ этилади:

- соғломлаштириш ҳамда дам олиш жойлари, хусусан дам олиш уйлари;

- аҳолининг оммавий дам олиши ва туризм учун жойлар, агар улар тадбиркорлик фаолияти учун ажратилган бўлса;

- санаторий-курорт объектлари, агар улар туристик зоналарда жойлашган бўлса.


(2020 йил 15 июлдаги ПФ-6027-сон "Ер ресурслари ва давлат мулки объектларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони)



- шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ божхона юк декларациясини расмийлаштириш вақти хавф даражасидан келиб чиқиб, 3 суткадан 1 кунгача

...