язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.07.2004 й. 328-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.07.2004 й.

N 328



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН

НЕФТЬ МАҲСУЛОТЛАРИ ВА ГАЗДАН ФОЙДАЛАНИШНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда нефть маҳсулотлари ва газни қазиб олиш, ишлаб чиқариш, сотиш ва улардан фойдаланишда белгиланган тартибга ва технология талабларига риоя этилишини назорат қилиш даражасини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар "Ўздавнефтгазинспекция"нинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

нефть маҳсулотлари ва газ сотиш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бажарилишини назорат қилиш;

энергияни тежовчи давлат дастурларини, нефть, газ, газ конденсати ва уларни қайта ишлаш маҳсулотларидан фойдаланиш масалалари бўйича лойиҳалар ва тадбирларни амалга ошириш;

нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш, узатиш, сақлаш объектларини (қурилмаларини) монтаж қилиш ва улардан фойдаланишда технология талабларига риоя этилишини назорат қилиш;

нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланиш, уларни сотиш, шунингдек нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олиш, қайта ишлаш, узатиш, сақлаш объектларини (қурилмаларини) монтаж қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш.


2. Қуйидагилар:

"Ўздавнефтгазинспекция"нинг ташкилий тузилмаси, унинг марказий аппарати ва ҳудудий бўлимлари тузилмаси 1-3-иловаларга мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. "Ўздавнефтгазинспекция" марказий аппарати ходимларининг чекланган умумий сони 37 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари сони 8 нафар этиб белгилансин.

"Ўздавнефтгазинспекция" бошлиғига, зарурат бўлганда, ходимларнинг белгиланган чекланган сони доирасида "Ўздавнефтгазинспекция" марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлимлари тузилмасига ўзгартириш киритишга рухсат берилсин.


4. "Ўздавнефтгазинспекция" фаолиятини маблағ билан таъминлашнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда ҳар йили тасдиқланадиган харажатлар сметасига мувофиқ:

"Ўзтрансгаз" акциядорлик компанияси, "Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компаниясининг нефть базалари, "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компаниясининг "Шўртаннефтгаз" унитар шўъба корхонаси ва Муборак газни қайта ишлаш заводининг, ушбу маблағларни Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 1.1.4-бандига мувофиқ ишлаб чиқариш моддий харажатларига киритган ҳолда, мажбурий ажратмалари;

нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ёқилғи-энергетика ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун иқтиодий жазоларни қўллаш тўғрисида" 1994 йил 9 мартдаги 124-сон қарорида белгиланган тартибга мувофиқ иқтисодий жазоларни қўллашдан тушадиган маблағларнинг бир қисми ҳисобига амалга ошириладиган тартиби сақлаб қолинсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясини ташкил этиш тўғрисида" 2000 йил 8 июндаги 220-сон қарорининг 2-6-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 29-модда), Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 26 декабрдаги 573-сон қарорига илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 12-сон, 133-модда) ва Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 8 январдаги 9-сон қарорига илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 1-сон, 3-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. "Ўздавнефтгазинспекция", "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 13 июлдаги

328-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан

фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

"Ўздавнефтгазинспекция"


Тошкент назорат-кимё лабораторияси

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлимлар





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 13 июлдаги

328-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни

назорат қилиш давлат инспекцияси марказий аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ

Бошлиқ


Бошлиқ ўринбосари

Бошлиқ ўринбосари

Нефть маҳсулотларидан фойдаланишни назорат қилиш бўйича бош технолог ва марказий инспекторлик бўлими

7 киши

  

  

Газдан фойдаланишни назорат қилиш бўйича бош технолог ва марказий инспекторлик бўлими

7 киши

Нефть-газ объектларини монтаж қилиш ва улардан фойдаланишда технология талабларига риоя этилишини назорат қилиш  бўйича бош технолог ва марказий инспекторлик бўлими

5 киши

Иқтисодиёт, молия ва ҳисобот бўлими

3 киши


Таҳлил, нормативлар ва ишларни ташкил этиш бўлими

4 киши

Кадрлар бўйича бош мутахассис

1 киши

Махсус ишлар бўйича бош мутахассис

1 киши

Ходимларнинг чекланган умумий сони - 37 киши, шу жумладан бошқарув ходимлари - 8 киши





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 13 июлдаги

328-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни

назорат қилиш давлат инспекцияси ҳудудий бўлимининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Бўлимнинг бош технологи

Газдан фойдаланишни назорат қилиш бўйича етакчи мутахассис

Бош мутахассис

Нефть маҳсулотларидан фойдаланишни назорат қилиш бўйича етакчи мутахассис

Нефть-газ тармоғидан фойдаланишни назорат қилиш бўйича етакчи муҳандис

Етакчи муҳандис-технолог

1-тоифали муҳандис-технолог

2- тоифали муҳандис-технолог

Назорат-кимё лабораторияси

Етакчи муҳандис-кимёгар

1-тоифали муҳандис-кимёгар

2-тоифали муҳандис-кимёгар

Изоҳ. Тошкент назорат-кимё лабораторияси бевосита Давлат инспекциясига бўйсунади, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳудудий бўлимларига хизмат кўрсатади, шунингдек марказий лаборатория функцияларини бажаради.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 28-сон, 322-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 7, 65-модда.