ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Конституциялар ва кодекслар / Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси /

Ўзбекистон Республикасининг 30.12.2019 й. ЎРҚ-599-сон "Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 09.12.2019 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 14.12.2019 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

30.12.2019 й.

N ЎРҚ-599



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ СОЛИҚ

КОДЕКСИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 9 декабрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2019 йил 14 декабрда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, 12-сонга 1-илова; 2008 йил, N 12, 639-модда; 2009 йил, N 9, 330, 331-моддалар, N 12, 470, 472, 473-моддалар; 2010 йил, N 5, 178-модда, N 9, 334, 335, 336, 337-моддалар, N 10, 380-модда, N 12, 474-модда; 2011 йил, N 1, 1-модда, 9, 248-модда, N 12/2, 364, 365-моддалар; 2012 йил, N 4, 106-модда, N 9/1, 238-модда, N 12, 334, 336-моддалар; 2013 йил, N 10, 263-модда, N 12, 349-модда; 2014 йил, N 1, 2-модда, N 9, 244-модда, N 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, N 8, 312-модда, N 12, 452, 454-моддалар; 2016 йил, N 4, 125-модда, N 9, 276-модда, N 12, 383, 384, 385-моддалар; 2017 йил, N 4, 137-модда, N 6, 300-модда, N 9, 510-модда, N 10, 605-модда, N 12, 772, 773-моддалар; 2018 йил, N 1, 1, 4-моддалар, N 4, 224-модда, N 7, 431, 433-моддалар, N 10, 676-модда, N 12, 781, 783-моддалар; 2019 йил, N 1, 1, 2, 3-моддалар, N 2, 47-модда, N 3, 161, 166-моддалар, N 8, 471-модда, N 9, 589-модда, N 11, 792-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).


2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

2020 ва 2021 йиллар давомида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда Солиқ кодекси деб юритилади) нормаларининг амалий таъсири ва самарадорлиги доимий равишда ҳамда ҳар томонлама мониторинг ва таҳлил қилинишини таъминласин;

зарур бўлган тақдирда Солиқ кодексининг алоҳида нормаларини янада такомиллаштиришга қаратилган таклифларни белгиланган тартибда киритсин;

ҳукумат қарорларини Солиқ кодексига мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари Солиқ кодексига зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.


3-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда Солиқ кодексининг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.


4-модда. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича:

Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 25 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-136-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида назарда тутилган имтиёзлар 2020 йилнинг 1 апрелига қадар амал қилади;

2020 йилнинг 1 январигача қабул қилинган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган имтиёзлар уларнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар амал қилади.

Белгилаб қўйилсинки, ягона ижтимоий тўлов, ягона солиқ тўлови ва қатъий белгиланган солиқ ўрнига тегишинча ижтимоий солиқ, айланмадан олинадиган солиқ ҳамда қатъий белгиланган миқдорда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи киритилмоқда, уларнинг тўловчиларига қонун ҳужжатларида илгари белгилаб кўйилган имтиёзлар ва алоҳида ҳисоблаш тартиби татбиқ этилади.


5-модда. Белгилаб қўйилсинки, ҳисобланган солиқ суммасидан ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммасининг ошиб кетиши натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғи суммасининг ўрнини қоплаш 2020 йил 1 июлдан эътиборан амалга оширилади.


6-модда. Ушбу Қонун 2020 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

Солиқ кодексининг 69-боби қоидалари 2020 йил 1 январдан кейин тузиладиган маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимларга нисбатан қўлланилади.

Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўйича 2020 йил 1 июлга қадар маъқулланган, тўлиқ ёки қисман халқаро молия институтларининг ва хорижий ҳукумат молиявий ташкилотларининг маблағлари (қарзлари, кредитлари) ҳисобидан Ўзбекистон Республикасида амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида юридик шахслар томонидан сотиб олинадиган товарларни (хизматларни) реализация қилишга доир айланмага, шунингдек уларни олиб киришга қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи солинмайди. Бунда ушбу солиқ имтиёзлари Ўзбекистон Республикасининг тижорат банклари орқали қайта молиялаштириладиган ёки қайта кредитланадиган халқаро молия институтларининг ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг маблағлари (қарзлари, кредитлари) ҳисобидан сотиб олинадиган товарларга (хизматларга) нисбатан қўлланилмайди.

2022 йил 1 январга қадар бўлган даврда янги тартиб жорий этилади, унга мувофиқ давлат солиқ хизмати органлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни солиқ аудити тайинланганлиги тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хабардор қилади.

Солиқ тўловчи 2020 йил 1 январга қадар ҳосил бўлган зарарни келгусига, ушбу зарар кўрилган солиқ давридан кейинги беш йилдан кўп бўлмаган муддатда кўчиришни амалга оширишга ҳақли. Ҳар бир кейинги солиқ даврида ҳисобга олинадиган ўтказилаётган зарарнинг жами суммаси жорий солиқ давридаги солиқ базасининг 50 фоизидан ошиши мумкин эмас.

Солиқ кодексининг VI, VII бўлимлари ва 5-боби 2022 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилади.

Солиқ кодекси 40-моддаси биринчи қисмининг 1-банди 2023 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилади. 2023 йил 1 январга қадар чет эл компаниясидаги иштироки улуши 50 фоиздан кўпроқни ташкил этадиган юридик ёки жисмоний шахс чет эл компаниясининг назорат қилувчи шахси деб эътироф этилади.



Ўзбекистон Республикасининг Президента                                Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 31 декабрь


"Халқ сўзи", 2019 йил 31 декабрь


































Время: 0.1428
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск