ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2019 й. 1057-сон "Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кириладиган товарлар ва транспорт воситаларини расмийлаштиришда божхона тартиботларини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.12.2019 й.

N 1057



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ БОЖХОНА

ҲУДУДИГА ОЛИБ КИРИЛАДИГАН ТОВАРЛАР ВА

ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШДА

БОЖХОНА ТАРТИБОТЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА



Автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспорти орқали Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кириладиган товарлар ва транспорт воситаларини расмийлаштиришда божхона назорати самарадорлигини таъминлаш, божхона тартиботларини соддалаштириш, шунингдек, вақтни ҳамда молиявий харажатларни қисқартириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

қонунчиликка мувофиқ ваколатли органлар томонидан белгиланган тартибда бериладиган мувофиқлик сертификати, санитария-эпидемиология хулосаси, экологик сертификат мавжуд бўлиш талаб этиладиган товарларни "Ягона ойна" божхона ахборот тизимида уларнинг берилиши тасдиқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишга рухсат берилади;

аввал дастлабки божхона декларацияси тақдим этилган товарларни эркин муомалага чиқариш божхона юк декларацияси рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб уч соат ичида амалга оширилади, бунда хавфларни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими томонидан хавф аниқланган ҳолатлар бундан мустасно.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига келадиган товарлар ва транспорт воситаларини расмийлаштиришда божхона тартиботларини соддалаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 25 сентябрдаги 762-сон қарорининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Белгилаб қўйилсинки, ташувчилар ёхуд товар эгалари ёки товарга нисбатан ваколатларга эга бўлган шахслар ҳаво ва темир йўл транспортида ташиладиган товарлар ва транспорт воситалари, шу жумладан йўловчилар ва уларнинг багажлари тўғрисида дастлабки электрон тарзда олдиндан ахборотни божхона органларининг ахборот тизимига бутунжаҳон Интернет тармоғи орқали:

автомобиль транспортининг Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтишидан бир соат олдин;

темир йўл транспортининг Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасига етиб келишидан бир соат олдин;

узоқ йўналишни амалга оширишда - ҳаво транспортининг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига учиб келишидан икки соат олдин;

қисқа йўналишни амалга оширишда - ҳаво транспортининг учиш вақтида юбориши шарт".


3. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ уч ой муддатда қўшни давлатларнинг темир йўл маъмуриятлари билан икки томонлама шартномалар имзоланиши ва тегишли маълумотлар билан тезкор алмашиш ишларини ташкил этсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хорижий дипломатик ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналар ва консуллик муассасаларини ушбу қарор қоидалари тўғрисида хабардор қилинсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:

миллий ва хорижий ташувчиларга ёки бошқа манфаатдор шахсларга божхона органларининг ахборот тизимига товар ва транспорт воситалари тўғрисидаги дастлабки электрон маълумотларни мустақил равишда тақдим этиш имконини яратсин;

уч ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб киришга мўлжалланган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисидаги дастлабки электрон маълумотларни тақдим этиш, улардан фойдаланиш ва рўйхатдан ўтказиш тартибини ишлаб чиқсин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Раиси М.Б. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 1 январь






























Время: 0.2137
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск