ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Туризм / Умумий қоидалар /

"Олтин ҳалқа" туризм Концепцияси (ЎзР ВМ 31.12.2019 й. 1053-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 31 декабрдаги

1053-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Олтин ҳалқа" туризм

КОНЦЕПЦИЯСИ


Тошкент вилоятида туризм "Олтин халқа" концепциясини (кейинги ўринларда Концепция деб аталади) амалга ошириш истиқболли ҳудудларнинг янги туризм йўналишлари бўйича ўзаро боғлиқликда ривожлантириш, туристларга қулай шарт-шароитлар яратиш, хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, таклиф этиладиган туризм маҳсулотлари турларини кенгайтириш, туризм соҳасида аҳоли бандлигини ошириш ва даромадларини кўпайтиришга қаратилган.

Концепция доирасида дастлаб туризм салоҳияти юқори бўлган Бўстонлиқ, Паркент, Зангиота, Оҳангарон, Бўка, Чиноз туманлари ва Ангрен шаҳри қамраб олинади ва у кейинчалик вилоятнинг бошқа ҳудудларига ҳам татбиқ қилинади.



1-БОБ. ҲУДУДЛАРНИНГ ТУРИЗМ

СОҲАСИДАГИ ИМКОНИЯТЛАРИ


Тошкент вилояти туризмни ривожлантириш учун жуда қулай ҳудуд ҳисобланади. Вилоят туризмнинг барча йўналишлари, логистика ва табиий иқлим хусусиятлари бўйича кўплаб имкониятларга эга, хусусан:


Бўстонлиқ тумани - "Чорвоқ" эркин туристик зонаси, Угам-Чотқол миллий боғи, "Чорвоқ" сув омборига эга, шунингдек, туризм йўналишларининг барча турларини ривожлантириш имконияти мавжуд;


Паркент тумани - тоғолди ҳудуди ҳисобланади, табиати гўзал, зиёратгоҳлари, агротуризм масканлари, мазали овқатланиш шохобчалари мавжуд;


Зангиота тумани - тарихий ҳудуд ҳисобланади, зиёрат туризми объекти бўлган "Зангиота" мажмуаси, ҳунармадчилик марказлари, савдо мажмуаларига эга;


Оҳангарон тумани - тарихий манзилгоҳлар, маданий мерос объектларига бой, саноат туризми йўналиши бўйича туризм намойиши объектларига эга;


Бўка тумани - гастрономик туризм йўналишида ўзига хос туризм намойиши объектлари мавжуд;


Чиноз тумани - Тошкент ва воҳани боғловчи асосий магистрал йўл бўйида жойлашган, агротуризм, гастраномик туризм ва туризмнинг бошқа йўналишларини ривожлантириш имкониятларига эга;


Ангрен шаҳри - саноат шаҳри ҳисобланади, Янгиобод ва Лашкарак ҳудудларининг табиати гўзал, туристларга хизмат кўрсатувчи йўлбўйи овқатланиш шохобчаларига эга.



2-БОБ. КОНЦЕПЦИЯСИНИНГ МАҚСАДИ

ВА АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


Тошкент вилоятининг "Олтин халқа" туризм концепцияси туристларни тизимли жалб қилиш мақсадида барча туризм хизматларини кўрсатишни тартибга солиш, ҳудуднинг жозибадорлигини ошириш, туристлар логистикаси учун қулай шарт-шароитлар яратиш орқали уларнинг узоқ муддат вилоят ҳудудида бўлишларини таъминлашга қаратилган.

Қуйидагилар Концепциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

ҳудуддаги туристик масканларда қулай шарт-шароитлар яратиш орқали аҳоли ва тадбиркорларнинг даромадларини ошириш;

туристлар вақтларини мазмунли ўтказишлари учун ҳар томонлама қулай шарт-шароитлар яратиш;

туризм инфратузилмаси объектларига хизмат кўрсатишни ташкил этиш, маданий дам олиш, турли хил спорт турлари, эко, агро ва экстремал туризм билан боғлиқ хизматлар ташкил этиш.

Концепция қуйидагиларни амалга оширишни назарда тутади:


1. Зангиота - Чиноз - Бўка - Оҳангарон - Ангрен - Паркент - Бўстонлиқ йўналишида туризм маршрутлари ва йўл кўрсаткич хариталарини ишлаб чиқиш.


2. Ҳудудлардаги туристик объектларни хатловдан ўтказиш, объектларнинг барча маълумотларини ўз ичига олган паспортларини тайёрлаш, ҳар бир туризм объектида хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш бўйича йўл хариталарини ишлаб чиқиш.


3. Туризм маршрутларидаги мавжуд йўлбўйи инфратузилмаларини хатловдан ўтказиш, уларда хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш чораларини кўриш, янги ташкил этиш зарур бўлган йўлбўйи инфратузилмаларини жойлаштириш манзилларини белгилаш ва намунавий лойиҳаларини тайёрлаш.


4. Туризм маршрутларида янги туризм объектларини ташкил этиш юзасидан жаҳон тажрибасини ўрганиш, янги туризм объектларини барпо этиш манзилларини аниқлаш, намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.


5. Туризм маршрутларида алоҳида "Олтин ҳалқа" йўналишли таксилар, замонавий енгил автомашиналар, микроавтобуслар ва автобусларнинг қатновини ташкил қилиш.


6. Концепция доирасида ҳудудларнинг йўл инфратузилмасини яхшилаш чораларини кўриш.


7. Ҳудудларда туристлар учун миллий урф-одатларни намойиш этувчи маданий-кўнгилочар тадбирлар ташкил қилиш дастурини ишлаб чиқиш ва доимий равишда ташкил этиш.


8. Ҳар бир ҳудуднинг миллий чойхоналарини ташкил этиш.


9. Ҳунармандчиликни ривожлантириш, туристлар учун эсдалик совғалари тайёрлашни йўлга қўйиш, ҳунармандларнинг уй музейларини ташкил этиш.


10. Оилавий меҳмон уйларини ташкил қилиш бўйича тушунтириш ишлари олиб бориш ва аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш.


11. "Олтин ҳалқа" туризм концепцияси доирасида Тошкент вилоятининг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш бўйича видеороликлар, қўлланмалар, йўл кўрсаткичлар, реклама-тарғибот материаллари тайёрлаш ва тарқатиш.


12. Туризм объектларида хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш бўйича соҳада фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар ходимлари учун махсус ўқув курсларини ташкил қилиш.



3-БОБ. КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР


"Олтин ҳалқа" туризм концепцияси Тошкент вилоятининг туризм салоҳиятини ривожлантиришга, вилоятнинг Бўстонлиқ, Оҳангарон, Паркент, Бўка, Чиноз, Зангиота туманлари ва Ангрен шаҳрида зарур инфратузилмани шакллантириш орқали уларнинг ўзаро боғлиқлигини таъминлашга, туристларнинг узлуксиз саёҳатлари учун қулай шарт-шароитлар яратишга, вилоят ҳудудларининг ранг-баранглигини намойиш этишга ҳамда туристлар оқимини янада кўпайтириш ва уларнинг ҳудудда бўлиш давомийлигини узайтиришга имконият яратади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 1 январь











































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск