ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Никоҳ ва оила / Оила, оналик ва болалар (фарзандлар) ҳуқуқларининг муҳофазаси /

Тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахсларнинг зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастуридан ўтиши тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 04.01.2020 й. 3-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 4 январдаги

3-сон қарорига

2-ИЛОВА



Тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган

ёки содир этишга мойил бўлган шахсларнинг

зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича

тузатиш дастуридан ўтиши тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахснинг зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастуридан (кейинги ўринларда тузатиш дастури деб аталади) ўтиши тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


зўравонлик содир этишга мойил бўлган шахс - хотин-қизларга нисбатан жисмоний, руҳий, жинсий ёки иқтисодий таъсир ўтказиш ёки бундай таъсир ўтказиш билан таҳдид қилишга қаратилган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик қилган шахс;


тузатиш дастури - шахснинг зўравонликка мойил хулқ-атворини ўзгартиришда унга руҳий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишга ҳамда ижтимоий ҳаётга мослаштиришга қаратилган тарбиявий ахамиятга эга бўлган тадбирлар мажмуи;


тузатиш дастуридан ўтувчи шахс - хотин-қизларга нисбатан жисмоний, руҳий, жинсий ёки иқтисодий зўравонликни содир этган ҳамда зўравонлик содир этишга мойил бўлган шахс.


3. Тузатиш дастури зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахснинг (кейинги ўринларда зўравонлик содир этган шахс деб аталади) хотин-қизларга нисбатан зўравонлигининг олдини олиш ва уларнинг тажовузкор хулқ-атворини ижобий томонга ўзгартириш ҳамда унинг ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларини мустақил назорат қилишга кўмаклашиш орқали хотин-қизларга нисбатан зўравонлик такроран содир этилишининг олдини олиш мақсадида амалга оширилади.


4. Тузатиш дастурининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

хотин-қизларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш, аниқлаш ва уларга чек қўйиш учун самарали ташкилий тадбирларни белгилаш;

хотин-қизларга нисбатан зўравонлик содир этилишига олиб келган ва унга имкон берган сабаблар ҳамда шарт-шароитларни бартараф этиш;

яширин (латент) зўравонликни аниқлаш, тоифалаш ва якка тартибда ёки гуруҳ таркибида тузатиш;

зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахснинг содир этган хатти-ҳаракатларининг салбий оқибатларини бартараф этиш мақсадида улар билан якка тартибда ёки гуруҳ шаклида тушунтириш ишларини олиб бориш;

зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахснинг бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини камситмаган ва бузмаган ҳолда ўз ҳиссиётларини очиқ намоён этишга, хатти-ҳаракатларини назорат қилишга ўргатиш;

шахснинг низоли ҳолатга тушишининг олдини олиш, бошқа шахсларга нисбатан бағрикенглик билан муносабатда бўлиш кўникмаларини шакллантириш;

зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахснинг атрофидаги шахслар томонидан унга нисбатан салбий психологик таъсир ўтказилиши оқибатида учинчи шахсга нисбатан зўравонлик ўтказиш ҳолатига тушмаслик кўникмасини шакллантириш.


5. Тузатиш дастури зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахсларни жамиятда ўрнатилган умуммажбурий хулқ-атвор қоидаларига риоя қилиш мақсадида маҳаллий давлат ҳокимияти, меҳнат, таълимни давлат томонидан бошқариш органлари ва таълим муассасалари, давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш органлари ва соғлиқни сақлаш муассасалари, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари, хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар (кейинги ўринларда ваколатли орган ва ташкилотлар деб аталади) томонидан бир ойгача бўлган муддатда амалга оширилади.

6. Ваколатли орган ва ташкилотлар ўз ваколатлари доирасида тузатиш дастури борасидаги тадбирларни бошқа давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликда амалга оширади.


7. Сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка мубтало бўлган ҳамда руҳий ҳолати бузилган шахслар тузатиш дастуридан ўтказилмайди ва қонун ҳужжатларига мувофиқ мажбурий даволанишга юборилиши мумкин.



2-БОБ. ТУЗАТИШ ДАСТУРИДАН

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


8. Ҳимоя ордерининг амал қилиш муддати туман (шаҳар) ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси, туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаси (бўлими) бошлиғининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари бўйича ўринбосари (кейинги ўринларда профилактика бўлими бошлиғи деб аталади) томонидан узайтирилган тақдирда, ички ишлар органлари таянч пункти профилактика (катта) инспектори (кейинги ўринларда профилактика инспектори деб аталади) зўравонлик содир этган шахснинг хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастуридан ўтишини ҳимоя ордерида белгилаб, тузатиш дастуридан ўтувчи шахсга имзо қўйдириб таништиради.

9. Профилактика инспектори тузатиш дастуридан ўтувчи шахс ҳақидаги маълумотларни 24 соат маҳалладаги хотин-қизлар фаолига тақдим этади.

10. Мутахассис ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклдаги дафтарни юритади ҳамда ушбу дафтарга тузатиш дастуридан ўтувчи шахс ҳақидаги маълумотларни қайд этиб боради.


11. Шахс қуйидаги ташкилотларда тузатиш дастуридан ўтади:

фуқаролар йиғини оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясида - оила-турмуш доирасидаги низоли вазиятлар юзасидан;

таълим муассасасида - тузатиш дастуридан ўтиши белгиланган таълим муассасасида таҳсил олувчи, ўқитувчи ёки бошқа ходим билан боғлиқ низолар юзасидан;

соғлиқни сақлаш муассасасида - тузатиш дастуридан ўтувчи шахснинг руҳий ҳолати бўйича;

меҳнат органларида - тузатиш дастуридан ўтувчи вақтинча ишсиз шахсларнинг бандлигини таъминлаш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича;

Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармаларида - тузатиш дастуридан ўтувчи ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва ёшлар билан боғлиқ низолар бўйича.

Бунда шахс қайси ташкилот(лар)да тузатиш дастуридан ўтиши лозимлиги профилактика инспектори томонидан профилактика бўлими бошлиғи билан келишган ҳолда белгилаб берилади.


12. Маҳалладаги хотин-қизлар фаоли:

тузатиш дастуридан ўтувчи шахслар билан ваколатли орган ва ташкилотлар томонидан амалга оширилаётган тадбирларни умумлаштириш мақсадида ҳар бир шахс бўйича алоҳида йиғма жилд очади;

шахсни тузатиш дастуридан ўтишини амалга ошириш тадбирларини ташкил қилиш учун фуқаролар йиғини раисининг имзоси билан ушбу Низомнинг 11-бандида белгиланган тартибда ваколатли орган ва ташкилотларга хат юборилишини таъминлайди.

Ваколатли орган ва ташкилотлар тузатиш дастуридан ўтувчи шахс билан тегишли хулқ-атворни тузатишга қаратилган тадбирларни амалга оширади ҳамда ҳисобини олиб боради.


13. Зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахсларнинг тузатиш дастуридан ўтиши қуйидаги тартибда амалга оширилади:

фуқаролар йиғини оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси оила-турмуш доирасидаги низолардан келиб чиқиб тузатиш дастуридан ўтишга юборилган шахсни ўз ваколати доирасида ўрганади, низони бартараф этиб, тузатиш тадбирларини амалга оширади ва тузатиш дастуридан ўтувчи шахсни ўз назоратига олади;

таълим муассасаси тузатиш дастуридан ўтувчи таҳсил олувчилар, ўқитувчи ёки бошқа ходим билан боғлиқ низоларни бартараф этиш чораларини амалга оширади, низолашувчи томонларни келиштиради ва содир этилиши мумкин бўлган низоли ҳолатларнинг олдини олади;

соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан белгиланган тартибда шахслар руҳий ҳолати текширилади ва ушбу Низомга 2-иловада кўрсатилган тартибда тузатиш дастуридан ўтади. Бунда тузатиш дастуридан ўтказишнинг аниқ муддати тегишли соғлиқни сақлаш муассасаси раҳбари томонидан шахснинг руҳий-психофизиологик ҳолати ҳисобга олинган ҳолда мустақил белгиланади;

меҳнат органлари тузатиш дастуридан ўтувчи вақтинча ишсиз шахсларнинг бандлигини таъминлайди ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини кўради;

Ёшлар иттифоқи тузатиш дастуридан ўтувчи ёшлар билан якка ва гуруҳ тартибида тарбиявий ишларни амалга оширади ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишни таъминлайди, профилактик чора-тадбирларни ташкил этади;

Хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлари зўравонлик ҳолатларига олиб келадиган сабаблар ҳамда шарт-шароитларни аниқлайди ва зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахс билан якка тартибдаги профилактик тадбирларни ўтказади.

14. Ушбу Низомнинг 13-бандида кўрсатилган ваколатли орган ва ташкилотлар тузатиш дастурини амалга оширишда зўравонликни содир этган ёки зўравонлик содир этишга мойил бўлган шахслар ҳамда бошқа шахсларда зўравонликка қарши иммунитет шакллантирилишига кўмаклашади.


15. Ваколатли орган ва ташкилотлар тузатиш дастуридан ўтувчи шахслар билан ўтказилган якка тартибда ва гуруҳ шаклида психологик, педагогик, ижтимоий ва тиббий йўналишлардаги тадбирлар тўғрисидаги маълумотларни фуқаролар йиғинига юборади.

Мутахассис ваколатли орган ва ташкилотлардан тузатиш дастуридан ўтган шахслар тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилади ва унинг якунлари фуқаролар йиғинида тегишли профилактика инспектори иштирокида муҳокама қилинишини таъминлайди.

Фуқаролар йиғини муҳокамасида шахсни тузатиш дастуридан ўтказишда иштирок этган ваколатли орган ва ташкилотларнинг вакиллари ҳам иштирок этади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


16. Тузатиш дастуридан ўтиш жараёнида зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахс билан ўтказилган профилактик суҳбатлар, шахснинг шахсий ҳаётига оид маълумотлар ошкор этилмайди ва тарқатилмайди.


17. Тазйиқ ўтказган ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахснинг зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастуридан ўтиш билан боғлиқ чора-тадбирларни молиялаштириш "Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 31-моддасида белгиланган тартибда амалга оширилади.


18. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга

мойил бўлган шахсларнинг тузатиш дастуридан

ўтишини қайд этиш

ДАФТАРИ

Т/р

Зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахснинг Ф.И.О.

Туғилган йили

Яшаш жойи, телефон рақами

Иш жойи

Дастурдан ўтиш

санаси

Дастурдан ўтиш натижалари


1

2

3

4

5

6

1.






2.










Низомга

2-ИЛОВА



Зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга

мойил бўлган шахсларни тузатишнинг намунавий

ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирлар номи

Давомийлиги

Якка тартибда суҳбат

1.

Зўравонликка мойил хулқ-атворни тузатиш дастури моҳиятини тушунтириш. Шахсни диагностикадан ўтказиш.

3 соатгача

2.

Зўравонлик ҳолатини келтириб чиқарган сабаблар ва шароитларни ўрганиш ҳамда аниқлаш.

3 соатгача

3.

Шахснинг психоэмоционал ҳолатини коррекциялаш, унинг айбдорлик ҳиссини аниқлаш ва ундан халос этиш ҳамда бошқа шахсларга нисбатан бағрикенглик билан муносабатда бўлиш кўникмаларини шакллантириш.

3 соатгача

4.

Шахснинг бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини камситмаган ҳолда ўз ҳиссиётларини очиқ намоён этишга, хатти-ҳаракатларини назорат қилишга ўргатиш.

2 соатгача

Гуруҳда ишлаш

1.

Агрессияни бошқариш.

Уй вазифаси.

4 соатгача

2.

Шахслараро муносабатларни аниқлаш. Бошқа шахслар билан муносабатларни яхшилаш.

Ассертивликни шакллантириш (шахсни ташқи таъсирга берилмасдан ўз хулқ-атворини мустақил бошқаришга ўргатиш).

Уй вазифаси.

4 соатгача

3.

Салбий ҳиссиётлардан халос бўлишни ўргатиш.

Характеридаги ижобий ҳиссиётларни намоён этиш.

Машғулот.

4 соатгача

    

Изоҳ: Зўравонлик содир этган ёки уни содир этишга мойил бўлган шахсларни тузатиш дастуридан ўтказиш даврида уларнинг ёши, жинси, руҳий ҳолати ва турмуш тарзидан келиб чиқиб амалга оширилаётган якка тартибдаги профилактик чора-тадбирлар мобайнида турли психологик усуллар ва одоб-ахлоқ тамойилларидан фойдаланиш мумкин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 4 январь

























































Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск