ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Валютани тартибга солиш / Валюта назорати /

Адлия вазирининг 04.01.2020 й. 1-мҳ-сон "Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 04.01.2020 й. 1231-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

04.01.2020 й.

N 1231-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

04.01.2020 й.

N 1-мҳ


БУЙРУҒИ



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни

давлат реестридан чиқариш тўғрисида



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш бўйича 2020 йил 4 январдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан БУЮРАМАН:


1. "Валюта назоратини амалга оширувчи органлар ва агентлар, тегишли вазирлик ва идоралар томонидан валютага оид қонун бузилишлари тўғрисидаги маълумотларни Республика Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаментига тақдим этиш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруқни (рўйхат рақами 1231, 2003 йил 4 апрель) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 16 декабрдаги 2/3-3456-19-сон хати маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилсин:

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2003 йил 30 мартдаги 216-сон "Валюта назоратини амалга оширувчи органлар ва агентлар, тегишли вазирлик ва идоралар томонидан валютага оид қонун бузилишлари тўғрисидаги маълумотларни Республика Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаментига тақдим этиш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1231, 2003 йил 4 апрель);

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2006 йил 26 июндаги 61-сон "Валюта назоратини амалга оширувчи органлар ва агентлар, тегишли вазирлик ва идоралар томонидан валютага оид қонун бузилишлари тўғрисидаги маълумотларни Республика Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаментига тақдим этиш тартиби ҳақидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 1231-1, 2006 йил 11 июль).


3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


4. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                            Р. Давлетов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 4 январь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 20 январь, 1-2-сон, 8-модда




















Время: 0.1863
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск