язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Базада янги/ Январь, 2020 й./ Банк қонунчилиги/ Адлия вазирининг 07.01.2020 й. 2-мҳ-сон "Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 07.01.2020 й. 2589-4-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

07.01.2020 й.

N 2589-4




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

07.01.2020 й.

N 2-мҳ


БУЙРУҒИ



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни

давлат реестридан чиқариш тўғрисида



Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш бўйича 2020 йил 6 январдаги хулосага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан БУЮРАМАН:


1. "Тижорат банклари балансида турган алоҳида объектларни сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорни (рўйхат рақами 2589, 2014 йил 28 май) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2019 йил 24 декабрдаги 32-12/3647-сон ва 30 декабрдаги 32-12/3698-сон хатлари маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқарилсин:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2014 йил 13 майдаги 332-В, 40, 69, 01/22-26/75-сон "Тижорат банклари балансида турган алоҳида объектларни сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2589, 2014 йил 28 май);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2015 йил 30 декабрдаги 332-В-1, 111, 108, 01/22-26/28-сон "Тижорат банклари балансида турган алоҳида объектларни сотиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 37-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2589-1, 2016 йил 12 январь);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2017 йил 15 ноябрдаги 332-В-2, 152, 150, 01/16-1-10/28-сон "Тижорат банклари балансида турган алоҳида объектларни сотиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 65-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2589-2, 2017 йил 17 ноябрь);

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 26 июлдаги 332-В-3, 113, 25, 01/16-1-10/30-сон "Тижорат банклари балансида турган алоҳида объектларни сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2589-3, 2018 йил 7 август).


3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


4. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.


5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                        Р. Давлетов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 7 январь