язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Паспорт-виза тизими/ Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш, пропискадан чиқариш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.12.2019 й. 1049-сон қарорига 1-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 28 декабрдаги

1049-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси фуқароларини

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий

прописка қилиш, пропискадан чиқариш ва турган

жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси фуқароларини (кейинги ўринларда фуқаролар деб аталади) Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш, доимий пропискадан чиқариш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини белгилайди.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


васийлик - ўн тўрт ёшга тўлмаган етим болаларни ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни, шунингдек, суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқароларни уларга таъминот, тарбия ва таълим бериш, уларнинг мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида жойлаштиришнинг ҳуқуқий шакли;


даволаш муассасалари - санаторийлар, даволаш пансионатлари, давлат тасарруфидаги ва хусусий клиникалар, шифохоналар, касалхоналар ва бошқа тиббий муассасалар;


жойлаштириш воситалари - меҳмонхоналар, апартотеллар, апартаментлар комплекси (резиденция), спа-меҳмонхоналар, бутик-отеллар, мотеллар, туристик лагерлар, дам олиш уйлари ва зоналари, туристик қишлоқлар, кемпинглар, санаторийлар, пансионатлар, дам олиш зоналари ва уйлари (марказлари), туризм ва спорт базалари, палаткали (кемпинг) лагерлар ва комплекслар, оилавий меҳмон уйлари, ўтов ва палаткали лагерлар ва бошқа объектлар, шунингдек, тунаш учун қайта жиҳозланган ер усти автотранспортлари;


меҳнатга қобилиятсиз фуқаролар - болаликдан ногиронлар, олтмиш ёшга тўлган эркаклар ва эллик беш ёшга тўлган аёллар, белгиланган тартибда биринчи ва иккинчи гуруҳ ногирони деб топилган фуқаролар;


ҳомийлик - ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган етим болаларни ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни, шунингдек, суд томонидан муомала лаёқати чекланган фуқароларни уларга таъминот, тарбия ва таълим бериш, уларнинг мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида жойлаштиришнинг ҳуқуқий шакли;


"E-mehmon" дастури - меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситаларида яшовчиларни ҳисобга олишнинг махсус электрон автоматлаштирилган дастури.


3. Фуқаролар қонун ҳужжатларига мувофиқ доимий яшаш жойларида пропискадан ўтишлари ва (ёки) турган жойларида ҳисобда туришлари шарт.

Агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, турган жойи бўйича ҳисобга олинмаганлиги ёки доимий пропискада турмаганлиги фуқарога хизмат кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланиши мумкин эмас.

Фуқаролар янги яшаш жойига келган кунидан эътиборан ўн кун ичида доимий пропискада туриш ёки ҳисобга қўйиш учун ҳужжатларни ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига (кейинги ўринларда МваФРБ деб аталади) тақдим этишлари шарт.

16 ёшга тўлмаган шахсларни доимий прописка қилиш ва ҳисобга олиш уларнинг ота-оналари ёки ота-оналарининг ўрнини босувчи шахсларнинг хоҳишига кўра ихтиёрий асосда амалга оширилади.


4. Фуқароларни доимий прописка қилиш, пропискадан чиқариш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш хизматлари уларнинг яшаб турган жойларига яқин бўлган туман, шаҳар ички ишлар бўлимлари МваФРБ томонидан амалга оширилади.

Доимий пропискага эга бўлиш ва турган жойлари бўйича ҳисобда туриш учун фуқаролар Давлат хизматлари марказларига ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали мурожаат қилишлари ҳам мумкин.


5. Давлат хизматлари кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.


Давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:

20 фоизи - тегишлича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасига:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бюджетдан ташқари жамғармасига:

қолган маблағлар - Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобига ўтказилади;


б) МваФРБга ўзи келиб мурожаат этганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади;

қолган маблағлар - Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобига ўтказилади;


в) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги "Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази" ДУКнинг ҳисобрақамига ўтказилади;

10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади;

қолган маблағлар - Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобига ўтказилади.



2-БОБ. ФУҚАРОЛАРНИ ТОШКЕНТ ШАҲРИ

ВА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ДОИМИЙ

ПРОПИСКА ҚИЛИШ ТАРТИБИ


6. Фуқароларни доимий прописка қилиш "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан тасдиқланган Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхатига (кейинги ўринларда Рўйхат деб аталади) мувофиқ амалга оширилади.

Рўйхатда назарда тутилмаган шахслар тоифаси Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинмайди.


7. Рўйхатнинг 1-бандига мувофиқ 2011 йил 15 сентябрга қадар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш шартномалари асосида турар жойга эга бўлган фуқаролар, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ мерос ва хусусийлаштириш асосида, суд қарорига кўра ҳамда мазкур Низомга мувофиқ уй-жой олган фуқаролар доимий прописка қилинади.

Мазкур банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган фуқаролар МваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ ариза;

Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти (кейинги ўринларда паспорт деб аталади);

контракт бўйича ҳарбий хизматчининг ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

уй-жой кадастр ҳужжатлари (кадастр паспорти, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма).

Рўйхатнинг 1 ва 8-бандлари асосида Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган фуқароларнинг қариндошлари Рўйхатнинг 2 ва 5-бандлари асосида доимий прописка қилинади.


8. Қонун кучга киргунга қадар, яъни 2011 йил 15 сентябргача доимий прописка қилинган шахсларнинг тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражали қариндошлари доимий прописка қилинган уй-жой майдонига Рўйхатнинг 2-бандига мувофиқ доимий прописка қилинади.

Мазкур банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган фуқаролар МваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ ариза:

паспорт;

контракт бўйича ҳарбий хизматчининг ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

уй-жой кадастр ҳужжатлари (кадастр паспорти, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма);

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;

никоҳ тузилганлиги ва болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади).

Вояга етмаган шахснинг хусусий мулки бўлган уй-жой майдонига унинг қариндошларини доимий прописка қилиш ота-онасининг ёки васийнинг (ҳомийнинг) розилиги асосида ҳал этилади.


9. Рўйхатнинг 3-бандига мувофиқ васийлик ва ҳомийликдаги шахслар - васий (ҳомий) доимий прописка қилинган уй-жой майдонига доимий прописка қилинади.

Тарбиялаш, даволаш ва бошқа муассасалардаги етим болалар, ота-оналарининг қаровисиз қолган болалар, шунингдек, қариялар уйларидаги шахслар кўрсатиб ўтилган муассасалар томонидан берилган турар жойга Рўйхатнинг 3-банди бўйича доимий прописка қилинади.

Васийлик ва ҳомийликдаги шахснинг васийси (ҳомийси) бўлган фуқаро МваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ ариза;

паспорт;

уй-жой кадастр ҳужжатлари (кадастр паспорти, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма);

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;

васийликдаги (ҳомийликдаги) фуқаронинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси, шунингдек, васийлик ёки ҳомийликни тасдиқловчи ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади).

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган васийликдаги (ҳомийликдаги) фуқароларнинг қариндошлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинмайди.

Васийликдаги (ҳомийликдаги) фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг бошқа ҳудудида истиқомат қиладиган фуқаролар билан никоҳдан ўтган ҳолларда, ушбу фуқароларнинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши Рўйхатнинг 5-бандига мувофиқ ҳал этилади.


10. Рўйхатнинг 4-бандига мувофиқ ота-онаси бўлмаган вояга етмаган туғишган ака-ука ва опа-сингиллар, шунингдек, меҳнатга қобилиятсиз бўлган ҳамда ўз оиласи (эри (хотини) ва фарзандлари) бўлмаган вояга етган туғишган ака-ука ва опа-сингиллар - ўзларининг туғишган ака-ука ёки опа-сингиллари доимий прописка қилинган уй-жой майдонига прописка қилинади.

Мазкур банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган фуқаролар МваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ ариза;

паспорт;

контракт бўйича ҳарбий хизматчининг ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

уй-жой кадастр ҳужжатлари (кадастр паспорти, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма);

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;

туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

ота-онасининг ўлими ҳақидаги гувоҳнома ёки ота-онасини ўлган деб эълон қилиш ҳақидаги суднинг ҳал қилув қарори (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

меҳнатга қобилиятсиз бўлган ҳамда ўз оиласи (эри (хотини) ва фарзандлари) бўлмаган вояга етган туғишган ака-ука ва опа-сингилларнинг охирги яшаш жойидан оилавий аҳволи тўғрисида ФҲДЁ органининг маълумотномаси;

васийликни (ҳомийликни) тасдиқловчи ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

тиббий меҳнат эксперт комиссияси маълумотномаси (меҳнатга қобилиятсиз фуқаролар учун).

Фуқаролар ёлғон, ҳақиқатга тўғри келмайдиган, шу жумладан оиласи (эри (хотини), ота-онаси, шунингдек, фарзандлари) йўқлиги тўғрисида нотўғри маълумот тақдим этган тақдирда, доимий пропискаси бекор қилиниши тўғрисида огоҳлантирилади ҳамда бу ҳақда мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ аризага тегишли қайд киритилади.

Мазкур банднинг саккизинчи ва тўққизинчи хатбошиларида кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда, "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизими орқали олинади.


11. Рўйхатнинг 5-бандига мувофиқ эр (хотин) - хотини (эри) доимий прописка қилинган уй-жой майдонига, башарти камида бир йил биргаликда яшаётган бўлса, доимий прописка қилинади.

Мазкур банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган фуқаролар МваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ ариза;

паспорт;

контракт бўйича ҳарбий хизматчининг ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

уй-жой кадастр ҳужжатлари (кадастр паспорти, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма);

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;

никоҳ тузилганлиги ёки бола туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади).

Рўйхатнинг 5-банди асосида доимий прописка қилинадиган фуқароларнинг олдинги никоҳидан ёки никоҳсиз туғилган фарзандлари (ўз оиласига эга бўлмаган) Рўйхатнинг 2-банди бўйича доимий прописка қилинади.

Тошкент шаҳрида ёки Тошкент вилоятида доимий прописка қилинганидан сўнг бир йил ичида никоҳ бекор қилинган тақдирда, эр (хотин) Тошкент шаҳрида ёки Тошкент вилоятида олинган доимий пропискани йўқотади.

Никоҳи хорижий давлатда қайд этилган фуқаролар Ўзбекистон Республикасининг консуллик легаллаштириш қонун ҳужжатлари талаблари асосида расмийлаштирилган ёки Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи Конвенция (Гаага, 1961 йил 5 октябрь) талабларига мувофиқ апостиль белгиси қўйилган никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани тақдим этади.

"Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида"ги Конвенцияга (1993 йил 22 январь, Минск) ҳамда "Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида"ги Конвенцияга (Кишинев, 2002 йил 7 октябрь) аъзо давлатларда никоҳи қайд этилган фуқаролар томонидан ушбу давлатлар қонун ҳужжатлари талаблари асосида тасдиқланган никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома тақдим этилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси билан расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи икки томонлама халқаро шартнома тузилган давлатлар ҳудудида никоҳи қайд этилган фуқаролар томонидан тақдим этиладиган никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага консуллик қонунлаштирилиши ёки апостиль белгисини қўйиш талаб этилмайди.


12. Рўйхатнинг 6-бандига мувофиқ Тошкент шаҳрида доимий пропискага эга бўлган фуқаролар - улар Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида бошқа манзил бўйича доимий прописка қилиниш масаласи юзасидан мурожаат этган тақдирда, доимий прописка қилинади.

Мазкур банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган фуқаролар МваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ ариза;

паспорт;

контракт бўйича ҳарбий хизматчининг ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

уй-жой кадастр ҳужжатлари (кадастр паспорти, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма);

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;

никоҳ тузилганлиги ёки болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар, шунингдек, васийлик ёки ҳомийликни тасдиқлайдиган ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);


13. Рўйхатнинг 7-бандига мувофиқ Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлган фуқаролар - улар Тошкент вилоятида бошқа манзил бўйича доимий прописка қилиниш масаласи юзасидан мурожаат этган тақдирда, доимий прописка қилинади.

Мазкур банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган фуқаролар Тошкент вилояти МваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ ариза;

паспорт;

контракт бўйича ҳарбий хизматчининг ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

уй-жой кадастр ҳужжатлари (кадастр паспорти, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма);

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;

никоҳ тузилганлиги ёки болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар, шунингдек, васийлик ёки ҳомийликни тасдиқлайдиган ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);


14. Рўйхатнинг 8-бандига мувофиқ илгари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган фуқаролар - ўқишни, ишни, узоқ муддатли хизмат сафарини тугатганидан, шунингдек, озодликдан маҳрум этиш муассасаларидан озод этилганидан кейин доимий яшаш учун тегишинча Тошкент шаҳрига ва Тошкент вилоятига қайтиб келганда, доимий прописка қилинади.

Мазкур банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган фуқаролар МваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ ариза;

паспорт;

озодликдан маҳрум этиш муассасасидан озод қилинганлиги тўғрисида маълумотнома;

контракт бўйича ҳарбий хизматчининг ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

уй-жой кадастр ҳужжатлари (кадастр паспорти, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма);

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;

никоҳ тузилганлиги ёки болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар, шунингдек, васийлик ёки ҳомийликни тасдиқлайдиган ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

ишга, узоқ муддатли хизмат сафарига юбориш тўғрисидаги ҳужжатларнинг кадрлар бўлими томонидан тасдиқланган нусхалари, диплом (нусхаси олиниб, асли қайтарилади), шунингдек, ўқишни кўчирганда ёки ўқишдан четлаштирилганда, бу ҳақда ўқув муассасасининг маълумотномаси;

Рўйхатнинг 8-бандига кирадиган фуқаролар Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган ҳолда, турар жой сотиб олиш ҳуқуқига эга. Уларнинг мурожаати асосида МваФРБ томонидан почта ёки фельдъегерлик хизмати орқали тегишли давлат нотариал идорасига мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги доимий прописка қилиш ҳуқуқи тўғрисидаги маълумотнома юборилади.

Бу ҳақда мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда ариза берувчига маълум қилинади. Рўйхатнинг 8-бандига кирадиган фуқаролар турар жой сотиб олган тақдирда, доимий пропискада туриш учун МваФРБга мазкур банднинг иккинчи қисмида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этади, бундан уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисида аризаси (розилиги) мустасно.


15. Рўйхатнинг 9-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси томонидан ёхуд Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда лавозимларга сайланган, тайинланган, тасдиқланган фуқаролар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек, уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) - мазкур фуқаролар лавозимда турадиган даврга доимий прописка қилинади.

Мазкур банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган фуқаролар МваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ ариза;

паспорт;

контракт бўйича ҳарбий хизматчининг ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

уй-жой кадастр ҳужжатлари (кадастр паспорти, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма);

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;

никоҳ тузилганлиги ёки болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар, шунингдек, васийлик ёки ҳомийликни тасдиқлайдиган ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ёхуд Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда лавозимларга сайлаш, тайинлаш, тасдиқлаш тўғрисидаги ҳужжатларнинг кадрлар бўлими томонидан тасдиқланган нусхалари.


16. Рўйхатнинг 10-бандига ва қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат ҳокимиятининг вакиллик органларига сайланган фуқаролар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек, уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) - мазкур фуқаролар лавозимда турадиган даврга доимий прописка қилинади.

Мазкур банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган фуқаролар МваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ ариза;

паспорт;

уй-жой кадастр ҳужжатлари (кадастр паспорти, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма);

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;

никоҳ тузилганлиги ёки болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар, шунингдек, васийлик ёки ҳомийликни тасдиқлайдиган ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

давлат ҳокимиятининг вакиллик органларига сайланганлик тўғрисидаги ҳужжатларнинг кадрлар бўлими томонидан тасдиқланган нусхалари.


17. Рўйхатнинг 11-бандига мувофиқ давлат ҳокимияти органларига, давлат бошқаруви органларига, хўжалик бирлашмаларига, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотларига ишга таклиф этилаётган юқори малакали мутахассислар, тор ихтисосликдаги мутахассислар тегишли орган ёки ташкилот раҳбарининг илтимосномасига кўра, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек, уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) - мазкур фуқаролар лавозимда турадиган даврга доимий прописка қилинади.

Мазкур банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган фуқаролар МваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ ариза;

паспорт;

контракт бўйича ҳарбий хизматчининг ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

уй-жой кадастр ҳужжатлари (кадастр паспорти, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма);

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;

никоҳ тузилганлиги ёки болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар, шунингдек, васийлик ёки ҳомийликни тасдиқлайдиган ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

давлат ҳокимияти органи, давлат бошқаруви органи, хўжалик бирлашмаси, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилоти раҳбарининг мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда ишга таклиф этилаётган фуқаронинг (юқори малакали мутахассис ёки тор ихтисосликдаги мутахассис) илтимосномаси.

Ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Фуқаро Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси, прокуратура, ички ишлар, мудофаа ёки адлия органларига ишга қабул қилинган ёки ўтказилган тақдирда, ишга қабул қилинаётган шахсни (ходимни) доимий прописка қилиш тўғрисидаги илтимоснома мазкур органлар раҳбарларининг ўринбосарлари томонидан ҳам имзоланиши мумкин.

Давлат ҳокимияти органлари, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари раҳбарлари томонидан ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий прописка қилиш тўғрисидаги илтимоснома келиб тушган вақтдан бошлаб бир ой муддат ичида пропискада туриши лозим бўлган ходим томонидан мурожаат қилинмаган тақдирда, илтимоснома тегишлилиги бўйича қайтариб юборилади.


18. Рўйхатнинг 12-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 сентябрдаги ПҚ-694-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиларини уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ уй-жой билан таъминланган ҳарбий хизматчилар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек, уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) доимий прописка қилинади.

Юқорида кўрсатилган фуқаролар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти МваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ ариза;

паспорт;

контракт бўйича ҳарбий хизматчининг ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

уй-жой кадастр ҳужжатлари (кадастр паспорти, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма);

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;

никоҳ тузилганлиги ёки болалар туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар, шунингдек, васийлик ёки ҳомийликни тасдиқлайдиган ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 сентябрдаги ПҚ-694-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларини турар жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ҳарбий хизматчи хизмат қилаётган жойдан берилган турар жой олинганлиги тўғрисидаги маълумотнома.


19. Мазкур Низомнинг 12-банди ўнинчи хатбошида (диплом нусхасидан ташқари), 13-банди тўққизинчи хатбошида, 14-банди саккизинчи хатбошида ва 15-бандининг тўққизинчи хатбошида назарда тутилган ҳужжатлар тегишли орган ёки ташкилотларнинг кадрлар хизмати томонидан почта ёки фельдъегерлик хизмати орқали фуқаронинг вақтинча (ёки режалаштирилаётган) яшаш жойи бўйича МваФРБга юборилади. Ҳужжатларни ариза берувчининг ўзидан ёки бошқа шахслардан қабул қилиб олиш тақиқланади.

Туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, никоҳ қайд этилганлиги ҳақида гувоҳнома, ўлим тўғрисидаги гувоҳномалар, улар тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда, "ФҲДЁнинг ягона электрон архиви" ахборот тизими орқали олинади.


20. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлган фуқарога тегишли уй-жой майдонига прописка қилиш учун унинг Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ нотариал тартибда тасдиқланган розилиги талаб этилади.

Фуқаро "Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида"ги Конвенцияга (Минск, 1993 йил 22 январь) ҳамда "Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида"ги Конвенцияга (Кишинев, 2002 йил 7 октябрь) аъзо давлатлар ҳудудида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси билан расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи икки томонлама халқаро шартнома тузилган давлатлар ҳудудида бўлган тақдирда, унинг розилиги тегишли давлат қонунчилигига мувофиқ тасдиқланиши мумкин.

Фуқаро Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи Конвенцияга (Гаага, 1961 йил 5 октябрь) аъзо давлат ҳудудида бўлганда, унинг розилиги ушбу Конвенция талабларига мувофиқ апостиль белгиси орқали тасдиқланиши мумкин.


21. Барча зарур ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин уч иш куни мобайнида тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва ҳақиқийлиги текширилади, текширув натижаларига кўра, МваФРБ раҳбари ёки унинг ўринбосари ўз резолюциясида ариза берувчини Рўйхатнинг қайси бандига асосан доимий пропискага қўйиш зарурлигини ёки рад жавоби бериш сабабини кўрсатади. Фуқаро Рўйхатда назарда тутилган шахслар тоифасига мувофиқ бўлган тақдирда, унинг паспортига штамп қўйиш ва гербли муҳр билан тасдиқлаш орқали доимий прописка расмийлаштирилади.


22. Прописка штампи санаси кўрсатилган ҳолда, бир вақтнинг ўзида уй дафтарига ёки хонадон карточкасига ҳамда фуқаронинг аризасига қўйилади ва пропискани расмийлаштирган ходим томонидан имзоланади.

Васийлик (ҳомийлик) белгиланган фуқароларга Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри прокуратурасига васийлик (ҳомийлик) белгилаш тўғрисидаги қарорнинг қонунийлигини ўрганиш учун сўровнома юборилади.

Доимий пропискаси бўлган фуқароларнинг паспортига, шунингдек, Рўйхатнинг 1, 4, 6, 7 ва 8-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган фуқаролар паспортига мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ штамп қўйилади.

Рўйхатнинг 2, 3, 5, 9-12-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган фуқаролар учун уларнинг паспортларига ва бошқа ҳужжатларига мазкур Низомга 6-иловага мувофиқ штамп қўйилади.

Паспорт олинганда, алмаштирилганда ёки Рўйхатга мувофиқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган фуқаро қайта прописка қилинганда, мазкур Низомга 5 ёки 6-иловаларга мувофиқ тегишли штамп қўйилади.

Доимий прописка қилиш мазкур Низомга 7-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.


23. Бошқа ҳудудлардан келган ҳамда бир манзилдан иккинчи манзилга кўчиб утаётган вояга етмаганларни доимий прописка қилиш улар ота-оналарининг, васий(ҳомий)ларининг кетиш манзил варақаларининг нусхаси асосида, ота-оналарисиз келган ҳолларда эса доимий прописка қилиш аввалги яшаш жойидаги ички ишлар органлари томонидан туғилганлик ҳақида гувоҳнома асосида берилган кетиш манзил варақаси асосида амалга оширилади.

Вояга етмаганлар қайд қилинмаган ёки доимий прописка қилинмаган ҳолларда, аввалги яшаш жойи бўйича МваФРБнинг ушбу ҳолатни тасдиқловчи маълумотномаси асосида прописка қилинади.


24. Рўйхатнинг 9-12-бандлари бўйича доимий прописка қилинган фуқароларнинг улар билан бир вақтда доимий пропискани расмийлаштирмаган оила аъзоларини (эри, хотини, шунингдек, ўз оиласи бўлмаган фарзандларини) Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий прописка қилиш, турар жой майдони мулкдорининг (мулкдорларининг) розилиги билан тегишли равишда Рўйхатнинг 9-12-бандлари бўйича амалга оширилади.


25. Рўйхатнинг 5, 9-11-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган фуқаролар доимий прописка қилинган (лавозимида турган) кундан бошлаб уч йил ўтгандан кейин турар жой сотиб олган тақдирда, улар ушбу турар жойга Рўйхатнинг 1-банди бўйича доимий прописка қилинадилар. Улар билан бирга Рўйхатнинг 5, 9-11-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган фуқаролар эса Рўйхатнинг тегишли 2 ва 5-бандларига мувофиқ доимий пропискалари ўзгартириб берилади.


26. Турар жой мулкдори ўз оила аъзоларини ва бошқа шахсларни пропискадан ўтказиш ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги фуқаролари, уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) розилиги асосида уй-жой майдонининг қанчалигидан қатъи назар, доимий прописка қилиш ҳуқуқига эгадирлар:

эр-хотин - бир-бирининг прописка қилинган уй-жой майдонига;

балоғатга етмаган ва васийликдаги болалар - ота-оналари ва васийларининг прописка қилинган уй-жой майдонига;

ўз оилаларига эга бўлмаган ёки балоғатга етмаган болалари бўлган, аммо никоҳдан ўтмаган балоғатга етган фарзандлар - ота-оналарининг прописка қилинган уй-жой майдонига;

ота-оналар - фарзандларининг прописка қилинган уй-жой майдонига;

балоғатга етмаган, ота-онаси бўлмаган туғишган ака-укалар, опа-сингиллар, шунингдек, меҳнатга лаёқатсиз туғишган ака-укалар, опа-сингиллар, агар уларнинг ўз оилалари бўлмаса, ёшидан қатъи назар, акаси, укаси, опаси, синглисининг прописка қилинган уй-жой майдонига;

илгари мазкур аҳоли пунктида яшаган, меҳнат шартномаси билан ишлаш учун вақтинча бошқа жойга кетган шахслар, шунингдек, амалдаги қонунчиликка мувофиқ вақтинча бошқа жойга кетганда, уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қоладиган фуқаролар - олдинги истиқомат жойига ёки қариндошларининг уй-жой майдонига;

озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахслар - олдинги истиқомат жойига, ўз оила аъзоларининг, қариндошлари ёки ҳукм қилингунга қадар яшаб турган бошқа шахсларнинг уй-жой майдонига;

муддатли хизмат тугагандан сўнг Қуролли Кучлар сафидан бўшатилган ҳарбий хизматчилар - олдинги истиқомат жойига, ота-онаси ёки бошқа қариндошларининг уй-жой майдонига.



3-БОБ. ФУҚАРОЛАРНИ ТОШКЕНТ ШАҲРИ

ВА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ПРОПИСКАДАН

ЧИҚАРИШ ВА ПРОПИСКАДАН ЎТГАНЛИКНИ

БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ


27. Фуқаро пропискадан чиқиш учун МваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ шаклдаги ариза;

паспорт ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;

мудофаа ишлари бўлимидан ҳисобдан чиқарилганлиги ҳақида белги бўлган ҳисоб-ҳарбий ҳужжатлар;

уй дафтари ёки қайд этиш карточкаси ва квартиралар бўйича карточка (ушбу Низомга 9-11-иловалар).


28. Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларни пропискадан чиқариш маҳкумнинг ишончномаси асосида ёки уй-жой биносидан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотганлик ҳақидаги суд қарорига мувофиқ амалга оширилади.


29. Вафот этганлар ўлим қайд этилганидан кейин пропискадан чиқарилиши лозим.


30. Тақдим этилган ҳужжатларда ҳақиқатга мувофиқ бўлмаган маълумотлар, шунингдек, Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлиш учун асос бўлган ҳужжатлар қалбакилаштирилганлиги аниқланган тақдирда, доимий прописка МваФРБ томонидан бекор қилиниб, ҳуқуқий баҳо бериш учун тўпланган ҳужжатлар суриштирув ёки дастлабки тергов органига юборилади.


31. Пропискадан ўтиш ёки пропискадан чиқарилганлик суд қарорига кўра, шунингдек, қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам бекор қилиниши мумкин.


32. Давлат ҳокимияти органлари, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари раҳбарларининг илтимосномаси асосида Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида пропискага эга бўлган фуқаро ишдан озод қилинган, бошқа ишга ўтган ёки пенсияга чиққан тақдирда, қарор қабул қилингандан кейин икки кун муддатда фуқаронинг охирги доимий пропискадан ўтган жойдаги МваФРБга хабар берилади.

Давлат ҳокимияти органлари, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари раҳбарлари билдиришномаси асосида МваФРБ, агар ушбу фуқарода доимий прописка учун бошқа асослар мавжуд бўлмаса, фуқарони белгиланган тартибда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан илгариги яшаш жойига ёки фуқаронинг аризасига кўра бошқа ҳудудга пропискадан чиқаради. Фуқаро Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан пропискадан чиқишдан бош тортган тақдирда, доимий прописка мазкур Низомга 12-иловага мувофиқ ички ишлар органлари бошлиғи томонидан тасдиқланган хулоса асосида бекор қилинади.

Орган ва ташкилотлар раҳбарлари илтимосномаси асосида Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлган шахс, ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган бошқа орган ва ташкилотларга ишга ўтган тақдирда, унинг пропискаси бекор қилинмайди.

Бунинг учун фуқаро бир ой муддат ичида бошқа орган ва ташкилотга ўтганлиги ҳақида иш жойидан берилган маълумотни МваФРБга тақдим этиши лозим.


33. Пропискадан чиқарилганда ёки пропискадан ўтганлик бекор қилинганда, МваФРБ инспектори уч кун муддат ичида Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармалари манзил-маълумотлар бюросига ушбу Низомга 13-иловага мувофиқ кетиш манзил варақаларини юборади.

Доимий пропискадан чиқариш мазкур Низомга 14-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.


34. Доимий прописка қилинганда ёки пропискадан чиқарилганда туман (шаҳар) ички ишлар органлари МваФРБ ойда бир марта ушбу Низомга 13 ва 15-иловаларга мувофиқ кетиш ва келиш манзил варақаларни Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармалари манзил-маълумотлар бюроларига юбориши шарт.

Фуқаро бошқа ҳудуддан прописка қилинганда, шунингдек, бошқа ҳудудга пропискадан чиқарилганда, МваФРБ томонидан кетиш ва келиш манзил варақалари билан бир вақтда бир нусхада статистика ҳисоби талони тайёрланади ҳамда камида ойда бир марта ҳудудий статистика органларига юборилади.


35. Прописка қилиш ва пропискадан чиқариш учун асос бўлган ҳужжатлар номенклатура бўйича йиғма жилдларга тикилади. Прописка қилиш ва пропискадан чиқариш тўғрисидаги аризаларга тегишли штамп, сана ва прописка қилиш ва пропискадан чиқаришни амалга оширган ходимнинг имзоси қўйилади. Прописка қилиш ва пропискадан чиқариш учун асос бўлган ҳужжатлар МваФРБда ўн йил давомида сақланади.


36. Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа ҳудудларига ёки хорижга чиқиб кетган фуқаролар турли сабабларга кўра кетган жойлари бўйича прописка қилинмаган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган шаклдаги жўнаб кетиш варағи билан қайтиб келган тақдирда, Рўйхатнинг тегишли бандларига мувофиқ умумий асосларда, доимий прописка қилинган шахслар эса уларни доимий прописка қилиш учун асослари бўлган тақдирда, улар уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) билан доимий прописка қилинади.


37. Фуқароларнинг Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисидаги аризалари мазкур Низомга 16-иловага мувофиқ шаклдаги махсус журналда қайд қилинади ҳамда асос бўлган ҳужжатлар билан алоҳида йиғма жилдларга тикилади.


38. Доимий прописка қилиш рад этилган тақдирда, фуқароларга жавоб хати берилади ва аризалари ички ишлар органлари котибиятидан рўйхатдан ўказилади ва фуқароларнинг шикоят ва аризалари йиғма жилдига тикилади.



4-БОБ. ФУҚАРОЛАРНИ ТОШКЕНТ ШАҲРИДА

ВА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ТУРГАН ЖОЙИ

БЎЙИЧА ҲИСОБГА ОЛИШ ТАРТИБИ


39. Фуқарони Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш (кейинги ўринларда ҳисобга олиш деб аталади) фуқарони доимий яшаш жойидан пропискадан чиқармасдан ўн кундан бир йилгача муддатга амалга оширилади ҳамда бу Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турар жой сотиб олиш учун асос ҳисобланмайди. Доимий пропискадан ўтмаганлик турган жойи бўйича ҳисобга олишни рад этиш учун асос ҳисобланмайди.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатга келган фуқаролар ҳисобга олинмайди.


40. Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятидаги меҳмонхоналарга, даволаш муассасаларига, санаторийлар, дам олиш уйларига ва шунга ўхшаш бошқа муассасаларга келган фуқароларни ҳисобга олиш ушбу муассасаларнинг маъмурияти томонидан улар келганларидан кейин уларнинг бу ерда бўлиш муддатидан ва келишининг даврийлигидан қатъи назар, шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатлар асосида амалга оширилади.

Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятидаги жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларига келган фуқароларни ҳисобга олиш ушбу муассасаларнинг маъмурияти томонидан улар келган заҳоти бу ерда бўлиш муддатидан ва келишининг даврийлигидан қатъи назар, шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатлар асосида "E-mehmon" автоматлаштирилган ахборот тизимига киритиш орқали амалга оширилади.


41. Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида ҳисобда туриш учун фуқаро келган кунидан бошлаб ўн кун муддатда хоҳишига кўра, ўзига қулай манзилдаги МваФРБга ёки Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилади.

Бундан ташқари, фуқаро ЯИДХП орқали мустақил равишда ҳисобга туриши мумкин.


42. Ҳисобда туриш учун Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилинган ҳолларда фуқаро ва турар жой эгаси номидан давлат хизматлари маркази ходими томонидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Низомга 17-иловага мувофиқ шаклдаги сўровнома электрон тарзда тўлдирилади.

Сўровнома қуйидаги ҳужжатларга асосан тўлдирилади:

уй-жой мулкдори ва фуқаронинг паспорти;

уй-жой кадастр ҳужжатлари (кадастр паспорти, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма);

16 ёшга тўлмаган шахслар учун - туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;

контракт бўйича ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун) ва паспорт нусхаси.

Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали хизмат кўрсатилганда, ваколатли орган томонидан лозим бўлган маълумотлар идоралараро электрон ҳамкорлик орқали олинади.


43. Уй-жой мулкдори (мулкдорлари) номидан нотариал тасдиқланган ишончнома орқали ҳаракатланаётган шахслар фуқарони турар жойга ҳисобга қўйишга розилик бериш учун МваФРБга мурожаат қиладилар.


44. Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг уй-жой мулкдори (мулкдорлари) уни ўзларининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайдилар.

Электрон рақамли имзоси бўлмаган ҳолларда тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.


45. Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши (кадастр ҳужжатлари, паспорт маълумотлари, нотариал тасдиқланган розилик хати), шунингдек, давлат хизмати кўрсатиш учун давлат божини тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.

Бошқа ҳар қандай ҳолат давлат хизмати кўрсатишни рад этишга асос бўлмайди.


46. Фуқаро давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.


47. Давлат хизматлари марказларида сўровнома тўлдирилгач, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) электрон тизим орқали юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.


48. Сўровнома ваколатли органнинг электрон тизимига ва Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасига келиб тушган вақтдан бошлаб бир кун мобайнида мавжуд маълумотлар базасидан уй-жой ва фуқаро ҳақидаги маълумотлар автоматик тарзда текширилади.

Текшириш натижасига кўра, ушбу Низомга 18-иловага мувофиқ Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турган жойида ҳисобга олиш тўғрисида фуқаронинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатга BARE-CODE билан ҳимояланган қайд варағини (кейинги ўринларда ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи деб аталади) тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон тарзда юборилади.


49. Қўшимча текшириш талаб этилган ҳолларда электрон тизим орқали тегишли маълумотнома Давлат хизматлари марказига юборилади.

Бунда қўшимча текшириш муддати уч кундан ошмаслиги лозим.


50. Давлат хизматлари маркази ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи келиб тушгандан сўнг уни фуқаронинг электрон манзилига юборади ва бу ҳақда уни ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

Фуқаронинг сўровига кўра, унга ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи қоғоз шаклда мурожаат қилинган Давлат хизматлари марказининг муҳри билан тасдиқланган ҳолда тақдим этилиши мумкин.


51. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат ҳимояланган идоралараро электрон ўзаро боғланиш ёрдамида амалга оширилади.


52. Давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП орқали давлат хизмати мазкур Низомга 19-иловага мувофиқ схема асосида кўрсатилади.


53. Ҳисобда туриш учун МваФРБга мурожаат қилган фуқаролар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ушбу Низомга 20-иловага мувофиқ шаклдаги ариза;

уй-жой мулкдори ва фуқаронинг паспорти;

контракт бўйича ҳарбий хизматчининг ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;

уй-жой кадастр ҳужжатлари (кадастр паспорти, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма).

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа ҳудудларидан мавсумий иш билан шуғулланишга (қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқалар) келган фуқаролар учун мавсумий иш ҳақида шартнома ёки мавсумий иш берувчининг аризаси бўлса, ушбу банднинг бешинчи ва олтинчи хатбошидаги ҳужжатлар талаб этилмайди.

Уй-жой мулкдори (мулкдорлари) томонидан турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) билан бирга ҳисобга туриши лозим бўлган фуқароларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари тақдим қилинганда, ушбу фуқароларнинг шахсан ўзлари келиши талаб этилмайди.


54. Мазкур Низомнинг 50-бандида кўрсатилган тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилгандан кейин МваФРБ инспектори аризани мазкур Низомга 21-иловага мувофиқ шаклдаги Фуқароларнинг турган жойи бўйича ҳисобга олиниши юзасидан ёзган аризаларини қайд этиш китобида рўйхатдан ўтказади, шунингдек, тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, шу куннинг ўзида ариза берувчига ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағини беради.

Ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи фуқаронинг турган жойида ҳисобга олинганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланади ва паспорт, ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома (16 ёшга тўлмаган шахслар учун) кўрсатилган тақдирда, унда кўрсатилган муддат мобайнида ҳақиқийдир.

МваФРБ инспектори ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағини расмийлаштириб беришда фуқарога қайта ҳисобга олиш тартибини ва ариза топшириш муддатини тушунтиради.

Миграция хизматлари орқали турган жойи бўйича ҳисобга олиш мазкур Низомга 22-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.


55. 16 ёшга тўлмаган шахсни ҳисобга олишни расмийлаштиришда унинг шахсини тасдиқлаганлик учун жавобгарлик ижарага олинган уй-жойда биргаликда яшайдиган вояга етган шахс зиммасига юкланади.


56. Ариза берувчининг паспортига ва турар жойнинг уй дафтарига (прописка карточкасига) ҳисобга олиш тўғрисида белги қўйилмайди.

Фуқаро паспорти алмаштирганлиги ҳақида мурожаат қилса, бу ҳақда қайд варағига қўшимча ёзув киритилади ва гербли муҳр билан тасдиқланади.


57. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига ҳисобга қўйилган фуқаро ҳисобга олиш жойида яшаши керак.


58. Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган фуқаролар турар жойи (уй-жой майдони) бўйича ҳисобга олинади. Бунда таълим муассасаси томонидан фуқаронинг ўқишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма, унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатидан нусха (16 ёшга тўлмаган шахслар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, 35х45 мм. ўлчамли иккита фотосурат) ва таълим муассасаси томонидан турар жой билан таъминланганлиги тўғрисида маълумотнома ҳудудий МваФРБга тақдим этилади. Агар фуқаро олий таълим муассасасига қабул қилинган бўлса, уни ҳисобга олиш учун ушбу Низомнинг 5-бандида белгиланган тартибда давлат божи ундирилади.


59. Фуқаро таълим муассасасининг турар жойидан бошқа турар жойда яшаш истагини билдирганда, мазкур Низомнинг 39 ва 50-бандларида кўрсатилган тегишли ҳужжатлар асосида фуқаро танлаган жойидаги МваФРБ томонидан ҳисобга олинади.


60. Ҳисобга олишни қайта расмийлаштириш ушбу Низомнинг 39 ва 50-бандларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

Ушбу Низомнинг 38 ва 50-бандларида назарда тутилган ҳужжатларда нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги ҳисобга олишни расмийлаштиришни рад этиш учун асос бўлади.

Фуқароларнинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳисобда туриши рад этилган тақдирда, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими инспектори томонидан хулоса тузилади. Ушбу хулоса миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими бошлиғи томонидан тасдиқланади, унда рад этишнинг аниқ асослари кўрсатилган бўлиши керак.

Ҳисобда туришни расмийлаштиришнинг рад этилиши юзасидан суд тартибида шикоят қилиш мумкин.


61. Ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи йўқолган ёки бузилган тақдирда, фуқаро тегишли МваФРБга ўз шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатни тақдим этган ҳолда ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи йўқолиши ёки бузилиши ҳолатларини кўрсатиб, ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағининг дубликатини расмийлаштириш ҳақидаги аризани тақдим этади.

МваФРБ инспектори аризада кўрсатилган жойда ушбу фуқаронинг ҳисобга олиниши тўғрисидаги маълумотлар мавжудлигини текширади. Улар тасдиқланган тақдирда, ариза берувчига ўша куннинг ўзида ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағининг дубликатини расмийлаштиради.


62. Ҳисобга олиш бекор қилиш таълим муассасаси раҳбарияти ва иш берувчининг билдиришномаси, уй-жой мулкдори (мулкдорлари) ёки фуқаронинг ташаббуси билан амалга оширилади.


63. МваФРБ фуқаро ва уй-жой мулкдори (мулкдорлари) ўртасида тузилган ижара шартномаси бекор қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан сўнг фуқарони ҳисобга олишни бекор қилади.


64. Ўқиш Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан ташқарида жойлашган бошқа таълим муассасасига кўчирилган, фуқаро академик таътил олган ёки таълим муассасасидан ўқишдан четлатилган тақдирда, ушбу муассасалар раҳбарияти тегишли қарор қабул қилинган кунда бу ҳақда фуқаро турар жойи бўйича ҳисобга қўйилган ҳудуддаги МваФРБни хабардор қилиши шарт.

Иш берувчи мавсумий ишчилар билан шартнома бекор қилинган кунда бу ҳақда фуқаро турар жойи бўйича ҳисобга қўйилган ҳудуддаги МваФРБни хабардор қилиши шарт.


65. Ички ишлар органи таянч пунктининг профилактика инспекторлари ўзлари хизмат кўрсатадиган ҳудудда паспорт режими қоидаларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга оширадилар.



6-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР

68. Суд қарорларини ижро этиш тартибида турар жой ёхуд турар жой бўлмаган бино шаклидаги кўчмас мол-мулкни кимошди савдолари орқали сотишга ёхуд уни давлат ижрочисининг натурадаги сотилмаган мол-мулкни ўзида қолдириш тўғрисидаги таклифи бўйича қарзни ундирувчига - гаровни сақловчига беришга, сотиб олувчи томон тегишли равишда Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган жисмоний шахс бўлса, йўл қўйилади.


69. Кўчмас мол-мулкнинг олди-сотди битимларини нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган жисмоний шахслар томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида янги қурилган кўчмас мол-мулкни ҳисоб-китобни банк ҳисобварақлари орқали амалга оширган ҳолда сотиб олганда ҳам амалга оширилади.

Ушбу Низом мақсадлари учун янги қурилган кўчмас мол-мулк деганда, мулк-ҳуқуқи (туман (шаҳар) ҳокимининг қурилиши тугалланган бинони ва иншоотни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги комиссия далолатномасини тасдиқлаш ҳақидаги қарори ёки қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бинолар ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш далолатномаси асосида) вужудга келган пайтдан эътиборан уч йил ўтмаган кўп қаватли турар жой бинолари, қурилиш дастурлари доирасида намунавий лойиҳалар бўйича қурилган якка тартибдаги уй-жойлар (жисмоний шахслар томонидан қурилган якка тартибдаги уй-жой мақомидаги уйлар бундан мустасно) тушунилади.


70. Ички ишлар органларидан доимий прописка борлиги тўғрисидаги маълумотномани олиш учун фуқаро охирги яшаш жойидаги туман (шаҳар) МваФРБга ёзма ариза билан мурожаат қилади. Туман (шаҳар) МваФРБ уч кунлик муддатда тегишли маълумотномани беради.


71. Ушбу Низом талабларига риоя этилишини назорат қилиш ички ишлар органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан назорат қилинади.


72. Органлар ва ташкилотлар раҳбарлари доимий пропискани расмийлаштириш масаласи бўйича ички ишлар органига юбориладиган ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги ва ишончлилиги учун жавоб берадилар.


73. Фуқаролардан мазкур Низомда кўрсатилгандан ташқари бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш, "Давергеодезкадастр" қўмитасининг базасида мавжуд бўлмаган ҳамда кадастр рақами бўлмаган турар жойларга доимий прописка қилиш, доимий пропискадан чиқариш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш қатъиян тақиқланади.


74. Нотурар жой биноларга фуқароларни доимий прописка қилиш ва ҳисобга олишни расмийлаштириш тақиқланади.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа ҳудудларидан мавсумий иш билан шуғулланишга (қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва бошқалар) келган фуқаролар, истисно тариқасида, нотурар жой биноларга ҳисобга олиниши мумкин.


75. Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган фуқароларнинг яшаши учун турар жой майдони тақдим этадиган уй-жой мулкдори (мулкдорлари) турар жой майдони берилган кундан бошлаб ўн кун мобайнида ушбу шахслар тўғрисида ички ишлар органларини хабардор қилиши шарт.


76. Чегара зонасида жойлашган аҳоли пунктларида доимий пропискага эга бўлиш ва турган жойи бўйича ҳисобда туриш учун ушбу зонага киришга яшаш жойи бўйича ички ишлар органларидан чегара зонасига киришдан олдин белгиланган тартибда олинган рухсатнома ҳам тақдим этилади.


77. Фуқарони прописка қилиш, пропискадан чиқариш ва ҳисобга олиш белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома асосида ҳам амалга оширилиши мумкин.


78. МваФРБ томонидан доимий прописка қилиш, пропискадан чиқариш ва турган жойи бўйича ҳисобга туриш учун тақдим қилинган ҳужжатларнинг нусхалари асли билан бир хиллиги текширилиб, қабул қилинади ва уларнинг нусхалари муҳр билан тасдиқланади.


79. Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларнинг ҳарбий-ҳисоб ҳужжатларида улар ҳарбий рўйхатга олинганлиги ёки ундан чиқарилганлиги тўғрисида мудофаа ишлари органларининг белгиси бўлган тақдирдагина, уларни доимий прописка қилиш ва пропискадан чиқариш амалга оширилади.


80. Бир нечта уйга ёки квартирага эга бўлган мулкдор улардан фақат биттасига доимий пропискадан ўтиши мумкин.


81. Ушбу Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.






Низомга

1-ИЛОВА


(раҳбар резолюцияси, имзоси ва санаси)

ТШИИББ МваФРБ бошлиғига

Доимий прописка қилиш тўғрисида

АРИЗА

Фамилияси __________________________________________________________________________


Исми ____________________________ Отасининг исми_____________________________________


Туғилган санаси ___________________Туғилган жойи _____________________________________


Қаердан келди

(ҳудуд номи)

Келиш мақсади

(ўз уй-жойи, қариндошларга, васий (ҳомий)га, оилалар бирлашуви, ишга ва б.)

Қуйидаги манзил бўйича пропискага қўйишни сўрайман __________туман (шаҳар), _______кўча ___ (квартал) ______ уй, _____корпус ____хонадон.

Турар жой

томонидан берилди.


(уй-жой мулкдори Ф.И.О. ёки уй-жой берган ташкилот номи)


Бир вақтнинг ўзида мен билан қуйидаги оила аъзоларимни пропискага қўйишни сўрайман:

Қариндошлик даражаси

Ф.И.О.

Туғилган йили ва жойи

Қаердан келди
















Ариза берувчи ёки вакилнинг Ф.И.О. __________________________________________________________________

Имзо _______________

20__ йил "___" __________

Изоҳ.


1. Ариза берувчи учун ишончли вакиллар, вояга етмаганлар учун эса ота-оналар, васий (ҳомий)лар вакил ҳисобланади.


2. Фуқаролар рўйхатнинг 4-бандига мувофиқ доимий прописка қилинганда, аризада ёлғон, ҳақиқатга тўғри келмайдиган, шу жумладан, оиласи (эри (хотини), ота-онаси, шунингдек, фарзандлари) йўқлиги тўғрисида нотўғри маълумот тақдим этган тақдирда, доимий пропискаси бекор қилиниши тўғрисида қайд киритилади.






Низомга

2-ИЛОВА

Чиқиш рақами ______-сон

20 ___ йил "___"______

(туман (шаҳар) номи)

(давлат нотариал идораси номи)

М А Ъ Л У М О Т Н О М А

Фуқаро


(Ф.И.О., туғилган санаси)

"Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган Рўйхатнинг 8-бандига мувофиқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган фуқаролар тоифасига киради.

Турар жойга эга бўлгандан кейин Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинади.

Имзо

М.Ў.



( _________ТШИИББ МваФРБ бошлиғи Ф.И.О., унвони)





Низомга

3-ИЛОВА

Чиқиш рақами ______-сон

20 ___ йил "___"______


М А Ъ Л У М О Т Н О М А

Фуқаро


(Ф.И.О., туғилган санаси)

"Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган Рўйхатнинг 8-бандига мувофиқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган фуқаролар тоифасига киради.

Турар жойга эга бўлгандан кейин Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинади.

Имзо

М.Ў.



( _________ТШИИББ МваФРБ бошлиғи Ф.И.О., унвони)





Низомга

4-ИЛОВА



ИЛТИМОСНОМА

Фуқаро

Ўзбекистон Республикаси

га


(давлат органи ёки ташкилоти номи)



лавозимига ишга қабул қилинган

(тайинланган)лиги сабабли "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган Рўйхатнинг 11-бандига мувофиқ ушбу фуқарони ____________________

да доимий прописка қилинишини сўраймиз.

(Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти)


Фуқаро

ишончлилигига кафолат берамиз.

Илова: _____ варақда.

Раҳбар

Имзо


(Ф.И.О.)



М.Ў.

20__ йил "__" ________





Низомга

5-ИЛОВА



Доимий пропискаси бўлган фуқароларнинг паспортига,

шунингдек, "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий

прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон

Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати

тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан

тасдиқланган Рўйхатнинг 1, 4, 6, 7 ва 8-бандларига

тўғри келадиган фуқаролар учун доимий

прописка штампининг

НАМУНАСИ

Toshkent shahar Mirzo Ulug'bek tumani IIOFMB

DOIMIY PROPISKA QILINDI





_________________________________ko'cha (daha) si_____uy______xonadon



"_______"___________________ yil _________________________________



         M.J.                                                                                                                    (imzo)


Штамп ўлчами 60Х30 мм






Низомга

6-ИЛОВА



"Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида

доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар -

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг

рўйхати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси

Қонуни билан тасдиқланган Рўйхатнинг 2, 3, 5 ва

9-12-бандларига тўғри келадиган фуқаролар

учун доимий прописка штампининг

НАМУНАСИ

Toshkent shahar Mirzo Ulug'bek tumani IIOFMB

Ro'yxatning 2, 3, 5, 9-12-bandlariga asosan

DOIMIY PROPISKA QILINDI





___________________ko'cha (daha) si____________uy__________xonadon



"________"_______________ yil ___________________________________



                 M.J.                                                                                                        (imzo)


Штамп ўлчами 60Х30 мм






Низомга

7-ИЛОВА



Фуқарони доимий прописка қилиш

СХЕМАСИ

  

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш

муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

1. Доимий прописка қилиш учун туман (шаҳар) Ички ишлар бўлимлари Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига ўзи келиб мурожаат қилиш.


2. Доимий прописка қилиш учун қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳужжатларни тақдим этиш.


3. Хизматни кўрсатиш учун давлат божини тўлаш.

Мурожаат қилинганда

  

  

  

2-босқич

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими

Тақдим этилган ҳужжатлар асосида сўровнома шаклини тўлдириб, автоматлаштирилган ахборот тизимига юбориш.

Ариза тўлдирилгандан кейин 10 дақиқа мобайнида


  

  

  

3-босқич




1. Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси


2. "Давергеодезкадастр" қўмитаси

Сўровнома тушганидан кейин фуқаро ҳақидаги маълумотларни автоматик тарзда тегишли маълумотлар базаларидан текшириш.

10 дақиқа давомида

  

  

  

4-босқич

Ариза берувчи

Доимий прописка қилинаётган ҳудуддаги Мудофаа ишлари бўйича бўлимга ўзи келиб мурожаат қилиш.

1 иш куни давомида

  

  

  

5-босқич

Мудофаа ишлари бўйича бўлим

Ҳарбий ҳисобга олинганлиги ҳақидаги тегишли муҳрни қўйиш.

10 дақиқа давомида


6-босқич

Ариза берувчи


Ҳарбий ҳисобга олингандан сўнг доимий прописка қилинаётган ҳудуддаги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига прописка қилинганлик муҳрини қўйдириш учун мурожаат қилиш.


5 кун ичида



7-босқич


Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими


Доимий прописка расмийлаштирилиб, бу ҳақдаги тегишли муҳрни қўйиш.

5 дақиқа давомида








Низомга

8-ИЛОВА


(раҳбар резолюцияси, имзоси ва санаси)

ТШИИББ МваФРБ бошлиғига

Доимий яшаш манзилидан пропискадан чиқариш тўғрисида

АРИЗА


Фамилияси _________________________________________________________________________


Исми ______________________________Отасининг исми__________________________________


Туғилган санаси _____________________________Туғилган жойи __________________________

Қаердан келди



(ҳудуд номи)


Кетишдан мақсади


(доимий яшашга, ўқишга, ишлашга ва ҳакозо)

Доимий пропискада турмоқчи бўлган манзили


Бир вақтнинг ўзида мен билан қуйидаги оила аъзоларимни пропискадан чиқаришингизни сўрайман:

Қариндошлик даражаси

Ф.И.О.

Туғилган йили ва жойи

Қаердан келди

















Ариза берувчи ёки вакилнинг Ф.И.О. ______________________________________________________________________________________

Имзо ________

20__ йил "___" __________

Изоҳ: ариза берувчи учун ишончли вакиллар, вояга етмаганлар учун эса ота-оналар, васий (ҳомий)лар вакил ҳисобланади.






Низомга

9-ИЛОВА



кўчаси


уйда яшовчи фуқароларни прописка қилиш учун


УЙ ДАФТАРИ

ички ишлар органи номи

1-бет

I бўлим. Дафтарни юритиш ва прописка қилиш қилиш бўйича масъул шахслар ҳақида маълумотлар

Т/р

Фамилияси, исми, отасининг исми

Қачондан бошлаб

Эслатма




2-бет

II бўлим. Прописка қилиш ва дафтарларни юритиш

ҳолати бўйича мансабдор шахсларнинг қайдлари

Т/р

Текширувни ким ўтказди

Текширув натижалари

ҳақида қайдлар

мансаби

Имзо




III бўлим. Прописка

Т/р

Фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган жойи (республика, вилоят, туман, шаҳар, қишлоқ), оилавий аҳволи (бунда у билан бирга келган 16 ёшгача бўлган болалар ҳам кўрсатилади)

Туғилган санаси

Қачон ва қаердан (республика, вилоят, туман, шаҳар, қишлоқ) келган, агар аҳоли яшаш пункти доирасида (бир кўчадан бошқасига) кўчиб ўтган бўлса, , кўча номи, уй, хонадон рақамлари кўрсатилади

Келишдан мақсади ва муддати

Миллати ва фуқаролиги

Паспорт серияси ва рақами, ким томонидан ва қачон берилган

Ҳарбий хизматга муносабати, ким томонидан ва қачон ҳисобга олинган

Қаерда ва қайси вазифада ишлайди.

Агар ишламаётган бўлса, нафақада, ўқувчи ва ҳоказо кўрсатилсин

Хонадон рақами

Ички ишлар органининг прописка қилинганлиги ҳақидаги белгиси (киритилган маълумотларни таққослаш) Сана ва имзо

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11





Низомга

10-ИЛОВА

ҚАЙД ЭТИШ КАРТОЧКАСИ

1. Фамилияси

2. Исми

3. Отасининг исми

4. Миллати

5. Туғилган санаси 20____ йил "__"_______________

6. Туғилган жойи

___________________ вилояти (республикаси)

_________________________________ тумани

_________________________ шаҳар (қишлоқ)

7. Қачон ва қаердан келди

_________________вилояти (республикаси)

________________________________тумани

_________________________шаҳар (қишлоқ)


________________ кўчаси

________уй _____ корпус

____________________кв.

20__ йил "__" ________

8. Паспорт серияси

Рақами

Ким томонидан ва қачон берилган



















9. Яшаш жойи манзили

шаҳар (туман)

                

кўчаси _______________ уй ______________ корпус ____________________________ кв.

10. Қаерда ва қайси вазифада ишлайди

11. 16 ёшгача бўлган


болалар


(фамилияси,

исми, отасининг исми

туғилган йили)


12.  Ҳарбий хизматга

муносабати (ким

томонидан ва қачон

ҳисобга олинганва

ҳисобдан чиқарилган)

13. Прописка тўғрисида белги

14. Қаерга (вилоят, республика, туман, шаҳар, қишлоқ) жўнаб кетди ва қайддан чиққанлик ҳақида белги.





Низомга

11-ИЛОВА



ХОНАДОНЛАР БЎЙИЧА КАРТОЧКА

      

кўча ______________________________


уй ________ бино _______ кв._________

телефон ___________________________


турар жой майдони ___________ кв. м

уй эгаси ___________________________

                            (ижарачи) (Ф.И.О.)

вилоят (республика) ____________________

_____________________________________

туман ________________________________


шаҳар ________________________________

ХУМШ _______________________________

Т/р


Ижарага олувчига муносабати

Фамилияси, исми, отасининг исми

Туғилган куни, ойи, йили

Паспорти, қачонгача ҳақиқий

Прописка қилинган вақти ва қанча муддатга

Уй дафтаридан ўчирилган кун

1

2

3

4

5

6

7





































































































Низомга

12-ИЛОВА



"ТАСДИҚЛАЙМАН"


______________________________ ТШИИББ бошлиғи





унвони, Ф.И.О.

ХУЛОСА

Мен


(МваФРБ ходими Ф.И.О., лавозими, унвони)

"Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган Рўйхатнинг ___-бандига асосан қуйидаги манзил бўйича доимий прописка қилинган

(яшаш манзили)

фуқаро

га нисбатан


(Ф.И.О.)


материалларни кўриб чиқиб

,


(пропискани бекор қилиш тўғрисида ташкилот хатининг рақами, санаси)

лозим топдим

бўйича прописка қилинган,

(яшаш манзили)


муқаддам

да ишлаган


(ташкилот номи)


фуқаро

нинг


(Ф.И.О.)


доимий пропискаси бекор қилинишини


(сабаби, меҳнат шартномаси бекор қилиниши кўрсатилади)

кетиш манзил варақаси Тошкент шаҳар ИИББ ММБга, бир вақтнинг ўзида илгари яшаган жойи бўйича ___________________ ТШИИББ МваФРБга билдиришнома юборилишини.

20___ йил ____________


(имзо)

(ходимнинг Ф.И.О., лавозими, унвони)

20___ йил ____________


(имзо)

(МваФРБ бошлиғининг Ф.И.О., унвони)





Низомга

13-ИЛОВА






КЕТИШ МАНЗИЛ ВАРАҚАСИ

1. Фамилияси _________________________________________________________________________________


2. Исми ______________________________________________________________________________________



3. Отасининг исми _____________________________________________________________________________


4. Туғилган санаси: ___ ________ йил "________"___________________________________________________

5. Туғилган жойи

вилоят (республика, шаҳар) _______________________________________

туман (шаҳар) __________________________________________________


қишлоқ (овул, шаҳарча) __________________________________________


6. Жинси______________

      эркак, аёл

7. Миллати _____________________________________________________

8. Қачон, қаердан келди

вилоят (республика, шаҳар) _______________________________________


туман (шаҳар) __________________________________________________


қишлоқ (овул, шаҳарча) __________________________________________



9. Пропискада турган манзили

вилоят (республика, шаҳар) _______________________________________

туман (шаҳар) ___________________________________________________

қишлоқ (овул, шаҳарча) ___________________________________________

________________ кўча __________ уй, _______ хонадон

        




                                                                                      прописка қилинган МваФРБ

8. Қаерга кетди


вилоят (республика, шаҳар) _________________________________

туман (шаҳар) _____________________________________________

қишлоқ (овул, шаҳарча) ____________________________________



Орқа томони

                                                   

10. Кетишдан мақсад






ўқишга, ишга ёки доимий яшаш мақсадида ва ҳоказо


11. Қаерда ва қайси лавозимда ишлайди







агар ишламаётган бўлса: нафақада, ўқувчи, бировнинг


      


қарамоғида эканлиги кўрсатилсин


    

12. Паспорт серияси __________ рақами __________________________________________________


  




қачон, қайси ички ишлар органи томонидан берилган, амал қилиш муддати



20 ___ йил "___"_______ да _____________ 

13. Фуқаро билан бирга 16 ёшга тўлмаган қўйидаги фарзандлари ҳам келган:

        



Ф.И.О.

Жинси

Туғилган йили, ойи











Эслатма: Фарзандлар ота-оналаридан фақат биттасининг кетиш варақасига ёзилади.

14. Варақа 20 ___ йил "____"___________да тўлдирилди.


Ҳисобга олган масъул ходим Ф.И.О.________________


15. Маълумотларни текширдим ва ҳисобдан чиқишни расмийлаштирдим:

20___йил "____" _______________.     ___________________

                                                                                            (имзо)





Низомга

14-ИЛОВА



Фуқарони доимий пропискадан чиқариш

СХЕМАСИ

      

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш

Муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

1. Доимий пропискадан чиқиш учун туман (шаҳар) ички ишлар бўлимлар (бошқармалари) Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига ўзи келиб мурожаат қилиши.


2. Доимий прописка қилиш учун қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳужжатларни тақдим этиш.


3. Хизматни кўрсатиш учун давлат божини тўлаш.

Мурожаат қилинганда

2-босқич

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими

Тақдим этилган ҳужжатлар асосида сўровнома шаклини тўлдириб, автоматлаштирилган ахборот тизимига юбориш.

Ариза тўлдирилгандан кейин 10 дақиқа мобайнида

3-босқич

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси


"Давергеодезкадастр" қўмитаси

Сўровнома тушганидан кейин фуқаро ҳақидаги маълумотларни автоматик тарзда тегишли маълумотлар базаларидан текшириш.

Аниқ вақт режимида

4-босқич

Ариза берувчи

Доимий пропискадан чиқаётган ҳудуддаги Мудофаа ишлари бўйича бўлимга мурожаат қилиш.

1 иш куни давомида


5-босқич

Мудофаа ишлари бўйича бўлим

Ҳарбий ҳисобдан чиқарилганлик ҳақидаги тегишли муҳрни қўйиш.

10 дақиқа давомида

6-босқич

Ариза берувчи

Ҳарбий ҳисобдан чиқарилганлик ҳақидаги тегишли муҳр босилгандан сўнг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига пропискадан чиқарилганлик муҳрини қўйдириш учун мурожаат қилиш.

1 иш куни давомида

7-босқич


Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими


Доимий пропискадан чиқарилганлик ҳақидаги тегишли муҳрни қўйиш.

5 дақиқа давомида








Низомга

15-ИЛОВА






КЕЛИШ МАНЗИЛ ВАРАҚАСИ

1. Фамилияси ___________________________________________________________________________________


2. Исми ________________________________________________________________________________________



3. Отасининг исми _______________________________________________________________________________


4. Туғилган санаси: ___________ йил "________"______________________________________________________

5. Туғилган жойи

вилоят (республика, шаҳар) _________________________________

туман (шаҳар) _____________________________________________


қишлоқ (овул, шаҳарча) _____________________________________

6. Жинси_____________________

     эркак, аёл

7. Миллати ________________________________________________

8. Қуйидаги манзилга прописка қилинади

вилоят (республика, шаҳар) __________________________________


туман (шаҳар) ______________________________________________


қишлоқ (овул, шаҳарча) ______________________________________

маҳалла ________________________ кўча _______________________

уй _____________ бино ____________ _______ хонадон




9. Қачон, қаердан келди


20 ____ йил "____" __________________________________________________________

вилоят (республика, шаҳар) ___________________________________________________

туман (шаҳар) ______________________________________________________________

қишлоқ (овул, шаҳарча) ______________________________________________________

Орқа томони

                                                   

10. Келишдан мақсад ва муддати





ишга, ўқишга ёки доимий яшашга ва шу кабилар ва қанча муддатга


11. Қаерда ва қайси лавозимда ишлайди






агар ишламаётган бўлса, пенсионер, ўқувчи, бировнинг қарамоғида эканлиги кўрсатилсин


      


қарамоғида эканлиги кўрсатилсин


    

12. Паспорт серияси __________ рақами _________________________________________


  




қачон, қайси ички ишлар органи томонидан берилган, амал қилиш муддати



20 ___ йил "___"_______ да _____________ 

13. Фуқаро билан бирга 16 ёшга тўлмаган қўйидаги фарзандлари ҳам келган:

        



Ф.И.О.

Жинси

Туғилган йили, ойи











Эслатма: Фарзандлар ота-оналаридан фақат биттасининг келиш варақасига ёзилади.

14. Варақа 20 ___ йил "____"___________да тўлдирилди.


Прописка олган масъул ходим Ф.И.О.________________


15. Маълумотларни текширдим ва ҳисобдан чиқишни расмийлаштирдим:

20___йил "____" _______________.     ____________________________

                                                                                         Ф.И.О.   (имзо)

Низомга

16-ИЛОВА



Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий

прописка қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси

фуқароларининг аризаларини рўйхатга олиш

ЖУРНАЛИ

Т/р

"Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган Рўйхат

банди ва санаси

Ф.И.О.

Туғилган санаси

Қаердан келди

Оила аъзолари сони

Илтимоснома берган орган ёки ташкилот номи

Қабул

қилинган

қарор ва

Рўйхатнинг

банди

Доимий

прописка

манзили





































Низомга

17-ИЛОВА


(сана)


(рақами)

Турган жойи бўйича ҳисобда туриш учун

СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи тўғрисида маълумот:

1. Фамилияси


2. Исми


3. Отасининг исми


4. Туғилган жойи ва санаси


5. Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами)



6. Доимий руйхатда турган манзили



7. Вақтинча ҳисобга олинаётган манзили


8. Келишдан мақсади ва муддати


9. Қаерда ва қайси лавозимда ишлайди


9. Телефон рақами


10. Электрон почта манзили


II. Уй-жой мулкдори (мулкдорлари) ёки уй-жой

берган ташкилот ҳақида маълумот:

1. Ф.И.О.


2. Доимий руйхатда турган манзили


3. Кадастр рақами


4. Уй-жой берган ташкилотнинг алоқа хати




III. Бир вақтнинг ўзида қуйидаги вояга етмаган оила

аъзоларимни ҳисобга олишингизни сўрайман:

Қариндошлик даражаси

Ф.И.О.

Туғилган йили ва жойи

Ўғли



Қизи











Уй-жой мулкдори (мулкдорлари)нинг

электрон рақамли имзоси





Низомга

18-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси

Ички ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Миграция

ва фуқароликни Расмийлаштириш

бош бошқармаси

      

Турган жойи бўйича ҳисобга олиш тўғрисида

ҚАЙД ВАРАҒИ

  

ЖСШИР _______________________________

Рақам ___________________



Фуқаро: ________________________________

Туғилган вақти ___________



Ҳужжат ________________________________


Берилган вақти _________________________

Амал қилиш муддати ____________

Серия N _________________________




Вақтинча яшаш манзили



Қўшимча маълумотлар


Кадастр N ______________________________


Келишдан мақсад ___________________







Вилоят _________________________________


Турган жойи бўйича ҳисобга олиш муддати

________ йил "_____" _____________гача







Тумани (шаҳар) __________________________


Қаердан келди _______________________







Манзил _________________________________








Уй N ______ хона N _____________________


Маълумот_______________________






Қайд варағини берган орган _________________________

Ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи фуқаронинг турган жойида

ҳисобга олинганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланади ва паспорт,

ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки туғилганлик тўғрисидаги

гувоҳнома (16 ёшга тўлмаган шахслар учун) кўрсатилган тақдирда,

унда кўрсатилган муддат мобайнида ҳақиқийдир.





Низомга

19-ИЛОВА



Давлат хизматлари маркази ва ЯИДХП орқали

турган жойи бўйича ҳисобга олиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш

муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

1. Турган жойи бўйича ҳисобга олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш.


2. Давлат хизматларини кўрсатиш учун давлат божини тўлаш.

1. Хоҳишига кўра


2. Мурожаат қилинганда


2-босқич

1. Давлат хизматлари маркази


2. ЯИДХП

Сўровнома шаклини тўлдириб, ваколатли органга юбориш.

1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин

1 соат мобайнида


2. Аниқ вақт режимида



3-босқич

Ваколатли орган

1. Сўровнома тушганидан кейин фуқаро ҳақидаги маълумотларни автоматик тарзда тегишли маълумотлар базаларидан текшириш.


2. BARE-CODE билан ҳимояланган фуқарони турар жой бўйича ҳисобга қўйиш ҳақидаги қайд варағини расмийлаштириш ва Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) юбориш.

1 иш куни мобайнида


4-босқич

1. Давлат хизматлари маркази


2. ЯИДХП


Қайд варағи келиб тушгандан сўнг уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

1. 10 дақиқа мобайнида


2. Аниқ вақт режимида








Низомга

20-ИЛОВА


(раҳбар резолюцияси, имзоси ва санаси)

Туман (шаҳар) ИИБ МваФРБ бошлиғига

Турган жойи бўйича ҳисобга олиш тўғрисида

АРИЗА

Фамилияси

Исми


Отасининг исми

Туғилган санаси

Туғилган жойи

Қаердан келди


(ҳудуд номи)

Келиш мақсади


қишга, ишга ёки бошқа сабаб кўрсатилади)

Қуйидаги манзил бўйича ҳисобга олишингизни сўрайман: _______туман (шаҳар), _____кўча ___ (квартал)____уй,___корпус ____хонадон.

Турар жой

томонидан берилди.


(уй-жой мулкдорининг Ф.И.О. ёки уй-жой берган ташкилот номи)


Бир вақтнинг ўзида мен билан қуйидаги оила аъзоларимни ҳисобга олишингизни сўрайман:

Қариндошлик даражаси

Ф.И.О.

Туғилган йили ва жойи

Қаердан келди













Менга қайта ҳисобга олиш тартиби ва ариза бериш муддати тушунтирилди.

________ серияли _____________ - сонли қайд варағини олдим.

Ариза берувчи ёки вакилнинг Ф.И.О.

Имзо ___________


20__ йил "___" __________

Изоҳ. Ариза берувчи учун ишончли вакиллар, вояга етмаганлар учун эса ота-оналар, васий (ҳомий)лар вакил ҳисобланади.






Низомга

21-ИЛОВА

Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси

__________туман (шаҳар) ИИБ МваФРБ

Фуқароларнинг турган жойи бўйича ҳисобга

олиниши юзасидан ёзган аризаларини қайд этиш

КИТОБИ

Бошланди: 20____ йил "_____" _______________________

Тамом бўлди: 20____ йил "_____" ____________________

Чап томони

Т/р

Ариза берувчи ва у билан бирга келган

оила аъзоларининг Ф.И.О., туғилган санаси,

шахсини тасдиқловчи ҳужжат рақами

Ариза берувчининг

доимий турар жойи

Ариза қайд этилган сана

Ариза берувчи ҳисобга

олинган турар жой




Ўнг томони

Турар жой берган мулкдорнинг доимий

шаш манзили

Қайд варағининг рақами, берилган

санаси ва муддати

Ҳисобга олинган шахснинг келиш

варақаси манзил-маълумотнома

бюросига юборилган сана

Ҳисобдан

чиқарилган сана

Изоҳ









Низомга

22-ИЛОВА



Турган жойи бўйича ҳисобга олиш

СХЕМАСИ

     

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш

муддатлари

1-босқич


Ариза берувчи


1. Турган жойи бўйича ҳисобга олиш учун туман (шаҳар) ички ишлар бўлимлари (бошқармалари) Миграция ва фуқароликни расмийлаш-тириш бўлими ёки бўлинмасига уй эгаси билан бирга мурожаат қилиш.


2. Турган жойи бўйича ҳисобга олиш учун қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳужжатларни тақдим этиш.


3. Хизматни кўрсатиш учун давлат божини тўлаш.


Мурожаат қилинганда











2-босқич


Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими


Тақдим этилган ҳужжатлар асосида сўровнома шаклини тўлдириб, автоматлаштирилган ахборот тизимига юбориш.


Сўровнома тўлдирилгандан кейин

10 дақиқа мобайнида











3-босқич


Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси


1. Сўровнома тушганидан кейин фуқаро ҳақидаги маълумотлар автоматик тарзда тегишли маълумотлар базаларидан текширилади.


2. BARE-CODE билан ҳимояланган фуқарони турар жой бўйича ҳисобга қўйиш ҳақидаги қайд варағини расмийлаштириш ҳамда Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига юбориш.


10 дақиқа мобайнида











4-босқич


Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими


Қайд варағи келиб тушгандан сўнг у расмийлаштирилиб, ариза тақдим этиш.


10 дақиқа мобайнида





Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 30 декабрь