Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Паспорт-виза тизими /

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.12.2019 й. 1049-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил 28 декабрдаги

1049-сон қарорига

2-ИЛОВА



Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган

шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида

доимий прописка қилиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ бошқа давлатлардан келаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасини бериш ва доимий прописка қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартибини белгилайди.

Мазкур Низомнинг қоидалари қонун ҳужжатларига мувофиқ туристик ва электрон виза билан, маълум муддатга Ўзбекистон Республикасига визасиз келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга, хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари, халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналари ходимларига ва уларнинг оила аъзоларига татбиқ этилмайди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда (Тошкент вилоятидан ташқари) чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий прописка қилиш тартиби алоҳида норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан белгиланади.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


васийлик - ўн тўрт ёшга тўлмаган етим болаларни ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни, шунингдек, суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқароларни уларга таъминот, тарбия ва таълим бериш, уларнинг мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида жойлаштиришнинг ҳуқуқий шакли;


ҳомийлик - ўн тўрт ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган етим болаларни ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни, шунингдек, суд томонидан муомала лаёқати чекланган фуқароларни уларга таъминот, тарбия ва таълим бериш, уларнинг мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида жойлаштиришнинг ҳуқуқий шакли;


янги қурилган кўчмас мулк - туман (шаҳар) ҳокимининг қурилиши тугалланган бинони, иншоотни, уй-жойни фойдаланишга қабул қилиб олиш тўғрисидаги комиссия далолатномасини тасдиқлаш ҳақидаги қарори асосида мулк ҳуқуқи вужудга келган ҳамда қабул қилиб олинганига уч йилдан кўп бўлмаган мол-мулк;


яшаш гувоҳномаси - Ўзбекистон Республикасида доимий яшашга рухсат берилганлигини исботлайдиган фуқаролиги йўқ шахслар ёки хорижий фуқароларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат.


3. Яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни, шунингдек, бошқа давлатлардан келаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий прописка қилиш ички ишлар органларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари (кейинги ўринларда МваФРБ деб аталади) томонидан амалга оширилади.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар прописка қилинган жойда яшашлари лозим.


4. Мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниш ҳуқуқига эга бўлган шахслар - чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари рўйхати (кейинги ўринларда Рўйхат деб аталади)да назарда тутилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниш тўғрисида илтимоснома бериш ҳуқуқига эга.

Рўйхатда назарда тутилмаган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифаси Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинмайди.


5. Тошкент шаҳрида уй-жойнинг олди-сотди битимларини, алмашиш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя қилишни нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш, шунингдек, Тошкент шаҳридаги турар жой ёхуд турар жой бўлмаган бино шаклидаги кўчмас мулкни (кўчмас мулкнинг бир қисмини) гаровга (ипотекага) қўйиш, воз кечиш ва ўзгага беришнинг бошқа усуллари қуйидаги ҳолларда амалга оширилади, агар сотиб олувчи томон - чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахс:

Тошкент шаҳрида доимий пропискага эга бўлса;

Тошкент шаҳри ҳудудида камида уч йил доимий яшаб турган (лавозимда бўлган) ва Рўйхатнинг 2, 3, 6 ва 7-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳрида доимий прописка қилинган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ҳисобланса ҳамда доимий пропискаси борлиги тўғрисида МваФРБ тизимининг маълумотномасини тақдим этса.


6. Тошкент вилоятида уй-жойнинг олди-сотди битимларини, алмашиш, рента, умрбод таъминлаш шарти билан ўзгага бериш ва ҳадя қилишни нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш, шунингдек, Тошкент шаҳридаги турар жой ёхуд турар жой бўлмаган бино шаклидаги кўчмас мулкни (кўчмас мулкнинг бир қисмини) гаровга (ипотекага) қўйиш, воз кечиш ва ўзгага беришнинг бошқа усуллари қуйидаги ҳолларда амалга оширилади, агар сотиб олувчи томон - чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахс:

Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлса;

Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ҳудудида камида уч йил доимий яшаб турган (лавозимда бўлган) ва Рўйхатнинг 2, 3, 6 ва 7-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳрида доимий прописка қилинган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ҳисобланса ва МваФРБнинг доимий пропискаси борлиги тўғрисидаги маълумотномасини тақдим этса.


7. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига республиканинг бошқа ҳудудларидан келган ҳамда бу ҳудудларда доимий пропискадан ўтган, яшаш гувоҳномасини олган чет эл фуқаролари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги янги қурилган нархи базавий ҳисоблаш миқдорининг 3300 бараваридан кам бўлмаган кўчмас мулкни банк ҳисобварақлари орқали ҳисоб-китобларни амалга оширган ҳолда сотиб олишлари мумкин.

Суд қарорларини ижро этиш тартибида турар жой ёхуд турар жой бўлмаган бино шаклидаги кўчмас мол-мулкни кимошди савдолари орқали сотишга ёхуд уни давлат ижрочисининг натурадаги сотилмаган мол-мулкни ўзида қолдириш тўғрисидаги таклифи бўйича қарзни ундирувчига - гаровни сақловчига бериш, сотиб олувчи томон тегишли равишда Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бўлса, йўл қўйилади.


8. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, ушбу Низомга 1-иловасида кўрсатилган Рўйхатнинг 2, 3, 6, 7 ва 8-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага ўтган кундан бошлаб уч йил ўтгандан кейин турар жой сотиб олган тақдирда, улар ушбу турар жойга Рўйхатнинг 1-банди бўйича доимий прописка қилинадилар.


9. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни доимий пропискага қўйганлик ва чиқарганлик учун МваФРБга томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.

Давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:


10 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади;

қолган маблағлар - Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобига ўтказилади.



2-БОБ. ТОШКЕНТ ШАҲРИ ВА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИГА

БОШҚА ДАВЛАТЛАРДАН КЕЛГАН ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОЛАРИ

ВА ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАРНИНГ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДОИМИЙ

ЯШАШ УЧУН РУХСАТНОМА ОЛИШ ТАРТИБИ


10. Ўзбекистон Республикасида доимий яшашга рухсатнома олиш учун Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига бошқа давлатлардан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар вақтинча пропискадан ўтган жойлари бўйича МваФРБга мурожаат қиладилар.


11. Қонун ҳужжатларига мувофиқ сотиб олинган уй-жойга эга бўлган (Рўйхатнинг 1-банди) чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий яшашга рухсат олиш учун МваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда икки нусхада ариза-анкета;

миллий паспорт ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжати;

уй-жой кадастр ҳужжатлари (кадастр паспорти, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма) асл нусхаси (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

35х45 мм. ўлчамли иккита фотосурат.

Ҳужжатларни кўриб чиққанлик ва расмийлаштирилганлик учун Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 августдаги 423-сон қарори билан тасдиқланган Давлат божлари ставкаларида белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.

Давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:

8 фоизи - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади;

92 фоизи - Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобига ўтказилади.


12. Рўйхатнинг 1-банди асосида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка ва яшаш гувоҳномаси олишга рухсат олган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг қариндошлари Рўйхатнинг 2 ва 3-бандлари асосида ҳужжат топширишлари мумкин.


13. Қариндошлар - ўзларининг тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлари бўлган, яъни ота-она фарзандлари, фарзандлар ота-оналари, бобо ва бувилар неваралари, неваралар бобо ва бувилари доимий прописка қилинган уй-жой майдонига (Рўйхатнинг 2-бандига мансуб бўлган) доимий яшашга рухсат олиш учун чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар МваФРБга ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд шахсан топшириш имкони бўлмаганида, нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги);

туғилганлик тўғрисида гувоҳнома (нусхаси олиниб, асли қайтарилади).


14. Эр (хотин) хотини (эри) доимий прописка қилинган уй-жой майдонига, башарти камида беш йил биргаликда яшаётган (Рўйхатнинг 3-банди) чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий яшашга рухсат олиш учун МваФРБга ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд шахсан топшириш имкони бўлмаганида, нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги);

никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳнома (нусхаси олиниб, асли қайтарилади).


15. Васийлик ва ҳомийликдаги шахслар - васий (ҳомий) доимий прописка қилинган уй-жой майдонига (Рўйхатнинг 4-банди) доимий яшашга рухсат олиш учун чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар МваФРБга ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд шахсан топшириш имкони бўлмаганида, нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги);

васийлик ёки ҳомийликни тасдиқловчи ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади).

Васийликдаги (ҳомийликдаги) шахслар бошқа давлатлардан келган ёхуд Ўзбекистон Республикасининг бошқа ҳудудида истиқомат қиладиган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахс билан никоҳдан ўтган ҳолларда, ушбу чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши Рўйхатнинг 3-бандига мувофиқ кўриб чиқилади.


16. Ота-оналари бўлмаган вояга етмаган туғишган ака-укалар ва опа-сингиллар - ўзларининг туғишган ака-ука ёки опа-сингиллари доимий прописка қилинган уй-жой майдонига (Рўйхатнинг 5-банди) доимий яшашга рухсат олиш учун МваФРБга ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қуйидагиларни тақдим этади:

туғилганлик тўғрисида гувоҳнома (нусхаси олиниб, асли қайтарилади);

ота-онасининг ўлими ҳақидаги гувоҳнома ёки ота-онасини ўлган деб эълон қилиш ҳақидаги суднинг ҳал қилув қарори нусхаси.


17. Давлат бошқаруви органларига, хўжалик бирлашмаларига, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотларига ишга таклиф этиладиган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс бўлган юқори малакали мутахассислар, тор ихтисосдаги мутахассислар тегишли орган ёки ташкилот раҳбарининг илтимосномасига кўра, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек, уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) (Рўйхатнинг 6-банди) доимий яшашга рухсат олиш учун МваФРБга ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд шахсан топшириш имкони бўлмаганида, нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги);

никоҳ тузилганлик, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

тегишли давлат ҳокимияти органларига, давлат бошқаруви органларига, хўжалик бирлашмаларига, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилоти раҳбарининг мазкур Низомга 3-иловасига мувофиқ почта ёки фельдъегерлик хизмати орқали юбориладиган илтимосномаси.

Ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


18. "Фахрий фуқаро" мақоми берилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (эри, хотини ва вояга етмаган фарзандлари). (Рўйхатнинг 7-банди) доимий яшашга рухсат олиш учун МваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда икки нусхада ариза-анкета;

миллий паспорт ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжати;

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд шахсан топшириш имкони бўлмаганида, нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги);

уй-жой учун ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

никоҳ тузилганлик, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

"Фахрий фуқаро" мақомини бериш тўғрисидаги гувоҳнома;

35х45 мм. ўлчамли иккита фотосурат.


19. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш бўйича корхоналар ташкил қилиш учун камида 3 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс  хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона муассиси (иштирокчиси), шунингдек, уларнинг оила аъзолари (эри, хотини ва вояга етмаган фарзандлари) (Рўйхатнинг 8-банди) доимий яшашга рухсат олиш учун МваФРБга ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд шахсан топшириш имкони бўлмаганида, нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги);

никоҳ тузилганлик, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

киритилган инвестициялар ҳақидаги тегишли маълумотномалардан бири.

Маълумотнома:

"Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси" давлат корхонаси томонидан - хўжалик жамиятларининг сотиб олинган акциялари миқдори тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан - хўжалик жамиятларининг сотиб олинган улушлари миқдори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ташкил этилганлиги тўғрисида берилади.


20. Ўзбекистон Республикасига "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни кучга кирганидан кейин (1992 йил 28 июль) келган ҳамда вилоятда узоқ вақтдан бери собиқ СССР паспортлари билан яшаётган ёки уларни йўқотиб қўйган, шунингдек, ҳужжатларга эга бўлмаган (туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома бундан мустасно) ҳамда рўйхатга кирган шахслар Ўзбекистон Республикасида доимий яшашга рухсатнома олиш учун МваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда икки нусхада ариза-анкета;

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд шахсан топшириш имкони бўлмаганида, нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги);

уй-жой кадастр ҳужжатлари (кадастр паспорти, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма)

собиқ СССР паспорти ёки туғилганлик тўғрисида гувоҳнома, ушбу ҳужжатлар бўлмаганда, ҳарбий гувоҳнома ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат;

Ўзбекистон Республикасида таълим олганлиги ёки меҳнат қилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар ва маълумотномалар (агар мавжуд бўлса).

35х45 мм. ўлчамли иккита фотосурат;

ҳужжатларнинг кўриб чиқилганлиги ва расмийлаштирилганлиги учун давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.


21. Мазкур Низомнинг 20-бандида кўрсатилган ҳужжатлар асосида МваФРБ томонидан уч кунда шахсга мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда маълумотнома берилади.

Мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ шаклдаги маълумотнома амал қилиш муддати мобайнида эгасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланиб, республика ҳудудида ҳаракатланиш, вақтинча яшаш, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш, қонуний меҳнат фаолияти билан шуғулланиш, таълим муассасаларида таҳсил олиш учун асос бўлади.

Ушбу маълумотнома асосида шахс ўзи туғилган ёки муқаддам истиқомат қилган хорижий давлатнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик элчихонаси ёки консуллик муассасасига мурожаат қилади ва унинг ушбу хорижий давлат фуқаролигига мансуб эмаслиги, олдинги яшаш жойи бўйича прописка қилинмаганлиги тўғрисида маълумотномани олади ҳамда йиғма иш жилдига бириктириш учун МваФРБга тақдим этади.

Шахс мурожаат қилган хорижий давлатнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси томонидан маълумотнома тақдим этилмаса ёхуд Ўзбекистон Республикасида тегишли давлатнинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси мавжуд бўлмаса, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда ИИВ деб аталади) шахснинг олдинги яшаш жойи бўйича ўзаро шартнома мавжуд бўлган тегишли хорижий давлат ички ишлар органларига унинг бошқа давлат фуқаролигига мансуб эмаслиги ва пропискаси йўқлигини текшириш учун сўровнома юборади. Ўзаро шартнома мавжуд бўлмаган тақдирда, сўровнома ИИВ томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали юборилади. Бунда прописка бўйича сўровнома фақатгина Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларга юборилади.

Сўровнома юборилгандан кейин уч ой ичида жавоб келиб тушмаса, МваФРБ мазкур Низомнинг 20-бандида кўрсатилган мавжуд ҳужжатлар билан чекланади.

Сўровномага жавоб келгунга қадар мазкур тоифа шахсларнинг доимий яшашга рухсат олиш учун берган аризалари мазкур Низомга асосан кўриб чиқилади.

Рўйхатга кирмаган шахсларга фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш гувоҳномаси, агар улар хорижга доимий яшашга кетиш истагини билдирсалар, ҳаракатланиш ҳужжати расмийлаштириб берилади.


22. МваФРБ ҳужжатларни қабул қилиб олганидан кейин икки ҳафта ичида уларни расмийлаштиради, ариза берувчининг шахсига оид маълумотларни мавжуд маълумотлар тўпламидан текширади. Рўйхатнинг 8-бандига мансуб чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар мурожаат қилганида, амалда киритилган инвестициялар ҳақидаги маълумотларни текширади. Бир вақтнинг ўзида ИИВ Тезкор маълумотлар бошқармасидан ариза берувчи ва турар жой эгасига доир маълумотларни сўраб олади ҳамда ҳужжатларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаларига (кейинги ўринларда ИИББ МваФРБ деб аталади) юборади, улар тақдим этилган ҳужжатларни уч иш куни ичида текширади ва материалларни тегишли ваколатли органга юборади.

Зарур ҳолларда, ИИВ ариза берувчининг шахсини ҳамда бошқа давлат фуқаролигига мансублигини аниқлаш мақсадида ўзаро шартнома мавжуд бўлган хорижий давлатнинг Ички ишлар вазирлиги ёки бошқа ваколатли органига сўровнома юбориши мумкин. Ўзаро шартнома мавжуд бўлмаган тақдирда, сўровнома ИИВ томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали юборилади.


23. Тегишли ваколатли органдан, шунингдек, бошқа давлатдан сўровномага ижобий жавоб олинган тақдирда, ИИББ МваФРБ ўн кун муддатда хулоса тайёрлайди ва материалларни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасига (кейинги ўринларда ИИВ МваФРББ деб аталади) якуний хулоса қабул қилиш учун юборади. Мазкур Низомнинг 25-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно. Сўровномага уч ой ичида хорижий давлатнинг жавоби келмаганлиги ИИББ МваФРБнинг хулосасини тайёрлаш ҳамда материалларни ИИВ МваФРББга юбориш учун асос бўлади.

ИИВ МваФРББ ушбу масалани ҳал қилиш чоғида тегишли ваколатли органнинг фикрини, зарур ҳолда эса Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг қарорини сўрайди ва бир ой муддат ичида хулоса чиқаради ва бу хулоса Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари томонидан тасдиқланади. ИИВ МваФРББ доимий прописка масаласи бўйича қарорга доир материалларни уч сутка ичида ИИББ МваФРБга юборади.


24. ИИВдан ижобий жавоб олингач, ИИББ МваФРБ икки иш кунида ҳужжатларни тегишли МваФРБга чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш гувоҳномасини ҳамда доимий пропискани расмийлаштириб бериш учун юборади.


25. Рўйхатнинг 8-банди бўйича ҳужжат топширган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан тегишли ваколатли органнинг ижобий жавоби, шунингдек, сўровга хорижий давлатнинг ваколатли органларининг жавоби олинган тақдирда (жавоб уч ой мобайнида олинганда), ИИББ МваФРБ ўн кун муддатда ИИВ МваФРББ билан келишмасдан хулоса чиқаради.

ИИББ МваФРБнинг ижобий хулосаси бошқа давлатлардан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсга белгиланган тартибда яшаш гувоҳномасини расмийлаштириш ва бериш учун асос ҳисобланади.


26. МваФРБ ҳужжатларни олгач, уч иш кунида ариза берувчининг яшаш манзилига хабар юборади, яшаш гувоҳномасини расмийлаштириб бергач, унинг тегишли бетига доимий прописка штампини қўяди. Бир вақтнинг ўзида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсга Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидалари тушунтирилади ҳамда бу ҳақида ундан мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ тилхат олинади.


27. ИИВ томонидан ижобий хулоса қабул қилинган ва айни пайтда турар жой эгаси томонидан ёзма рад жавоби берилган тақдирда, шунингдек, ариза берувчи ёки уй-жой эгаси хабардор қилинган кундан бошлаб олти ой муддат ичида ариза берувчи яшаш гувоҳномасини расмийлаштириш ва доимий прописка қилиш учун мурожаат қилмаса, МваФРБ хулосани ижро қилиш имконияти йўқлигини ёзма равишда маълум қилган ҳолда уч кунда шахсий йиғма иш жилдини ИИББ МваФРБ орқали ИИВ МваФРББга юборади.

ИИВ МваФРББ олинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари томонидан тасдиқланадиган хулоса билан аввалги ижобий хулосани бекор қилади. Хулоса шахсий йиғма иш жилдига бириктирилган ҳолда, ижро учун тегишлилиги бўйича ИИББ МваФРБ орқали МваФРБга қайтариб юборилади.


28. Доимий пропискаси бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш гувоҳномаси ёки ҳаракатланиш ҳужжатига, шунингдек, Рўйхатнинг 1 ва 5-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий прописка қилинишига рухсат берилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш гувоҳномасига ҳамда ҳаракатланиш ҳужжатига мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ штамп қўйилади.

Рўйхатнинг 2, 3, 4, 6, 7 ва 8-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий прописка қилишга рухсат берилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш гувоҳномасига ҳамда ҳаракатланиш ҳужжатига мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ штамп қўйилади.

Мазкур фуқароларни доимий яшашга рухсатнома олиш тартиби мазкур Низомга 8-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.

МваФРБ томонидан 8-банд бўйича доимий пропискадан ўтган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш гувоҳномаси ёки ҳаракатланиш ҳужжатига яшил рангли штамп қўйилади.

Мазкур штампга эга чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ушбу штамп республиканинг бошқа ҳудудларида вақтинча пропискасиз бўлиш ва яшаш ҳуқуқини беради.

Яшаш гувоҳномаси ёки ҳаракатланиш ҳужжати олинганда, алмаштирилганда ёки Рўйхатга мувофиқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий прописка қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахс қайта прописка қилинганда, мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларига асосан тегишли штамп қўйилади.


29. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига бошқа давлатлардан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш учун рухсат беришни рад этиш тўғрисидаги қарор тегишлича Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ИИББ ёхуд ИИВ томонидан қабул қилиниши мумкин.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига бошқа давлатлардан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш учун рухсат бериш рад этилган тақдирда, ҳужжатлар уч иш кунида МваФРБга қайтарилади, у эса бир сутка ичида ушбу қарорни ариза берувчига етказади.


30. Прописка қилиш ва пропискадан чиқариш институти мавжуд бўлган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлардан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш учун рухсат олганларидан кейин муқаддам пропискада турган жойидан пропискадан чиққанлик ҳолатини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни (жўнаб кетиш варақаси ёки маълумотнома) тақдим этадилар.


31. Яшаш гувоҳномаси билан ҳужжатлаштирилган чет эл фуқаросининг ва у билан бирга доимий прописка қилинган 16 ёшга тўлмаган фарзандларининг миллий паспортларига мазкур Низомга 9-иловага мувофиқ штамп қўйилади.


32. Доимий яшаш учун рухсат бериш қуйидаги ҳолларда рад этилади:

давлат хавфсизлиги ёки жамоат тартибини муҳофаза қилишни таъминлаш манфаатлари йўлида;

шахс террористик, экстремистик, жиноий ва бошқа тақиқланган ташкилотларга дахлдор бўлса;

шахс ўзи ва яқин қариндошлари ҳақида била туриб ёлғон маълумотлар берса ёки қалбаки ҳужжатларни тақдим этса;

ҳужжатларни кўриб чиқиш босқичида доимий прописка қилишга турар жой эгаси томонидан рад жавоби берилса.


33. Чет эл фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси 5 йилга муддатга, аммо миллий паспортнинг амал қилиш санасидан ошмаган муддатга берилади. Чет эл фуқароси 60 ёшга тўлганидан кейин яшаш гувоҳномаси миллий паспортнинг амал қилиш муддатига берилади.


34. Фуқаролиги бўлмаган шахсга яшаш гувоҳномаси 5 йил муддатга, у 60 ёшга тўлганидан кейин эса муддатсиз берилади.


35. Рўйхатнинг 8-бандида назарда тутилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга - 10 йил муддатга, бироқ миллий паспортнинг амал қилишидан ортиқ бўлмаган муддатга берилади.


36. Яшаш гувоҳномасининг амал қилиш муддатларини узайтириш беш мартагача ушбу Низомнинг 33, 34 ва 35-бандларида белгиланган муддатларга амалга оширилади, шундан кейин у алмаштирилади.



3-БОБ. РЕСПУБЛИКАНИНГ БОШҚА ҲУДУДЛАРИДАН

КЕЛГАН ЯШАШ ГУВОҲНОМАСИГА ЭГА БЎЛГАН ЧЕТ ЭЛ

ФУҚАРОЛАРИ ВА ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАРГА

ТОШКЕНТ ШАҲРИ ВА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ДОИМИЙ

ПРОПИСКАНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ


37. Рўйхатда назарда тутилган Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискадан ўтиш истагини билдирган яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий яшаш жойларидаги МваФРБга мурожаат қиладилар.


38. МваФРБ бир иш кунида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий пропискадан ўтиш истагини билдирган Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти МваФРБга электрон тизим орқали мазкур Низомга 10-иловага мувофиқ шаклда сўров хати юборади.


39. Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ИИББ МваФРБ сўров хатини олгач, уч иш кунида мурожаат қилувчининг Рўйхатга мувофиқлигини ҳамда уй-жой ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, мазкур Низомга 11-иловага мувофиқ шаклда жавоб хати юборади.


40. МваФРБ сўровномага ижобий жавоб олгач, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискадан ўтиш истагини билдирган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсни унинг ёзма мурожаати асосида бир иш кунида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига пропискадан чиқаради ва бир вақтнинг ўзида ариза берувчининг шахсий йиғма иш жилдини ҳамда ҳисоб карточкасини тегишли МваФРБга жўнатади, шунингдек, бу ҳақда тегишли Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ва вилоятлар ИИБ МваФРБларни хабардор қилади.


41. Республиканинг бошқа ҳудудларидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига пропискадан чиққан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахс уч иш кунида тегишли МваФРБга мурожаат этиб, белгиланган тартибдаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим.


42. Қонун ҳужжатларига мувофиқ сотиб олинган уй-жойга эга бўлган (Рўйхатнинг 1-банди), республиканинг бошқа ҳудудларидан келган яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий пропискадан ўтиш учун МваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

мазкур Низомга 12-иловага мувофиқ шаклда ариза;

яшаш гувоҳномаси;

уй-жой кадастр ҳужжатлари (кадастр паспорти, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма);

ҳужжатларнинг кўриб чиқилганлиги ва расмийлаштирилганлиги учун давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.


43. Рўйхатнинг 1-банди асосида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг қариндошлари Рўйхатнинг 2 ва 3-бандлари асосида доимий прописка қилинади.


44. Қариндошлар - ўзларининг тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлари бўлган, яъни ота-она фарзандлари, фарзандлар ота-оналари, бобо ва бувилар неваралари, неваралар бобо ва бувилари доимий прописка қилинган уй-жой майдонига (Рўйхатнинг 2-бандига мансуб бўлган) республиканинг бошқа ҳудудларидан келган яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий пропискадан ўтиш учун МваФРБга ушбу Низомнинг 42-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд шахсан топшириш имкони бўлмаганида, нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги);

туғилганлик тўғрисида гувоҳнома (нусхаси олиниб, асли қайтарилади).


45. Эр (хотин) хотини (эри) доимий прописка қилинган уй-жой майдонига, башарти камида беш йил биргаликда яшаётган (Рўйхатнинг 3-банди) республиканинг бошқа ҳудудларидан келган яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий пропискадан ўтиш учун МваФРБга ушбу Низомнинг 42-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд шахсан топшириш имкони бўлмаганида, нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги);

никоҳ тузилганлиги ҳақида гувоҳнома (нусхаси олиниб, асли қайтарилади).


46. Васийлик ва ҳомийликдаги шахслар - васий (ҳомий) доимий прописка қилинган уй-жой майдонига (Рўйхатнинг 4-банди) доимий пропискадан ўтиш учун республиканинг бошқа ҳудудларидан келган яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар МваФРБга ушбу Низомнинг 42-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд шахсан топшириш имкони бўлмаганида, нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги);

васийлик ёки ҳомийликни тасдиқловчи ҳужжатлар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади).


47. Ота-оналари бўлмаган вояга етмаган туғишган ака-укалар ва опа-сингиллар - ўзларининг туғишган ака-ука ёки опа-сингиллари доимий прописка қилинган уй-жой майдонига (Рўйхатнинг 5-банди) республиканинг бошқа ҳудудларидан келган яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий пропискадан ўтиш учун МваФРБга ушбу Низомнинг 42-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қуйидагиларни тақдим этадилар:

туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома (нусхаси олиниб, асли қайтарилади);

ота-онасининг ўлими ҳақидаги гувоҳнома ёки ота-онасини ўлган деб эълон қилиш ҳақидаги суднинг ҳал қилув қарори нусхаси.


48. Давлат бошқаруви органларига, хўжалик бирлашмаларига, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотларига ишга таклиф этиладиган юқори малакали мутахассислар, тор ихтисосдаги мутахассислар тегишли орган ёки ташкилот раҳбарининг илтимосномасига кўра, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек, уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) (Рўйхатнинг 6-банди) бўлган, республиканинг бошқа ҳудудларидан келган яшаш гувоҳномасига эга чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий пропискадан ўтиш учун МваФРБга ушбу Низомнинг 42-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд шахсан топшириш имкони бўлмаганида, нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги);

никоҳ тузилганлик, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

тегишли давлат давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари раҳбарининг мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ почта ёки фельдъегерлик хизмати орқали юбориладиган илтимосномаси.


49. "Фахрий фуқаро" мақоми берилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (эри, хотини ва вояга етмаган фарзандлари), (Рўйхатнинг 7-банди) республиканинг бошқа ҳудудларидан келган яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий пропискадан ўтиш учун МваФРБга ушбу Низомнинг 42-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд шахсан топшириш имкони бўлмаганида, нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги);

никоҳ тузилганлик, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

"Фахрий фуқаро" мақомини бериш тўғрисидаги гувоҳнома.


50. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш бўйича корхоналар ташкил қилиш учун камида 3 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритган республиканинг бошқа ҳудудларидан келган яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (эри, хотини ва вояга етмаган фарзандлари) (Рўйхатнинг 8-банди) доимий пропискадан ўтиш учун МваФРБга ушбу Низомнинг 42-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) уй-жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд шахсан топшириш имкони бўлмаганида, нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги);

никоҳ тузилганлик, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар (нусхалари олиниб, асли қайтарилади);

киритилган инвестициялар ҳақидаги тегишли маълумотномалардан бири.

Маълумотнома:

"Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси" давлат корхонаси томонидан - хўжалик жамиятларининг сотиб олинган акциялари миқдори тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари томонидан - хўжалик жамиятларининг сотиб олинган улушлари миқдори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ташкил этилганлиги тўғрисида берилади.


51. Республиканинг бошқа ҳудудларидан келаётган 16 ёшга тўлмаган шахсларни Рўйхатнинг 1, 2, 4 ва 5-бандлари асосида доимий прописка қилиш туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома асосида ҳам амалга оширилиши мумкин.


52. Барча зарур ҳужжатлар тақдим этилганидан кейин МваФРБ томонидан уч иш куни мобайнида тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва ҳақиқийлиги текширилади ҳамда ариза берувчи Рўйхатда назарда тутилган шахслар тоифасига мувофиқ бўлган тақдирда, унинг яшаш гувоҳномасига штамп қўйиш ва гербли муҳр билан тасдиқлаш орқали доимий прописка расмийлаштирилади.

МваФРБ раҳбари ёки унинг ўринбосари ўз резолюциясида ариза берувчини Рўйхатнинг қайси бандига асосан доимий пропискага қўйиш зарурлигини кўрсатади.

Мазкур фуқароларни доимий прописка қилиш мазкур Низомга 13-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.


53. МваФРБ томонидан Рўйхатнинг 1 ва 5-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий прописка қилинаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш гувоҳномасига мазкур Низомга 6-иловага мувофиқ штамп қўйилади.

Рўйхатнинг 2, 3, 4, 6, 7 ва 8-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий прописка қилинаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш гувоҳномасига мазкур Низомга 7-иловага мувофиқ штамп қўйилади.

Яшаш гувоҳномаси олинганда (алмаштирилганда) ёки Рўйхатга мувофиқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий прописка қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар қайта прописка қилинганда, мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларига асосан тегишли штамп қўйилади.


54. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг республиканинг бошқа ҳудудларига доимий прописка қилиниши ва пропискадан чиқарилиши, шунингдек, уларнинг бошқа давлатга доимий яшашга кетаётганлиги сабабли пропискадан чиқарилиши қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар бошқа давлатга доимий яшашга кетаётганлиги сабабли пропискадан чиқарилганда, уларнинг мурожаати бўйича тегишли МваФРБ томонидан белгиланган тартибда улар республика ташқарисига чиқиб кетгунга қадар вақтинча прописка қилиниши мумкин.


55. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар бошқа давлатга доимий яшашга кетаётганлиги сабабли пропискадан чиқарилгандан сўнг бир йил ичида республикадан чиқиб кетмаса, яъни Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини кесиб ўтмаган тақдирда, улар олдинги яшаш жойи бўйича ёки республиканинг бошқа ҳудудига тегишли МваФРБ томонидан доимий прописка қилинади.

Бунда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш учун чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс МваФРБга республикадан чиқиб кетмаганлиги сабабини тўлиқ кўрсатган ҳолда ариза билан мурожаат қилади.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

чет эл фуқаросининг паспорти ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг ҳаракатланиш ҳужжати;

туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома - 16 ёшга тўлмаган шахслар учун;

уй-жой кадастр ҳужжатлари (кадастр паспорти, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан кўчирма);

уй-жой мулкдори (мулкдорлари)нинг турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;

жўнаб кетиш варақаси;

ҳужжатларнинг кўриб чиқилганлиги ва расмийлаштирилганлиги учун давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.


56. Мазкур Низомнинг 55-бандида кўрсатилган ҳужжатлар асосида МваФРБ ариза берган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс тўғрисидаги маълумотларни олиш учун бир кунда ИИВ Тезкор маълумотлар бошқармаси ва ИИББ ММБга сўровнома юборади. Жавоб олингандан сўнг уч иш кунида ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи томонидан тасдиқланадиган хулоса асосида белгиланган тартибда чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга яшаш гувоҳномаси ва доимий прописка расмийлаштириб берилади.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


57. Туғилганлиги, никоҳи хорижий давлатда қайд этилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикасининг консуллик легаллаштириш қонунчилиги талаблари асосида қонунлаштирилган ёки Хорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи Конвенция (Гаага, 1961 йил 5 октябрь) талабларига мувофиқ апостиль белгиси қўйилган туғилганлиги, никоҳ тузилганлиги тўғрисида гувоҳномани тақдим этади.

"Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида"ги Конвенцияга (Минск, 1993 йил 22 январь) ҳамда "Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида"ги Конвенцияга (Кишинев, 2002 йил 7 октябрь) аъзо давлатларда туғилиши, никоҳи қайд этилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан ушбу давлатлар қонунчилиги талаблари асосида тасдиқланган туғилганлик, никоҳ тузилганлиги тўғрисида гувоҳнома тақдим этилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси билан расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилувчи икки томонлама халқаро шартнома тузилган давлатлар ҳудудида туғилиши, никоҳи қайд этилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан тақдим этиладиган туғилганлик, никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага консуллик қонунлаштирилиши ёки апостиль белгисини қўйиш талаб этилмайди.

Низомга мувофиқ Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган васийликдаги (ҳомийликдаги) чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг қариндошлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинмайди.

Васийликдаги (ҳомийликдаги) шахслар бошқа давлатлардан келган ёхуд Ўзбекистон Республикасининг бошқа ҳудудида истиқомат қиладиган яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс билан никоҳдан ўтган ҳолларда, ушбу чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши Рўйхатнинг 3-бандига мувофиқ кўриб чиқилади.


58. Давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари раҳбарлари илтимосномасига биноан мазкур Низомнинг 17-банди асосида доимий прописка қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ушбу орган ва ташкилотларнинг билдиришномаси асосида МваФРБ, агар ушбу чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахсда доимий прописка учун бошқа асослар мавжуд бўлмаса, уч иш куни мобайнида доимий пропискадан чиқариш ва яшаш гувоҳномасини бекор қилиш учун шахсий йиғма иш жилдини ИИББ МваФРБ орқали ИИВ МваФРББга юборади ҳамда бу ҳақда чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсни огоҳлантиради.

ИИВ МваФРББ олинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, Ички ишлар вазири ўринбосари томонидан тасдиқланадиган қарор билан аввалги ижобий қарорни бекор қилади. Қарор шахсий йиғма иш жилдига бириктирилган ҳолда, ижро учун тегишлилиги бўйича ИИББ МваФРБ орқали МваФРБга қайтариб юборилади.

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахс Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан пропискадан чиқишдан ва яшаш гувоҳномасини топширишдан бош тортган тақдирда, уни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқариб юбориш масаласи Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиши қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.

Мазкур шахсларни Ўзбекистон Республикасида қолиши учун қуйидаги ҳолатлар асос бўлиши мумкин:

рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган республика ҳудудида жойлашган бошқа давлат ҳокимияти органларига, давлат бошқаруви органларига, хўжалик бирлашмаларига, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотларига ишга ўтиши;

қонун ҳужжатларига мувофиқ хусусий мулк қилиб олинган уй-жойга эга бўлиши;

ўз оиласи (турмуш ўртоғи, фарзанди)га эга бўлиши.


59. Давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари раҳбарлари илтимосномасига биноан мазкур Низомнинг 48-банди асосида доимий прописка қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ушбу орган ва ташкилотларнинг билдиришномаси асосида МваФРБ, агар ушбу чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахсда доимий прописка учун бошқа асослар мавжуд бўлмаса, чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахсни белгиланган тартибда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан илгариги яшаш жойига ёки унинг аризасига кўра доимий пропискадан чиқаради.

Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан пропискадан чиқишдан бош тортган тақдирда, уларнинг доимий пропискаси ҳудудий МваФРБ томонидан тайёрланган хулоса асосида бекор қилинади.


60. Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси билан ҳужжатлаштирилган чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг доимий пропискаси суднинг уй-жойдан кўчириш ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш тўғрисидаги қарори асосида бекор қилинади.

Шунингдек, яшаш гувоҳномаси ва доимий пропискани бекор қилиш қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолларда ҳам суд тартибида бекор қилиниши мумкин.


61. Орган ва ташкилотлар раҳбарлари илтимосномаси асосида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага эга бўлган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс ходимларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган бошқа орган ва ташкилотларга ишга ўтган тақдирда, унинг пропискаси бекор қилинмайди.

Бунинг учун чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс бир ой муддат ичида бошқа орган ва ташкилотга ўтганлиги ҳақида иш жойидан берилган маълумотномани МваФРБга тақдим этиши лозим.


62. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга турар жой майдони берган уй-жой мулкдори (мулкдорлари) турар жой майдони берилган кундан бошлаб уч кун ичида ушбу шахслар тўғрисида ҳудудий ички ишлар органини хабардор қилиши шарт.


63. МваФРБ бошқа давлатлардан келаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш гувоҳномасини бериш ва доимий прописка қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш бўйича ҳисоботини юритади ва ҳар чоракда ИИВ МваФРББга юборади.


64. Мазкур Низом талабларига риоя этилиши ички ишлар органлари ва маҳаллий ижро этувчи органлар томонидан амалга оширилади.


65. Ушбу Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.






Низомга

1-ИЛОВА



Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий

прописка қилиниш ҳуқуқига эга бўлган шахслар -

чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган

шахслар тоифаларининг

РЎЙХАТИ


1. Қонун ҳужжатларига мувофиқ сотиб олинган уй-жойга эга бўлган хорижий давлатларнинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар - хусусий мулк қилиб сотиб олинган уй-жойга.


2. Қариндошлар - ўзларининг тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлари доимий прописка қилинган уй-жой майдонига.


3. Эр (хотин) хотини (эри) доимий прописка қилинган уй-жой майдонига, башарти камида беш йил биргаликда яшаётган бўлса.


4. Васийлик ва ҳомийликдаги шахслар - васий (ҳомий) доимий прописка қилинган уй-жой майдонига.


5. Ота-оналари бўлмаган вояга етмаган туғишган ака-укалар ва опа-сингиллар - ўзларининг туғишган ака-ука ёки опа-сингиллари доимий прописка қилинган уй-жой майдонига.


6. Давлат бошқаруви органларига, хўжалик бирлашмаларига, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотларига ишга таклиф этиладиган юқори малакали мутахассислар, тор ихтисосдаги мутахассислар тегишли орган ёки ташкилот раҳбарининг илтимосномасига кўра, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (эри, хотини, шунингдек, уларнинг ўз оиласи бўлмаган фарзандлари) - кўрсатиб ўтилган шахслар лавозимда турадиган даврга.


7. "Фахрий фуқаро" мақоми берилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (эри, хотини ва вояга етмаган фарзандлари).


8. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш бўйича корхоналар ташкил қилиш учун камида 3 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахс - хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона муассиси (иштирокчиси), шунингдек, уларнинг оила аъзолари (эри, хотини ва вояга етмаган фарзандлари).


Изоҳ: ушбу қарор кучга кирганидан сўнг мазкур Рўйхатнинг 2  (эр ёки хотин, ўз оиласи бўлмаган вояга етган болалари ва эр-хотиннинг биргаликдаги ва (ёки) олдинги никоҳидан ёки никоҳсиз туғилган вояга етмаган болалари, шунингдек, фарзандликка олинган болалари бундан мустасно), 3, 4, 6, 7 ва 8-бандларига мувофиқ Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг қариндошлари Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилинмайди.






Низомга

2-ИЛОВА

      



(шаҳар-туман номи)

МваФРБ бошлиғига




Расм учун

жой


35х45




дан



(чет эл фуқароси/фуқаролиги бўлмаган шахс)






(фамилияси, исми, отасининг исми)




қуйидаги манзилда вақтинча яшайдиган:







тел.__________________(уй)__________________________(хизмат)

А Р И З А - А Н К Е Т А


Менга Ўзбекистон Республикасида доимий яшашга рухсат беришингизни сўрайман



(сабаби кўрсатилсин)

Ўзим ҳақимда қуйидагиларни маълум қиламан:


1. Туғилган йил ,ой, кун _________________________________________________


2. Туғилган жойи _______________________________________________________


3. Миллати ____________________________________________________________


4. Сиз муқаддам бошқа давлат фуқароси бўлганмисиз? Сиз қаерда, қачон, қайси давлат фуқароси бўлгансиз, агар йўқотган бўлсангиз нима сабабли, батафсил кўрсатинг

5. Қачон, қандай сабабга кўра муқаддам Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида бўлгансиз?

6. q оилалиман, q оиласизман (тегишли катакка белги қўйилади).

7. Ўзингиз билан доимий яшашга илтимоснома бераётган фарзандларингизни (16 ёшгача) фамилияси, туғилган йили, фуқаролиги:

а)

б)

в)

г)

д)

Фарзандлар

учун расм

а

б

в

г

д

8. Меҳнат фаолияти, шу жумладан, таълим ва ҳарбий хизмат:

Ой ва йили

Ташкилот номи, лавозими

Жойлашган манзили

кириш

кетиш

























Изоҳ: Меҳнат шартномаси асосида ишлаётган ёки ўқиётган шахслар учун маълумотлар иш ёки ўқиш жойи бўйича ваколатли мансабдор шахс томонидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланади. Иш жойи бўлмаганда, ариза-анкета яшаш жойи бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан тасдиқланади.


9. Хорижда истиқомат қиладиган қариндошларим:

Фамилияси, исми,

отасининг исми

Қариндошлик

даражаси

Туғилган йили

ва фуқаролиги

Иш жойи ва

лавозими

Яшаш манзили





























10. Ўзбекистон Республикасида истиқомат қиладиган қариндошларим (шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида истиқомат қиладиган турмуш ўртоғимнинг қариндошлари):

Фамилияси, исми,

отасининг исми

Қариндошлик

даражаси

Туғилган йили

ва фуқаролиги

Иш жойи ва лавозими

Яшаш манзили

















11. Қўшимча равишда қуйидагиларни маълум қиламан:


а) миллий паспорт рақами

,




(қачон, қаерда, ким томондан берилган)

___________________________, муддати 20___йил "___" _______________________гача

б) виза _______________ рақами______________ 20___ йил "___" _________________да

(ким томондан, қаерда берилган)

муддати 20___ йил "___" __________________гача.

Ариза-анкетада кўрсатилган маълумотлар тўғри. Ўзим, оила аъзоларим ва қариндошларим тўғрисида нотўғри маълумотлар берган тақдиримда, яшаш учун рухсатнома олишга рад жавоби берилиши ҳақида огоҳлантирилдим.

20___ йил "___"_______






(аризачи имзоси)


12. Ариза-анкетани қабул қилди ва маълумотларни текширди:

20___ йил "___"_______






(маъсул ходимнинг лавозими, унвони, Ф.И.О. ва имзоси)


   

Қўшимча маълумотлар:






Низомга

3-ИЛОВА



ИЛТИМОСНОМА

(чет эл фуқароси/фуқаролиги бўлмаган шахс)

(фамилияси, исми, отасининг исми)

га

(давлат органи ёки ташкилоти номи)


лавозимга ишга қабул қилинган

(лавозими)


(тайинланган)лиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида"ги Низом билан тасдиқланган Рўйхатнинг

6-бандига мувофиқ


(Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти)

да доимий прописка қилинишини сўраймиз.

(чет эл фуқароси/фуқаролиги бўлмаган шахс)

нинг

(фамилияси, исми, отасининг исми)


ишончлилигига кафолат берамиз.

Илова: ___ варақда.



(давлат органи ёки ташкилоти раҳбари)


(имзо)


(Ф.И.О)

М.Ў.

20___ йил "___" ___________






Низомга

4-ИЛОВА

Расм учун

жой


35х45

               


М.Ў.

____________-сон

20__йил "___" ________


М А Ъ Л У М О Т Н О М А

Ушбу маълумотнома ______ йил "___" ________

да


(туғилган жойи)


туғилган

нинг

(фамилияси, исми, отасининг исми)


вақтинча шахсини тасдиқловчи ҳужжатдир.

Маълумотнома 20__йил "___" ____________гача ҳақиқий.



(шаҳар-туман номи)




МваФРБ бошлиғи


(Ф.И.О. ва имзо)

М.Ў.


ўлчами: 150Х210 мм

Изоҳ: Маълумотнома гербли муҳр билан тасдиқланиб, орқа томонига вақтинча прописка штампи қўйилади.






Низомга

5-ИЛОВА



Т И Л Х А Т

Мен

га


(Ф.И.О. ва фуқаролиги / фуқаролиги бўлмаган шахс)


Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг бўлиши, яшаши ва ҳаракатланиш қоидалари, уларни бузганлик учун жавобгарлик, хорижий давлатларга вақтинча ва доимий чиқиш тартиблари тушунтирилди.

Мен хорижий давлатларга вақтинча чиқиб, уч йил давомида доимий яшаш манзилимга қайтиб келмасам, менга берилган яшаш гувоҳномаси ва доимий прописка бекор қилиниши тўғрисида огоҳлантирилдим.

Шунингдек, менга, ___________________ серияли, ___ рақамли, 20__ йил "___" ___________ да _____________ томондан берилган яшаш гувоҳномаси 20__ йил "___" ___________ га қадар ҳақиқийлиги эълон қилинди.

20___ йил "___" ______________





(имзо)

Тилхатни олди


(масъул ходимнинг лавозими ва Ф.И.О.)

20___ йил "___" ______________




(имзо)





Низомга

6-ИЛОВА



Доимий пропискаси бўлган ЧЭФ ва ФБШларнинг

яшаш гувоҳномасига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг "Чет эл уқаролари ва фуқаролиги

бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида

доимий прописка қилиш тўғрисида"ги Низом билан тасдиқланган

Рўйхатнинг 1 ва 5-бандларига асосан доимий пропискадан

ўтган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг

яшаш гувоҳномасига қўйиладиган штамп

НАМУНАСИ

Toshkent shahar Mirzo Ulug'bek tumani IIOFMB

DOIMIY PROPISKA QILINDI





__________________________ko'cha (daha) si_____uy____________xonadon



"______"___________ yil ______________________________________



   M.J.                                                                                                                               (imzo)


Штамп ўлчами 60Х30 мм






Низомга

7-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

"Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка

қилиш тўғрисида"ги Низом билан тасдиқланган Рўйхатнинг

2, 3, 4, 6, 7 ва 8-бандларига асосан доимий прописка қилинган

чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг

яшаш гувоҳномасига қўйиладиган штамп

НАМУНАСИ

Toshkent shahar Mirzo Ulug'bek tumani IIOFMB

Ro'yxatning 2, 3, 4, 6, 7, 8-bandlariga asosan

DOIMIY PROPISKA QILINDI





___________________________ko'cha (daha) si__________uy________xonadon




"______"___________ yil _________________________________________



   M.J.                                                                                                                                 (imzo)


Штамп ўлчами 60 х 30 мм






Низомга

8-ИЛОВА



Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига бошқа

давлатлардан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги

бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида

доимий яшаш учун рухсатнома олиш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Ижро муддатлари








1-босқич


Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс


Белгиланган шаклдаги ариза-анкетани тўлдиради ва тегишли ҳужжатлар билан вақтинча пропискадан ўтган жойлари бўйича ИИО МваФР бўлинмасига мурожаат қилади.


Зарурат туғилганда








2-босқич


МваФР бўлинмаси







1. Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсдан ҳужжатларни қабул қилиб олганидан кейин уларни расмийлаштиради, ариза берувчининг шахсига оид маълумотларни мавжуд маълумотлар тўпламидан текширади.

2. Бир вақтнинг ўзида ИИВ Тезкор маълумотлар бошқармасидан ариза берувчи ва турар жой эгасига доир маълумотларни сўраб олади ҳамда ҳужжатларни Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаларига юборади.


Ўн тўрт кун давомида








3-босқич


Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ МваФР бошқармаси


Тақдим этилган ҳужжатларни текширади ва ариза-анкетани бир нусхасини тегишли ваколатли органга юборади.


Уч иш куни давомида








4-босқич




Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти Давлат хавфсизлик хизмати бошқармаси


Ариза-анкетани кўриб чиқади, чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсни доимий яшашга қолиши мақсадга мувофиқлиги ёки йўқлиги тўғрисида ўз хулосасини беради.


Ўттиз кун давомида








5-босқич


Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ МваФР бошқармаси


Ижобий жавоб олинган тақдирда, хулоса тайёрлайди ва материалларни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасига якуний қарор қабул қилиш учун юборади.


Ўн кун давомида








6-босқич


Ўзбекистон Республикаси ИИВ МваФР бош бошқармаси


Тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсни доимий яшашга қолишни мақсадга мувофиқлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматига сўров хати юборади.


Уч иш куни давомида













7-босқич


Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати


Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахсни доимий яшашга қолиши мақсадга мувофиқлиги ёки йўқлигини ўрганиб чиқиб, бу бўйича ўз фикрини беради.


Ўттиз кун давомида










8-босқич


Ўзбекистон Республикаси ИИВ МваФР бош бошқармаси


1. Тегишли жавоб олинган тақдирда, қарор чиқаради, бу қарор Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари томонидан тасдиқланади.


2. Доимий прописка масаласи бўйича қарорга доир материалларни ИИББ МваФРБга юборади.


Уч иш куни давомида










9-босқич


Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ МваФР бошқармаси


ИИВдан ижобий жавоб олингач, ҳужжатларни тегишли МваФР бўлинмасига чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга яшаш гувоҳномасини ҳамда доимий пропискани расмийлаштириб бериш учун юборади.


Икки иш куни давомида








10-босқич


МваФР бўлинмаси


Ҳужжатларни олгач, ариза берувчининг яшаш манзилига хабар юборади, яшаш гувоҳномасини расмийлаштириб бергач, унинг тегишли бетига доимий прописка штампини қўяди. Бир вақтнинг ўзида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсга Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидалари тушунтирилади ҳамда бу ҳақда ундан мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ тилхат олинади.


Уч иш куни давомида





Низомга

9-ИЛОВА



Яшаш гувоҳномаси билан ҳужжатлаштирилган чет

эл фуқаросининг ва у билан бирга доимий прописка

қилинган 16 ёшга тўлмаган фарзандининг милли

паспортига 2ўйиладиган штамп

НАМУНАСИ

O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI HUDUDIDA

DOIMIY PROPISKA QILINGAN


PERMANENTLY REGISTRATED ON THE TERRITORY OF THE

REPUBLIC OF UZBEKISTAN


   M.J.                                                                                                                               (imzo) 



Штамп ўлчами 60 х 35 мм






Низомга

10-ИЛОВА







(шаҳар-туман номи)



МваФРБ бошлиғига

____________________ вилоят (Республикаси) ___________________туман (шаҳар), _________кўча __________ (қишлоқ, овул, маҳалла) ______ уй, _____ __корпус _________хонадонда доимий яшовчи _______________________________ й.т.

(фуқаролиги, Ф.И.О.)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида"ги Низом билан тасдиқланган Рўйхатнинг ____-бандига мувофиқ Тошкент шаҳар (вилояти) __________ _________туман (шаҳар), ___________ ____кўча ___ (қишлоқ, овул, маҳалла) ______ уй, _____ __корпус _________хонадонга доимий пропискага ўтиш истагини билдириб мурожаат қилди.

Сиздан ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, мазкур фуқарони юқорида кўрсатилган манзилга доимий прописка қилиш масаласида ўз фикрингизни билдиришингизни сўраймиз.


(туман (шаҳар) номи)


МваФРБ бошлиғи


(уновони)

(имзо)

(Ф.И.О.)

М.Ў.






Низомга

11-ИЛОВА






(туман (шаҳар) номи)



МваФРБ бошлиғига

_________________________________

(туман (шаҳар) номи)


МваФРБ бошлиғига



____________________вилояти (Республикаси) ___________________туман (шаҳар), _________кўча __________ (қишлоқ, овул, махалла) ______ уй, _____ __корпус _________хонадонда доимий яшовчи ______________________________ й.т.

(фуқаролиги, Ф.И.О.)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида"ги Низом билан тасдиқланган Рўйхатнинг ____-бандига асосан, Тошкент шаҳар (вилояти) __________ _________туман (шаҳар), ___________ ____кўча ___ (қишлоқ, овул, маҳалла) ______ уй, _____ __корпус _________хонадонга доимий прописка қилинишини мақсадга мувофиқ* (ёки мувофиқ эмас) деб ҳисоблаймиз.


(туман (шаҳар) номи)


МваФРБ бошлиғи


(уновони)

(имзо)

(Ф.И.О.)

М.Ў.

*) Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш мақсадга мувофиқ деб топилганда, тегишли туман (шаҳар) ИИБ, ИИОФМБдан чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахснинг шахсий йиғма жилди ва ҳисоб варақалари сўраб олинади.






Низомга

12-ИЛОВА

  


(раҳбар резолюцияси, имзоси ва санаси)





(шаҳар-туман номи)


               МваФРБ бошлиғига

Доимий прописка қилиш тўғрисида

АРИЗА

Фамилияси

Исми ____________________________________

Отасининг исми _____________________________________________________________

Туғилган санаси __________________________

Фуқаролиги _________________________________________________________________

Қаердан келди


(минтақа номи)

Келиш мақсади


(ўз уй-жойига, қариндошларга, васий (ҳомий)га, оилалар бирлашуви, ишга)

Қуйидаги манзилга доимий пропискага қўйишингизни сўрайман:

___________ туман (шаҳар), ___________ кўча ______ (мавзе) ______ уй, _____ корпус ____ хонадон.

Турар жой

томонидан берилди.


(уй-жой мулкдори Ф.И.О. ёки уй-жой берган ташкилот номи)


Мен билан қуйидаги оила аъзоларимни доимий пропискага қўйишингизни сўрайман:

Қариндошлик даражаси

Ф.И.О.

Туғилган йили

ва фуқаролиги

Қаердан келди
















Ариза берувчи ёки вакилнинг Ф.И.О.

Имзо ________________


20__ йил "___" ________________

Изоҳ: Ариза берувчи учун ишончли вакиллар, вояга етмаганлар учун эса, ота-оналар, васий (ҳомий)лар вакил ҳисобланади.






Низомга

13-ИЛОВА



Республиканинг бошқа минтақаларидан келган

яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари

ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга Тошкент шаҳри ва

Тошкент вилоятида доимий пропискани расмийлаштириш

СХЕМАСИ

       

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар


Ижро

муддатлари






1-босқич

Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискадан ўтиш истагини билдирган яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар доимий яшаш жойларидаги МваФР бўлинмасига мурожаат қилади.

Зарурат туғилганда





2-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар

МваФР бўлинмаси

Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс доимий пропискадан ўтиш истагини билдирган Тошкент шаҳар ёки Тошкент вилояти МваФР бўлинмасига электрон тизим орқали сўров хати юборади.

Бир иш кунида






3-босқич

Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ МваФР бўлинмаси

Сўровномани олгач, мурожаат қилувчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг Рўйхатга мувофиқлигини ҳамда уй-жой ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, жавоб хати юборади.


Уч иш куни

давомида





4-босқич


Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар

МваФР бўлинмаси

Сўровномага ижобий жавоб олгач, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискадан ўтиш истагини билдирган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсни ёзма мурожаати асосида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига пропискадан чиқаради.

Бир вақтнинг ўзида ариза берувчининг шахсий йиғма иш жилдини ҳамда ҳисоб карточкасини тегишли МваФР бўлинмасига жўнатади.

Бу ҳақда тегишли Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ва вилоятлар ИИБ МваФРБларни хабардор қилади.

Бир иш куни

давомида





5-босқич

Чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс

Доимий пропискадан ўтиш учун тегишли МваФР бўлинмасига мурожаат этиб белгиланган тартибдаги ҳужжатларни тақдим этади.


Уч иш куни

давомида




6-босқич

Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ МваФР бўлинмаси

Тақдим этилган барча зарур ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва ҳақиқийлиги текширилади ҳамда ариза берувчи Рўйхатда назарда тутилган шахслар тоифасига мувофиқ бўлган тақдирда, унинг яшаш гувоҳномасига штамп қўйиш ва гербли муҳр билан тасдиқлаш орқали доимий прописка расмийлаштирилади.

Уч иш куни

давомида


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 30 декабрь

































































Время: 0.0563
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск